naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар “Абдуллоҳ Сафедмўй” масжиди имом-хатиби Равшан домла Камолов, Қоракўл туманидаги "Аликахўжа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

КЕКСАЛИКДАН ОЛДИН ЁШЛИКНИ ҚАДРЛАЙЛИК!


Ҳар бир ота-она ўз фарзанди бахтли, жамиятда ўз ўрнига эга, ақлли, жисмонан салоҳиятли киши бўлишини истайди. Албатта бундай фарзанд ўз-ўздан етишиб чиқмайди. Балки бу борада ота-она ва устоз-мураббийларнинг ўрни катта.

Фарзандининг тарбияси билан жиддий шуғулланиб уни илм-фанга ёки спорт билан шуғулланишига ё ҳунар олишига қизиқтирган, шароит яратиб берган ота-она албатта мақсадига эришиб, бу амали билан келажакда яхши натижаларни қўлга киритади. Фарзандларини юксак мақсадларга эришишидан чалғитувчи баъзи иллатлардан ҳимоя қилиш улар тарбиясига масъул бўлган ота-она, устоз-мураббийларнинг асосий вазифаларидан саналади.

Вақтни беҳуда ўтказиш шундай иллатлардан бири саналади. Ўтмишда ўтган барча улуғ зотлар ёшликда олиниши керак бўлган барча илмларни ўз вақтида олганлар. Вақтини қадрламаган киши дунё ва охиратда пушаймон бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

📝Орифжон домла Тўқсанов,
Бухоро шаҳар Абу Бакр Ас-Сиддиқ жоме масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

📚Одам неча минг йил яшаб, тилакларини истаб топдим, дегани билан барча тилакларини тугал тополмайди.

✍️ Юсуф Хос Ҳожиб

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 21 ноябрь 2024
— 19 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Китоблари боис мағфират қилинган олим

📝Ҳофиз Саховийнинг ёзишича, Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозакуний (ваф. 234/849) буюк ҳофизлардан бўлган. У зот вафот этганидан кейин бир кишининг тушига киради. У зотдан: “Аллоҳ таоло сизга нимани насиб қилди” деб сўрашганда, “Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилди”, деб жавоб беради. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда эса, “Мен Исфаҳон томон кетаётган эдим. Бирдан ёмғир ёғиб қолди. Ёнимда китобларим ҳам бор эди. Очиқ жойда бўлганим учун дарҳол ўзимни китоблар устига ташладим. Тонг отгунча шу ҳолатда китобларни сақладим. Ниҳоят, ёмғир тўхтади. Шу сабабли Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилди”, деб жавоб беради”.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ривоят

ОҒРИМАГАН БОШНИ...

Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиниб келинди. Подшоҳ жуда хурсанд бўлди ва ҳузуридаги ҳакимлардан бирига: «Бу ҳақда қандай фикрдасиз?» деди.
Ҳаким: «Буни етиб келган муҳтожлик ва тезда келувчи мусибат деб ўйлайман», деб жавоб берди.
Подшоҳ: «Қанақасига бундай бўлиши мумкин?» деди.
Ҳаким: «Агар қадаҳ синиб қолса, тузалмас мусибат бўлади. Агар ўғирлаб кетилса, унга эҳтиёж сезасиз. Қадаҳ олиб келинишидан олдин эса сиз бундай мусибат ва муҳтожликдан омонда эдингиз», деб жавоб берди.

Тасодифан бир куни қадаҳ синиб қолди ва бу нарса подшоҳ учун катта мусибат бўлди. Шунда подшоҳ: «Ҳаким тўғри айтган экан, қадаҳ олиб келинмаганида эди!» деб афсусланди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓Айни кунларда Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 10-гуруҳ зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

✅Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳарнинг диққатга сазовор масканларида бўлмоқдалар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

БИР ЭРКАКНИНГ МАЪШУҚАСИДАН АЙБ ТОПГАНИ

Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди? Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди? Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди. Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг, бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.

"Мантиқ ут-тайр"дан.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ғурурланишнинг зарари

Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир-оқибат куфр келтириб ҳалокат топган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

«Ҳикматлар чашмаси»дан.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Талоқдан сўнг (оила ажрашиб кетгач) баъзи ота-оналар томонидан содир бўладиган энг қабиҳ жиноятлардан бири, кичик жонга (болаларга) отаси ёки онаси ҳақида ёмон (тасаввур) уруғини экишидир

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#video #safar #fiqh
🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

00:00 Анонс
00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади?
01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
03:19 Мусофир қачон муқимга айланади?
04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?)
04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима?
05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми?
06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими?
07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...).
07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми?
08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади?
09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби
10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади?
12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди?
13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?
14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?
14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?
17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми?
18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри?
19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?


😎 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Барака фақат тиловатдами?

Улуғлардан бири: “Ризқ топиш (тирикчилик) учун уйқунгдан турасан-у, ўша ризқни ато этувчи Розиқинг учун (буюрган фарзини адо этишга) турмайсанми?” деган эди...
Деворларимизни Қуръон оятлари билан зийнатлаймизу, лекин ҳаётимизни Қуръонга амал қилиш билан безамаймиз. Уни ўликларимиз устида ўқиймизу, тирикларимизда унинг аҳкомларига кўра иш кўрмаймиз. Баракани уни фақат қироат қилиш ва ёдлашда деб биламиз. Албатта барака Қуръонга эргашиш ва унинг аҳкомларини маҳкам тутишдадир.
“Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”, Анъом сураси, 155-оят.

Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Одамларга Қуръондан қанча ўқиганингни айтма. Очни тўйдир, юпунни кийинтир, етимга меҳрибонлик кўрсат, озор берганларни кечириб юбор, онангни эъзозла, барчага табассум қил...

Одамлар уни ахлоқингда кўришсин.

Унутма, Қуръоннинг қаерига келганинг эмас, Қуръон сенинг қаерингга келгани муҳим.
✍️Муҳаммад Элшинавий
Флюра Умурзоқова таржимаси

Манба: @Muslimaatuz

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Масжиди Калон" жоме масжиди имом-хатиби Жамол домла Мавлонов, Когон туманидаги "Саид Амир Кулол" масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ВИДEОЛАР

🎞Исломда илмнинг аҳамияти ҳақида

🔰Профессор Али Муҳйиддин Қорадоғий,
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси,
Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси

Манба: «Зиё» медиа маркази


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 22 ноябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Эшони Пир" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума  мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

🤲 Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾

Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул хисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Яхшилик қасидаси

Аллоҳ бизни тупроқдан,
Гўзал қилиб яратган.
Омон борки жону тан,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ўн саккиз минг бу олам,
Ичра улуғ зот одам
Бўлганимиз учун ҳам,
Яхшилик қил, яхшилик!

Бошга ақл, кўзга нур,
Берди тилга тафаккур.
Бунга қилиб кўп шукр,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ердан берса ризқ, умр,
Кўкдан ёғса меҳр, нур.
Такрор айтиб ташаккур,
Яхшилик қил, яхшилик!

Муқаддас сўз-калом чун,
Сийлаб айтган салом чун,
Ҳақ аталган ул ном чун,
Яхшилик қил, яхшилик!

Сидқидилдан бўлса аҳд,
Яхшилик бу – билсанг бахт!
Буни англаб ҳамма вақт,
Яхшилик қил, яхшилик!

Қандай ширин бу ҳаёт,
Илм, ҳунарда бил нажот.
Қолдириб сен яхши от,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ёмонликни ҳеч тутмай,
Омонатлик унутмай,
Қайтишини ҳам кутмай,
Яхшилик қил, яхшилик!

Равон эзгу йўл билан,
Хайрли, очиқ қўл билан,
Ҳеч бўлмаса тил билан,
Яхшилик қил, яхшилик!

Умр – олий хуш неъмат,
Лек ўткинчи бир фурсат,
Ҳар кун ахир ғанимат,
Яхшилик қил, яхшилик!

Кунлар ўтар басма-бас,
Аёвсиз вақт тўхтамас,
Ёдда тутиб ҳар нафас,
Яхшилик қил, яхшилик!

Яхшилик бўлса одат,
Икки оламда роҳат.
Топай десанг саодат,
Яхшилик қил, яхшилик!

Ният бўлса, чин, холис,
Омадлар кетмас олис.
Иймон билан этиб ҳис,
Яхшилик қил, яхшилик!

Манзил яқин кун оша,
Эътиқод бирла яша.
Омон бўлу ҳамиша,
Яхшилик қил, яхшилик!

Назирий дер, эй инсон,
Яхшиликда кўп имкон.
Ҳаёт экансан ҳар он,
Яхшилик қил, яхшилик!

Салимхон Назирий.
«Ҳилол» журнали 7 сон.


🔗 https://islom.uz/maqola/22407

Читать полностью…

Naqshband.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 20 ноябрь 2024
— 18 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Мушкулликдан қутулиш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳил ъалиййил аъзийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#VIDEOLAR

🎞
Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Манба: @AhliSunnaValJamoaUz

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

ЙЎЛ ҚУРМОҚ - ДУНЁ ВА ОХИРАТ РОҲАТИ

Садақаи жория – оқиб турадиган, яъни савоби мўминга нафақат бу дунёда балки, қабрда ҳам қиёматда ҳам манфаат бериб турадиган гўзал ишлар мажмуасидир. Жумладан, жамият учун ўта манфаатли бўлган йўллар ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш, мактаб-мадраса ва шифохона кабиларни барпо этиш ишлари ҳам уламоларимиз томонидан садақаи жория тоифасидаги савобли ишлар, деб эътироф этилган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этса учта амалининг савобидан бошқа ҳаммаси тўхтайди. Улар – садақаи жория, фойдали илм ва ота-она ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, - деб марҳамат қилдилар.

Йўл қуриш – энг савобли амаллардан. Бу тушунча муборак динимизда ҳам, миллий қадриятларда ҳам ўз аксини топган. Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар, алломалар ҳикматлари замирида ҳам мана шундай савобли ишларга тарғиб қилинган.

👉 Тўлиқ ўқиш!

Луқмон домло Исоев,
Шофиркон туман Саид Ато жомеъ масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

Энг гўзал хулқ эгаси

Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари янги мавсумга обуна бошланди.🌺

🟢Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми?

CАВОЛ: Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳакда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийди. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Манба: @Muslimaatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал