naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Витр намозини ўқилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўқиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Умра_дарслари

🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.

📝 Дарсда, “Мир Араб” мадрасаси ўқитувчиси, “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби Акрам домла Абдуллаев, навбатдаги умра сафарига кетаётган 10-гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.

📖Маърузада Акрам домла Абдуллаев сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар. 

📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун шанба
— 02 ноябрь 2024
— 30 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(3-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

Бомдод ва шом намозидан кейинги дуо
(7 маротаба)

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар

Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 01 ноябрь 2024
— 29 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 АЙБНИ НАМОЗДАН ЭМАС, ЎЗИНГИЗДАН ҚИДИРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(2-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 01 ноябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенга Аллоҳга энг маҳбуб бўлган каломнинг хабарини берайми?» дедилар.
«Хабарини беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.
«Аллоҳга энг маҳбуб калом «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»дир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:
«Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб калом – Аллоҳ Ўз фаришталари учун танлаб олган «Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи. Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи»дир», дейилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан Аллоҳга энг маҳбуб бўлган бир калом ҳам борлигини ва у «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» эканини билиб оламиз. Бу қисқа иборани ният ва ихлос ила зикр қилиб юрсак, катта савобга эга бўламиз. У Аллоҳга энг севикли калом бўлгач, уни зикр қилганларга бериладиган савоб қандай бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Бу ердаги «Аллоҳга энг маҳбуб калом»дан мурод Қуръони Каримдан кейингиси эканини унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таолога тасбеҳ ва ҳамдни қўшиб «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни зикр қилган одам Аллоҳ таоло Ўз фаришталари учун танлаб олган зикрни қилган бўлар экан. Албатта, мўмин-мусулмон банда бунинг фазлини англаб етиши ва унга амал қилиши лозим.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 03 ноябрь 2024
— 01 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(4-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!

عن أبي هُرَيرةَ رَضِيَ اللهُ عنه قال: قال صلَّى اللهُ عليه وسلَّم: من كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيُكْرِمْ ضَيفَه، ومَن كان يؤمِنُ بِاللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَصِلْ رَحِمَه، ومن كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَقُلْ خَيرًا أو لِيَصمُتْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ).

Батафсил...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ўкинма, Аллоҳ бир мусибат ортидан
икки яхшилик беради! Сабр қилсанг бас.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#siyrat

БЎЙРА

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Яшил_макон
#Фотолавҳалар

🌳БОҒ ЯРАТИБ АМАЛЛАР ДАФТАРИНИ БЕЗАЙЛИК!


🍃Аллоҳ таоло инсониятни озодаликка, жисму имони, уй-жойи – Ватанини пок тутишга, боғу роғлар ўстирувчи ва Ер юзини обод қилувчилардан бўлишга чақиради.

☘️Юқоридаги чақириққа монанд, айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов бошчилигида вилоятимиздаги барча масжид, мадраса ва зиёратгоҳларда яшил маконларни кўпайтириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, дин пешволари томонидан ҳудудларда яшил майдонлар барпо этилмоқда.

🦚Зеро, ҳадис шарифларда: “Албатта, фаришталар экин ёки кўчат экувчининг ҳаққига, модомики, эккан нарсаси кўкариб тураркан, истиғфор айтиб туришади”, - дейилади.

🤲Яратган Зот бу ҳайрли ишларни бардавом ва барокатли қилсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ

CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1386-CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Макка шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 6-7 - гуруҳ зиёратчилари Арафот, Мино, Муздалифа, Савр ҳамда Нур тоғларида бўлиб, тажрибали гуруҳ бошилар томонидан Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг муборак қадамлари босилган заминнинг тарихи билан яқиндан танишдилар.

🤲 Ватандошларимиз мўтабар қадамжоларда дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

Соғлом фарзанд - келажак пойдевори

Жомий хазратлари айтади: “Ҳар бир ота-онанинг фарзанд олдида бурчи бор. Болага яхши ва чиройли исм қўйсин. Унга илму маърифат ўргатсин.

Ота-она фарзандини ҳамиша ҳалол овқат билан боқсин. Ҳаром йўлда топилган таом болага ёмон таъсир кўрсатади ва уни ҳаромхўрликка ўргатади. Бунинг учун ота-онанинг ўзи аввало, ҳалол овқат ейиши керак.

Шундагина пуштидан бўлан бола ҳалол ва покиза бўлиб туғилади. Она ҳомиладорлик пайтида ҳаром ва нораво овқатлардан, ношаръий ишлардан
тийилиши керак”.

Ғолиб домла Очилов,
Вобкент туман “Хожа Махмуд Анжир Фағнавий” жомеъ масжиди имом-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 31 октябрь 2024
— 28 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал