#siyrat
#muftiy_minbari
📹 МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун якшанба
— 06 октябрь 2024
— 03 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Қуръонга_муҳаббат
Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр ривоят қилади:
«Мен бувим – Асмо бинти Абу Бакрдан: «Саҳобалар Қуръон эшитганда қандай аҳволга тушишарди?» деб сўрадим. Шунда бувим: «Уларнинг кўзидан шашқатор ёш оқар, Аллоҳ Қуръонда айтганидек, этлари (қўрқувдан) жимирлаб кетарди», дедилар».
Жалолиддин Суютий, «Ад-дуррул мансур».
👉 /channel/NaqshbandUZ
#15_октябрь
Сиз ва Биз тўлаётган солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши учун хизмат қилади.
Унутманг! Равон йўллар, янги боғча, мактаб, олийгоҳлар, спорт майдончалари, турар жойлар ҳамда ижтимоий ёрдамлар бу сиз тўлаган солиқлардир.
📲Сиз Soliq мобил иловаси орқали тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.
❗️ 15 октябрь Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлашнинг сўнгги куни.
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ БУЮРМАЙДИ
(2-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Ғолибжон домла ОЧИЛОВ,
Вобкент тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Видеолавҳа
Аҳли сунна ва жамоа орасига фитна тарқатаётган «матн хоини» Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларни пойафзалини чангига тўғри келмайди
🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉 /channel/NaqshbandUZ
Бахтсизликнинг беш келиб чиқиш сабаби:
- Намоздан узоқлашиш.
- Ота-онага итоатсизлик.
- Қуръондан узоқлашиш.
- Ёмон суҳбатдошлар билан бирга ўтириш.
- Тақдирга рози бўлмаслик.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Шафқатсизлик
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир аёл бир мушук сабабли азобга тутилди. Аёл уни қамаб қўйган эди, у ўлиб қолди. Шунинг учун дўзахга кирди. Уни қамаб қўйиб, овқат ҳам бермади, сув ҳам бермади ва ердаги ҳашаротлардан ейиши учун ўз ҳолига ташлаб ҳам қўймади».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Янгиликлар
#Ташриф
🌙 БИРОРТАНГИЗ ТОКИ ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН НАРСАСИНИ БИРОДАРИГА ҲАМ ЯХШИ КЎРМАГУНЧА МЎМИН БЎЛА ОЛМАЙДИ (Вилоят бош имомининг ташрифи)
◽️Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.
◽️Жобир домла масжидда йиғилган жамоатга “Мусулмон мусулмоннинг биродари”, “Ўзи ёқтирган нарсани ўзгага ҳам раво кўриш”, “Эзгуликнинг мукофоти - эзгулик”, “Фойда берувчи мол”, каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилиб бердилар.
◽️Мавъизада, Динимиз олийжанобликка, ўзининг манфаатидан ўзганинг манфаатини устун кўришлик, ўзи қийналсада ўзгага озор бермасликка ҳамда мухтожларга ёрдам беришликка даъват этиши, албатта буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида ихлос билан бўлиши кераклиги, риёкорлик ва хўжакўрсинга бўлмаслиги лозимлигини оят ва ҳадислар асосида тушунтириб бердилар.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола
АБУ ИСО АТ-ТЕРМИЗИЙ
Абу Исо Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва мероси дунёнинг турли бурчакларида яшовчи, дини ва миллатидан қатъий назар, кўплаб олимларнинг илмий изланишлари мавзусига айланди.
Араб давлатларида, Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда муҳаддис ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотларнинг сони ва салмоғи ошиб бормоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Жамол домла Мавлонов,
Бухоро шаҳар "Масжиди Калон" жомеъ масжиди имом-хатиби
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг навбатдаги сони «Эҳтиромга лойиқ зотлар» мавзусида ўтказилди.
📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони томонидан иштирокчиларга етказилди.
🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Жума тонгида айтиладиган зикрлар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Расулуллоҳга мактуб
Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФдан парча
🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Янгиликлар
#Тадбирлар
✨ИМОМ ТЕРМИЗИЙ – ҲАДИС ИЛМИ ПЕШВОСИ
🔷Бугун, Мир Араб олий мадрасасида, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигида, муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг улкан илмий меросига назар сифатида, “Имом термизий – ҳадис илми пешвоси” мавзусидага имлмий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔶Анжуманда, Мир Араб олий ва ўрта махсус мадраса устозлари имом-хатиблар, вакиллик ходимлари ва мутахассислар иштирок этишди.
