naqshbanduz | Неотсортированное

Telegram-канал naqshbanduz - Naqshband.uz

4709

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Подписаться на канал

Naqshband.uz

МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Читать полностью…

Naqshband.uz

ЭРКАКЛАРГА НАСИХАТ

Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир.

Бу маслаҳатларни кўпчилик эркаклар қабул қилсада, баъзи эркакларга шайтон: Нимага энди сен ҳам эр ҳам ота-она, ҳам ака-опа бўлишинг керак. Сенга шунча иш, бу нима деган гап деб вас-васа қилса. Унга айтингки мен хотинимни бутун яқинлари ичидан олиб келмадимми?! У бир мени деб ота-онасини, ака-укаларини ташлаб келмадими? Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишим керак деб айтинг.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:


أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,

дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

БОЛАНИ ИККИ ЯРИМ ЁШДАН КЕЙИН ҲАМ ЭМИЗИШ МУМКИНМИ?
#оила

❓САВОЛ: Дугонам боласини уч ёшгача эмизишини айтди. Шунда унга узоғи билан болани икки ярим ёшгача эмизиш керак, деб эшитган эдим, дедим. Мен айтган гап тўғрими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она эмизикли боласини имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра икки ёшгача эмизиши мумкин. Бу энг охирги муддат. Эр ва хотин боланинг аҳволидан келиб чиқиб, ўзаро маслаҳат қилиб, бу вақтлардан эртароқ сутдан чиқариш ҳам мумкин. Аммо икки ярим йилдан кейин эмизишга рухсат берилмаган. Бу хато ҳисобланади. Чунки шариатимиз кўрсатмасига кўра, инсоннинг бирор жузидан фойдаланиш ҳаром ҳисобланади. Фақатгина эмизикли бола учун истисно тариқасида сут эмишига рухсат берилган. Бу борада фиқҳий манбаларимизда иборалар берилган:
وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Эмизиш вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои оламгирия” китоби).
و في شرح المنظومة الإرضاع بعد مدته حرام؛ لأنه جزء الآدمي و الانتفاع به غير ضرورة حرام على الصحيح
“Шарҳи манзума” китобида шундай дейилган: “Эмизишнинг белгиланган муддатидан кейин ҳам эмизиш ҳаром ҳисобланади. Чунки сут инсоннинг бир жузи бўлиб, уламолар тўғриси шу деган гапга кўра заруратсиз инсон жузидан фойдаланиш ҳаром саналади. (“Мажмаул анҳур” китоби).
Шунинг учун болани эмизишда муддатга аҳамият бериш лозим. Қолаверса, бола икки ярим ёшгача овқат ейдиган бўлиб қолади. Сут эмишга зарурат қолмайди.
Агар бола нимжон ёки бошқа касаллик туфайли фақат сут билан озиқланса, бу ҳолат заруратга айланиб, то сутдан бошқа нарса ея оладиган бўлгунича икки ярим ёшдан кейин ҳам эмизиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Ромитан туман “Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий” масжиди имом-хатиби Ҳайит домла Ширинов, Ромитан туманидаги “Биби Саида” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Бухоро шаҳри “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон домла Саъдуллаев, Олот туманидаги “Халифа” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

ТОРТИШУВ АЁЛЛИК СИФАТИ ЭМАС

Мушриклар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб бўҳтон қилганда, бунга жавоб қилиб Аллоҳ таоло айтади:

"Зеб-у зийнат ичида ўстириладиган ва яна тортишувда (ўз ҳақини) баён қилиб бера олмайдиган
(аёл зотини Аллоҳга нисбат берасизларми?) (Зухруф сураси, 18-оят)


Демак, "Тортишувда ҳақини тўлиқ ажрата билмаслик" асли аёл сифати!

Шовқин кўтариб, жанжал қилиш ҳаммадан ҳақини ундириб олиб "ЎТКИРЛИК" қилиш аёлга мақтовли сифат эмас! Балки бу табиий аёллик хилқатидан чиқиш демакдир!

Лекин бунақа "ЎТКИРЛИК" ўрнига Аллоҳ таоло аёлга бошқа бир қурол берди!
Оятга қаранг:
"Зеб-у зийнат ичида ўстириладиган..."

Аёл хусусан эридан ҳақларини талаб қилишда зийнат ва чиройи билан эришмоқлиги унга фойдалироқ.
Бунинг тасдиғи Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўзларида келади:
"Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингни хабар қилайми?
Улар муҳаббатли, серфарзанд аёллар, УЛАРГА (ЭРЛАРИ ТОМОНИДАН) ЗУЛМ ҚИЛИНСА, ёки улар (эрларига) зулм қилиб қўйишса айтишади: "Мана пешонам қўлингизда! Сиз рози бўлмагунингизча  кўзимга уйқу татимайди..."
(Насаий ривояти)


Ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳатто зулм кўрса ҳам ўткирлик қилмасдан, эрининг кўнглига киришга ҳаракат қиладиган аёлларни жаннат аҳлидан бўлган аёллар деб сифатланди.

Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалам айтадилар:
"Ким ҳақ бўлса-да, талашувни тарк қилса, мен унга жаннатнинг марказидан бир уйга кафилман!"
(Абу Довуд)


"Ҳаққимни бер" деб талашиб-тортишиб нимагадир эга бўлиш мумкин, лекин қалб бой берилган бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"..Ихтилоф қилманглар, қалбларинг ҳам ихтилофлашиб қолади..."
(Имом Муслим ривояти).

