naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

▫️Айни дамда юртимизнинг кўплаб худудларида ёмғир ёғмоқда!

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Долзарб_мавзу

ИСЛОМ ЭЗГУЛИК ВА ТОТУВЛИККА УНДОВЧИ ДИН

Ислом дини ўзининг халқчиллиги, адолатпарварлиги тинчликсеварлиги билан бир қаторда, ўзидан олдин ўтган динларга яхши муносабатда бўлишга чақиради.

Ислом барча инсонларни диний бағрикенгликка, меҳр-мурувватга, хайр-саховатга ва яхшиликка чорловчи инсонпарвар дин. Албатта, барча самовий динларнинг асли бир манбадир.

“(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга юборган нарсани ва Биз сизга (яъни, Муҳаммадга ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани шариат – (қонун) қилди –“Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!” (Шууро сураси, 13-оят)

🔗 Тўлиқ ўқиш

Жобир домла Элов,
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#mujda

Садақанинг фазилатлари

1. Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
2. Касалликларга даво бўлади.
3. Гуноҳларни кетказади.
4. Балони даф қилади.
5. Дўзах оташидан сақлайди.
6. Ризққа барака
киритади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 22 октябрь 2024
— 19 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(1-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола
#Долзарб_мавзу

ИСЛОМДА УСТОЗНИ УЛУҒЛАШ

Илм аҳллари, яъни, муаллимлар Аллоҳ таолонинг наздида энг суюкли бандалардан экан. Аллоҳ таоло ўзининг суюкли бандаларининг мушкулларини осон, қиёматдаги ҳисоб - китобларини енгил қилади ва уларга раҳмат назари билан боқади. Чунки муаллимлар Аллоҳ таолонинг амрини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини қоим қилиб, Аллоҳ уларга билдирган илмдан бошқа инсонларни ҳам баҳраманд этувчи ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилувчи зотлардир.

Иброҳим ан-Нахаъий айтган эканлар: «Муаллимларга (яъни устозларга)осмондаги фаришталар, ердаги ҳайвонлар, ҳаводаги қушлар ва денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади». Бу ҳам устозларни улуғ зотлар эканлигига ишоратдир десак муболаға бўлмайди.

Устозлар шундай улуғ мақомларга эга зотлар экан, киши шундай юқори даражаларга эришишлиги учун ва устозликка лойиқ (муносиб) зот бўлиши учун нималар қилиши керак?

🔗 Тўлиқ ўқиш

Яхёев Нуруллохон
Бухоро шаҳар "Саид по Банди Кушо" масжиди имом-хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

Инсон агар ҳар куни: динимни, ўзимни, амалимнинг хотимасини, уйимни, аҳлимни, молимни, яқинларимни ва Аллоҳ таоло менга ато этган жамики неъматларини омонатни зое қилмайдиган зот - Аллоҳ таолога топширдим деса, албатта Аллоҳ таоло уларни Ўз паноҳида асрайди.

(Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий)

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Қуръон #қироат

Фотиҳа сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).
Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

АЛЛОҲ ВА РАСУЛИНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АЛОМАТИ

Саид ибн Абу Саид Мақбурий айтади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганида Марвон ибн Ҳакам уни кўргани келди.
– Аллоҳ сизга шифо берсин, эй Абу Ҳурайра, – деди Марвон.
– Эй Аллоҳим, мен Сен билан учрашмоқни яхши кўраман, Сен ҳам мен билан учрашмоқни яхши кўргин, – деди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Ким Аллоҳ ва расулини яхши кўришини билмоқчи бўлса, назар солсин: Агар у Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва расулини яхши кўради.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Савол

МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ

Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи бн тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз??

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари ва шунинг учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида бирорта ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Тафаккур

Ҳар куни (масжидда намозга чорлаб азон айтаркан) муаззин беш маротаба “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!” дея чорлайди, токи Аллоҳ сенинг ғам-ташвишингдан улуғроқ эканини эслатиш учун. сенга зулм қилгандан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени толиқтирган гуноҳингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени аламлантириб, қийнаб юборган хасталигингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени тижоратингдан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени лаҳв, бекорчи ишларинг ва ўйин-кулгуларингдан ҳам улуғроқ эканини англатиш учун чақиради... Барча нарсадан улуғроқ эканини билдириш учун..
Эй инсон, эй нарса... Қандай қилиб шундай улуғни, Акбарни ташлаб (яъни, Унга бандаликни, ибодатни ташлаб) Ундан қуйи, Ундан паст билан машғул бўлишинг мумкин?!

Манба: @arabicuz

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 20 октябрь 2024
— 17 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

МАЗҲАБ БИЗГА НЕГА КЕРАК?

Шухрат Шеров,
Жондор тумани "Работ Ўғлон"
жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(2-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

Бу икки амалга яқинлашманг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ким тилини мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан, айбларини гапиришдан тиймаса Аллоҳ таоло у кишини вафоти вақтида тилига шаҳодат калимаси келишидан тўсиб қўяди.

Қуръони каримда иккита сура бор, иккиси ҳам "вайл" калимаси билан бошланган:
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл
(вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).

وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

Биринчи сура одамларнинг молига тажовуз қилганлар, иккинчиси одамларнинг обрўларига тажовуз қилганларга дўзах бўлиши ҳақидадир.

Бас, бу икки амалга яқинлашманг.

Дўстларингизга ҳам улашинг
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_тарихи
#Мутолаа_вақти

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинди.
➡️Батафсил

🪩 Миллатнинг борлигини кўрсатувчи ойна

БМТ, YUNESKO каби халқаро ташкилотлар минбарларида ўзбек тилида маърузалар ўқилмоқда.
➡️Батафсил

🗣 Тилимиз фахримиз бўлиши лозим

1981 йили чоп этилган икки жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да 60 минг сўз изоҳланган эди. 2006–2008 йилларда нашр қилинган беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса 80 мингдан ортиқ сўз бор. Бу луғатлар орасида 20 минг сўз фарқ қилади.
➡️Батафсил

🇺🇿 Ўз тилига садоқат – ватаний ишдир

Маърифатпарвар бобомиз Исҳоқхон Ибратнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир".
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

Тил яшаса, миллат яшайди


1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили» эканлиги белгилаб қўйилган.

Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

«Тил яшаса, миллат яшайди». Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

⚡️"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

🔷Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ

Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ва анта хойрур рооҳимийн

Маъноси: “Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Муьминун сураси, 118-оят).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 21 октябрь 2024
— 18 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

❓Соҳиби узр маҳсига масҳ тортиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

ИСЛОМДА ФАТВО БЕРИШГА КИМ ҲАҚЛИ

Нодир Асадов,
Бухоро шаҳар "Пойи остона"
жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Маъруза

Замонга мослашиш керак


Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро тумани "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динини қабул қилган инсоннинг собиқ гуноҳлари авф қилинади ва худди онадан янги туғилгандек бегуноҳ бўлади. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар, яъни аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал