🗓Эртага, 04 октябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.
📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.
♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Қуръон #қироат
Ёсин сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ИМОМ ЭРТА САЛОМ БЕРИБ ҚОЛСА, ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз
❓1176-CАВОЛ: Мен жамоат намозига боришни энди бошладим. Мен намозни секин ўқийман. Гап шундаки, кўпинча мен саловатни ўқиётганимда имом икки тарафга салом бераётган бўлади. Шу ҳолада мен саловатни тугатиб, кейин дуо ўқиб сўнг салом беришим керакми ёки имом билан баробар салом беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда имом билан биргаликда салом берасиз. Зеро саловат ўқиш суннат, имомга эргашиш эса вожиб амал саналади. Вожиб амал суннат амалдан юқори бўлгани сабабли сиз вожиб бўлган амални бажарасиз. Агар ташаҳҳуд ("Ат-таҳийёт...") дуосини ўқиётганингизда имом салом бериб қолса, сиз ташаҳҳуд дуосини тугатиб, кейин салом берасиз. Чунки ташаҳҳуд дуосини ўқиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وإذا سلم الإمام والمقتدي ما زال بالصلوات الإبراهيمية يتابع المقتدي الإمام بالتسليم لأن الصلاة على النبي صلى الله عليه و سلم في آخر الصلاة سنة
“Имомга иқтидо қилган киши саловатни ўқиётган вақтида имом салом берса, у ҳам имомга эргашиб салом беради. Чунки намознинг охирида саловат айтиш суннатдир” (“Фиқҳул ибодат” китоби).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
متابعة الإمام في الفرائض والواجبات من غير تأخير واجبة، فإن عارضها واجب لا ينبغي أن يفوته بل يأتي به ثم يتابع، كما لو قام الإمام قبل أن يتم المقتدي التشهد فإنه يتمه ثم يقوم بخلاف ما إذا عارضها سنة كما لو رفع الإمام قبل تسبيح المقتدي ثلاثا فالأصح أنه يتابعه لأن ترك السنة أولى من تأخير الواجب
“Фарз ва вожиб амалларда кечиктирмасдан имомга эргашиш вожиб саналади. Аммо имомга эргашиш билан бошқа вожиб амал тенг келиб қолса, “имомга эргашиш керак” деб вожибни тарк қилмайди, балки аввал вожибни бажариб, кейин имомга эргашади. Масалан, имомга иқтидо қилган киши ташаҳҳудни тугатишдан аввал имом учинчи ракатга турса, иқтидо қилган киши аввал ташаҳҳудни тугатиб, кейин ўрнидан туриб, имомга эргашади (Чунки иккиси ҳам вожиб бўлиб, бирини бажараман деб бошқасини тарк қилмайди).
Агар имомга эргашиш билан суннат амал тенг келиб қолса, юқоридагидек қилмайди. Масалан, (сажда ёки рукуда) имомга иқтидо қилган киши тасбиҳни уч марта айтишидан аввал имом бошини кўтарса - фуқаҳоларимиз энг тўғриси дея айтган гапга кўра - имомга эргашади. Чунки суннатни тарк қилиш вожибни кечиктиришдан кўра устундир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, сиз салавот ёки ундан кейингги дуоларни ўқиётган пайтингизда имом салом бериб юборса, сиз имомга эргашиб, салом берасиз. Бу ўринда салавот ёки дуоларни охирига етказмайсиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видеолар
АГАР ХАТОЛАРИНГИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙ ОЛМАСАНГИЗ... (2-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Муҳаммаджон Аҳмадов,
Бухоро шаҳар"Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом-хатиби
#Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УСТОЗЛАРГА ҲУРМАТ
Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби
#Мақола
Фироқидан ёғоч йиғлади
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбар алайҳисаломни умматларга шафиқу-меҳрубон қилиб юборди. Бу ҳақида оламларнинг Парвардигори ўзининг каломида марҳамат қилиб:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةࣰ لِّلۡعَٰلَمِينَ
“Биз сизни оламларга раҳмат ўлароқ юбордик”
Дарҳақиқат пайғамбарликларидан олдин ҳам ва пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни инсонлар фақатгина яхшилик билан эслаганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дилшод домла Алиев,
“Боло Ҳовуз” жоме масжиди имом хатиби
#Ўқитувчи_мураббийлар_куни
▪️Устозларни ҳурмат қилган эл-юртда ривожланиш, тараққиёт бўлади
▫️Давронбек Махсудов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор
🔗/channel/NaqshbandUZ
#Ҳикматлар_сарчашмаси
ИЛМ ОЛИШ ФАЗИЛАТИ
Равшан КАМОЛОВ,
Бухоро шаҳар"Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжиди имом хатиби
#Мақола
УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА
Оламда кўп эрур, муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанг кўп эрур,
Сизгадур илк раҳмат, Азиз устозлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур
Юртимизда ҳар йили 1 октябрь устоз ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Албатта, бу байрам мустақил Юртимизда устозларга бўлган ҳурматнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида устозларга эҳтиром аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган буюк қадриятларимиздан саналади.
