ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ
#ҳадис
❓1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:
مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.
Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.
Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.
Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:
و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود
“Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).
Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видеолар
#Маъруза
СУННАТ ВА БИДЪАТ АМАЛЛАР
Жамол домла МАВЛОНОВ,
Бухоро шаҳар "МАСЖИДИ КАЛОН" жомеъ масжиди имом хатиби.
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати
Бугун ўқиганларим ичида энг ажойиби
Табиатда ҳеч бир нарса ўзи учун яшамайди. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан емайди, дарахт ўзининг мевасидан тотинмайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун атрини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Шундай, барча махлуқотлар бошқаларга хизмат қилиш учун яратилгандир.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга эҳсон қилайлик.
Атрофимиздаги ҳамма нарса тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Бирор кимса сиздан ёрдам тилаб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг ҳузурингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.
👉 /channel/NaqshbandUZ
#ОЯТ
Аллоҳ таоло Куръони Каримда кечиримли бўлишга буюради:
خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ
“Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси 199-оят).
Мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло Ўз набийсига кечиримли бўлиш, инсонларни яхшиликка буюриш ва жоҳил кишиларнинг гап сўзларига эътибор қилмасликка буюрмоқда.
Оятдаги “афв” сўзининг тафсири – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш деганлар. Шу оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан уни шарҳлаб беришни сўраган эканлар. Ул зот жумладан: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқдаки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” – деган эканлар (Табарий тафсиридан).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/NaqshbandUZ
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.09.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:03 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
01:33 Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди
02:33 Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди
03:12 “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг республика ва вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда
04:13 Диний нашрлар тарғиботида фаол бўлган имом-хатиблар тақдирланди
04:47 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди
05:26 Исломда аёллар ҳуқуқларига бағишланган тадбир ўтказилди
06:01 Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди
06:31 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди
07:03 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
07:43 Ҳожилар маънавият тарғиботчиси сифатида жонбозлик кўрсатмоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ҲАМЗА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНМОҚЛИК
Абдурауф Деҳқонов,
Пешкў тумани "Абдузоҳир" жомеъ масжиди имом хатиби
Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 11 тадир:
1. Қуръони карим тиловати;
2. Беш вақт намоз ўқиш;
3. Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Кечаси тўйиб ухлаш;
5. Етарли сув ичиш;
7. Тоза, очиқ ҳаво;
8. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
9. Витаминларга бой таомларни ейиш;
10. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
11. Қаноат.
Бу улуғ кунда Яратгандан сўраган барча дуоларингиз қабул бўлсин!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун жума
— 13 сентябрь 2024
— 10 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ПАЙҒАМБАР
Сиз башар фарзанди, Абдуллоҳ ўғли,
Араб саҳросидек оташин, чўғли,
Пайғамбар бўлдингиз, музаффар туғли,
Ассалому алайка, ё Муҳаммад,
Ассалому алайка, ё Аҳмад.
Ё, Аллоҳ Расули, тенги йўқ Инсон,
Сизнинг йўлингизни ёритгай Қуръон,
Сиз – Олам сарвари, Сиз – нури жаҳон,
Ассалому алайка, ё Муҳаммад,
Ассалому алайка, ё Аҳмад.
Қиёмат айёми, Маҳшар айёми,
Сизга насиб этсин Маҳмуд мақоми.
Мудом тилингизда умматлар номи,
Ассалому алайка, ё Муҳаммад,
Ассалому алайка, ё Аҳмад.
... Келдим зиёратга, озурда жонман,
Ранжу балолардан тўйган Инсонман.
Сизнинг пойингазда гардман, тўзонман,
Ассалому алайка, ё Муҳаммад,
Ассалому алайка, ё Аҳмад.
Ҳақ деб нина билан тоғларни қаздим,
Бандаман, рост йўлдан гоҳида оздим.
Тавбамкинг изҳори, шу шеърни ёздим,
Ассалому алайка, ё Муҳаммад,
Ассалому алайка, ё Аҳмад.
Халқ шоири
Абдулла ОРИПОВ
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Ҳикматлар_сарчашмаси
РАҲМОННИНГ БАНДАЛАРИ
Шухрат домла Шеров,
Жондор тумани "Работи ўғлон" жомеъ масжиди имом-хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Дуо
Эрталабда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.
👉 /channel/NaqshbandUZ
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ИЛК ВАҲИЙ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Долзарб_мавзу
Гиёҳвандликка қарши кураш
Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқори. Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.
Барчамиз биламизки, гиёҳванд моддаларни истеъмол қила бошлаган одам, қайси типда бўлмасин, аввало, унга одат яратади. Аммо бир йил ўтгач, препарат меҳнатга яроқсиз бўлиб қолади. Натижада у жиноятга қўл уришга мажбур бўлади. Яъни навбатдаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиш мақсадида ўғирликни ўз уйи – оиласидан бошлайди.
Когон туман “Ҳожи Салим” жоме масжиди
имоми-хатиби Асадов Хусен
Батафсил...