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Асадулло домла Нажмиддинов, Қоровулбозор туманидаги "Абдуллоҳ ибн Муборак" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди:

1. Ҳорис
2. Абу Толиб
3. Зубайр
4. Ҳамза розияллоҳу анҳу
5. Абу Лаҳаб
6. Қусам
7. Ғайдоқ
8. Муқаввим
9. Зирор
10. Аббос розияллоҳу анҳу
11. Муғийра


Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу.

✍ Абдулқаюм Комил таржимаси

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун пайшанба
— 07 ноябрь 2024
— 05 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Naqshband.uz

#xabar
Озарбайжон ҳукумати раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

🗣Шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимизнинг анъанавий яқин ва дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият ва диний-маърифий соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

💬Учрашувда Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммитининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, мазкур тадбир халқлар ва турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши, бу борада қардош мамлакатлар диний етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам муҳим экани таъкидланди.

Али Асадов ўз сўзида икки мамлакат ҳукуматлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, бундан кейин ҳам Ўзбекистон Озабайжоннинг энг яқин ишончли ҳамкори бўлиб қолишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қорабоғнинг Фузулий шаҳрида умумтаълим мактаби бунёд этилганини эътироф этиш баробарида бу ажойиб мактабни озар халқига совға қилгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Янгиликлар

Жорий йилнинг, 5 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Эловлар, "Сайфиддин Бохарзий" маҳалласида жойлашган зиёратгоҳ ҳудудида барпо этилаётган "Ислом тамаддуни намояндалари" хиёбонининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур хиёбонда ислом дини намоёндалари Абу Ҳавс Кабир, Абу Бакр Калободий, Мустамлий Бухорий, Ҳазрат Поянда Муҳаммадшоҳ Ахсавий (Файзобод) каби етук алломаларнинг мемориаллари, масжид биноси, таҳоратхона, ҳунармандчилик маркази, меҳмонхона, кутубхона, анжуманлар зали каби объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Ботир Зарипов ушбу манзилда бўлиб, икки минг ўринли масжид биноси, таҳоратхона ва хиёбон маъмурий қисми, шунингдек, тамаддун маркази қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Ушбу хиёбон зиёратчилар учун муҳим ташриф манзилларидан бири бўлади. Шу боис мажмуа мукаммал тарзда бўлиши керак, - деди вилоят раҳбари.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

Эрнинг хийласи

Эр аёли билан қаттиқ айтишиб қолди. Аёл аразлаб эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин эр аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:

- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим!

Аёл хам тескари қараб жилмайди.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Аёлларга_насиҳат
Тобеинлар саййиди деб ном олган Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳнинг аёли

"Биз аёллар эрларимизга худди сизлар амир-халифаларингизга хитоб қилгандек хитоб қилардик"

дейди. Яъни ҳурмат билан, овоз кўтармай.

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Оила

Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун жума
— 08 ноябрь 2024
— 06 жумадул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Бухоро туман “Чахор Бакр” масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов, Жондор туманидаги “Қутайба ибн Муслим” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Бухоро шаҳар "Абу Ҳафс Кабир" масжиди имом-хатиби Акрам домла Абдуллаев, Қоракўл туманидаги "Қобул ота" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Шофиркон тумани бош имом-хатиби Миржон домла Эгамбердиев, Шофиркон туманидаги "Хўжа Шарофиддин" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 08 ноябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Ҳазратибобо" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Тафаккур_қил

Қанчадан-қанча софдил, самимий инсонлар бор, аммо ақллар уларни идрок этмайди. Аммо қанчадан-қанча мунофиқлар қалбларни ўзига ром этаверади.


👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

Уч нарсага ишон:

Ўтмиш учун Аллоҳнинг раҳматига,
Ҳозир учун Аллоҳнинг ёрдамига,
Келажак учун Аллоҳнинг ваъдасига.



👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

Naqshband.uz

Жаннатни бўлаклаб сотяпман

Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:

- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш. Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон, на қиммат... Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

Тафаккур қилинг!

👉 /channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#бидъат
ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ

❓САВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

/channel/NaqshbandUZ

Читать полностью…

Naqshband.uz

#Мақола

УСТОЗ - ОТАНГДЕК УЛУҒ

Инсон ҳаётида илму маърифати билан жамият аъзолари ӯртасида қадрга эга бӯлади.

Ҳаётимизни илмсиз тасаввур қилиб бӯлмайди. Чунки илмсиз ҳаёт бу зулуматдир. Илм бу инсон учун зулумат ичидаги нурдир. Мана шу нурни таратувчи инсонлар бу - устозлар ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга илм маърифатни ўргатган устозлар алоҳида эҳтиромга лойиқ зотлар дея тарифлаб: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чуммоли, ҳаттоки денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига дуо қиладилар”. Имом Термизий ривояти.

Бу муборак ҳадисдан устозлик қай даражада юксак мартаба эканлигини билдиради.

👉 Тўлиқ ўқиш!

✍️Равшан домла Камолов,
Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй масжиди имом-хатиби

Читать полностью…

Naqshband.uz

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов  иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Аллоҳга суюкли бандаларнинг сифатлари» мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Читать полностью…
Подписаться на канал