#Мақола
СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!
عن أبي هُرَيرةَ رَضِيَ اللهُ عنه قال: قال صلَّى اللهُ عليه وسلَّم: من كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيُكْرِمْ ضَيفَه، ومَن كان يؤمِنُ بِاللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَصِلْ رَحِمَه، ومن كان يؤمِنُ باللهِ واليَومِ الآخِرِ فلْيَقُلْ خَيرًا أو لِيَصمُتْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар (Муттафақун алайҳ).
Батафсил...
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
МАВЛИД ОЙИ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШГА ҚУЛАЙ ФУРСАТ
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар.
Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
#МАВЛИД_ОЙИ
Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун душанба
— 30 сентябрь 2024
— 27 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Видео
#мўмин #ният #амал
Мўминнинг нияти амалидан яхшироқ
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!
(5-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун якшанба
— 29 сентябрь 2024
— 26 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#muftiy_minbari
УЛАМОЛАРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ЁШ САҲОБА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!
(4-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Дуо
🤲 Бомдод ва шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ
Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар
Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.
(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Илм олишда 6 та муҳим қоида:
1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.
2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.
3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.
4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.
5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.
6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди вақт кетади. Тушунган тушунди.
П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг
🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.
🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!
(3-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат
Мадинаи Мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларида 4 та эшик бўлиб, уларнинг ўз номлари бор.
1. Жанубий эшик - Товба эшиги
2. Шимолий эшик - Таҳажжуд эшиги
3. Шарқий эшик - Фотима эшиги
4. Ғарбий эшик - Набий эшиги ёки элчилар эшиги деб номланади.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Қуръон #қироат
Каҳф сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Дуо
Манфаатли илм тилаш ва манфаатсизидан паноҳ сўраш
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ
Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари.
Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман.
(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Жума_суҳбати #сийрат
🗣 Мавзу: ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ЗОТЛАР!
🎙 Абдулҳамид домла Турсунов - Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” жоме масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ОТА - ОНАГА ҲУРМАТ
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
ЎТГАН ОТА--ОНАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН. ҲАЁТ БЎЛГАНЛАРИНИ ТАНИ--ЖОНЛАРИНИ САЛОМАТ АЙЛАСИН.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
#Кун_ҳикмати
Умрнинг охири ўлим бўлгач, унинг узуни ҳам, қисқаси ҳам баробардир! Инсон яшаб ўтган ўнлаб йиллар ўлим чоғида шунчалар қисқарадики, чақмоқдек ўтиб кетган лаҳзалар каби бўлиб қолади.
Шайх Юсуф Қарзовий роҳимаҳуллоҳ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#байрам
#қутлов
🇺🇿 Бугун Мир Араб олий мадрасасида "1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан "Устозлар сизга таъзим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
📖 Мазкур тадбир анъанага кўра Қуръон тиловати билан бошланди.
➡️ Олий мадраса ректори, устоз Жобир домла Элов барча устозларни байрам муносабати билан чин дилдан қутлади.
➡️ Тадбир давомида Олий мадраса устозларига ташаккурномалар топширилиб, талабалар томонидан ўз дил изҳорлари йўлланди.
✏️ Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
#Мақола
УЛАМОЛАРНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ ОҒИРДИР
Уламоларни ғийбат қилиш оддий одамларни ғийбат қилишдан ҳам кўра гуноҳи оғирроқ эканлигида шак-шубҳа йўқ. Ғийбат эса гуноҳи кабира – катта гуноҳлар жумласидандир.
Айрим олимлар эса бу ишни ҳатто куфр деб айтганлар. Яъни, уларнинг фикрича, уламоларни масхаралаган, уларни ҳақорат қилган ёки камситган кимсанинг ўзи ўша заҳоти диндан ва мусулмончиликдан чиққан, хотини талоқ, сўйган жонлиқи ҳаром, ўлса жаноза ўқилмайдиган, мусулмонлар қабристонига кўмилмайдиган бўлиб қолади.
Аслида, биз такфирга қаршимиз! Такфир бу муайян мусулмон шахсни кофирга чиқариш, уни кофир деб аташдир. Такфир бугунги давримизнинг энг катта балоларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун, уламо ва аҳли илмларни масхаралаган, уларни ҳақорат қилган ёки камситган муайян кимсани кофир деб эълон қилишдан йироқмиз. Бироқ, гуноҳнинг гуноҳ эканлигини айтиш лозим бўлганидек, куфрнинг куфр иш эканини айтиш ҳам уламолар, аҳли илмларга лозимдир.
Батафсил...
👉 /channel/NaqshbandUZ
#АУДИО
Салмон Форсий (р.а.)
"Бир юз бир улуғ саҳобий" китоби асосида
Анвар МУСТАФОЕВ
Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси соҳиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 28 сентябрь 2024
— 25 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати
Биргина сув ичишимизда ҳам бешта суннат бор. Қачонки, унга амал қилинса, савоб олинади.
• Бисмиллаҳ деб ичиш;
• Ўнг қўл билан ичиш;
• Ўтириб ичиш;
• Узиб-узиб, нафас олиб ичиш;
• Ичиб бўлгандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш.
- Ҳаа.....
"Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин исломдир"
(Оли имрон сураси, 19-оят)
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Янгиликлар
#Ташриф
🌙 ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ЗОТЛАР!
(Вилоят бош имомининг ташрифи)
◽️Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов Ромитан туманидаги "Абдулқодир Жийлоний" жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан адо этдилар.
◽️Жобир домла масжитда йиғилган жамоатга “Олиму уламолар уммат учун муаллимдир”, “Устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги”, “Фойдали илм ўргатувчи шахс муаллим бўлишини унутмаслик”, “Уламоларни яхши кўриш ҳам диёнатдандир”, каби мавзуларда манфаатли мавъиза қилиб бердилар.
◽️Мавъизада, Орамизда шундай зотлар борки, уларнинг яхшилигини ҳар қанча мукофот билан қайтариб бўлмаслиги, устозлар, ўқитувчилар ва мураббийлар ана шундай эҳтиромга лойиқ инсонлар экани, динимиз ҳам одамлар орасига яхшилик уруғларини сочувчи устоз ва муаллимларга ҳар икки дунёда юқори мартабалар ваъда қилганини оят ва ҳадислар асосида тушунтириб бердилар.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
ТEРМИЗИЙЛАР МEРОСИ ОЛИМЛАР НИГОҲИДА
Бу заминдан ислом илми ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк муҳаддислар, мутасаввифлар, ижодкорлар етишиб чиққан.
“Термизий” тахаллуси билан ижод қилган 200 дан зиёд алломанинг етишиб чиққанлиги фикримизга далилдир. Улар ҳадис, фиқҳ, тилшунослик, шеърият, тарих ва тасаввуф каби йўналишларда ноёб асарлар яратган.
Чунончи Ҳаким Термизийнинг илмий қарашлари мусулмон оламида ҳозирги кунда ҳам юксак эътирофларга сазовор бўлаётган бўлса, Имом Термизий ҳадис илмидаги бебаҳо асарлардан ҳисобланган “Сунани Термизий” орқали илм-фан ривожига бебаҳо ҳисса қўшди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Жума тонгида айтиладиган зикрлар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