naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 15 октябрь 2024
— 12 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Намозини нуқсонли ўқиётган кишини кўриб Молик ибн Динор: "Бу одамнинг бола-чақасига раҳми келмас экан", дедилар. Шунда: "Намозида камчилиги бор одамнинг нега фарзандларига раҳми келмас экан?, дейишди. Молик жавоб қилдилар: "Бу уларнинг каттаси, кичиклар ундан ўрганишади".

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Конференция

БУЮКЛАР ЮРТИ
УЛУҒЛАР ИШТИРОКИДАГИ
АНЖУМАНГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

"Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" халқаро илмий-амалий конференцияси хусусида

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

▫️Айни дамда юртимизнинг кўплаб худудларида ёмғир ёғмоқда!

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o'rni
#13oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳадис

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики одамлар ифторликни тез қилар эканлар, хайрда бўлурлар», - дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Довуднинг лафзида: «Модомики одамлар ифторликни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насоролар уни кечга сурурлар», дейилган.

Имом Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторликни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

❓1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

«Агар мол (дунё)ни йўқотсанг, ҳеч нарсани йўқотмайсан. Агар соғлигингдан айрилсанг, баъзи нарсани йўқотган бўласан. Агар ахлоқингдан айрилсанг, ҳамма нарсани йўқотган бўласан».

Читать полностью…

Naqshband.uz

#БРИФИНГ

📣“ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДА ТУТГАН ЎРНИ” ХАЛҚАРО АНЖУМАНГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА


🔰 Жорий йил 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида нуфузли халқаро илмий анжуман ўтказилади.

🌐Анжуман ишида Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг 10 га яқин мамлакатларидан 50 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этади.

✅Муҳим масалаларнинг асл моҳиятини очиб беришга қаратилган анжуман 17 октябрь куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг анжуманлар залида ўз ишини бошлайди.


✅Анжуман 4 та шўъбага бўлинган ҳолда ўтказилади.

✅ Анжуманнинг иккинчи кун иштирокчилар Имом Термизий ва Ҳаким Термизий зиёратгоҳларига ҳамда Сурхондарё вилоятининг диққатга сазовор қадамжоларига ташрифи кўзда тутилган.


Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР
(3-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Асқад домла РАҲМОНОВ,
Жондор тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржларингизни сақланглар.
5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.
6. Қўлларингизни тийинглар.


Имом Аҳмад ривояти.

Читать полностью…

Naqshband.uz

САВДОДАГИ ҲОЛАТ
#савдо

❓1383-CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади.
وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ
“Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади. Сотувчи бундан ортиқ ёки кам олиши мумкин эмас.
Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига товар қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Чунки мол эгаси уни хоҳлагандек тасарруф қила олади. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим.
Сиз бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, денг ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф айтинг. Шунда сиз зарар кўрмайсиз, харидор ҳам қарзидан қутилади.
Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли.
Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#bugunning_muhim_mavzusi

✅МАВЗУ: МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ УММАТНИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ!

📺Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.

🌙 Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

🎞 youtube (HD)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

Xalqaro konferensiyaga tashrif buyuradigan ulamolar

Joriy yilning 15-16-oktabr kunlari Toshkent va Xiva shaharlarida “Islom – tinchlik va ezgulik dini” nomli xalqaro konferensiya boʻlib oʻtadi.

Mazkur anjumanga tashrif buyuradigan moʻtabar ulamolar haqida maʼlumot berib boramiz.

Turkiya diyonat vaqfi Islom tadqiqotlari markazi (ISAM) rahbari, doktor Murtazo Bedir.

1968-yili Turkiyaning markaziy qismidagi Sivas viloyatida tavallud topgan.

1992-yil Marmara universiteti ilohiyot fakultetida bakalavriat taʼlimini tamomlagan.

1993-yili Turkiyaning Sakarya universitetida ilmiy xodim sifatida ish faoliyatini boshlagan.

1996-yil London universiteti Sharq va Afrika tadqiqotlari maktabining huquq fakultetida magistratura bosqichini tamomlagan.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/3425

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

Xalqaro konferensiyaga tashrif buyuradigan ulamolar

Joriy yilning 15-16-oktabr kunlari Toshkent va Xiva shaharlarida “Islom – tinchlik va ezgulik dini” nomli xalqaro konferensiya boʻlib oʻtadi.

Mazkur anjumanga tashrif buyuradigan moʻtabar ulamolar haqida maʼlumot berib boramiz.

Mashhur faqih, usuliy alloma shayx Muhammad Adnon ibn Yosin Darvish.

1970-yil 17-noyabrda Suriyaning Damashq shahrida tavallud topgan.

Misrning “Al-Azhar” universitetining bakalavriati (shariat va qonun fakulteti) va magistratura bosqichini (usulul fiqh) tamomlagan.

Usulul fiqh yoʻnalishi boʻyicha fan doktori ilmiy unvoniga ega.

