naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

#Маъруза

Аллоҳ ёрдамида сабр қилинг


Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро тумани "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar #saylov
🗣Муфтий ҳазратлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар

📩 Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.


🗣Ватан келажаги, жамият осойишталиги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари юртимизда очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, овоз бериш жараёнида қатнашдилар.

Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари ҳақида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирлар:

– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида овоз беришда иштирок этдим. Биз ҳам она Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшадиган, муносиб номзодларга яхши ният ила овоз бердик.

Сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирлангани барчани мамнун этмоқда. Ислом манбаларида сайлаш ва сайланиш ҳақида ҳам баён этилган, халқ жамият бошқарувида иштирок этадиган ўз вакилларини сайлаб олиши зарурдир. Шу боис ҳам давлат ва жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшларни илм-маърифатли қилишга ҳисса қўшадиган муносиб номзодларни танлаш ва сайлаш – ўта муҳим масаладир.


Таъкидлаш жоизки, бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, уламолар, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлмоқдалар. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз келажагига бўлган ишончни, олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб_мавзу

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?

“Аҳли сунна вал жамоа”
арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган.

Жумладан, Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).

Машҳур муҳаддис олим Муртазо Зубайдий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар ҳеч қандай қайдларсиз “Аҳли сунна вал жамоа” дейилса Ашъарийлар ва Мотуридийлар тушинилади” (“Итҳафу саадатил муттақин шарҳу иҳёи улумид дин” китоби).

Батафсил...

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

Уйқуга боришдан олдин ўқиладиган дуо

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

Ўқилиши: Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту.

Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 27 октябрь 2024
— 24 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳадис

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ: اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати, вас-солатил қоимати, ати Муҳаммаданил василата вал фадилата, вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», - дедилар».
Бухорий ривоят қилган.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#видеомаъруза

ДАРАХТ ЭКИШ-ЭЗГУ АМАЛ

Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар, "Абу Хафс Кабир" жомеъ масжиди имом хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Умра_дарслари

🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.

📝 Дарсда, “Мир Араб” мадрасаси ўқитувчиси, “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби Акрам домла Абдуллаев, навбатдаги умра сафарига кетаётган гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.

📖Маърузада Акрам домла Абдуллаев сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар. 

📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун шанба
— 26 октябрь 2024
— 23 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

▫️Айни дамда юртимизнинг кўплаб худудларида ёмғир ёғмоқда!

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Ташриф

🌙 ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР (Вилоят бош имомининг ташрифи)

◽️Бугун, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Шофиркон туманидаги "Шайх Дарвеш" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.

◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга "Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз!", “Сабр қилувчиларга хушхабар беринг!”, “Мўминнинг иши ажабланарли!”, “Сабр тақводор, содиқ мўминларнинг сифатидир.”, “Яхши кунлар сабр-тоқатнинг изидан келади.” каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилдилар.

◽️Мавъизада, Аллоҳ таоло дунё ҳаётини бандалари учун синов майдони қилгани, ким солиҳ-эзгу амаллар қилади, ким гуноҳлар остида қолади? Бу синовлар ичида турли қийинчилик, мусибат, касаллик ва балолар борки, мўмин киши уларни сабр билан енгиб ўтса, дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатга эришишини манбалар асосида баён қилдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Оталар икки хил бўлади:

1.Тарбия экувчи оталар.
Улар ҳар куни тарбия ёки ахлоқ асосларини фарзандларига уқтириб борадилар. Улар фарзандларининг хато қилишини кутиб ўтирмасдан тўғри йўлга соладилар. Бундай оталар кам, аммо уларнинг таъсири кўпдир.

2. Ахлоқ тузатувчи оталар.
Улар хато содир бўлгунча юраверадилар, фарзандлари хато қилгандан кейингина аҳволни тўғрилайдилар. Улар жуда кўп, лекин таъсирлари оз.

Сен тарбия экувчи оталардан бўл, хатодан кейин уни тўғриловчи оталардан бўлма!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

12108. Яхши ишларингиз билан мақтанишдан ва маслакингизда истиқоматли эканингизни сўзлашдан эҳтиёт бўлинг.   
   Унутмангки, сизнинг камчилик нуқсонларингиз тўлиқ мастур, яширилган ёки бошқа синалмайсиз деган сўз йўқ.
Барчамиз кўриниб турган ҳолимиздан кўра анча ёмон ҳолдамиз.
  Лекин Аллоҳ таоло томонидан сатр аталмиш ридо ила ўралганмиз. Аллоҳга дуо қилайликки, биздаги сатр неъмати давомий бўлсин!

«Аллоҳуммастур ъавротанаа ва амин равъатанаа»
(Аллоҳим, авратларимизни яшир, хавфларимизни омонликка айлантир).


Манба: @arabicuz

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar #saylov

📊МЕНИНГ ТАНЛОВИМ-ОБОД ВАТАНИМ

🗓Бугунги овоз бериш жараёнларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-ҳатиби Жобир домла Элов ҳамда тизимдаги барча диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар фаол иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#видеомаъруза

ДАРАХТ ЭКИШ-ЭЗГУ АМАЛ

Равшан домла Камолов,
Бухоро шаҳар, "Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Буюк_имом
#иқтибос

Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ерга баланд тоғлар қозиқ бўлгани каби мусулмончиликка Имом Абу Ҳанифа илмлари қозиқдир!".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


/channel/Sabotul_ojizinn

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Қуръон #қироат

Аъроф сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза

❓1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола
#Яшил_мақон

КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ - САДҚА ҚИЛГАНЛИК САВОБИГА ТЕНГ


Дарҳақиқат куз фасли дарахт кўчатларини экиш учун айни муддао бўлган вақт ҳисоланади. Деҳқонларимиз тажрибасига кўра, куз фаслида экилган дарахт кўчатлари бехато кўкариб, ўзининг яхши самарасини беради. Шундай кунларда юртимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Яшил макон” экологик лойиҳаси доирасида миллионлаб туп дарахт кўчатлари экилмоқда.

Бинобарин, дарахт кўчати экишда катта савоб бор. Бу ҳақида жаноб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганар: “Агар бир банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсоми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа қилган савоби бўлади” (Муслим ривояи).

🔗 Тўлиқ ўқиш

Салоҳиддин домла Гадоев,
Бухоро шаҳар “Хўжа Исмат” жомеъ масжиди имом
-хатиби

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

"Фалончи сизни ёмонлади" дейишди.
"Заҳматсиз келган ажр қандай яхши" дедилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Қуръон #қироат

Анъом сураси
  (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Тафаккур

– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;

– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;

– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.

БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#tafakkur

📹 ИНСОН МАВЖУДОТЛАР ГУЛТОЖИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(5-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал