naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​
ЁШ БОЛАНИНГ КАФАНИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Ёш бола вафот этса, унинг кафани қандай бўлади? Катталарнинг кафани билан бир хил бўладими? Шу ҳақида жавоб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етмаган бола икки хил бўлади. Бири гўдак, иккинчиси балоғатга етишга яқин қолган бола. Балоғатга етай деб қолган бола “Раддул муҳтор” китобида қизлар учун тўққиз, ўғил болалар учун ўн икки ёш деб айтилган. Мана шундай балоғатга яқинлашган қиз ёки ўғил бола вафот этса, буларнинг кафани катта одамлар кафани билан бир хил бўлади.

Агар мазкур ёшга етмаган гўдак бола вафот этса, уни битта матога ўраб кўмиш мумкин. Аммо иккита мато билан кафанланса, афзал иш қилинган бўлади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда баён этилган:

والصبي المراهق في الكفن كالبالغ والمراهقة كالبالغة، وأدنی ما يكفن به الصبي الصغير ثوب واحد والصبية ثوبان، كذا في التبيين.

“Балоғатга яқинлашган боланинг кафани катта-балоғатга етган эркакларнинг, балоғатга яқинлашган қизнинг кафани эса балоғатга етган аёллар кафанидек бўлади. Ёш гўдак ўғил бола камида битта мато, гўдак қиз эса иккита мато билан кафанланади. Табйинда шундай дейилган” (“Фатовои Оламгирия” китоби).

في الحلية عن الخانية والخلاصة الطفل الذي لم يبلغ حد الشهوة الأحسن أن يكفن فيما يكفن فيه البالغ وإن كفن في ثوب واحد جاز

“Ҳиля”да “Хония” ва “Хулоса”дан ушбу ибора келтирилган: “Энг яхшиси шуки, шаҳват чегарасига етиб бормаган гўдакни балоғатга етган инсонлардек кафанланади. Агар битта мато билан кафанланса, бу жоиздир”. (“Раддул муҳтор” китоби).

Бола ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби).

Демак, тирик туғилган ҳар қандай гўдак вафот этса, уни катта одамлардек кафанлаш афзал, битта мато билан кафанлаш эса жоиз ҳисобланади. Бундай маййитнинг яқинлари ҳолат ва шароитга қараб иш тутаверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

🗣ИСЛОМ БАРЧА ХАЛҚЛАРНИ БИРЛИККА ЧОРЛАЙДИ

👤Науризбай Утпенов – Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий
#15oct #uzbekiston24

Манба: O‘zbekiston 24

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ

Нодир Асадов,
Бухоро шаҳар "Пойи остона"
жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
🗣ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

😄Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

💬 Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.

⏺️Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.


🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📢 ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИСМИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА

🗣 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.

✅ Бугун, 16 октябрь куни, мазкур нуфузли анжуман Кўҳна Хива шаҳрида ўз ишини давом эттиради.


💬 Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬 МИСР ВА ЎЗБЕКИСТОН МУФТИЙЛАРИ ФАТВОЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

🗣Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

💬 Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар.

Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

🗣Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Албатта, ўзини юксак баҳоловчи риёкорнинг тасбеҳидан кўра, гуноҳкорнинг ўз хатосидан қийналиб инграши Аллоҳ азза ва жаллага маҳбуброқдир.

📜 Имом Бутий

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 16 октябрь 2024
— 13 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

JANOZA NAMOZINI QABRISTONDA O‘QISA HAM BO‘LADIMI?
#janoza

❓SAVOL: Agar barcha sharoitlar yaratilgan bo‘lsa, janoza namozini qabristonda o‘qisa bo‘ladimi? Agar mumkin bo‘lsa, mayyitni uyda kafanlab olib borilsa bo‘ladimi? Sharoitlar to‘liq mavjud bo‘lsa qabristonda barcha zaruriy amallarni bajarsa bo‘ladimi?

💬 JAVOB:
Bismillahir Rohmanir Rohim. Zarurat bo‘lganda qabristonda janoza namozini o‘qish joiz. Ammo boshqa namozlarni qabristonda o‘qishdan qaytarilgan. Qabristonlarda doimiy ravishda, jamoa bo‘lib janoza o‘qish yoxud mayyitni yuvish, kafanlash musulmon ummatida joriy bo‘lmagan.
Har bir joyning o‘ziga xos shart sharoitlari mavjud. Masalan masjidlar jamoat namozlari uchun joriy qilingan. Madrasalar dars qilish uchun mo‘ljallangan. Maktabalar kitob o‘qish uchun muvofiqlashtirilgan. Qabristonlar mayyitlarni dafn qilish uchun ajratilgan joylardir. U joylarni boshqa maqsadda o‘zlashtirish mumkin emas.
“Al-mavsu’atul-fiqhiya” kitobida bu haqda shunday deyiladi:
الأول: لا بأس بها، وهو مذهب الحنفية ورواية عن أحمد، لأن النبي صلى الله عليه وسلم صلى على قبرٍ وهو في المقبرة. وقال ابن المنذر: ذكر نافع أنه صُلىِ على عائشة وأم سلمة وسط قبور البقيع، صلى على عائشة أبو هريرة، وحضر ذلك ابن عمر، وفعل ذلك عمر بن عبد العزيز.
ya’ni: “Birinchisi: Qabristonda janoza o‘qishning zarari yo‘q. Bu hanafiylar va imom Ahmaddan kelgan bir rivoyatga ko‘radir. Chunki Payg‘ambarimiz alayhissalom qabristonda bir qabrdagi mayyitga janoza o‘qiganlar. Ibnul Munzirning aytishicha: “Nofi’ roziyallohu anhu Oisha va Ummu Salama roziyallohu anhumolarga Baqi’ qabrlari orasida janoza o‘qilganini zikr qilgan. Oisha roziyallohu anhoga Abu Hurayra roziyallohu anhu janoza o‘qiganlar va bu paytda Ibn Umar roziyallohu anhu ham hozir bo‘lganlar. Umar ibn Abdulaziz ham shunday qilganlar”. Vallohu a’lam.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Fiqhiy mazhablar tarixi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🌙 Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР:
БАРЧА САОДАТИМИЗ – ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКДА!


🗣Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар залида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

😄Халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этаётган ушбу анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча иштирокчиларни қутлади.

Жумладан, Муфтий ҳазратлари ҳозирги кунда дунёнинг баъзи нуқталарида нотинчликлар бўлиб турган бир пайтда бу каби мулоқотларнинг ўрни нақадар катта эканлигини қайд этдилар.

Ислом — тинчлик, ҳамжиҳатлик ва омонлик динидир. Бақара сурасининг 208-оятида: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!”, дея хитоб қилинишида ҳам тинчлик ва осудаликни таъминлашда ҳамма бирдек масъуллигига ишора бор, дея таъкидладилар Шайх ҳазратлари.

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам “Соҳибус-силм” — тинчликпарвар пайғамбар эканликларини, ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик ва омонлик — энг олий неъмат сифатида тарғиб этилишини, умуман олганда, барча саодатимиз асоси тинчлик ва ҳамжиҳатликда эканлигини баён этдилар.


💬 Анжуманда йиғилганлар Муфтий ҳазратларининг нутқини яқиндан қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

🟢Айни дамда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб бормоқда.

😄Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.


💬 Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Машҳур тобеинлардан бири Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ тасбиҳ ишлатар эдилар. У зотга: “Қадрингиз улуғ, ибодатларингиз гўзал бўлса, ҳали ҳам тасбиҳ биланмисиз?” дейишди. Ҳасан Басрий: “Биз уни аввалда ҳам ишлатар эдик, ниҳояда ҳам ташлаб қўймаймиз. Мен Аллоҳни қалбим, қўлим ва тилим билан зикр қилишни яхши кўраман”, дедилар.

📚Аллома Абдулҳай Лакнавийнинг “Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр” рисоласидан

Изоҳ: Сохта салафийлар зикр қилишда тасбиҳ доналаридан фойдаланишни бидъат амал санашади ва ундан кескин қайтаришади. Аслида машҳур саҳобалар кундалик зикрларни айтишда майда тош доналаридан ёки хурмо данакларидан тасбиҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН БУЮК ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ПОЙДЕВОРИ

🎙Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📝 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАБ, ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

🗣 Хива шаҳрида давом этаётган “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.

💬 Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.

✍️ Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.


🟢Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.


📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Тебризий.


📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Тебризий.


📖 Икки тур инсон бор: бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.


📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган хислат — одобдир.

Шамс Тебризий.


📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар
#Умра_дарслари

🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.

📝 Дарсда, Бухоро шаҳар бош имом-хатиби Отабек домла Авезов, навбатдаги умра сафарига кетаётган гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.

📖Маърузада Отабек домла Авезов сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар. 

📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ҲАДИСИ ШАРИФНИНГ АҲАМИЯТИ

Шухрат Шеров,
Жондор тумани "Работ Ўғлон"
жомеъ масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

“Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани

Читать полностью…

Naqshband.uz

12102. Кишининг илми ортиб, кенгайгани сайин, унинг раҳмати, меҳрибонлиги ҳам кенгайиб бораверади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ. “Иғосатул лаҳфан”дан.

Манба: @arabicuz

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

«Islom - tinchlik va ezgulik dini» mavzusidagi xalqaro konferensiya
#15oct #uzbekiston24

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Халқаро_конференция

Конференция турли шўбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда

«Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро конференциянинг очилиш маросимидан «Ислом қадриятларини асраб-авайлашда ҳанафий-мотуридий таълимотининг ўрни», «Глобаллашув шароитида ислом: мўътадиллик ва бағрикенглик» ҳамда «Замонавий жамиятда ғоявий таҳдидларнинг олдини олиш омиллари ва амалий ечимлар» мавзусидаги шўбаларга бўлинган ҳолда давом этди.

Унда ислом оламининг таниқли уламолари, олим ва мутахассислар томонидан долзарб мавзуларда маърузалар ўқилмоқда.

Манба

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

🗣«Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро конференция

👤Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж – Ислом илмлари халқаро университети профессори, доктор (Иордания)
#15oct #uzbekiston24

Манба: O‘zbekiston 24


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР
(5-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Асқад домла РАҲМОНОВ,
Жондор тумани бош имом хатиби билан суҳбат


Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini
🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.


💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди

🗣Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди.

Ушбу халқаро конференцияга бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилиб, анжуман иши учун барча шароитлар ҳозирланди. Дарвоқе, асосий мулоқот майдони бўлган пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар зали халқаро конференция ўтказиш учун шай қилиб қўйилди.

Конференция иштирокчиларини кутиб олиш, меҳмонхоналарни жойлаштириш, уларни халқаро анжуманга оил ахборотлар билан таъминлаш, шунингдек, меҳмонларни пойтахтимиз ва Хоразм вилоятининг диққатга сазовор манзиллари билан таништириш каби ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

💬Мартабали меҳмонлар учун сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган диний-маърифий ўзгаришлар ҳақида ўзбек, инглиз, рус ва араб тилларида рисола, анжуманнинг мазмун моҳияти тўғрисида буклет ва эсдалик совғалари тайёрланди.

🖥 Айни кунларда мазкур конференция ҳақида матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам чиқишлар ташкил қилиняпти.

🟢Бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизга меҳмон бўлиб келган турли мамлакатлар вакилларида ёрқин таассурот қолдиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА

😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.  

Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори  Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси  Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди. 


🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.

💬Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Олим

Ҳадис илми устозларидан Суфён Саврийнинг онаси ўғлига бундай деган экан:

“Ўғлим, илм ўрганинг, рўзғор ташвишларини ўйлаб, фикрингизни бўлманг. Мен, иншааллоҳ, ип йигириб сотиб ўқишингизга кўмаклашаман”.
Натижада унинг ўғли Суфён йиллар ўтиб Авзоий таърифлаганидек:

“Ислом уммати сўзини бир овоздан қабул қиладиган нодир олим”

- бўлиб етишди.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал