naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 24 ноябрь 2024
— 22 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ТИЖОРАТ МОЛЛАРИ ВА ЗАКОТ

CАВОЛ: Закот чиқаришда тижорат моллари ҳам ҳисобланар экан. Айтингчи тижорат моллари деганда қандай моллар тушунилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат моллари деганда киши олаётган пайтида қатъий равишда тижоратни, яъни, олиб сотишни қасд қилган моллар тушунилади. Демак, қуйидаги кўринишларда олинган моллар тижорат моллари ҳисобланмайди:

1. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ бўлиб, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлса.
2. Аввалдан ўзининг моли бўлиб, кейинчалик уни сотишни ният қилса.
3. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ. Лекин, яхши фойда бўлса сотиш нияти ҳам бор бўлса.

Юқоридаги уч суратда олинган моллар тижорат моллари дейилмайди.
Албатта, буни билиш закот ва қурбонлик масалаларида эътиборлидир.
Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Президент Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

#Mirziyoyev #Toshkent #Yashilmakon #atrofmuhit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Naqshband.uz

#videorolik #umra

📢“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari ro’yxati e’lon qilindi


📌Hurmatli fuqarolar! Din ishlari bo‘yicha qo‘mita ziyoratchilarimizni "Umra" amallarini munosib va xavfsiz bajarishlari uchun ogoh bo‘lishlari va keyinchalik turli ko‘ngilsiz holatlarga tushib qolmasliklari maqsadida ishonchli va kafolatlangan xizmatlardan foydalanishlarini tavsiya etadi.


📲 Batafsil videorolikda

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Умра_дарслари

🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.

📝 Дарсда, “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби, “Мир Араб” мадрасаси ўқитувчиси Акрам домла Абдуллаев, навбатдаги умра сафарига кетаётган 13-14 - гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.

📖Маърузада Акрам домла Абдуллаев сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар. 

📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Агар келажакда бир кун "кошки эди" деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла.!
Рафиқангни, ишингни, дўстингни.

Юнус Эмро

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛУҒ ИБОДАТЛАРНИ АДО ЭТМОҚДАЛАР

🌙Имони ихлос ила ўз амалларини адо этаётган Бухоролик юртдошларимиз Мадинаи мунавварадаги меҳмонхонада оппоқ эҳромга кириб, шинам автобусларда умра ибодатини амалга ошириш учун Маккаи мукаррама сари йўлга чиқдилар.

🕌Зиёратчиларимиз Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида Умра амалини ният қилиб, Макка шаҳрига йўл олдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».


Шарҳ: Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир. Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир. Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола_долзарб_мавзу

ТАЛОҚ ҲАҚИДА


Мусулмон киши ҳаётга жиддий қарасин. Ўзининг оиласини ўзи ўйинчоқ қилиб қўймасин. Ушбу маъноларни ҳар бир мусулмон аёл ва эркак яхши тушуниб олмоғи ва ҳаётга татбиқ қилмоғи керак.

Аёллар эрларига итоатсизлик қилиб, уларга бош кўтармасинлар, ўз чегараларида туриб, эрларини фавқулотдда чора кўришга мажбур қилмасинлар.

Эрлар эса, хотинларига яхши муомалада бўлсинлар, мабодо аёллардан баъзи бир хатолар ўтса сабр қилиб, кечиримли бўлсинлар. Ана ўшанда мусулмонларнинг яхшиларидан бўладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

✍️Фарҳод домла Турсунов,
Бухоро шаҳар Шох Ахсавий жоме масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтади:

"Мўмин киши доимо ўз нафси устидан ғолиб келувчидир. Уни Аллоҳ азза ва жалла учун тергаб туради".

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси

🔰Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳикматлар_сарчашмаси

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Муҳаммаджон Аҳмадов,
Бухоро шаҳар"Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом-хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Тунларингизни таҳажжуд ила ёритинг

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», - дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувгувчидир», ҳам деганлар.

Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Исломдан кейин берилган энг катта неъмат

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Дўстлик ва ўзаро муҳаббат. Азизхўжа Бухорий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

“Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимаси ҳақида
Бир инсонда Ҳақ зикри бўлмасдан Унинг муҳаббати ва унсияти бўлмайди. Мусулмонликнинг асли “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасидир ва бу зикрнинг айни ўзидир. Қолган барча ибодатлар бу зикрни таъкидлаш ва мустаҳкамлашдир.

Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#САВОЛ_ЖАВОБ

САВОЛ: ШАРИАТИМИЗДА ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШГА ИЖОЗАТ БЕРИЛГАН?


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Каналимизга қўшилиш учун линкни босинг 👇👇👇

👉
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳикмат

“Самолётда, уни бошқараётган учувчини танимасангиз-да, хотиржам бўласиз. Кемада эса, капитанни танимасангиз-да, хотиржамсиз. Лекин ҳаётингизни Аллоҳ бошқараётганини билсангиз-да, нега хотиржам бўлмайсиз?”


Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун шанба
— 23 ноябрь 2024
— 21 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Ташриф

🌙ДИНИМИЗДА МОЛУ-ДУНЁ МАСЪУЛИЯТИ (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов  Ромитан туманида “Эшони Пир” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга  “ Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир”, “Албатта Аллоҳ тақволи, бой ва камтар бандани яхши кўради”, “Солиҳ банданинг қўлидаги солиҳ мол мунча ҳам яхши”, “Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан берингиз!” каби мавзуларда манфаатли маъруза қилдилар.

◽️Мавъизада, дунё ҳаёти мўмин-мусулмонларга берилган катта имконият бўлиб, бундан фойдаланиб, ҳар бир банда дунё ва охиратини обод қилиши зарур экани. Динимиз кўрсатмаларига кўра, киши дунёсини деб охиратини ва охиратини деб дунёсини унутмаслиги лозимлиги. Киши дунё ҳаёти даврида охиратига катта захиралар қилишга доимо ҳаракатда бўлмоғи – динимиз талаби эканини манбалар асосида тушунтирдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги  
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камбағалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Маъруза

Бойлик - молнинг кўплигида эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Кибрни даволаш

Кибр - мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят). Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. "Ерни тешиб кетолмайсан" сўзида "инсон ўз кучи билан ерни бўлакларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. "Бўй-бастда тоғларга етолмайсан" каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу - мутлақо аҳмоқликдир. Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: "Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, "Муснад").

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

Читать полностью…

Naqshband.uz

Убайдуллоҳ ибн Шумайт айтади: Отам дерди: Аллоҳ таоло мўминнинг қувватини аъзоларига эмас, балки қалбига жойлаган. Кўрмайсизми, кексайган заифлар жазирама кунларда рўза тутадилар, тунлари туриб таҳажжуд ўқийдилар. Мана шу ишларни қилишга қанча ёшларнинг кучлари етмайди.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЎЛИМ

Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас. Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг. Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майит. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан. Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан. Ё Аллоҳ! Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзланажагинг аниқдир. Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ. Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.

Акром МАЛИК.

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 22 ноябрь 2024
— 20 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Заҳҳок айтади: Кимда қуйидаги икки хислат бўлса, унга дини ҳам, дунёси ҳам татийди:

1. Дин ишларида ўзидан юқоридагиларга қараган киши Аллоҳнинг тоат-ибодатида ўсишдан тўхтамайди.
2. Дунё ишларида ўзидан қуйидагиларга қараган инсоннинг нафси туғёнга кетмайди.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Хўжа Ориф Моҳитобон" масжиди имом-хатиби Азизбек домла Ашуров, Жондор туманидаги "Исломхўжа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…
Подписаться на канал