naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ВАҚТ ҒАНИМАТ, ЖОН ОМОНАТ.

Масжид узра янграйди азон,
Бор намозга дунёдир арзон.
Гул умрингни қилмагин хазон,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Ҳақ буйруққа итоат этгил,
Зикр қилгил, тоатга етгил.
Дунё ёлғон, қўл силтаб кетгил
Вақт ғанимат, жон омонат.

Мўминнинг орзуси Аллоҳ жамоли,
Намозда қоим бўлиш-қалб камоли.
Муслималар бўлинг ибо-ҳаёли,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Аҳлингни жаннат сари етакла,
Она кўзин ўпиб ризолик сўра.
Аллоҳ-нур, умрингни нурларга ўра,
Вақт ғанимат, жон омонат.

Муаллиф: Аббос Исроил ўғли

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Бухоро шаҳар “Абдуллоҳ Сафедмўй” масжиди имом-хатиби Равшан домла Камолов, Пешку туманидаги "Хўжа Бешик" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Пешку тумани бош имом-хатиби Носир домла Жумаев, Пешку туманидаги "Хўжа Рўшнойи" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓 Эртага, 25 октябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Шофиркон туманидаги "Шайх Дарвеш" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Бизнинг Нобеллар қаерда? Китобларда.
#воқеълик

Қуйидаги расмда Ат-Тусининг (ўнгда) 1261 йилдаги ва Коперникнинг (чапда) 1543 йилдаги сайёраларнинг Ер атрофида ҳаракатини кўрсатувчи диаграммага назар солинг.
Бу диаграммаларнинг кўринишдан ўхшашлиги турсин, хатто ундаги нуқталарнинг белгилари ҳам бир бирини такрорлайди.
Ат-Туси раҳимаҳуллоҳ (أ) "Алиф" ҳарфи билан кўрсатган нуқтани Коперник "А" билан, (ب) "Ба" ҳарфи билан кўрсатганини "B" билан, (ج) "Жим"ни G, (د) "Дол"ни D билан кўрсатади.
Шу тариқа Европа мусулмон олимларнинг китобларини ўзлаштириб ривожланишга қадам қўяди. Коперник эса ўзидан уч юз йил аввал ёзилган асарларни такрорлаб Европада "олим" бўлади.
Биз дрон учиришимиз, электр автомобиль ишлаб чиқаришимиз, сунъий интеллектни ўзлаштиришимиз учун 300 йил кутишимиз шарт эмас.

©️Саид Комил Ҳолҳожаев

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Қуръон #қироат

Нисо сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Конференция

Малайзияда Имом Бухорийга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди


✍️2024 йил 22 октябрь куни Малайзиянинг Ислом маданияти институтида “Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

🔰Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга бағишланган тадбирда Малайзия миллий университети, Малайзия ислом маданияти институти, Малайзия халқаро ислом университети, Заҳра фонди, Малайзия халқ таълими вазирлиги, Қуръон ва суннатни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази, Малайзия ислом илмлари университети, Малайзия Утар университети, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси раҳбарияти,Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этдилар.

🟢  Анжуманда  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов “Глобаллашув шароитида ҳадисларнинг мазмунини тўғри тушуниш: муаммо ва ечимлар”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Дурбек Раҳимжонов "Мовароуннаҳр уламоларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни" мавзусида маъруза қилдилар.  Шунингдек, анжуман асносида Марказ томонидан тайёрланган “Китоб ат-тавҳид” асари замонавий нашрининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

♻️Конференцияда иштирок этган малайзиялик олим ва мутахассислар Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Имом Бухорийнинг жаҳон илм-фани ва цивилизация ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини юқори баҳоладилар.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐moturidiyuz">Tik Tok| 🌍moturidiy.uz

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола
#Яшил_макон

ЕР ЮЗИНИ ОБОД ҚИЛИШ


Ер юзини обод қилиш — инсониятнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бу жараён, нафақат табиатни сақлаб қолиш, балки келажак авлодларга тоза ва яшил муҳит тақдим этиш мақсадида амалга оширилади. Яшил маконлар эса бу жараёнда ажралмас рол ўйнайди.

Зеро пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Инсоннинг вафотидан кейин ҳам етиб борадиган савоблардан бири садақайи жориядир” дея марҳамат қилганлар.

Шунинг учун ҳар бир киши атроф муҳитни обод қилишлиги, дарахтлар экиб атрофни яшил маконларга айлатириши лозим.

Ота-боболаримизни айтганларидек: “Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолгай”.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дилшод домла Алиев,
Бухоро шаҳар “Болои Ҳовуз”
жоме масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(3-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 23 октябрь 2024
— 20 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 25 октябрь 2024
— 22 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЖАНОЗАДАН КЕЙИН МАЙЙИТНИНГ ЯҚИНЛАРИ ТОБУТНИНГ ОРҚАСИДАН ЧИҚИШИ КЕРАКМИ?
#жаноза

❓1356-CАВОЛ: Жаноза тугагандан кейин маййит олиб кетилади. Шунда унга яқин аёллар тобутнинг орқасидан югуриб, хайрлашиб олиши керакми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай буйруқ йўқ. Ундан ташқари, саволда айтилганидек тобут ортидан югуриш айниқса, аёллар учун жуда хунук манзара ҳисобланади. Жаноза ва ундан кейинги ишларда асли йўқ, гуноҳ бўлган ишлардан тийилиш, унинг ўрнига маййитга манфаат берадиган дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш лозим. Уламолар мусибат вақтида сабр қилиш ўрнига дод солиш, юзни тирнаш, ёқани йиртиш каби ишлар ҳаром экани таъкидлашган. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّهُ يَحْرُمُ لَطْمُ الْخُدُودِ وَخَمْشُهَا وَشَقُّ الْجُيُوبِ وَنَحْوُ ذَلِكَ مِنَ الأْفْعَال عِنْدَ الْمُصِيبَةِ ، لِمَا فِي الصَّحِيحِ : لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ أَوْ شَقَّ الْجُيُوبَ أَوْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ
“Фуқаҳолар инсоннинг мусибат етган вақтда юзини тирнаши, уриши ва ёқасини йиртиши каби ишлар ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Бунга: “Юзига урган ёки ёқасини йиртган ё жоҳилият даъвосини қилган биздан эмас”, деган саҳиҳ ҳадис далил бўлади (Имом Муслим ривояти)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

🎞#Видеолавҳа
#Обод_манзиллар

🕌 ЖОНДОР ТУМАНИДА ЖОЙЛАШГАН ЧИБИРДОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Жондор тумани бош имом-хатиби Асқад домла Раҳмонов, Жондор туманидаги "Навработ" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 25 октябрь куни Бухоро шаҳар "Масжиди Калон" имом-хатиби Жамол домла Мавлонов, Олот туманидаги "Халифа" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(4-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 24 октябрь 2024
— 21 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб #Видеоҳа

🎞Адашганларнинг надоматлари

🔰Отабек домла Авезов,
Бухоро вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Манба

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб_мавзу

АЛЛОҲНИНГ ИРОДАСИ

Аллоҳнинг иродаси. Бу гапнинг маъносига эътиқод қилиш ва унинг тақозосига кўра ҳаёт кечириш мусулмончиликнинг заруриятларидан ҳисобланади. Шунга кўра, дунё ва охиратдаги биз учун фойдали ёки зарарли барча-барча нарсалар Аллоҳ таолонинг иродаси билан юзага келган деб эътиқод қиламиз. Аллоҳнинг иродаси ҳақидаги ушбу эътиқодни тўғри тушуниш кўплаб тушунмовчиликларга барҳам беради. Шу маънода уламоларнинг ушбу эътиқодимизга тааллуқли саволларга берган жавобларининг хулосалари билан танишиб чиқамиз:

Савол: Банданинг гуноҳ содир этишини Аллоҳ таолонинг Ўзи хоҳлаган бўлса, кейин уни ўша гуноҳни қилгани учун жазолаши зулм эмасми?.

Жавоб: Аллоҳ таоло банданинг гуноҳ қилишини ирода қилиб, сўнг уни ўша қилган гуноҳи учун жазолаши зулм бўлмайди. Чунки зулм ман этилган ишни қилиш билан бўлади. Аллоҳ таолонинг ишларида эса ман этилган иш бўлмаслиги сабабли бу иш зулм ҳисобланмайди. Қолаверса, банда Аллоҳ таолонинг унга нимани ирода қилганини билиб, кейин ўша ишни қилмайди.

Батафсил...

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

Агар тўғри йўлни билмасанг, эски (нафс) нинг истагига қарши харакат қилавер. Чунки тўғри йўл унга қарама- қарши йўлдир.

Жалоладдин Румий қуддиса сирруҳу

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Қуръон #қироат

Оли Имрон сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 СЎНГИ ВАСИЯТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал