"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2
❗️«Док-1 Макс» дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган - Олий Суд.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Maktabga tayyorgarlik ko'ryapsizmi? 🤔
✅Angarda «MAKTAB BOZORI». 3tasi 1da. Ham arzon, sifatli va turli xil.
📍Manzil: Qarshi shahri. «Qarshi Mall» savdo majmuasi. Angar do'koni, 1-qavat.
☎️ Murojaat uchun:
📞 +998958508010
2022 йилда энг кўп соф фойда кўрган давлат компаниялари
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2022 йилда энг кўп соф фойда кўрган давлат компаниялар рўйхатини эълон қилди. “Навоий КМК” 15,4 трлн сўм, “Олмалиқ КМК” 6,67 трлн сўм, Миллий банк 2,41 трлн сўм, “Навоийуран” 2,08 трлн сўм, “Навоийазот” 1,33 трлн сўмлик фойда билан пешқадамликни эгаллаган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.
И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда 230 дан ортиқ онлайн фоторадарлар, 8 та тезликни аниқловчи махсус автомашиналар борлиги маълум қилинди
Депутатлар, масъул раҳбарлар ва ОАВ вакиллари иштирокида вилоят кенгашининг навбатдаги 64-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят сектор раҳбарларининг амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.
👉 nasafnews.uz/1491-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи жарима олди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишлаб 8 август куни ўтказилган ҳайъат йиғилишида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаевга нисбатан жарима қўлланилди.
👉 nasafnews.uz/1490-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Aynimodan navbatdagi AKSIYA 🎉
- Hermens brendi ostidagi belgilangan turdagi 159.900 so’m sotilgan shimlarni siz aksiyada 99.900 so’mga xarid qilishingiz mumkin;
- 179.900 so’mdan sotilgan belgilangan turdagi krossovkalarni siz aksiyada 99.900 so’mga xarid qilishingiz mumkin;
📌 Aynimoga shoshiling, Chunki ushbu imkoniyat faqat 8-9-10- avgust kunlari Aynimoning har ikkala Qarshi va Buxoro filliallarida ham bo’lib o’tadi!
Murojaat uchun:
📝 @Aynimo_operator
📞 | +998945455015
Telegram | Instagram | aynimouzbekistan?_t=8ZXaYZ7nXta&_r=1">TikTok
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги қарори билан Худайбердиев Хушнуд Ғайратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;
Ғаффоров Аловаддин Насриевич – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
II халқаро қурултойи иштирокчилари Қашқадарёга етиб келди
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар соғломлаштириш оромгоҳида 7-11 август кунлари «Ёшлар туризми» II халқаро қурултойи бўлиб ўтади.
👉 nasafnews.uz/1489-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
ФВБ Яккабоғдаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди
Яккабоғ туманида содир бўлган ёнғинга мурожаатга асосан, туман ФВБ дан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ҳолат тиббиёт бирлашмаси ҳудудида содир бўлмаганлиги аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1486-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Ёзишларича, Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги овқатланиш шаҳобчасида ёнғин чиқибди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Аҳоли маблағларини фирибгарлардан ҳимоя қилишга оид ҳужжат тайёрланмоқда
Бош вазирнинг матбуот котиби маълум қилишича, қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.
👉 nasafnews.uz/1482-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифасида
Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни фош қилди.
Қашқадарё вилоятида 1992 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Қарши давлат университетининг «Спорт» факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Лапасов Улуғбек Хидирович
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Шарқий ҳарбий округи Андижон вилояти Балиқчи тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Қашқадарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
👉 nasafnews.uz/1493-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича изоҳ берилди
Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди.
Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.
Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.
Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади.
Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.
Марказий банк
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёдаги туманлар – Миришкор ва Чироқчига ҳокимлар тайинланганига деярли бир ҳафта тўлди
Янги раҳбарлар қандай ишлар билан банд? “Nasafnews” айни шу масалага қизиқди ва илк ўрганишни Миришкор туманидан бошлади.
👉 nasafnews.uz/1492-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Миришкор тумани ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Шоқулов Сардор Баҳодирович лавозимидан озод этилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди
Улуғбек Қодиржонович Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У кадрлар ва режим сиёсатига масъул бўлади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
“Умра” хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади — Ҳукумат қарори
“Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади. Жумладан, 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйилади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлигига Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайинланади.
“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди. Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️idea'da FLASH SALE⚡️
Faqat 9-avgust kuni Honor X5 smartfonini ENG HAMYONBOP NARXDA muddatli to'lovga va boshlang'ich to'lovsiz xarid qilishga ulgurib qoling!🤩
Shoshiling, smartfonlar soni cheklangan🏃♂️
🌐Batafsil ma'lumot:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш жараёнлари назоратда: Call-марказларга келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинмоқда, ечим берилмоқда
Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида очиқ танловлар фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ишлаб турибди.
Ўтган бир ҳафта давомида ушбу рақамларга 78 та мурожаат келиб тушди.
◽️Жумладан:
32 та — платформада шахсий кабинет билан боғлиқ бўлган техник муаммолар;
6 та — малака талабига мослигини кўриб чиқиш муддати кечиктирилиши бўйича;
10 та — малака талаби натижасидан норозилик бўйича;
10 та — тест ва суҳбат босқичини белгилаш муддатларининг бузилиши бўйича;
12 та — суҳбат босқичини ташкил этилишидан норози бўлиб;
8 та — суҳбат натижасини шахсий кабинетга юбориш муддатини кечиктирилиши бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларнинг 10 таси ижобий ҳал этилди, 68 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали қаноатлантирилди.
Ҳурматли номзодлар, жамоатчилик вакиллари! Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига йўлланг. Хоҳишингизга биноан, шахсингиз сир сақланишини ҳам кафолатлаймиз.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️РАСМАН: иқтисодиёт ва молия вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-261, 07.08.2023 йил) билан иқтисодиёт ва молия вазирлигида айрим раҳбар ходимлар лавозимга тайинланди ва айримлари лавозимидан озод этилди. Жумладан:
Илҳом Иброхимович Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, у бунга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори эди;
Отабек Рустамович Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Бобур Ботирович Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Жасур Ҳазратқулович Қаршибоев вазир ўринбосари этиб тайинланди;
Муродбек Бекберганович Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди;
Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Эркамович Рустамов ҳамда Дилшод Шуҳратович Султанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан, лавозимидан озод этилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчида уч нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Чироқчи туманида бир фуқаро уч нафар ҳоким ёрдамчиси билан тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишига эришган. Иссиқхона қуриб бермасдан сохта далолатномалар тузиш орқали пулларни нақдлаштириб олишган.
👉 nasafnews.uz/1487-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогининг 1/16 финалига чиқди. У франциялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёлик ўқувчи АҚШга ўқиш имкониятини қўлга киритди
АҚШ орқали молиялаштириб келинаётган "Future Leaders Exchange program" лойиҳаси доирасида ўтказилган уч босқичли танловда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
👉 nasafnews.uz/1485-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Texnikangizni ortiqcha to'lovlarsiz yangilashni istaysizmi? 🌝
Unda sizga barcha kerakli texnikani boshlang'ich to'lovsiz muddatli to'lovga oyiga atigi 99 000 so'mdan rasmiylashtirishni taklif qilamiz 💫
Aksiya 13-avgustgacha davom etadi😉
🌐Batafsil ma'lumot:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
❗️UzAutoMotors янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas русумидаги автомобиллар нархини эълон қилди:
➖Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000
➖LABO LB2 Plus: 91 669 000
➖COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000
➖COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000
➖LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000
➖LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси