ДУНЁ
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик келарда унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.
✍ Хайрулло Ҳамидов
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Хулоса_ўзингиздан
Бир эркак Шайхга савол берибди:
— Эй Шайх! Уйланганимга бир неча йил бўлган, болаларим ҳам бор, лекин охирги вақтлар шуни сездимки, аёлим мен учун ёқимсиздек...
Шайх сўрабди:
— Нега? Унга нимадир қилганми?
— Йўқ, у ҳар доимгидек кўринишда.
— Ёки у автоҳалокатга учрадими, ёки юзига бирон нарса қилдими?
— Йўқ, унинг кўриниши ўзгармаган.
Шунда Шайх охирги саволни берди:
— Унда, атрофингиздан аёллар ўтганда кўзингизни тийишингиз сизга қийинчилик туғдиряптими? Бегона аёллардан кўзингизги тиймаяпсизми?"
— Ҳа, қандай қилиб буни билдингиз? — деб ҳайратланибди.
Шайх жавоб берибди:
—
Қачонки сиз ҳаром томон бурилсангиз, ҳаромга муҳаббат қўйсангиз, кўзингиз ҳаромни кўрса, ҳаром билан ухлаб, ҳаром билан тонг оттирсангиз, ҳаром билан нафас олсангиз, шунда ҳалол нарса сиз учун ёқимсиз бўлиб туюла бошлайди.
#Инсон_қадри
🙎♂Йигитлар, қадр-қимматингиз фақат мол-мулкингиз бўлиб қолмасин.
🙍♀Қизлар, қадр-қимматингиз фақат ҳуснингиз бўлиб қолмасин.
Буларнинг ҳар иккиси ҳам ўткинчидир, демак ўткинчи қадр қиммат соҳиби бўлиб қоласиз ёки фақат фақирлар ва бадбашаралар олдидагина қадрли бўла оласиз.
Қадр-қимматингиз — дину диёнатингиз бўлсин, ахлоқингиз ва мурувватингиз бўлсин.
Икром Шариф
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Мақола
#Долзарб_мавзу
ЗИНО - УЛКАН ГУНОҲ!
Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир.
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо яқин қариндошлар, ака-ука ёки қўни-қўшни ўртасидаги зино энг қабиҳ ва жуда катта гуноҳ иш саналади. Бу ишни қилган кимсалар Аллоҳнинг лаънатига учрайди.
👉 Тўлиқ ўқиш!
✍️Ғолиб домла Очилов,
Вобкент тумани бош имом-хатиби
#Фарзанд
Инсонларда оила қургач фарзанд кўриш табиий ҳолдек бўлиб қолмаслиги, фарзандни берувчи Зот Аллоҳ таоло эканини эслатиб туриш учун баъзан оилада фарзанд туғилиши кечикади ёки кимлардир фарзандсиз ўтади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур...»Фарзанд - Аллоҳнинг улуғ неъмати. Кимгадир фарзанд бермай тургани унинг ёмонлиги учун эмас, унга шуниси яхшилиги учун бўлиши ҳам мумкин. Зотан, баъзи пайғамбарлар ҳам улуғ ёшларида фарзандлик бўлганлар. Бу ҳақда Каломи шарифда зикр қилинган. Шунингдек, бу вақтдаги уларнинг дуолари ҳам келтирилган. Қуйида эътиборингизга Закариё алайҳиссаломнинг дуоларини келтириб ўтамиз:
Шуро сураси, 49-50-оятлар
«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан».Шунингдек, фарзанд талабидаги кишилар кўпроқ истиғфор айтиши ҳам тавсия қилинади.
Анбиё сураси, 89-оят.
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун сешанба
— 05 ноябрь 2024
— 03 жумадул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#қисқа_савол_жавоб
Қайси амалларни қилса иймони чиқиб туради
❓Ассалому алайкум! Банда қайси амалларини қилса иймони чиқиб туради
💬 Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас, ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас, талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас», деганлар.
Икки Шайх ривоят қилганлар.
📝 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда мўминликка умуман мос келмайдиган, мўмин киши қилиши мутлақо мумкин бўлмаган баъзи ишлар ҳақида сўз бормоқда.
Келинг, ўша ишлар ҳақида қисқача мулоҳаза юритиб кўрайлик:
1️⃣ «Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас».
