Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз нарсани васият қилдилар:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.Одоблар хазинаси китобидан.
▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.
Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади".
Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!
----Изоҳ:
Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 16 ноябрь 2024
— 14 жумадул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво
Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:
من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض
"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
الْمَوْتُ يَأْتِي بَغْتَةً وَ الْقَبْرُ صُنْدُوقُ الْعَمَلِ
"Ўлим тўсатдан келади. Қабр эса амаллар сандиғи".
Хайрли ишларни қилишга шошилинг! Агар бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктириб юришни одат қилаверсангиз, бир кун келиб бутунлай ибодатларни тарк этасиз. Шайтон алайхи лаъна авраб, васваса қилиб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Шунинг учун савобли амални ҳозирдан бошланг! Ўлим сиз учун қиёмат қоим бўлди деганидир. Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни тарк қилинг.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
Умримизнинг ҳар саҳифасида ИСТИҒФОРНИНГ гуллаб туриши қандай гўзалдир! 🌹
Астағфируллоҳал Аъзим, ва атуубу илайҳи
/channel/NaqshbandUZ
#Мақола
O’lkamizda 130 dan ziyod millat va elat vakillari ahil-inoqlikda, shu yurtning ertasi uchun kamarbasta bo‘lib, yashayotgani har birimizning ko‘zimizni quvontirmoqda. Islom o‘zining ilk davrlaridayoq bag‘rikenglik dini sifatida namoyon bo‘ldi. Jahon dinlarining ichida faqat Islomda e'tiqod erkinligi ochiq-oydin e'lon qilingan. Baqara surasining 256-oyatida: «Dinda majburlash yo‘q»,-deyilgan. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam bu borada islom ummatigagina emas, butun insoniyatga ibrat-namuna bo‘ldilar...
Buxoro shahar "Xo'ja Tabband" jome' masjidi
imom-xatibi Muhammadjon Ahmadov
/channel/NaqshbandUZ
#Янгиликлар
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-ноиби Дилшод домла Ҳодиев иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг навбатдаги сони «Ҳадижа онамиздан ибрат» мавзусида ўтказилди.
📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони томонидан иштирокчиларга етказилди.
🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
🕌ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ
❓ CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.
Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан!
Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
/channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 15 ноябрь 2024
— 13 жумадул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Тобеинлардан бири айтади: “Абу Бакрни кўрдим, тилини ва нафсини маломат қиларди. Тилини кўрсатиб: “Мана шу мени ҳалокат манбаларига гирифтор қилган”, дер эди”. 😢
Изоҳ: Жаннатнинг саккиз эшигидан чақирилувчи зотки тилларига шу қадар эҳтиёткор бўлган эканлар.
/channel/NaqshbandUZ
#muftiy_minbari
📹 РАҲМ ҚИЛГАНГА РАҲМ ҚИЛИНАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
t.me/NaqshbandUZ
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 15 ноябрь куни Пешку туман "Чиқирчи" масжиди имом-хатиби Ваҳобиддин домла Бозоров, Когон туманидаги "Саид Амир Кулол" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Ҳадис
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Aҳмад ибни Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: «Бир одам Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, қалби қаттиқлигидан шикоят қилди. Яъни бераҳмман, шафқатсизман деган маънода. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Aгар қалбинг юмшашини истасанг мискинни таомлантир, қорни очга таом бер, ва етимнинг бошини сила» - дедилар.
Демак етимнинг бошини силаш унга меҳрибонлик кўрсатиш қалб қаттиқлигини кетқизади. Ва қалбга бу иш хотиржамлик сакинат олиб келади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
Умр икки эшик орасига ўхшайди😢
Биринчи эшикдан кириб иккинчи эшикдан чиқиб кетамиз!
Шу вақт орасида Ҳаёт деб аталмиш иморатга ҳеч бўлмаганда бир дона ғишт қўйишга улгуриш керак
/channel/NaqshbandUZ
🗣 "ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК" КЎКРАК НИШОНИНИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
✅ "16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни" муносабати жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
ℹ️ Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25-сентабрдаги "Диний бағрикенглик" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.
#Ҳикмат
Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).
Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
#Янгиликлар
#Ташриф
🌙 ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ (Вилоят бош имомининг ташрифи)
◽️Бугун, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Шофиркон туманида янгитдан қад ростлаган "Хўжа Бадарға" масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.
◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Мўминлар динда ўзаро биродардирлар”, “Ким мусулмоннинг айбини беркитса”, “Киши дўстининг динида бўлади” каби мавзуларда манфаатли маъруза қилдилар.
◽️Мавъизада, Динимиз одамлар ўртасида ўзаро дўстлик ва муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлашга тарғиб қилиши, Аллоҳ таоло йўлидаги дўстлик нафақат дунёда, балки охиратда ҳам давом этиши, шунинг учун бу дўстликнинг савоби улуғ бўлиб, ҳақиқий дўстларни жаннатга етаклашини манбалар асосида тушунтирдилар.
◽️Шунингдек, ЎМИ Бухоро вилояти вакили бугунги шодиёна тарихий кун, масжиднинг янги биноси очилиши билан барча жоме аҳлини муборакбод этиб, бу йўлда камарбаста бўлган, азиз инсонларнинг ҳақига икки олам саодатини тилаб дуо қилдилар.
✍️ЎМИБВВ Матбуот хизмати
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар».
Имом Табароний ривояти.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
/channel/NaqshbandUZ
•Ўзингга боқ, ўзингга!
Аслингга, сўзингга, нафсингга.
Ўзгани қўй.
Ким нима еди, нима кийди, сенга нима?
Сен ўзингни илм билан, севги билан, шафқат билан парвариш қил.
Ана шундагина чин Инсонлик ҳимматига етасан!
©Мавлоно Румий
/channel/NaqshbandUZ
Umar ibn Hattob roziyallohu anhudan "taqvo nima" - deb so'rashganida u kishi javob berib aytganlarki,
- Tikanzordan, tikanlar ko'p bo'lgan joydan yalang oyoq yurganmisan - dedi.
- Ha yurganman - dedi
- Qanday qilib yurgansan? - dedi
- Ehtiyot bo'lib, bitta bosgan qadamimni ko'tarishdan oldin, qayerga qadam qo'yishimni ko'rib ehtiyotkorona o'taman. - deganda
- "Taqvo ham shunday" - dedi.
/channel/NaqshbandUZ
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Солиҳлар_гулшани
АЛЛОҲНИ ЯХШИ КЎРГИН, УНДАН ҚЎРҚҚИН!
Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қурайшийдан ривоят қилинади: «Аббос ибн Абдулмутталибнинг ўлими яқинлашгач, у ўғилларига шундай васият қилди: «Ўғлим Абдуллоҳ! Аллоҳга қасам, мен бу ўлим билан йўқ бўлиб кетмайман, балки абадий ҳаётга кўчиб ўтаман. Сенга Аллоҳни ва Унинг тоатини яхши кўришни, Аллоҳдан ва Унга маъсият қилишдан қўрқишни васият қиламан. Агар васиятимга амал қилсанг, ўлим қачон келса ҳам ундан қўрқмайсан. Сени Аллоҳга топширдим, болажоним». У ушбу сўзларни айтиб, қиблага юзланди-да: «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб жон таслим қилди».
/channel/NaqshbandUZ
Йўл ва Мақсадни аниқ белгилаб олиш лозим! У ўлим билан тугаб қолмаслиги керак!
/channel/NaqshbandUZ
#Интервью_24
Ижтимоий барқарорликни асрашда диний бағрикенгликнинг аҳамияти
©️ Саидафзал Саиджалолов
Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 15 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Волидаи Абдулазизхон" масжиди имом-хатиби Зарифжон домла Қудратов, Жондор туманидаги "Дарвеши" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Тушундим. Ишқ кўзда эмас руҳда, каломда эмас сукутда экан. Шунинг учун кўзнинг ишқи нафснинг фитнаси, қалбнинг ишқи Аллоҳнинг яқинлиги экан.
/channel/NaqshbandUZ