“Abdulaziz Buxoriyning usulul Bazdaviyga sharhi “Kashful asror” asarining ilmiy tahqiqi” mavzusidagi magistrlik ilmiy ishini himoya qilgan.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/3423

Читать полностью…

Naqshband.uz

🇺🇿ЮРТИМИЗДАГИ АНЖУМАН БУТУН ДУНЁГА ЭЗГУЛИК ВА ТИНЧЛИК ҒОЯСИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИ!

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли

◽️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ташриф #Таассуротлар

⚡️ Ташриф таассуротлари: "Тошкент ислом институти илм маёғидир"

🎙 “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси доктори Сайфул Асрий таассуротлари

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР
(4-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Асқад домла РАҲМОНОВ,
Жондор тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақолалар

ПОКЛИК – ИМОННИНГ ЯРМИДИР
(Бир ҳадис шарҳи
)

Аллоҳ таоло инсонни пок ҳолатда яшашга буюрган. Бунда энг аввало қалб, бадан, либос ҳамда яшаётган манзилимиз тоза-озода бўлиши талаб этилади. Бу борада оят ва ҳадислар ҳам жуда кўп. Фиқҳ илмига доир асарларнинг биринчи боби ҳам покликка бағишланган.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло покиза бандаларни яхши кўриши ҳақида бундай марҳамат қилган: “Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни севади”[1]. Имон бир неча бўлаклардан иборат бўлиб, ҳаё қилиш ҳам кўчадан инсонларга зиён берадиган нарсаларни четга олиб қўйиш ҳам имондандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир”, дедилар. (Имом Муслим ривояти). Демак, мўминликка далолат қиладиган нарсани мажозий маънода юзта деб тушунсак, шунинг элликтаси поклик бўлар экан.

Поклик бир неча турларга бўлинади: ...

Батафсил...

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 14 октябрь 2024
— 11 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Аллоҳ тўрт амал эвазига тўрт нарсани ваъда қилди:

● Шукр: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга (неъматимни) зиёда қилурман».

● Зикр: «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман».

● Дуо: «Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман».

● Истиғфор: «Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламайди».

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИСТИҒФОР

Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз. Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақда бизга шундай хабар берган:
«Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир». (Нур сураси, 15-оят).

Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. «Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ», деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан». Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
Ибн Можжа ривоят қилган.

Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди.

Читать полностью…

Naqshband.uz

https://uza.uz/posts/644747

Читать полностью…

Naqshband.uz

#КУН_ТАВСИЯСИ

ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун якшанба
— 13 октябрь 2024
— 10 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

МУРОСА ФАНИ

Оилавий турмушда мукаммал хотин, мукаммал эр бўлмайди. Шунинг учун бағрикенглик, кечиримлилик, ён босиш, муроса ва камчиликларга кўз юмиш фанини ўрганиш керак. Шунда оилангда тинчлик, ҳаётингда барқарорлик ҳукм суради.

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ислом – тинчлик ва эзгулик дини (+видео)

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар диний эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик, ислом маърифий ғоясини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🎥 https://youtu.be/UX6Jb4oSmP8

Batafsil: https://uza.uz/posts/644618

📱Mobil ilova 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

Xalqaro konferensiyaga tashrif buyuradigan ulamolar

Joriy yilning 15-16-oktabr kunlari Toshkent va Xiva shaharlarida “Islom – tinchlik va ezgulik dini” nomli xalqaro konferensiya boʻlib oʻtadi.

Mazkur anjumanga tashrif buyuradigan moʻtabar ulamolar haqida maʼlumot berib boramiz.

Al-Azhar universiteti “Usulud din” kafedrasi mudiri, doktor Avvod Mahmud Avvod Solim.

1977-yilda Misrning Qalyubiyya muhofazasida tugʻilgan.

2000-yilda Misrdagi Al-Azhar dorulfununi “Din asoslari” fakultetining “Aqida va falsafa” kafedrasini tamomlagan.

2010-yilda Al-Azhar universitetida doktorlik dissertatsiyasini himoya qildi. Shu yildan “Din asoslari” fakulteti dekani etib tayinlangan va mazkur boʻlimda ustozlik qilib, talabalarga dars berib keladi.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/3424

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Islom – tinchlik va ezgulik dini

Xalqaro konferensiyaga tashrif buyuradigan ulamolar

Joriy yilning 15-16-oktabr kunlari Toshkent va Xiva shaharlarida “Islom – tinchlik va ezgulik dini” nomli xalqaro konferensiya boʻlib oʻtadi.

Mazkur anjumanga tashrif buyuradigan moʻtabar ulamolar haqida maʼlumot berib boramiz.

Anqaradagi Islom tafakkuri instituti direktori Mehmet Goʻrmez.

Mehmet Goʻrmez 1959-yilda Turkiyaning Gaziantep viloyati Nizip tumanida tugʻilgan. Boshlangʻich taʼlimni Nizipda, oʻrta taʼlimni Gaziantep Imom Xatib oʻrta maktabida tamomlagan.

1983-1987-yillarda Anqara universitetining ilohiyot fakultetida taʼlim olgan. Oʻsha yili “Asosiy Islom fanlari” fakulteti “Hadis” kafedrasida magistraturada oʻqishni boshladi.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/3422

Читать полностью…
Подписаться на канал