naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓Айни кунларда муқаддас шаҳарларда бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 8-9 - гуруҳ зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

✅Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳардаги Қубо масжиди ҳамда Хурмо боғида бўлдилар...

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ҒОЯВИЙ ХУРУЖЛАРДАН АСРАНГ

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА

🎙 Музаффар домла Камолов
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар:

“Ҳусни хулқнинг аломати ўнта нарсададир:

1. Келишмовчилиги оз.
2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш.
3. Бировни тойилишини кутмаслик.
4. Ёмон кўринган ишлардан ҳам яхшиликни излаш, яхши гумонда бўлиш.
5. Узр қидириш.
6. Азиятни кўтариш.
7. Ўз нафсини маломатлашга қайтиш, нуқсонни кўпроқ ўз нафсидан қидириш.
8. Бошқалар айбини билишдан кўра ўзининг айблари билан машғул бўлиш.
9. Очиқ юзлик.
10. Мулойимлик, ширинсўзлик.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓Айни кунларда Мадинаи Мунавварада бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 8–9-гуруҳ зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Имом Мотуридий дунёда фарзанд талаб қилишнинг уч асосий сабабини кўрсатади:

- Ёлғизликда улар билан овуниш учун.

- Душманга қарши туришда улардан ёрдам ва кўмак олиш учун.

- Вафотдан кейин ўз хотирасини абадий сақлаш учун.

#hikmat

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

МЕДИА МАКОН ВА АХЛОҚ МЕЁРЛАРИ

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


⚜️Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 10 ноябрь 2024
— 08 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ОПА-СИНГИЛЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

❓САВОЛ: Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#раддия

ҚАБР ЗИЁРАТИ БИДЪАТМИ

Абдуғани Рўзиев,
Бухоро шаҳар, "Сайфиддин Бохарзий" жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола_долзарб_мавзу

ЁШ АВЛОДНИ КАМОЛ ТОПТИРИШДА ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ АҲАМИЯТИ


Қуръони карим – барча замонлар ва маконлар оша ўз долзарблигини йўқотмайдиган, инсонларни абадий саодатга эришишлари учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган дастурул амал китобдир. Унда аҳкомлар, насиҳатлар, қиссалар, зарбул масаллар ва ғайбга доир масалалар келтирилганки, башариятнинг ақли бу маъноларнинг ҳаммасини тўлиқ қамраб олишга ожиздир.

Қуръони каримга тафсир ёзган мутафаккир олимлар ҳар замон ва ҳар маконда ундан янги маънолар чиқариб оладилар ва бу ҳеч қачон тугамайди. Чунки, бу Аллоҳ таолонинг барчани ожиз қолдирувчи каломидир. Ушбу калом каттаю кичик барча масалаларни қамраб олган йўл-йўриқлар мажмуасидир, шу жумладан, унда инсоннинг маънавий дунёси ва ахлоқига доир бир қанча кўрсатмалар келтирилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

✍️Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЖУФТИНГИЗ СИЗНИ ҚАЙТАДАН СЕВСИН

Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг


Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек,
у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.

Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун шанба
— 09 ноябрь 2024
— 07 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳикматлар_сарчашмаси

ҚЎШНИЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом-хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

​​Жаннатнинг саккиз номи

Савол: Жаннатнинг бир неча номлари хусусида эшитганман, Сиздан илтимос, жаннатнинг номлари ҳақида тушунча берсангиз.