Зино энг катта гуноҳлардандир. Бу гуноҳ энг юқори даражадаги хиёнат ҳисобланади. Хиёнат деганда, Исломда баъзи халқлардаги каби, фақат умр йўлдошига хиёнат қилувчи одам тушунилмайди. Балки кенг маънодаги хиёнат – Аллоҳга, Расулга, дийну диёнатга, жамиятга, келажак авлодларга, инсониятга, ўзига ва мўминликка хиёнат тушунилади.
Аллоҳ таолони таниган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматман, дийну диёнатим бор, деган одам зино қилмайди.
Зино қилган одамнинг бу иши у яшаб турган жамиятга зарар келтиради.
Зино, наслнинг бузилишига олиб борадиган жиноят ҳисобланади.
Мўминликдан умиди бор одам зино қилмайди. Чунки зино иймонга зид нарсадир.
Ушбу ҳадиси шариф ҳам шунга далилдир. Бу иборани турлича тушуниш мумкин. «Бу ишни қилган одам кофир бўлади» деган жумладан тортиб, энг осони – «Шу ишни қилаётган пайтда иймони чиқиб туради», дейишгача. Иймонли одам учун иймондан бир лаҳза ажрашдан кўра каттароқ мусийбат йўқ (ўша пайтда жони чиқса-чи!?)
2️⃣ «Ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас».
Зино ҳақида айтилган гапларни ароқхўрлик ҳақида ҳам айтиш мумкин. Ароқхўр ароқ ичган пайтида ундан иймони чиқиб туради. Шунинг учун уламоларимиз «Ароқ ичиб, ўлиб қолган одамга жаноза ўқилмайди, чунки у кофир кетган бўлади», деганлар.
Маст ҳолда йиқилиб ёки бошқа сабабдан ўлган одамга «Ўша ароқдан бошқа нарса сабабидан ўлган», деган таъвил билангина жаноза ўқишга рухсат берганлар.
3️⃣ «Ўғри ўғрилик қилаётганида мўмин бўлмас».
Мўмин бўлса, бировнинг нарсасини ўғирлармиди?! Ўғри учун бўладиган энг енгил ҳукм ҳам «Ўғрилик қилаётганда ундан иймон чиқиб туради», деган ҳукмдир.
4️⃣ «Талончи молни тортиб олаётганда, одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин бўлмас».
Бировнинг молини зўрлик билан тортиб олиш ҳам энг катта гуноҳлардандир. Бу иш ҳам мўминликка ҳеч тўғри келмайдиган иш. Бировнинг мол-мулкини зўрлик билан, ноҳақдан тортиб олувчи киши ҳақидаги энг енгил ҳукм ҳам ўша пайтда ундан иймон чиқиб туришидир.
Имом Бухорий Солим розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ердан ноҳақлик билан бир нарса олса, қиёмат куни етти қават ерга ютдирилур», деганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
🌐Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
📝 “Ислом молияси”дан қўшимча изоҳ: энди рибохўр/судхўрни тасаввур қилиб кўринг. Судхўр пулини фоизга бераётганда энг катта гуноҳлардан бирига қўл урган бўлади. Кейин у шу берган пулидан даромад кутиб, ҳар ой фоизини олиб яшайди. Зинокор бир неча дақиқа зино қилади, ўғри бир неча соат ўғрилик қилиши мумкин, рибохўр эса ойлаб, йиллаб шу гуноҳ устида бардавом бўлади. Балки шунинг учун ҳам Қуръони каримдаги энг қаттиқ огоҳлантирувчи оятлардан бири айнан рибохўр/судхўрларга қаратилгандир: «Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар» («Бақара» сураси, 275 оят).
Валлоҳу аълам.
🔗@IslomMoliyasi канали
#Мақола
МОВАРОУННАҲР ИЛМИЙ МУҲИТИДА ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ (1-қисм)
Абу Мансур Мотуридийнинг ақидавий қарашларини ўрганиб, уни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган кўплаб ақидапараст оқимларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.
Абу Мансур Мотуридий ҳаёти ва ижодига оид манбалар Абул Юсур Паздавий (493/1100)нинг “Усул уд-Дин” Абул Муин Насафийнинг “Табсират ул-Адилла” (Далилларни ёритиш), Ибн Фазлуллоҳ Умарий (749/1348)нинг “Масолик ул-Абсор фи мамалик ил-Амсор”, Абдулқодир ибн Абул Вафо Қураший (775/1373)нинг “Ал-Жавҳарат ул-Музия фи табақотил ҳанафия”, Ибн Қутлубғо (879/1474)нинг “Тожут тарожим”, Муҳаммад Муртазо Забидий (1205/1791)нинг “Итҳофус содатил муттақин би шарҳи иҳёи улумид дин” ва Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий (1304/1887)нинг “Ал-Фавоидул баҳия фи тарожимил ҳанафия” асарларида учрайди.
Батафсил...
- Йиғлаяпсанми? - дейишди.
- Кўзёшини билмаган, инсонийлигини изласин, - дедим.
- Йиғлаш аёллар иши, - дейишди.
- Йиғлаш ҳамманинг иши. Илло аёлларнинг ёши кўпроқ кўздан келади, эркакнинг ёши доим қалбдан чиқади, - дедим.
Абу Лайс Заҳроний
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Видео
#илм #устоз
Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
Инсон ўлганидан кейин:
юраги 10 дақиқа яшайди;
ақли 20 дақиқа яшайди;
кўзлари 4 соат яшайди;
териси 5 кун яшайди;
суяклари 30 кун яшайди;
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.
/channel/NaqshbandUZ
#muftiy_minbari
📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ЯХШИЛИКНИ КИЧИК САНАМАНГ
Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон шаҳар"Абдулхолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби
#янгиликлар
ИНДОНЕЗИЯ УЛАМОЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ОЛИЙ МАДРАСАДА
Бугун Мир Араб олий мадрасасига Индонезия Республикасидан делегация ташриф буюрди.
Мазкур делегация таркиби Индонезия Республикаси Суматра провинцияси уламолар мажлиси раиси, доктор Маратуа Симанжунтак (делегация раҳбари) ҳамда 20 га яқин уламолар, ислом институтлари ректорлари, бир қатор фан докторларидан иборат.
Олий мадрасада меҳмонлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Мир Араб олий мадрасаси ректори, устоз Жобир домла Элов юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Мир Араб олий мадрасасидаги таълим жараёни, яратилган шарт-шароитлар ҳақида нутқ сўзлади (давоми бор).
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
#Кун_ҳикмати
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ:
Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун чоршанба
— 06 ноябрь 2024
— 04 жумадул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Видеолар
#Долзарб_мавзу
🎥 Аллоҳга таваккал қилиш-иймоннинг аломатидир!
🎤 Камол домла Ниёзов,
Ғиждувон туман "Абдулхолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом-хатиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Видеомаъруза
Инфоқ-эҳсон қиладиганлар
Манба: @bayyinauz
———
Азизхўжа домла Иноятов,
Бухоро тумани "Чор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Факт
Мия хотирасининг ҳажми 2 квадраллион байтга тенг!
Агар мияни флешка, деб тасаввур қилсак, у барча кўрган, эшитган маълумотларини тинимсиз ёзадиган бўлса, унинг хотираси 200 йилдан ортиқроққа етар экан.
Инсонни шундай мураккаб яратган Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар унга бўлсин!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Ҳаётнинг 6 этикаси
1. Дуога қўл очишдан олдин - ИЙМОН КЕЛТИРИНГ
2. Гапиришдан олдин - ЭШИТИНГ
3. Сарфлашдан олдин - ИШЛАБ ТОПИНГ
4. Ёзишдан олдин - ЎЙЛАНГ
5. Воз кечишдан олдин - ҲАРАКАТ ҚИЛИБ КЎРИНГ
6. Ўлишдан олдин - ЯШАНГ
#xabar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ГЛОБАЛ САММИТДА ИШТИРОК ЭТАДИ
🗣2024 йил 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжонда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси (UNFCCC COP29) доирасида “Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити” бўлиб ўтади.
😄 Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 300 га яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қаторида юртимиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов иштирок этади.
