naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ

CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар:

Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади.

Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган.

وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام

Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар:

هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ

Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!

🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мавлид

🌙Мавлиди Шарифга марҳамат!

🤲 Бугун, 20 сентябрь соат 12:30 да "Болои Ҳовуз" ва "Хўжа Зайниддин" жоме масжидларида бўлиб ўтадиган Мавлиди Шарифга марҳмат!

Бу ойда тилимизни Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтиш ила банд қилайлик, азизлар!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#15_октябрь

Сиз ва Биз тўлаётган солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши учун хизмат қилади.

Унутманг! Равон йўллар, янги боғча, мактаб, олийгоҳлар, спорт майдончалари, турар жойлар ҳамда ижтимоий ёрдамлар бу сиз тўлаган солиқлардир.

📲Сиз Soliq мобил иловаси орқали тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.

❗️ 15 октябрь Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлашнинг сўнгги куни.

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳикмати

Бағрикенглик сенинг бошқаларга ҳадянг бўлса, унутиб юбориш ўзингга берган ҳадянгдир.

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 20 сентябрь 2024
— 17 рабиъул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🕯 Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!
🖥 Батафсил

🌐 Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда
🖥 Батафсил

☪️ Олий маҳадга Кудус давлат ислом институти делегациясининг ташрифи
🖥 Батафсил

🕌 Билимдон имомлар сараланди
🖥 Батафсил

📕 Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди
🖥 Батафсил

📕 Қатардаги Қуръон мусобақалари соврин ва ғолиблари сони икки баравар оширилди
🖥 Батафсил

🔍 Истанбулда Олтин Ўрда хони учун ёзилган қадимий қўлёзма топилди
🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

🗓Эртага, 20 сентябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

ДЎСТ БЎЛИШ ОСОН - ДЎСТЛИКНИ САҚЛАШ ҚИЙИН

"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир". Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга: - Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.

Носир домла Жумаев,
Пешкў тумани бош имом
-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Дуо

Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

❓1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видео
#инсон #ислоҳ

Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Раддия

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ
ХАБАРЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!


Жалолиддин Сабуров
Когон тумани "Сайид Амир Кулол" жоме масжиди имом хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видео_маъруза
#Долзарб_мавзу

Бировнингҳақини ейиш оғир гуноҳ


Равшан домла Камолов,

Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй
масжиди имом-хатиби

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob

(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)

ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ

• Қуръони каримда Ватан тушунчаси

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

“Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир.
Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса
ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳ

Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.

📖 Матн мутолааси учун:
shayxnuriddinxoliqnazar/LkZHr33Qc5Z" rel="nofollow">https://teletype.in/@shayxnuriddinxoliqnazar/LkZHr33Qc5Z

🔈 Видео форматда кўриш учун:
https://youtu.be/RQf7zS1NTrY

🎙 Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеолар
#Маъруза

Диннинг учдан бир қисми одобдир

Равшан домла Камолов
Бухоро шаҳар "Хожа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжид имом-хатиби


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

ILM VA HIKMAT SOHIBINING FAZLI


Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam o‘zlarining muborak bir hadislarida ularga havas qilinadigan toifalarni sanab quyidacha marhamat qilganlar: Faqat ikki narsadan boshqasida hasad yoʻq. “Birinchisi Alloh taolo bir odamga mol-u dunyo ato etadi U berilgan molni toʻgʻri yoʻlda sarf qiladi. Ikkinchisi esa Alloh unga ilm ne’matini beradi. Haligi odam ilmi ila hukm chiqaradi va taʼlim beradi” .

Hadisda zikr qilingan “Hasad” aslida boshqaga berilgan neʼmatning zavolini orzu qilishni anglatadi. Bu gunoh hisoblanadi. Gohida “Hasad” soʻzi “Havas qilish” maʼnosida ham ishlatiladi.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Romitan tumani bosh otinoyisi D. Avezova

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Бу улуғ кунда Яратгандан сўраган барча дуоларингиз қабул бўлсин!

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Тафаккур

Аллоҳни яхши кўрмасдан туриб Уни таниш имконсиз ва минг карра имконсиздир. Унга итоат қилмасдан У Зотни яхши кўриш ҳам амримаҳолдир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Суҳбат

🇺🇿 НЕГА У ЗОТНИ ҲАММАДАН КЎПРОҚ ЯХШИ КЎРИШИМИЗ КЕРАК?

📹 YOUTUBE

Читать полностью…

Naqshband.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Видеолар
#Ихтилофлар_ва_ечимлар

Муфтий ҳазрат: Мазҳабга эргашиш ихтилофлардан сақлайди! (2-қисм)

©️ Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Маъруза

"Гиёҳвандлик умр заволи"

Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этса ҳамма амали тўхтайди. Фақат ҳаётлик вақтида қилган учта амалининг савоби етиб туради. Улар: садақаи жория, фойдали илм, (ота-она ҳаққига) дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 19 сентябрь 2024
— 16 рабиъул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Xalqaro_konferensiya

📢 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” номли халқаро илмий-амалий конференцияга барчани таклиф қиламиз

💬 2024-йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намоёндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади.

📍Тошкент ва Хива шаҳарлари “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади.

🗣 Мазкур анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.


📰 Конференция иши мусулмон мамлакатлари, АҚШ, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли нашрларида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналлар ҳамда интернет нашрлари орқали кенг ёритиб борилади.

🟢 Мазкур нуфузли халқаро конференцияда барчангизни кутиб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
Отадан;
Онадан;
Ака-укадан;
Опа-сингилдан!
👉Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
Ғамдан;
Маҳзунликдан;
Ожизликдан;
Бахилликдан!
👉Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
Етимга;
Мискингга;
Фақирга;
Беморга!
👉Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
Сабрни;
Ҳалимликни;
Илмни;
Саҳийликни!
👉Тўрт кишига яқин юринг:
Мухлисга;
Вафодорга;
Очиқ кўнгилга;
Содиққа!
👉Тўрт кишидан узоқ юринг:
Оиланггиза кўз олайтирадиган фосиқдан;
Миллат хоинидан;
Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан;
Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!
👉Тўрт кишига ишонманг:
Каззобга;
Ўғрига;
Ҳасадгўйга;
Манманга!
👉Тўрт кишидан меҳрингни дариғ тутманг:
Жуфтларинггиздан;
Фарзандларингиздан;
Оиланггиздан;
Содиқ дўстларинггиздан!
👉Тўрт нарсани камайтиринг:
Ейишни:
Ухлашни;
Дангасаликни;
Каломни!
👉Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг:
Намоздан;
Қуръондан;
Зикрдан;
Қариндошлик алоқасидан!

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола
#Долзарб_мавзу

Қабристон зиёрати ва унга оид одоблар


Ислом аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қайтарилиб, сўнгра айни ул зотнинг ўзлари мусулмонларни қайта тарғиб қилиб қабристон зиёратига чорлаганликлари ҳақидаги ҳадисларни биламиз ва эшитганмиз.

Биламизки, муқаддас ислом дини одоб ва гўзал ахлоқга ундовчи диндир. Худди шундай одоблардан бири ўтганларни хотирлаш ва уларга ҳурмат бажо келтириш ҳисобланади. Биз ўтганларимизни эслаб ҳадисда “Қабристонларни бориб зиёрат қилинг чунки у жой сизларга охиратни эслатади” буюрилганидек уларни зиёратларига борамиз.

👉 Тўлиқ ўқиш!

Бухоро шаҳар “Дилкушо” жомеъ масжиди
имом-хатиби Фарход домла Жумаев

Читать полностью…
Подписаться на канал