Жавоб:
Уламолар Қуръони карим оятларига асосланиб, жаннатнинг саккизта номи (даражалари) бор дейишади:
1. Фирдавс жаннати. «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур». (Каҳф, 107).
2. Адн жаннати. «Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшайдиган Адн жаннат (боғ)ларидаги пок масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) каттароқдир. Ана шу (лар) улкан ютуқдир». (Тавба, 72).
3. Маъво жаннати. «Қасамки, (Муҳаммад Жаброилни) иккинчи бор кўрди. (Жаннат) чеккасидаги Нилуфар олдида. Маъво жаннати ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир». (Нажм, 13–15).
4. Наъим жаннати. «Яна мени Наъим жаннатининг ворисларидан қилгин!». (Шуаро, 85).
5. Хулд жаннати. «(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик (Хулд) жаннатими?!” Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди». (Фурқон, 15).
6. Қарор жаннати. «Эй, қавмим, бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матодир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир». (Ғофир, 39).
7. Дорус Салом. «Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир. Қилган (солиҳ) амаллари сабабли, У уларнинг дўстидир». (Анъом, 127).
8. Дорул Муқома. «У Ўз фазли билан бизларни мангу турадиган диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар». (Фотир, 35).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 11 ноябрь 2024
— 09 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

OʻLIMDAN KEYINGI IMKONSIZ ORZULAR

1. Eh, qaniydi tuproq bo’lganimda.
Naba surasi, 40-oyat
“Kofir odam: “Qaniydi, tuproq bo‘lganimda!”, deb qoladi.”

2. Eh, qaniydi hayotim uchun (biror narsa) tayyorlagan bo’lsam.
Fajr surasi, 24-oyat
“U kunda inson: “Qaniydi, hayotim uchun (bu dunyoda yaxshi amallarni) oldindan tayyorlagan bo‘lsam”, deydi.”

3. Eh, qaniydi mening kitobim menga berilmaganda.
Haqqa surasi, 25-26-oyatlar
“Bas, kimning kitobi chap tomonidan berilsa, u aytadi: “Eh, qaniydi, menga kitobim berilmaganda!”

4. Eh, qaniydi falon kishini do’st tutmaganimda.
Furqon surasi, 28-oyat
“U kunda zolim kishi qo‘llarini tishlab: “Eh, qaniydi, men falon kimsani do‘st tutmaganimda,” deydi.”

5. Eh, qaniydi Allohga va Rasuli(s.a.v)ga itoat qilganimizda.
Ahzob surasi, 66-oyat
“U kunda ular yuzlari o‘t ichida aylantirilib, “Eh, qaniydi Allohga itoat qilganimizda va qaniydi Rasulga itoat qilganimizda,” deydilar.”

6. Eh, qaniydi men Rasul bilan yo’l tutganimda.
Furqon surasi, 27-oyat
“U kunda zolim kishi qo‘llarini tishlab, “Eh, qaniydi men Rasul bilan bir yo‘l tutganimda,” deydi.”

7. Eh, qaniydi ular bilan birga bo’lganimda va ulkan najotga erishganimda.
Niso surasi, 73-oyat
“Agar Alloh tomonidan sizlarga bir fazlu inoyat yetadigan bo‘lsa, u kishi: “Eh, qaniydi men ham ular bilan birga bo‘lganimda va ulkan najotga erishganimda,” deydi.”

Modomiki, hayot ekanmiz bunday afsuslar qilmaslik uchun imkonimiz bor.

#quron

Читать полностью…

Naqshband.uz

ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеоролик

ИККИ ФАРҚЛИ ДУНЁ

Муаллиф: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ким борлиғини ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса, жаннатни ўзига вожиб қилади!
Уҳудда Талҳа розияллоҳу анҳу иш оғир келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам тош устига чиқиб олишлари учун танасини зинапоя қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг орқасига оёқларини қўйиб тошнинг юқорисига чиқиб олдилар ва:
"Талҳа вожиб қилди!",– дедилар.
Яъни, ўзига жаннатни вожиб қилди,– дедилар.

Вожиб қилиш ҳамон давом этмоқда. Ким бутун борлиғини бугун ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса демак у жаннатни ўзига вожиб қилди!

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ibodat ne?

Ibodat ne? Yaratganga itoat ham ibodatdir,
Haqiqiy bandalik birlan sadoqat ham ibodatdir.
Ibodatdir, tiriklikni etolsang ma'rifat bog‘i,
Mashaqqatlik ilm, san'at, qiroat ham ibodatdir.

Onang birlan otang qalbi o‘tar Ka'ba tavofidan,
Alar ko‘nglini shod etsang, shu xizmat ham ibodatdir.
Xabar oldingmi bemordan,qarindosh, do‘st, musofirdan?
Birovni yo‘qlasang dildan, ziyorat ham ibodatdir.

Umrni etmayin isrof,o‘zing ro‘za, vujuding sof,
Agar pok holda uxlarsen,shu rohat ham ibodatdir.
Mudom Allohni zikr etsang,halol boriga shukr etsang,
Qiyomat kunni fikr etsang,tijorat ham ibodatdir.

Butun borliq, nabotot ham Yaratganga etar tasbih,
Bobo dehqon ekib yursa, ziroat ham ibodatdir.
Ibodatdir, biror zolim, jafokorga desang haq so‘z,
Va nodonga sukut qilsang,sukunat ham ibodatdir.

Agar jufti halol birla ko‘ngilxushlik etar bo‘lsang,
Falak shohid, malak hozir, bu suhbat ham ibodatdir.
Bu Islomdir, butun umring ibodat holiga kelgay,
Va ogohlik bilan o‘tgan shu fursat ham ibodatdir.

Tamal – iymonu ixlosdir, bu qullik bandaga xosdir,
Xudo deb qilganing har ish va niyat ham ibodatdir.
Sevib, Mirzo, faqat do‘stlik bilan dillarni obod et,
Agar Alloh uchun sevsang, Muhabbat ham ibodatdir!

Mirzo Kenjabek

#sheriyat

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ҳалок қиладиган тил
🎤 Раҳимберди домла Раҳмонов

Читать полностью…

Naqshband.uz

Она
Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик.
Аёлимни нарсаларни жойлаштириб юбориши учун чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.
Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
- Она, кийимлари қани?
- Она, сочимни тараб қўйинг!
- Ойи, сумкам қани?
- О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
- Она, қорним очди.
- Ойи, дориларимни оволинг!
- Ойи, она, она...
Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди -я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатибам қўяди! Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Имом Насаий ривояти) деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилдим.
Аллоҳ таоло ҳар бир она ва унинг фарзандларини яхшилик билан мукофотласин!
Бизни ота - онасига ғамхўр, меҳрибонлардан қилсин!
Волидаларимизнинг умрларини узун бўлсин! Вафот этганларга раҳм қилсин!

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда

«Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку»,

деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Уч васият

Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди:

биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.

Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, қамалиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#видеомаъруза

ДАРАХТ ЭКИШ-ЭЗГУ АМАЛ

Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар, "Абу Хафс Кабир" жомеъ масжиди имом хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Ташриф

🌙 ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА
(Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Ромитан туманидаги "Ҳазратибобо" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Хадийжа р.а Аллоҳнинг бандалари ичида биринчи бўлиб Исломни қабул қилди”, “Ҳадижа онамизнинг пайғамбар алайҳиссаломга тасаллилари”, “Хадийжа онамизни Ислом дини ривожига қўшган ҳиссалари”, каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилдилар.

◽️Мавъизада, Мусулмонларнинг ижмоси (иттифоқи)га кўра, Хадийжа Аллоҳнинг бандалари ичида биринчи бўлиб Исломни қабул қилгани ундан олдин ҳеч бир эркак ёки аёл Исломни қабул қилмагани, эркаклардан кўпчилик камолотга эришгани, Аёллардан эса фақат тўрт нафари камолотга эришган: Имрон қизи Марям, Фиръавннинг аёли Осиё, Хувайлиднинг қизи Хадийжа ва Муҳаммаднинг қизи Фотима” эканини манбалар асосида баён қилдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…
Подписаться на канал