#исломда_Ватан
🎙Исломда ватан тушунчаси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.
🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.
🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)
🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.
#VIDEOLAR
🎞Soxta da’vatlarga aldanmang!
🔰Xurshid domla Aslanbayev,
Yangiyer shahar “Abduqahhor hoji” masjidi imom-xatibi
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽
🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|IslomAkademiyasi">YouTube|Telegram
#Мақола
#Долзарб_мавзу
ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО
Улуғлармиз кўпинча муҳим ишларини чоршанба кунига мўлжаллаганларини ва бу кундаги ишлар баракали бўлишлиги ҳақида кўп гапирганлар.
Албатта, улуғларимиз ҳар бир ишларида пайғамбаримизнинг суннатларини маҳкам тутганлар ва бунга амал қилиб келганлар. Ҳар бир қиладиган ишларини суннатга мувофиқ бўлишлигига саъю ҳаракат қилганлар. Чоршанба куни дуолар ижобат бўлишлиги ҳақида ҳадисда қуйдагича келади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни пешин ва аср намозларининг ўртасида ижобат қилиндилар».
Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: «Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобатини билдим». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.
👉 Тўлиқ ўқиш!
Дилшод домла Алиев,
"Болои Ҳавз" жоме масжиди имом-хатиби
#Кун_ҳикмати
Шайх Мағомисий айтади:
«Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсанг-у, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгин-да,
«Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини, боғлиқлигини ва Ўзинг томон юзланишини зиёда қилгин!» деб айт».
#Савол
Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқиётган одам 2 ракатда ташаҳҳудни ва 4 ракатда ташаҳҳуд ва саловатни ўзи ичида ўқийдими? Ёки имомнинг ўқигани кифоя қиладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга иқтидо қилиб ўқилганда муқтадий қироат (яъни Фотиҳа ва зам сура) қилмайди, қолган барча зикрларни (такбир таҳрима ва руку ва саждадаги такбирлар, сано, руку ва саждадаги тасбеҳлар, ташаҳҳуд, саловат ва дуоларни) барчасини ўзи эшитадиган даражада айтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Мусулмон инсон огоҳ ва ҳушёр бўлади
Устоз Салоҳиддин домла
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Дуо
Тонгда ўқиладиган дуо
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун сешанба
— 29 октябрь 2024
— 26 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#muftiy_minbari
📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🎞#Видео_маъруза
#Бир_ҳадис_шарҳи
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Ота-она фарзандига яхши хулқдан ҳам ортиқроқ нарса бера олмайди”. (Имом Бухорий ривояти)
Ота-она фарзандига берадиган энг яхши нарсаси қимматбаҳо кийим, яхши таом ёки ажойиб совға эмас, балки гўзал хулқ ва яхши тарбияси экан. Чунки кийим, таом ёки совға болага маълум вақт фойда беради, вақт ўтиши билан эса эскиради. Гўзал хулқ, яхши тарбия эса фарзандга умри давомида фойда беради. Нафақат умри давомида, балки вафотидан кейин охиратда ҳам наф келтиради.
Манба: "O'zbekiston" telekanali
Жобир домла Элов,
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Машойихлар айтадилар:
Ҳиссий маъсиятларнинг асоси шаҳватдир, маънавий маъсиятларнинг асоси кибрдир.
Ҳиссий маъсиятларнинг ўрни нафсдир, маънавий маъсиятларнинг ўрни қалбдир.
Аллоҳ таоло банданинг шаҳватидан юзага келган гуноҳини мағфират қилади, аммо кибрдан хосил бўлган гуноҳини мағфират қилмайди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг гуноҳини мағфират қилди. Чунки, уни дарахтнинг мевасини ейишга шаҳвати ундаган эди.
Аммо, иблиснинг гуноҳини мағфират қилмади. Сабаби, уни Одамга сажда қилишлигидан кибри ман қилган эди.
Манба: /channel/tuhur
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Аудио
Исломда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари |
© Абдураҳмон домла Атоуллаев
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга арз қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга Аллоҳ ризқни тезлатади», дедилар.
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
#muftiy_minbari
📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ
(1-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат
#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi
📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Ибрат
Тортишувдан узоқ бўлинг!
Дин масалалари бўйича тортишиш, мужодала қилиш илмнинг нурини кетказади.
Имом Молик
Мен ҳаётининг аввалги қисмини шундай раддия ва тортишувларга бағишлаб кейинчалик афсус-надомат қилган кўплаб олимларни танийман. Бундай одамларни рағбатлантирманг ва бундай баҳсларга қизиқишдан сақланинг.
Муҳаммад Адам Ал-Кавсарий
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун чоршанба
— 30 октябрь 2024
— 27 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#muftiy_minbari
📹 УЛАРДАН ФАЗИЛАТ ИЗЛАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Мақола
#Долзарб_мавзу
АЛЛОҲНИНГ ВАЛИЙЛАРИ ВА КАРОМАТЛАРИ
Аллоҳ таоло «Юнус» сурасида: «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар», деган (62-оят).
Аллоҳнинг валий-дўстларига ҳам бу дунёда, ҳам охиратда ҳам ҳеч қандай хавф йўқдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар. Улар бу дунёда Аллоҳга валий-дўст бўлганлари учун, У зотнинг кўрсатмалари бўйича ҳалол пок, тўғри яшаганлари учун уларга ҳеч нарса хавф- хатар солмайди. Уларнинг соғлигига, молу-мулкига, обрў–эътиборига, оиласига, жонларига, умуман, ҳеч нарсаларига ҳеч қандай хавф йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам уларга дўзахнинг, ундаги азоб–уқубатларнинг ҳеч қандай хавфи йўқ.
Ана ўша бахтиёр шахслар, Аллоҳнинг валийси-дўсти бўлиш шарафига муяссар бўлганлар, икки дунёда хавфидан холи бўлганлар, кимлардир?
«Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Яхёев Нуруллохон,
Бухоро шаҳар "Саид по Банди Кушо" масжиди имом-хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ
#ҳалол_ҳаром
❓1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها
"Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди".
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мақола
ИСЛОМДА БИРИНЧИ МУАЗЗИН – БИЛОЛ ИБН РАБОҲ (розияллоҳу анҳу) ВА АЗОННИНГ БОШЛАНИШИ
Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Чунки улар муқаддас Ислом динини бутун башариятга етказиш йўлидаги барча машаққатларни зиммаларига кўтарган ҳамда бу вазифани тўла-тўкис адо этган зотлардир.
“Саҳобаларимни таҳқирламанглар, жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд тоғи мислича олтин инфоқ қилса ҳам, улардан бирортасининг бир муд (544 грам)ини ҳам, унинг ярмини ҳам инфоқ қилганига эриша олмайди” (Имом Термизий ривоят қилган).
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Эфиопияда таваллуд топганлар. Отаси Рабоҳ, онаси Ҳамима. Ҳазрати Билол жуда баланд бўйли, қора танли, озғин, жингалак сочли бўлганлар. Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу 30 ёшларида Исломни қабул қилган бўлиб, илк Исломни қабул қилган саҳобалардан ҳисобланадилар.
👉 Тўлиқ ўқиш!
Отабек домла Раҳимов
Ромитан тумани бош имом-хатиби
🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул
🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” янги мавсумининг 6-7 - гуруҳ зиёратчилари Уҳуд тоғида бўлдилар.
🤲Дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.
✅ Аллоҳ таолонинг энг севикли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, пайғамбарлардан кейин инсониятнинг афзали бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни, адолат бобида барча раҳбарларга намуна бўлган Умар розияллоҳу анҳуни, инсонлар у ёқда турсин, ҳатто фаришталар ҳам ҳаё қилган Усмон розияллоҳу анҳуни ва бошқа кўп саҳобани кўрган Уҳуд тоғидир.
☝️Ҳаж, Умрага борган ҳожи ва зиёратчилар тоғни ва Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган саҳобалар мақбарасини зиёрат қилиб, Қуръони Карим тиловати қиладилар ва савобини уларнинг руҳига бағишлайдилар.
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Видео_маъруза
#Яшил_макон
ДАРАХТ ЭКИШ-ЭЗГУ АМАЛ
Азизхўжа домла Иноятов,
Бухоро тумани, "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Дуо
Солиҳ фарзанд сўраш дуоси
﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾
Ўқилиши: “Робби ҳаб лий минас соолихийн”.
Маъноси: “Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!”
(Соффот сураси, 100-оят).
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун душанба
— 28 октябрь 2024
— 25 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