#muftiy_minbari
📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#muftiy_minbari
НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Дуо
Эрталабда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун душанба
— 04 ноябрь 2024
— 02 жумадул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Закотнинг гўзал жиҳатлари
Шайх Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтадилар: Ҳар бир мусулмон киши ўз фарзандига маъбуди ҳаққа имон келтирмоқни таълим бермоғи вожиб бўлгани каби уларни сахийлик ва очиққўлликка одатлантирмоғи ҳам лозимдир. Зеро, динда бахилликдан кўра буюкроқ офат йўқдир. Бордию, бахиллик феълида Аллоҳ таолога нисбатан сууззон (бадгумонлик)дан бошқа нарса бўлмаганида эди, шунинг ўзи ҳам тамомий ҳалокатга етарли бўлар эди. Бордию, саховатда Аллоҳ таолога нисбатан ҳуснуззон (яхши гумон)ликдан ўзга нарса бўлмаганида эди, шунинг ўзи ҳам тамомий шараф бўлган бўлар эди. Чунки, саховат билан имоннинг қуввати зиёда бўлади. Имон эса, диннинг аслидир. Шунингдек, саховат ила ҳалойиқнинг қалбида муҳаббати ортади. Шунинг ўзи ҳам муваффақиятнинг белгисидир. Саховат туфайли бутун оламларнинг тилида мақталишга сазовор бўлади. Оқил зотларнинг асосий матлаби ҳам шудир. Кўрмайсизми, Халилуллоҳ Иброҳим алайҳиссалом қандай тарзда Аллоҳ таолодан Хотамул анбиё Муҳаммад алайҳисаломнинг умматлари тилида мақталишларини сўраган эдилар:
وَاجْعَلْ لِي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآَخِرِينَ
“Яна мен учун (менинг ҳақимда) кейингилар ўртасида яхши гаплар пайдо этгин!” (Шуаро сураси, 84-оят).
Муфассирлар “яхши гап”дан мурод мақтовлар деб тафсир қилганлар. Дарҳақиқат, ҳар намоздаги салавотда у зотга мақтов айтилишининг жорий бўлиши ҳам шундан:
“Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин кама соллайта ала Иброҳима” деб намознинг охирида салавот айтилади. Мана шу ҳам саховатнинг самараси ва закотнинг гўзал жиҳатидандир.
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Бухорийнинг (546ҳ./1151м.) “Маҳосинул ислом ва шароъиул ислом” китобидан.
Манба: /channel/tuhur
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат
ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ
(5-қисм)
Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат
#янгиликлар
ИНДОНЕЗИЯ УЛАМОЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ОЛИЙ МАДРАСАДА (фотолавҳа)
...Шу билан бирга, Индонезия делегация раҳбари Маратуа Симанжунтак ўз нутқида Олий мадрасага ташриф буюриб, мамнун бўлганини, шунингдек, келажакда Индонезиядаги таълим муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳақида таклифлар билдирди.
Учрашув самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ҳамда тадбир якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари улашишди.
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
#Мақола
ЕТТИ ПИР КИМ ЭДИ?
Билибми зиёрат қиламиз? Кўпчилик Бухоро вилоятида етти пирнинг муқаддас зиёратгоҳи борлигини яхши билади. Ҳатто, баъзилар бу ерларни бир неча каррадан зиёрат ҳам қилган бўлиши мумкин.
Лекин, очиғини айтганда, ҳамма ҳам бу улуғ зотлар асрлар оша нимаси билан бунча қадрланиши, уларнинг бир-бирига алоқасини унчалар англаб етавермайди. Узоқ тарих Бунинг тагига етиш учун гапни узоқроқдан бошлаш керак.
Муҳаммад(с.а.в)ни Яратган одамзодга ҳақ динни етказиш учун охирзамон пайғамбари сифатида танлаб, 23 йил (милодий 610–632 йиллар) мобайнида у кишига ваҳй орқали “Қуръон” оятларини жўнатиб турди. Пайғамбар (с.а.в) уларни саҳобаларга оғзаки айта бошладилар.
Дини ислом шу тариқа кенг ёйила бошлади. Саҳобалардан бир қисми аҳли суффа эди. Аҳли суффа ким бўлган? Тасаввуф пайғамбар (с.а.в) даврларидан, аҳли суффадан бошланганини биламиз Хўш айнан аҳли суффа қандай тоифа эди? Улар неча кишидан иборат бўлган?
🔗 Тўлиқ ўқиш
✍️Муаллифлар: Ғафуржон РАЗЗОҚОВ,
Султонмурод ОЛИМ, Комилжон РАҲИМОВ
#Дуо
🤲 Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо
﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾
Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул хисааб”.
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).
👉 /channel/NaqshbandUZ