naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

Читать полностью…

Naqshband.uz

САНЖАР ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм

CАВОЛ: Исломда Санжар исми борми? Бу исмим билан юрсам бўладими ёки исмимни ўзгартиришим керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Санжар" исми арабча исм бўлиб, кучли қалъа, қўрғон, ғолиб, музаффар маъноларини англатади. Бу исмда ножоиз ҳолат йўқ.

Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Ислом дини инсоният жамиятини барча соҳаларини қамраб олган. Барча ишларнинг қандай амалга ошириш йўлларини ҳам таълим берган. Шулар қаторида Аллоҳ таоло инсонга неъмат ўлароқ берган фарзандга чиройли, уни ато этувчисига банда, қул эканлигини эслатувчи исмлар қўйишни ўргатади.

Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" أَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ " (رواه الإمام أبو داود عن ابن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб исмлар – Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилдилар:

تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، (رواه الإمام أبو داود عن أبي وهب الجشمي رضي الله عنه)

яъни: “Пайғамбарларнинг исмларини қўйинглар. Аллоҳга энг маҳбуб исмлар Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Фарзандларга қўйилган чиройли исмлар уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

КЕКСАЛИКДАН ОЛДИН ЁШЛИКНИ ҚАДРЛАЙЛИК!


Ҳар бир ота-она ўз фарзанди бахтли, жамиятда ўз ўрнига эга, ақлли, жисмонан салоҳиятли киши бўлишини истайди. Албатта бундай фарзанд ўз-ўздан етишиб чиқмайди. Балки бу борада ота-она ва устоз-мураббийларнинг ўрни катта.

Фарзандининг тарбияси билан жиддий шуғулланиб уни илм-фанга ёки спорт билан шуғулланишига ё ҳунар олишига қизиқтирган, шароит яратиб берган ота-она албатта мақсадига эришиб, бу амали билан келажакда яхши натижаларни қўлга киритади. Фарзандларини юксак мақсадларга эришишидан чалғитувчи баъзи иллатлардан ҳимоя қилиш улар тарбиясига масъул бўлган ота-она, устоз-мураббийларнинг асосий вазифаларидан саналади.

Вақтни беҳуда ўтказиш шундай иллатлардан бири саналади. Ўтмишда ўтган барча улуғ зотлар ёшликда олиниши керак бўлган барча илмларни ўз вақтида олганлар. Вақтини қадрламаган киши дунё ва охиратда пушаймон бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

📝Орифжон домла Тўқсанов,
Бухоро шаҳар Абу Бакр Ас-Сиддиқ жоме масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Ҳикматлар_сарчашмаси

АЁЛЛАРГА ГЎЗАЛ МУОМАЛА ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом-хатиби


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

Турмуш қурганларга айтиладиган дуо

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ

Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр

Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.

(Имом Термизий ривояти).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 09 октябрь 2024
— 06 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

УЧ ОФАТДАН САҚЛАНИНГ!

Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсангиз, намозларингизни бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят);
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсангиз, онангизга қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси, 32-оят);
Тушкунликка тушиб, аҳволингиз танг бўлиб қолса, Қуръонга қилаётган муомалангизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Чунки ояти каримада бундай дейилган:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур»
(Тоҳа сураси, 124-оят).

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ БУЮРМАЙДИ
(5-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Ғолибжон домла ОЧИЛОВ,
Вобкент тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

ЕТИМНИНГ ДУОСИ ЗОЕ БЎЛМАДИ

Домла Ҳиндистоний тахаллуси билан машҳур бўлган Муҳаммаджон Хожимулло Рустам ўғиллари 1892 йилда Қўқон шахридаги Чорбоқ қишлоғида таваллуд топганлар.

У киши 14 ёшларида Қуръонни ёд оладилар. Оталари рамазондан бир ой олдин Қуръонни такрорлашлари учун Шохимардондаги қориларнинг ёнига жўнатар эдилар. Хожи домладан бунча илмга қандай эришгансиз кимнинг дуоси билан деб сўрашганда ушбу қиссани ҳикоя қилиб берадилар.

Қуръони каримни Шохимардондаги зёратгоҳда такрор қилиб юрардим. Зиёратгоҳ ёнида бир ҳовуз бўлар, шу ҳовуз атрофида кўплаб нон сотувчи қизчалар зиёратчиларга нонларини сотиб, аср пайти уйларига кетардилар. Қарасам бир нон сотувчи қизча кетмасдан, ҳовузни олдида йиғлаб ўтирар эди. Мен олдига бориб ундан сўрадим: “Нимага йиғлаяпсан?".

Нон сотувчи қизча айтдики: “Эртадан кечгача сотган нонларимнинг пулини мана бу ҳовузга тушуриб юбордим...

Шухрат домла Рашидов,
“Хўжа Абдуллох Сафедмуй” жоме масжиди имом-нои
би


Батафсил...

Читать полностью…

Naqshband.uz

ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

Читать полностью…

Naqshband.uz

АҚЛИ ЗАИФ ШАХСНИНГ НИКОҲИ ВА ТАЛОҒИ
#никоҳ #талоқ

❓1382-CАВОЛ: Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ақли заиф киши доимий жиннилик билан касалланган бўлса, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. “Бадоиус саноиъ” китобида қуйидагилар айтилган:
فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ
“Ақли заиф киши ва ақлсиз ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки тасарруфга лаёқатли шахсга айланишнинг шартларидан бири ақлли бўлишдир”.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ
“Ақли заифнинг талоғи тушмайди”.
Бундай ҳолатдаги мажнунни уйлаш зарурати туғилса, унинг валийси (отаси ёки ота томонидан яқин қариндошлари) никоҳда унинг номидан иштирок этади ва никоҳ битимида ақли заифнинг номидан ийжоб ёки қабулни амалга оширади.
Талоқ масаласида эса валий мажнуннинг номидан талоқ қила олмайди. Бундай ҳолатда агар мажнуннинг аёли ажрашмоқчи бўлса, қозига мурожаат қилади. Қози масалани батафсил ўрганиб, эр хотин орасини ажратади. Қози бўлмаган жойларда бу ишни ажримга масъул бўлган идоралар қилади.
Мазкур гаплар доимий давом этадиган ақли заифликка тегишли.
Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи соғлом одамлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги тутиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди.
أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ
“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида ҳушига келадиган киши ҳушига келган пайтда ақлли, жиннилиги тутган вақтда ақли заиф ҳисобланади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

Тақводорлик!
Раҳимберди домла Раҳмонов

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ

🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Қуръон ўқиганинг сари умрингга барака кираверади

Уламолардан бири айтади: «Қуръондан ўқийдиган вазифам кўпайгани сари вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди».

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 10 октябрь 2024
— 07 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

СОХТА САЛАФИЙЛИК ХАТАРЛАРИ


Шухрат Шеров,
Жондор тумани "Работ Ўғлон" жомеъ масжиди имом-хатиби

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеолар

УСТОЗЛИК ШАРАФЛИ КАСБДИР!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР

📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
💼 Дорул улум Карачи Ислом университети профессори

Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.

Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️НАЗИР МУҲАММАД АЙЁД
💼 Миср Араб Республикаси Бош муфтийси

Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.

1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.

2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.

Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.

2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️ МАВЛОНО АРШАД МАДАНИЙ
💼 Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси

"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
✉️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Кимда улардан биттаси бўлса, уни тарк қилмагунча, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон сўзлайди; аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди; хусуматлашилса, бузуқлик қилади», дедилар».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

📿 Тонги зикрлар

Мишари Рашид Аль-Афаси

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

АЁЛЛАР ЭҲРОМДА ҚЎЛҚОП КИЙИШИ ЁКИ ЮЗИНИ БЕРКИТИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #эҳром
#қўлқоп_кийиш

❓1076-CАВОЛ: Аёл киши ҳаж ёки умрада эҳромда турган ҳолида қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эҳромда турган вақтида, барча тикилган кийимларни кийиши мумкин.

وتلبس من المخيط ما بدا لها من الدرع والقميص والخمار والخف والقفازين (الفتاوى الهندية )

яъни: "Аёл киши эҳромда барча ўзига керак бўлган тикилган кийимларни жумладан; катта ёпинчиқ кўйлак, оддий кўйлак, рўмол, махси, қўлқоп сингари кийимларни кийишлари мумкин" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).

واما المراة فيندب لها عدمه (القفازين) عندنا لقوله صلي الله عليه و سلم "و لا تلبس القفازين" (غنية الناسك)

яъни: "Мазҳабимизга кўра аёл кишининг эҳромда қўлқоп киймаслиги мандуб (мустаҳаб)дур, Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши (эҳромда) қўлқоп киймайди", деб марҳамат қилганлар" ("Ғунятун носик" китоби).

Юқоридаги мўътабар ҳанафий мазҳаби китобларидан маълум бўладики, аёл киши эҳромда турган вақтида қўлқоп кийиши жоиз, аммо киймагани афзалдир.

Аёллар эҳромдалик вақтиларида юзларини беркитмайдилар, бироқ юзига ёпинчиқ ёпса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмай турса, буни зарари йўқ.

ليس للمرأة أن تغطي وجهها وأنها لو أسدلت على وجهها شيئا وجافته عنه لا بأس بذلك (بدائع الصنائع)

яъни: "Аёл киши эҳромда юзини беркитиши мумкин эмас ва агар юзига бирор нарсани ёпиб олса ва у ёпинчиқ юзига ёпишмасдан турса буни зарари йўқ" ("Бадоиъус-саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#закотга_оид_саволлар

Савол: Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, унинг қийматидан закот чиқариладими?

Жавоб:
Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларидан закот йўқ, чунки улар аслий ҳожатларидан ҳисобланади. Ўзи яшаб турган ҳовлида бир неча хона бўлса, улардан фақат иккитасини ишлатиб, қолганидан фойдаланмаса, аслий ҳожатидан ташқари бўлган тақдирда ҳам, ўша икки хонадан бошқасидан закот чиқармайди. Иккита ҳовлиси бўлиб, бирида истиқомат қилиб, иккинчисида истиқомат қилмаса ва уни тижорат мақсадида олмаган бўлса, иккисидан ҳам закот чиқармайди. Аммо зиммасига қурбонлик қилиш лозим бўлади. Агар иккинчи ҳовлини тижорат мақсадида олган бўлса, тижорат молларига қўшиб, ўша ҳовлининг ҳам закотини чиқаради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Мўминнинг нажоти" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов  иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Биродарига яхшилик қилиш» мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 08 октябрь 2024
— 05 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА…
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ БУЮРМАЙДИ
(4-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Ғолибжон домла ОЧИЛОВ,
Вобкент тумани бош имом хатиби билан суҳбат

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 07 октябрь 2024
— 04 Рабиъус сони 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал