#Мақола_долзарб_мавзу
🛒САВДОДА МУОМАЛА ОДОБЛАРИ
Исломда савдогарлик касби алоҳида эътироф этилади. Манбаларда бараканинг асоси савдода деб келтирилади. Биламизки, савдо-сотиқ ишлари бозорларда, инсонлар уюшиб ҳаёт кечирадиган жамоат жойларида кечади. Бу эса ушбу касбга нисбатан алоҳида тайёргарлик, муомала одобларини эгаллаш, қонуний ҳамда динимиз кўрсатмаларига кўра ҳалол ва ҳаромга оид ҳукмларини билиш муҳимлигини кўрсатади.
Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас у зот савдо қилаяпган одамларни кўриб: «Эй тожирлар жамоаси!»-дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарадилар.
Шунда у зот: «Албатта тожирлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тирилтирурлар. Магар, Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган киши бундан мустасно» - дедилар». (Термизий ривояти)
🔗 Тўлиқ ўқиш
Акрам домла Абдуллаев
“Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Улуғлар_насиҳати
Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):
1. Амал қилинмаган илм;
2. Ихлоси йўқ амал;
3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
5. Ибодатсиз тана;
6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаати
—
Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам международной научно-практической конференции «Роль научного наследия Имама Термези в исламской цивилизации»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ИДДАДАГИ АЁЛГА ТАЛОҚ БЕРИЛСА, ИДДА ҚАЙСИ ТАЛОҚДАН БОШЛАНАДИ?
#талоқ #идда
❓1384-CАВОЛ: Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда идда биринчи талоқдан кейин бошланган. Биринчи ҳайздан кейин талоқ айтилган ва бу орада яқинлик ҳам бўлмаган бўлса, аёл яна икки ҳайз идда ўтиради. Демак, саволдаги ҳолатда биринчи талоқдан кейин иддадаги аёлга эри яна талоқ айтса, у бошлаган иддасини давом эттиради, унинг иддасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиус-саноиъ” китобида бундай дейилган:
ثم إذا وقع عليها ثلاث تطليقات في ثلاثة أطهار فقد مضى من عدتها حيضتان إن كانت حرة لأن العدة بالحيض عندنا، وبقيت حيضة واحدة فإذا حاضت حيضة أخرى فقد انقضت عدتها
“Аёлга учта покликда (бир талоқдан жами) уч талоқ тушса, (учинчи талоқ тушганда) иддасидан икки ҳайзи ўтган бўлади. Чунки бизнинг наздимизда идда ҳайз билан ҳисобланади. Шундай қилиб, яна битта ҳайзи қолган бўлади. Ана шу ҳайзни ҳам кўрса, иддаси тўлиқ тугаган бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Янгиликлар
#Ташриф
🌙 ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИ: “Кибр ва тавозеъ (Луқмон сураси 18-19-оятлар)” (Вилоят бош имомининг ташрифи)
◽️Бугун, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Ғиждувон туманидаги "Фришкент" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозиниa жамоат билан адо этдилар.
◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин”, “Қалбида зарра мисқолича кибри бор одам жаннатга кирмайди”, “Тавозуъ” каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилиб бердилар.
◽️Мавъизада, Луқмон сурасининг 18-19-оятларида келтирилган солиҳ банда-Луқмони ҳакимнинг ўғилларига айтган баъзи насиҳатлари, инсон дунёда яшар экан унинг олий мақсади Ҳақ таолони рози қилиб, икки дунё саодатига эришиши, бунинг учун киши Роббиси хуш кўрадиган хулқларни эгаллаши ҳамда У Зот ёқтирмайдиган хислатлардан узоқ бўлиши, оятларда ҳам айнан кибрнинг ёмонлиги ва ноўрин бақир-чақир қилиш мусулмонга нолойиқ сифат эканини манбалар асосида баён қилдилар.
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Ҳикматлар_сарчашмаси
Ўз Аёлини онасидан устун қўйиш
Шухрат ШЕРОВ,
Жондор тумани "Работи Ўғлон" жомеъ масжиди имом хатиби
الْمَوْتُ يَأْتِي بَغْتَةً وَ الْقَبْرُ صُنْدُوقُ الْعَمَلِ
"Ўлим тўсатдан келади. Қабр эса амаллар сандиғи".
Хайрли ишларни қилишга шошилинг! Агар бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктириб юришни одат қилаверсангиз, бир кун келиб бутунлай ибодатларни тарк этасиз. Шайтон алайхи лаъна авраб, васваса қилиб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Шунинг учун савобли амални ҳозирдан бошланг! Ўлим сиз учун қиёмат қоим бўлди деганидир. Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни тарк қилинг.