#Дуо
Эрталабда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун шанба
— 14 сентябрь 2024
— 11 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ФОРСЧА СЎЗЛАГАНЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам форсча калималарни сўзлаганларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг очиқдан очиқ форс тилида сўзлашганлари ривоят қилинмаган. Лекин мутахассислар ҳадисларни ўрганиб чиқиб, аслида форс сўзи бўлиб, қадимдан араб тилига кириб кетган сўзларни гапирганларини айтадилар. Баъзи олимлар бундай сўзларни 11 тагача санашган. Масалан: Истаброқ (дағал ипак), Кисро (асли кўриниши Хусрав, форс подшосининг исми), ках-ках (ких-ких - ёш болани нопок нарсадан қайтариш), дибож (ипак аралашган мато), Сур (таомнинг номи), Фистот (қадимги Миср), қаҳрамон, Асбаз (Форс қўмондонларидан бири), Сукурружа (сиркага ўхшаш нарса), миск (хушбўйлик) ва сивар (билакузук) каби сўзлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🕌#Жума_айёмингиз_муборак_бўлсин!
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.
🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола
#Долзарб_мавзу
МЎМИННИНГ ДАРАЖАСИНИ КЎТАРУВЧИ АМАЛ
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афв қилмоғингиз, кўнгилни кенг тутмоғингиз ва кечирмоғингиз яхшидур. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидур” (Тағобун, 14).
Яратган кўнгилни кенг тутиш, кечиримли бўлишга буюрмоқда. Зеро, Унинг ўзи кечиримли Зот. Банда ўз фитратидан келиб чиқиб, билиб-билмай хато қилиши, гуноҳ ишларга қўл уриши мумкин.
Агар у тавба қилса, гуноҳи каффоратига савоб амалларини кўпайтирса, Парвардигор кечиради. “Яхши ахлоқларни мукаммал қилишга” юборилган Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар”, дея марҳамат қиладилар ва тинимсиз равишда инсонларни раҳмдил бўлишга, бир-бирига кенглик қилишга чақирадилар.
Аразлашиб қолишган тақдирда эса, уч кундан ўтмаслигини қайта-қайта таъкидлаганлар.
👉 Тўлиқ ўқиш!
Ғолиб домла Муротов,
Ромитан тумани “Хокимулломир” жомеъ масжиди имом-хатиби
#Одоблар_хазинаси
#Видеолар
Силаи раҳмни узмаслик
(Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” асари асосида туркум суҳбатлар)
47-суҳбат
1-суҳбат | 2-суҳбат | 3-суҳбат | 4-суҳбат
5-суҳбат | 6-суҳбат | 7-суҳбат | 8-суҳбат
9-суҳбат | 10-суҳбат |11-суҳбат |12-суҳбат|13-суҳбат |14-суҳбат |15-суҳбат|16-суҳбат|17-суҳбат|18-суҳбат|19-суҳбат|20-суҳбат|21-суҳбат|22-суҳбат|23-суҳбат|24-суҳбат|25-суҳбат|26-суҳбат|27-суҳбат|28-суҳбат|29-суҳбат|30-суҳбат|31-суҳбат | 32-суҳбат| 33-суҳбат | 34-суҳбат | 35-суҳбат | 36-суҳбат | 37-суҳбат | 38-суҳбат | 39-суҳбат | 40-суҳбат 41-суҳбат| 42-суҳбат | 43-суҳбат | 44-суҳбат | 45-суҳбат | 46-суҳбат
©Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
ЎН ТЎРТИНЧИ КУН КЕЛМАСДАН АВВАЛ АҚИҚА ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓982-CАВОЛ: Неварамга ақиқа қилмоқчи эдик. Етти кундан ўтиб кетди. Ўн тўртинчи куни қилиш керак экан. Аммо айрим сабабга кўра ўша куни қила олмас эканмиз. Ўн тўртинчи кун келмасдан аввал ақиқа қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқани бола туғилган кунининг еттинчи, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилиш афзал саналади. Бироқ сиз айтгандек бу кунларда сўйиш имкони бўлмаса, бошқа кунда ҳам қилсангиз бўлади.
تنقيح الفتاوى الحامدية (6 / 367):
"وَلَوْ قَدَّمَ يَوْمَ الذَّبْحِ قَبْلَ يَوْمِ السَّابِعِ أَوْ أَخَّرَهُ عَنْهُ جَازَ إلَّا أَنَّ يَوْمَ السَّابِعِ أَفْضَلُ"
"Еттинчи кун бўлишидан аввал ёки кейин ҳам ақиқа учун жонлиқ сўйса жоиз бўлади. Бироқ еттинчи куни сўйиш афзалдир" (Танқиҳул фатово ҳомидия). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул
🗓Айни кунларда Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” янги мавсумининг 1-2 гуруҳ зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.
✅Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳардаги Бақи қабристони, Қубо масжиди ҳамда Уҳуд тоғини зиёрат қилишяпти...
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Янгиликлар
#Умра_дарслари
🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.
📝 Дарсда, “Соктаре” жоме масжиди имом-хатиби Жасур домла Латипов, навбатдаги умра сафарига кетаётган гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.
📖Маърузада Жасур домла Латипов сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар.
📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди
🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Иброҳим ибн Адҳамга: «Нима учун одамларга аралашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлмайсиз?» дейишди.
У зот шундай дедилар: «Ўзимдан паст мавқедаги одам билан гаплашсам, жоҳиллиги билан менга озор беради. Ўзимдан юқори мавқедаги одам билан гаплашсам, менга такаббурлик қилади. Ўзим билан тенг мавқедаги одам билан гаплашсам, менга ҳасад ва ичқоралик қилади.
Шунинг учун суҳбатида малоллик бўлмаган, боғланишда узилиш бўлмаган Зот – Аллоҳ билан машғул бўламан, У Зотни зикр қилиб юраман».
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун пайшанба
— 12 сентябрь 2024
— 09 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