ИККИ ТАРИХИЙ АНЖУМАНЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Каналимизга қўшилиш учун линкни босинг 👇👇👇
/channel/NaqshbandUZ
Орттираётган билимингизу тажрибаларингиз билан фахрланманг - ҳаёт имтиҳон шартлари ва саволларини ҳар куни ўзгартириб туради.
Читать полностью…#Янгиликлар
#Обод_масжидлар
🕌"ФРИШКЕНТ" МАСЖИДИНИНГ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
🔸Ғиждувон тумани “Фришкент” кишлоғи “Армечан” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Фришкент” жомеъ масжидида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
🟢Лойиҳага кўра масжид сиғими 1000 намозхонга мўлжалланган бўлиб, баланд гумбазли, икки минорали, қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, автотураргоҳ, таҳоратхона ва маъмурий бинолар қурилиши мўлжалланган.
🤲 Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётганлардан Раббимиз рози бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Кунига 20 дақиқа...
Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;
Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;
Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;
Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;
Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;
Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;
Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;
Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.
“Ирфон” тақвимидан
Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
-----------------------------------------------
Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.
#Халқаро_конференция
#Мақола
Ўзбекистоннинг илғор ташаббуслари дунё миқёсида қўллаб-қувватланмоқда
https://uza.uz/posts/644535
🗣 "ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ" ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
🔝 Жорий йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад – шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир.
#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
📢 2024 йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумотлар:
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ХОРЛИККА ЕТАКЛОВЧИ ИЛЛАТ
Салоҳиддин Гадоев,
Бухоро шаҳар"Хўжа Исмат" жомеъ масжиди имом хатиби
ОЛТИ ҲАҚ
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ سِتٌّ ». قِيلَ مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ « إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ وَإِذَا اسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْ لَهُ وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللَّهَ فَسَمِّتْهُ وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ وَإِذَا مَاتَ فَاتَّبِعْهُ ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «"Мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳаққи олтитадир". "Улар нималар, ё Расулуллоҳ?" дейилди. У зот: "1) киши биродарига йўлиқса, унга салом бериши; 2) қачон уйига чақирса, чақириғига лаббай дейиши; 3) қачон насиҳат сўраса, унга насиҳат қилиши; 4) қачон акса уриб, сўнг Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тилаши; 5) қачон бемор бўлса, уни бориб кўриши ва 6) қачон вафот этса, жанозасида ҳозир бўлиши", – дедилар».
Имом Муслим ривояти.
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 11 октябрь 2024
— 08 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#xabar #faoliyat #imomlar
☪️ ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАР ДИНИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ (ФОТО+)
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.
Илгари баъзи толиби илмлар устозларидан дарс олишга бормасларидан олдин йўлда бирор камбағалга садақа бериб, шундай дуо қилишар экан:
«Аллоҳим, мендан устозимнинг айбларини тўсиб қўй ва мени устозим илмининг баракасидан маҳрум қилма!
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР
(1-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Асқад домла РАҲМОНОВ,
Жондор тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Мақола
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: «Сен мендан фойдаланганингдан кўра, мен сендан кўпроқ фойдаландим», дея таъриф берган зот Имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизийдирлар. Бу зот дунё тамаддунига катта ҳисса қўшган зотлардан бўлиб у кишининг мерослари ҳозирги кунга қадар таълифланиб, эъзозланиб келмоқда.
Буюк муҳаддиснинг асарлари ҳақида машҳур ҳанафий олимларидан Аҳмад ибн Мустафо Тошкўпризода ўзларининг “Мифтоҳ ас-саода” номли китобларида бундай деганлар:
Буюк ҳофиз уламолардан бири эди. Фиқҳда қимматли асарлари бор. Ҳадисни бир гуруҳ муҳаддис олимлардан ўрганган бўлиб, “биринчи табақа” шайхлари билан кўришган. Ҳадис илмида кўпгина китоблар ёзган. Унинг ушбу “Ал-жомиъ-ас-саҳиҳ” китоби бу асарлар орасидаги энг фойдалиси, энг ихчам тартиблиси ва энг такрори озидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
📝Дилшод домла Алиев,
Бухоро шаҳар “Боло Ҳовуз” жоме масжиди имом-хатиби
🇺🇿ЮРТИМИЗ НУФУЗЛИ АНЖУМАНГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ
▶️ Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР
(2-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Асқад домла РАҲМОНОВ,
Жондор тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Мақола
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС
Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳоқ Абу Исо Суламий Зарир Буғий Термизий 209/824 йили Термиз яқинидаги Буғ (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудида жойлашган) қишлоғида ўрта ҳол бир оилада туғилиб, 279/892 йилда шу қишлоқда вафот этган.
Имом Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган. Тарихчилар у кишининг “Бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келган”, – деган фикрини келтириш билан чегараланадилар.
Шунингдек, Имом Термизийнинг кўзи ожизлиги хусусида ҳам ёзма манбаларда турли-туман маълумотлар келтирилган. Баъзи муаллифлар уни туғма кўзи ожиз бўлган деса, кўпчилик муаллифлар олимнинг кейинчалик, умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигини ёзадилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
👉 /channel/NaqshbandUZ
Онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқин қиладиган амални билмайман.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 12 октябрь 2024
— 09 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#ҲАДИС
ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БИРИЛГАН КИШИЛАР ВА АМАЛЛАР ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда хузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
3.Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар (Имом Муслим ривояти).