🔷Тадбирда нутқ сўзлаганлардан, Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг “Исм ва насаблари”, “Таржимаи ҳоллари”, “Илм йўлидаги саёҳат ва изланишлари”, “Устозлари ва шогирдлари”, “Илмий мерослари” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола
МЎЪМИН УЧУН БЕМОРЛИК ҲАМ ЯХШИЛИКДИР
Мўъмин киши учун ҳар бир ишда яхшилик бўлади. Зеро, у барча ишини Аллоҳ учун қилади. Унга нима мусибат ва ғам, ташвиш, беморлик келса ҳам у учун кўп яхшиликлар бўлади. Чунки, у буларнинг барчасини Аллоҳдан деб билади ва унга сабр қилиб, савоб умид қилади.
Беморлик сабабли инсоннинг гуноҳлари тўкилади. Бемор кишининг кўнглини таскин қиладиган нарсалардан бири, унинг беморлиги сабабли гуноҳлари тўкилишидир. Шунга кўра, у касалига сабр қилади ва гуноҳлари кечирилишни Аллоҳ таолодан сўрайди. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Абу Саъид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қийинчилик, касаллик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам-ғусса етадиган бўлса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло ўшалар билан унинг гуноҳларини кетказади”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.
Ғолиб домла Муротов
Ромитан тумани “Хокимулломир” масжиди имом-хатиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати
Имом Ҳасан Басрий дедилар:
«Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин:
– Рост гапириш.
– Аҳдга вафо қилиш.
– Қариндошлар билан алоқани мустаҳкам қилиш.
– Заиф ва бечораларга марҳаматли бўлиш.
– Одамларга кам мақтаниш.
– Гўзал ахлоқ.
– Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиққа мурувватли бўлиш.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.
Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ҚИЁМАТ ТАШВИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ БУЮРМАЙДИ
(3-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Ғолибжон домла ОЧИЛОВ,
Вобкент тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Мақола
Қўшничилик хақлари
وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ
«Ота-онангга, қариндошларингга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинг». (Нисо сураси 36-оят).
Батафсил...
Носир домла Жумаев,
Пешкў туман бош имом-хатиби
"Илм молу дунёдан яхшидир. Зеро, молни сен асрайсан. Илм эса сени асрайди. Мол инфоқ билан камаяди. Илм эса сарфлаш билан фақат зиёда бўлади. Илм ҳукмрон. Мол эса маҳкумдир. Умрини фақат пул йиғиш билан ўтказганлар тирик бўла туриб, ўлдилар. Уламолар эса дунё тургунча турадилар. Ўзлари йўқ бўлсалар ҳам, асарлари қалбларда мавжуд бўлади".
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 05 октябрь 2024
— 02 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ БУЮРМАЙДИ
(1-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Ғолибжон домла ОЧИЛОВ,
Вобкент тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ЕТИМЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШ
Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 04 октябрь 2024
— 01 Рабиъус сони 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#siyrat #rasululloh
▶️ Бугун 21:00 да ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!
▶️ 6-кўрсатув мавзуси: "Расулуллоҳнинг умматларига муҳаббатлари"
🎙Яҳё домла Абдураҳмонов - Олмазор тумани “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби
🎙Исроилжон домла Исмоилжонов - Миробод тумани "Оқ уй" масжиди имом-хатиби
Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.
Расулуллоҳнинг васиятлари
🗣Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар
🌙 Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Туркия республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов иштирок этди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуманда нутқ сўзлаб, қардош халқлар тинч-тотувлигини таъминлаш ҳозирги мураккаб даврда долзарб аҳамиятга эга экани, бугунги таҳликали даврда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтиришга барча бирдек саъй-ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидладилар.
Ўз навбатида дин пешволари барча минбарлардан туриб, кўпроқ тинчликни тарғиб қилиши, кенг халқ оммасини огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини Муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар.
Муфтий ҳазратлари бир қатор фойдали таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби табиий офатлар инсониятни танг аҳволга солаётгани эътиборидан Туркий давлатлар муфтийларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мурожаатини эълон қилиш ҳамда диний рамзлар, муқаддас китоблар ва Ислом шиорларини обрўсизлантириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар олдини олиш ҳақидаги Туркий давлатлар муфтийлари баёнотини қабул қилиш таклифларни илгари сурдилар. Ўзбекистон муфтийси томонидан тақдим этилган таклифлар иштирокчилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ИСЛОМДА БИРОДАРЛИК ВА ЎЗАРО ҲАМЖИҲАТЛИК
Муҳаммаджон Аҳмадов,
Бухоро шаҳар"Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом хатиби