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 18 октябрь 2024
— 15 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Жума_суҳбати #vaqt
🗣 Мавзу: ДИНИМИЗ ЎГИТЛАРИДА ВАҚТ ҚАДРИ
🎙 Ўткирбек домла Ҳакимов - Тошкент шаҳар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди
имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Эътироф
Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар амалга оширилмоқда.
Бугунги мураккаб дунёда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини ушлаш жуда ҳам мураккаб, бироқ мана шу қийинчиликни қандай чиройли тарзда енгиб ўтиш, амалга ошириш мумкинлигини Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Албатта, бу сиёсатни юритиш осон эмас. Лекин мана шу мўътадил сиёсатни Ўзбекистон Президенти юритаётгани бу барчага ва барча давлатларга, албатта, ўрнак бўлади.
Қадим тарихий манбаларни тадқиқ қилиш, ундаги эзгу ғояларни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон оммасига етказишда бу каби анжуманларнинг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади.
Проф. Али Муҳйиддин Қорадоғий
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси
#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ТАВБА ВА УНИНГ ФАЗЛИ
Шухрат ШЕРОВ,
Жондор тумани "Работи Ўғлон" жомеъ масжиди имом хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 18 октябрь куни Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов, Ромитан туманидаги "Маҳаллаи Боло" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Reportaj 24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o'rni» mavzusidagi xalqaro anjuman
#17oct #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
👉 /channel/NaqshbandUZ
ОНА – БУЮК ИНСОН!
Қизиқ-а... Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди... Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.
Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку?
Отасини... ака-опасини, хатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича, аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да...
Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳоказо) шуларни айтиб койийди, тергайди... Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳри беради гоҳо...!
Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки
"БУЮК ИНСОН "ОНА".
Ўткир ҲОШИМОВ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 19 октябрь 2024
— 16 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Қўлингдан келса бу дунёда қол
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиЧитать полностью…
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉 /channel/NaqshbandUZ
🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.
🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола_долзарб_мавзу
ДИН- НАСИҲАТДИР
Ислом дини инсонларни, ўзаро бирдамлигу ҳамжиҳатликда яшашга тарғиб этади. Бунда эса, одамларнинг ўзаро самимий муносабатда бўлишлари муҳим ўрин тутади. Гӯзал динимизнинг бош ғояси насиҳат, яъни самимийликдан иборат бўлиб, аввалда ўтган пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабарлар келган.
Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига хитоб қилар экан: “Сизларга Раббимнинг топшириқларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман...”, деган (Аъроф сураси, 62-оят).
Солиҳ алайҳиссалом ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирганида шундай деган: “Эй қавмим! Мен сизларга Раббимнинг топшириғини етказдим, сизларга насиҳат қилдим, лекин (сизлар) насиҳатгўйларни ёқтирмайсиз” (Аъроф сураси, 79-оят).
👉 Тўлиқ ўқиш
Равшан домла Камолов
“Хўжа Абдуллоҳ Сафедмуй” масжиди имом-хатиби
Волийлардан бири Умар ибн Абдулазизга, одамлар ёмон бўлиб кетгани, уларни фақат қилич ва қамчигина тўғирлай олиши ҳақида ёзди.
У зот шундай жавоб қилдилар: "Нотўғри ёздинг. Балки уларни ҳақ ва адолат тўғирлайди!".
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#VIDEOLAR
⁉️So‘nggi paytlarda soxta salafiylarning qarashlari xato ekani, ular tutgan yo‘l noto‘g‘ri ekani ko‘p bora aytilsa-da, ba’zilar haligacha ularga ergashib ketayotganini ko‘rish mumkin. Aslida, shu kabi adashgan toifalarning musulmonlarga qanday zarari bo‘lishi mumkin. Axir ular ham islomdan gapiradi-ku?
✔️Shayx Saloh Abulhoj
Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐Ziyo.uz |✅ Telegram | 🌐Instagram |📹 ziyomediamarkazi9852?si=I8ynV94AWn-uh5z1">Youtube
“Ўзбекистоннинг маданий мероси бутун инсониятнинг бойлигидир” – Халқаро анжуман иштирокчилари Президентга мурожаат йўллади
Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.
Батафсил 👉 https://diyor24.uz/61747
#Fotoreportaj | Термиз шаҳрида халқаро илмий-амалий анжумандан фотолавҳалар
#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👉 /channel/NaqshbandUZ
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 18 октябрь куни Шофиркон тумани бош имом-хатиби Миржон домла Эгамбердиев, Шофиркон туманидаги "Искогаре" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 18 октябрь куни Бухоро шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Асадулло домла Нажмиддинов, Жондор туманидаги "Қутайба ибн Муслим" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#ХАЛҚАРО_ИЛМИЙ_АНЖУМАН
“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизатсиясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжуман давом этмоқда
Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube
#ЭЪЛОН
🗓Эртага, 18 октябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ғиждувон туманидаги "Фришкент" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун пайшанба
— 17 октябрь 2024
— 14 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