6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
7.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, деганларида: “Мен” дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар (Имом Абу Довуд ривояти).
8. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат аҳли уч тоифадир: 1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмонларга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи мухтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши ”, деб айтганларини эшитдим. (Имом Муслим ривояти).
9. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим (Имом Термизий ривояти).
10. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).
11. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди рухини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди сўнг. “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
12. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло айтади: “ Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(ил сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг хузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!” (Имом Бухорий ривояти).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Янгиликлар
#Ташриф
🌙 ДИНИМИЗ ЎГИТЛАРИДА ВАҚТ ҚАДРИ (Вилоят бош имомининг ташрифи)
◽️Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Пешку туманидаги "Хўжа Рўшнойи" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозиниa жамоат билан адо этдилар.
◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинг”, “Вақтнинг аҳамияти”, “Етти нарсанинг савоби ўлимдан кейин қабридаги бандага етиб туради”, каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилиб бердилар.
◽️Мавъизада, Аллоҳ таоло бандаларига ато қилган умр катта неъматлардан экани, айниқса, дунё машғулотларидан ортган бўш вақтимиз биз учун жуда қимматлилиги, киши илм-маърифатини оширса, касб ўрганса, турли савоб ва эзгу ишларни қилса, унинг икки дунёси ҳам гўзал бўлиши, агар банда бўш вақтини гуноҳ-маъсиятга, бекорчи ўйин-кулгуга ва фойдасиз нарсаларга сарфласа, ҳар икки дунёда батхсизликка учрашини оят ва ҳадислар асосида тушунтирилди.
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#САВОЛ_ЖАВОБ
САВОЛ: Игнабитик (татуировка) қўйиш мумкинми? Қўлида ёки баданида нинабелгиси бор одамнинг (имомнинг) орқасида намоз ўқиса бўладими? Намозга кароҳияти йўқми?
ЖАВОБ: Аввало, баданга нинабелги қўйиш шариатимиз китобларида «вашм» атамаси билан аталишини билиб, у ҳақидаги ҳадиси шарифларни кўриб чиқсак. Чунки, бошқа мазҳабларга ўхшаб бизнинг мазҳабимизда ҳам иттифоқан баданга нинабелги қўйиш аёлларга ҳам, эркакларга ҳам, макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) бўлади.
Абдуллоҳ Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинган: Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:
لعن الله الواصلة والمستوصلة والواشمة والمستوشمة
«Аллоҳ таоло соч уловчи, улашга интилувчини ва баданига игнабитик қўювчи ва қўйишга интилувчини лаънатласин!». (Муттафақун алайҳ).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Мақола
✅ РАСУЛУЛЛОҲГА МАКТУБ...
🔰 Я Расулуллоҳ! қанчалар ёқимли, қанчалар тотли бу хитобни тилга олган инсон ўзини беихтиёр саҳобалар қаторида ҳис қилади. Саҳобаи киромлар бу иборани яъни, Я Расулуллоҳ деган сўзни қалби тўла муҳаббат, кўзлари тўла меҳр ёшлари билан сиз зоти барокатнинг рўпарангизда туриб айтишарди. Мен уларнинг сафида туриш бахтига мушарраф этилмаган бўлсамда шукр-ки, бугун сизга ушбу нидо билан мурожат қилиш шарафига мушарраф бўлиб турибман...
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌼 Жума учун ғусл қилиш.
🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌼 Чиройли кийимлар кийиш.
🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#mol_mulk_soligi #yer_soligi
Mol-mulk va yer soliqlarini Soliq mobil ilovasida to‘lash mumkin
Jismoniy shaxslar mol-mulk va yer soliqlarini 15- aprel va 15-oktabrgacha teng ulushlarda to‘laydi.
Soliq to‘lovlarini uydan chiqmasdan – Soliq mobil ilovasida amalga oshirish mumkin.
_____
#налог_на_имущество #земельный_налог
Уплатить налоги на имущество и землю можно в мобильном приложении Soliq
Физлица уплачивают налоги на имущество и землю равными долями до 15 апреля и 15 октября.
Произвести оплату можно не выходя из дома - в мобильном приложении Soliq.
Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| soliqpressa">Threads
#ЭЪЛОН
😇🥰🥰😇🥰😇🥰🥰
📖 "ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД" ЎҚУВ КУРСЛАРИГА МАРҲАМАТ!!!
📌 Манзил: 🔴
📌 Бухоро шаҳар, Абу Ҳавс Кабир кўчаси 3-уй
➡️ Мўлжал: АРК музейи рўпараси
📌 Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи
➡️ Мўлжал: Баҳовуддин Нашқбанд зиёратгоҳи ичида
☎️ Мурожаат учун телефонлар:
+998500050183
+998997028270
🌐 /channel/Xurshid0183
🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✈️ /channel/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
✅ telegram |✅ facebook |📹 youtube
🌐 mirarab.uz |🌐 instagram
🗓Эртага, 11 октябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Пешку туманидаги "Хўжа Рўшнойи" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Кун_ҳадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта ҳасанот ёзилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратнинг устига яна таҳорат қилиш ортиқча савоб олишга сабаб бўлишини маълум қилмоқдалар. Бу эса ўта покликка даъватдир. Кўп зотлар савоб умидида ушбу ҳадисга амал қилиб, таҳорат устига таҳорат қилишни ўзларига одат қилганлар. Биз ҳам ортиқча савоб олгимиз келса, ана шундай қилишимиз керак.