Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
➖базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
➖ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
➖ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
➖меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
➖белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;
➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм. УзА
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон кубоги соҳибларини тақдирлаш маросимида саҳнадаги баннер болакайнинг устига қулаб тушди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Тақдирлаш маросимидаги энг муҳим воқеалар @nasafnewsuz'да!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Учрашув якунлангач ОКМК футболчилари ва бош ҳакам ўртасида жанжал юзага келди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️⚡️Жавоҳир Сиддиқов пенальтидан унумли фойдаланди.
"Насаф" 1:0 "ОКМК"
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Финалга тайёргарлик! Учрашувни @nasafnewsuz билан кузатинг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Қаршининг "Марказий" стадионига етиб келди.
Учрашувнинг муҳим воқеаларини @nasafnewsuz орқали кузатиб боринг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Бугун тиббиёт ходимлари куни. Масъулиятли ва машаққатли касб эгалари байрам кунлари ҳам халқ хизматида бўлади. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазири тунги сменада беморларни тез ёрдам чақириқларига шахсан ўзи жавоб берди. Видео орқали катта жамоа тун-у кун (24/7) ишлаётганини кўриш мумкин.
@nasafnewsuz жамоаси барча шифокорларга сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
Байрам муборак бўлсин!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Муротжон Азимов Давлат раҳбарининг тиббиёт ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди:
«Бунинг тасдиғини шу йилнинг ўзида жойларда 22 та оилавий поликлиника, 93 та оилавий шифокорлик пункти ва 394 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бирламчи тиббий хизматлар 2 миллион 100 минг нафардан зиёд аҳолига яқинлаштирилгани мисолида яққол кўриш мумкин.
Бу ҳақда сўз юритганда, 8 миллион 600 минг нафар аҳоли профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 685 минг нафари амбулатор, 72 минг нафари эса стационар шароитда соғломлаштирилгани, скрининг текширувлари орқали 167 минг нафар юртдошимизда юрак-қон томир, 52 минг нафарида қандли диабет касаллиги аниқланиб, уларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилганини таъкидлаш лозим.»
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Эртага "Насаф" Ўзбекистон кубоги финал баҳсида "ОКМК"га қарши тўп суради. Бугун Насаф финал олдидан расмий машғулотда иштирок этди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда тўй кортежи "илон изи" бўлиб ҳаракатланди ва бошқа ҳайдовчилар ҳаракатига халақит берди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Диққат. Қарши шаҳрида табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда!
Ҳаракатдаги қувурни газ тақсимлаш стансиясига улаш ишлари якунланиб айни дақиқалардан шаҳарнинг Ғафур Ғулом, "Мағзон", "Нахшаб", "Оқтепа", "Наво", "Қиличбекқўрғонча", "Кат", "Харамжўй" "Заҳокимарон", "Бўстон", "Араловул", "Қавали", "Хўжахиёл", "Геолог", "Отчопар", "Хонтепа", "Нефтчилар", "Янгитурмуш", Алишер Навоий, "Каманди", "Шоҳбекат", "Гунгон", "Буюктурон", "Мустақиллик", "Пахтазор" ва 3-4-5-6-7-8-митти туманлардаги 35899 хонадон ва 713 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланмоқда. Газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг!
"Ҳудудгаз Қашқадарё" ГТФ матбуот хизмати
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабзнинг собиқ ҳокими Акром Сулаймоновнинг депутатлик ваколати тугатилди
Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашига 16-Қозигузар сайлов округидан сайланган Сулаймонов Акром Исомиддиновичнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Акром Сулаймонов, яқинда Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Насаф" ва "ОКМК" учрашувидаги пенальти бўйича изоҳ берди
Бироз аввал якунига етган “Насаф” – ОКМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳсининг 70-дақиқасида олмалиқликлар жарима майдончаси ичида ОКМК аъзоси Акрамжон Комилов тўп учун курашда йиқилгач, дастлаб унинг қўли тўпга тегди, сўнгра ўнг оёғи билан қўшимча ҳаракат амалга ошириб, рақиб футболчиси Азизбек Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган. Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ВАР такрорларини кўриш учун монитор ёнига борди ва такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссиясида кўриб чиқилди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.
«Мазкур вазиятда футболчининг нотабиий ҳолатдаги қўли дастлаб тўпга теккан, шундан сўнг унинг оёқда амалга оширган қўшимча ҳаракати туфайли рақиб ҳам йиқилиб тушган. Жарима майдончаси ичида содир этилган бу қоидабузарликларга асосланган ҳолда, бу вазиятда пеналти тўғри белгилангани қайд этилди. Экспертлар ҳакамнинг қарорини тўғри деб топишди", - дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг Telegram-каналида.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Рўзиқул Бердиев шогирдлари билан ғалабани нишонлаяпти. Барча қашқадарёликларга ғалаба муборак бўлсин!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қаршининг "Марказий" стадионидан финални кузатиб бормоқда.
@nasafnewsuz Telegram-канали орқали ўйиннинг муҳим дақиқаларини кузатиб боринг!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Хайрулла Ҳамидовдан финал учун бағишланган ажойиб шеър. Айни пайтда Хайрулла Ҳамидов Қаршининг "Марказий" стадионидан ўйинни шарҳлаб бормоқда.
Финал бошланди: "Насаф" 0:0 "ОКМК"
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"Насаф" жамоасининг таркиби билан танишинг.
Финални @nasafnewsuz билан кузатинг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Бугун Қарши шаҳрида жойлашган "Марказий" стадионда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал баҳсида Қаршининг "Насаф" жамоаси Олмалиқнинг "ОКМК" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 17:00 да старт олади.
Финалнинг энг муҳим воқеаларини @nasafnewsuz Telegram-канали орқали кузатиб боринг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Shunchaki BOZOR NARXIDA🔥
Faqatgina 3 kun, 10-11-12 noyabr kunlari turli hil maishiy texnikani ajoyib arzon narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishga tayyor turing😉
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Қарши тумани ҳокими, прокурори, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва ташкилот раҳбарлари "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича кўчат экишди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши таркибига ўзгартириш киритилди
Президент фармони билан Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди. Янгиланган таркибдан Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов (кенгаш раиси ўринбосари) ва агентликнинг собиқ раҳбари Шуҳрат Вафаев (кенгаш масъул котиби) чиқарилган ҳамда кенгашга янги аъзолар қўшилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Qarshi shahridagi SSMART doʻkonida bunaqasi boʻladi deb hech kim oʻylamagan edi 🤨
11.11 – sanasida, kech soat 11 gacha SSMART doʻkonida barcha turdagi maishiy texnika va elektronikalar uchun KATTA CHEGIRMA 🎉
💸 Narxlar qiziqmi? ➡️ @ssmart_karshi
📍Manzil: Qarshi shahri, Yoshlar markazi yonida.
📞 75 220 00 55
➖@ssmart_karshi ➖