✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 27 сентябрь 2024
— 24 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
🗣АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ОИД “МАРВАРИДЛАР ШОДАСИ” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
🟢 Бугун, 26 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Марваридлар шодаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
💬 Маърифий тадбир давомида мазкур китоб бугунги кунда жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёл-қизлар саводхонлигини ошириш, шариатимизнинг аёлларга хос бўлган аҳкомларни содда ва тушунарли тарзда баён этишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шунингдек, рисоланинг она тилимизга таржима қилиниши ва халқимизга туҳфа этилгани айни муддао бўлганига урғу қаратилди. Бундан ташқари, маърузаларда аёл-қизларга хос тиббий, ижтимоий ва психологик тавсиялар ҳам муҳокама қилинди.
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
📖 Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этмоқда
➡️ Батафсил
📺 Ахборот 24 | Ҳожиларимиз маънавият тарғиботчиси сифатида хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар
➡️ Батафсил
💬 Юздан зиёд хонадонга кирилди
➡️ Батафсил
🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси халқаро форумда муваффақиятли қатнашди
➡️ Батафсил
🌙 Юртимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади
➡️ Батафсил
✅ Ҳалол меҳнат элда азиз ва мукаррам қилади
➡️ Батафсил
📢 Халқаро анжуманга барчани таклиф қиламиз!
➡️ Батафсил
🕋 Ҳожиларимиз ташаббуси юртдошларимизни мамнун этмоқда
➡️ Батафсил
🕌 Имомлар йиғилиши, намозхонлар билан дилдан суҳбат, масжиддаги қурилиш билан танишув
➡️ Батафсил
☪️ Қорақалпоғистондаги имом ва ҳожилар маънавият тарғиботида фаол
➡️ Батафсил
🗣 “Эшон суфи бобо” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди
➡️ Батафсил
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🗓Эртага, 27 сентябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Абдулқодир Жийлоний" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Кун_ҳикмати
Талаба илмни устоз ҳузурида қабул қилиш орқали икки хайр, яхшиликка эришади:
- Тадқиқ қилинган соф илм;
- Уламо ва шайхларнинг одобидан манфаатланиш.
Аллома, Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.
🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.
🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул
🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Макка шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” янги мавсумининг 3-гуруҳ зиёратчилари Арафот тоғида бўлдилар.
🤲Дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.
✅ Арафот тоғи тарихи. Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини таниб-топишишгани учун Арафот деб номланди. Ёки Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учундир. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди, деб Ибн Аббос айтганлар.
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!
(1-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат
#Дуо
Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
24-моддаси.
📝 Диний ташкилотлар реестри
#siyrat #rasululloh
▶️ Бугун 21:00 да ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!
▶️5-кўрсатув мавзуси: "Расулуллоҳга салавот айтинг!"
🎙Зокиржон домла Шарипов - Олмазор тумани “Тўхтабой” масжиди имом-хатиби
🎙Муҳиддин домла Нўъмонжонов - Олмазор тумани "Аҳмаджон қори" масжиди имом-хатиби
Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилат ва савоблари
#muftiy_minbari
ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ
🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.
🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)
✅Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.
✅Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
❌2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.
🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.
🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.
❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Axborot xizmati
#АУДИО
Савбон (р.а.)
"Бир юз бир улуғ саҳобий" китоби асосида
Анвар МУСТАФОЕВ
Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси соҳиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌼 Жума учун ғусл қилиш.
🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌼 Чиройли кийимлар кийиш.
🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!
(2-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат
Имом Термизий -буюк муҳаддис
Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган.
Имом Термизийнинг энг машҳур китоби «Ал-Китаб ал-азийм»дир («Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»), у «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» номлари билан машҳур бўлиб, «Олти саҳиҳ»нинг тўртинчиси ҳисобланади. Ундаги ҳадисларни тўплаш учун имом Термизий Хуросон, Ироқ, Шом юртларида, Макка ва Мадина шаҳарларида илмий сафарда бўлган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
✍️Ғолиб домла Очилов,
Вобкент тумани бош имом-хатиби
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун пайшанба
— 26 сентябрь 2024
— 23 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.
Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Долзарб_мавзу
САЛАФ ВА ХАЛАФ ОЛИМЛАРИ ОРАСИДАГИ ФАРҚ
Ислом уламолари салафи солиҳлар билан улардан кейин келган уламоларни бир-бирларига қарши қўйиш, дарахтдан илдизни ёки аксинча илдиздан дарахтни ажратиб олган билан баробар эканини таъкидлайдилар. Кейинги даврда яшаб ўтган Халаф олимларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни ҳам камайтирилмаган.
Зеро, ҳадисларда халафлар даври ҳам мақталганлиги ривоят қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ (алайҳис-салом) мақбара олдига келиб: «Эй, мўминлар диёри қавми! Сизларга салом бўлсин. Худо хоҳласа, бизлар ҳам сизларга йўлиқурмиз, қани биз биродарларимизни кўрсак эди», деганларида, саҳобийлар: «Эй, Аллоҳнинг расули! Биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?», дедилар. Расулуллоҳ (алайҳис-салом): «Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим эса, мени кўрмасдан менга имон келтирганлардир», – дедилар. Муснади Имом Аҳмад, 12382-ҳадис.
Батафсил...
👉 /channel/NaqshbandUZ
✅ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС
🔰Маълумки, Мовароуннаҳр ҳудудида ўрта асрларда ислом илмларининг бошқа соҳалари каби ҳадис илми доирасида ҳам миллий қадриятлар ва ислом дини ғоялари орасида ўзаро таъсир, мулоқот жараёнлари кечган. Бир неча авлод муҳаддислар фаолияти натижасида Мовароуннаҳр маънавий ҳаёти ҳадислар билан чамбарчас боғлиқ бўлган.
Бугунги кунда Мовароуннаҳр муҳитида муҳим ўрин эгалловчи ҳадис мактаблари фаолияти ва муҳаддислар ҳаёти, улар яшаган даврдаги сиёсий-ижтимоий жараёнлар, фан ва маданиятни яна-да мукаммалроқ ўрганиш талаб этилмоқда.
Мазкур йўналишда Мовароуннаҳрда IX асрда яшаб, ижод этган тафсир, ҳадис, ислом тарихи каби илмлар соҳиби, етук муҳаддис, аллома Имом Термизийнинг ҳаёти, ижоди ва унинг ҳадис илмида тутган ўрнини очиб бериш бугунги кунда аҳли илмларимиз олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
#АУДИО
Абу Талҳа Ансорий (р.a.)
"Бир юз бир улуғ саҳобий" китоби асосида
Анвар МУСТАФОЕВ
Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси соҳиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун чоршанба
— 25 сентябрь 2024
— 22 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#ЭЪЛОН
✨Қадрли мухлислар!
🗓Сизларни 2024 йил 30 сентябрь куни соат 10:00 да "НАҚШБАНДИЯ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ЙЎЛИ" мавзусидаги маърифий-бадиий тадбирга таклиф этамиз.
📍Тадбир бўлиб ўтадиган манзил: Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола
ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК
Тилни тийиш тақвонинг асосий самараларидан, инсонни жаҳаннамга ўтин бўлишидан сақловчи муҳим омиллардандир.
Шайтон жаҳаннамга ўзи учун аҳл-шерик кўпайтиради. Ҳар бир сўзни айтаётганимизда, ҳар қандай иш қилаётганимизда, айниқса дин ҳақида, илм аҳллари ҳақида гапириб, ёзиб турганимизда ўзимизни бир тафтиш қилайлик.
Ҳар ким ўзини танийди, қалбидан ўтаётган кечинмаларни жуда яхши билади. Аллоҳ эса барчасидан хабардор зот!
Зоҳирда ихлосли кўриниб, аслида маслаҳатни шайтони лаъийн билан қилаётган бўлмайлик. Зоҳирда гўзал амалларимизни кўз-кўз қилиб, ёлғиз қолганда Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тап тортмайдиган мунофиқлардан бўлиб қолмайлик.
Улуғбек домла Жиянов,
“Мир Араб” олий мадрасаси ўқитувчиси
Батафсил...
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Мақола
#Долзарб_мавзу
ИСЛОМ ЭЗГУЛИК ВА ТОТУВЛИККА УНДОВЧИ ДИН
Ислом дини ўзининг халқчиллиги, адолатпарварлиги тинчликсеварлиги билан бир қаторда, ўзидан олдин ўтган динларга яхши муносабатда бўлишга чақиради.
Ислом барча инсонларни диний бағрикенгликка, меҳр-мурувватга, хайр-саховатга ва яхшиликка чорловчи инсонпарвар дин.
Албатта, барча самовий динларнинг асли бир манбадир. “(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга юборган нарсани ва Биз сизга (яъни, Муҳаммадга ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани шариат – (қонун) қилди –“Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!” (Шууро сураси, 13-оят) Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло барча пайғамбарларга бир нарсани, яъни ёлғиз Аллоҳнинг динини барпо қилишни ва бу динда турли фирқаларга бўлиниб кетмасликни буюргани баён этилмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Жобир домла Элов,
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
#видео_маъруза
#imom_termiziy
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ - БУЮК МУҲАДДИС
Одилжон домла Саъдуллаев,
Бухоро шаҳар "Халифа Худойдод" жомеъ масжиди имом-хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Дуо
Мўминларнинг жаннатга кирган пайтларида қилган дуолари
﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ﴾
Ўқилиши: "Алҳамду лиллааҳиллазий содақонаа ваъдаҳуу ва авросанал арзо натабавва’у минал жаннати хайсу нашаааа’у фа ниъма ажрул ъаамилийн".
Маъноси: "Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