Қуръони каримда ўзи эгаллаган илмни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги ҳақида бундай марҳамат қилинади: “...Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража (мартаба) ларга кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш
Луқмон домла Исоев,
Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Силсилавий_cийрат_дарслари
🐅🦛🐎🐫🐃🐳
🕌 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
Сийрат дарслари 30-қисм
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#Дуо
Ҳожатини раво топтирувчи ва Қуръони каримни ёдлаш учун ўқиладиган дуо (2)
أللّهمّ بديع السّماوات والأرض ذا الجلال والإكرام والعزّة الّتي لا ترام، أسألك يا الله، يا رحمان، بجلالك و نور وجهك أن تلزم قلبي حفظ كتابك كما علّمتني وارزقني أن أتلوه على النّحو الّذي يرضيك عنّي.Ўқилиши:
Аллооҳумма бадийъас самааваати вал ардзи зал жалаали вал икроом вал ъиззатил латий лаа туроом, ас‘алука я Аллоҳ, я Роҳмаан бижалаалик ва нуури важҳика ан тулзима қолбий ҳифзо китаабик камаа ъалламтаний, варзуқний ан атлуваҳу ъалан наҳвиллазий юрдзийка ъанний.Маъноси:
Эй Аллоҳ! Эй осмонлар ва ерни андозасиз яратган Зот! Эй улуғлик, ҳурмат ва эришиб бўлмайдиган иззат соҳиби, эй Аллоҳ, эй Раҳмон Сенинг улуғлигинг ва Юзинг нури билан китобинг (Қуръон)ни ёдлашни қалбимга лозим қилишингни ва мендан Сени рози қиладиган тарзда тиловат қилишимни менга ризқ қилиб бершингни Сендан сўрайман.
Термизий 3493 – рақам ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун пайшанба
— 03 октябрь 2024
— 30 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#siyrat #taqdimot #kitob
🌙 Ҳақнинг ҳабиб расули, икки олам сарвари, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «РАББОНИЙ НИДОЛАР» ва «ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ» китоблари тақдимоти. (30.09.2024)
✅ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.
🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.
🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.
🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
#Мақола
ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАР НАЖОТ ЙЎЛИДИР
Инсонлар камбағал дейишса хафа бўлманг, кийимлари эски экан деб айблашса ўксинманг, уйи замонавий кўринишда, давр талаби фасонида қурилмаган экан десалар парво қилманг, аммо, хулқи ёмон экан десалар, тарбиясиз экан дейишса ёуд фарзанди беодоб-ахлоқсиз экан, деб дашном беришса, ўтириб йиғланг. Шундай йиғлангки, кўзингиздан ёш эмас, балки, қон оқсин.
Бизнинг миллатимиз ҳеч қачон моддиятчи, фақатгина дунё матоларига ружу қўйган халқлардан бўлмаган. Бизнинг миллат азал-азалдан маънавиятга юксак баҳо берган, маънавиятли ва зиёлиларни бошига кўтарган миллатлардан бўлган...
📝 Улуғбек Жиянов
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси
БАТАФСИЛ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Кун_ҳикмати
• Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғи зулматда нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир.
• Илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳмаҳулло
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун чоршанба
— 02 октябрь 2024
— 29 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
#Мақола
БАШАРИЯТ МУАЛЛИМИ
Аллоҳ Ислом динини Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари билан камолига етказишни ирода қилган экан, демак У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларини ҳам мукаммал хулқ ва фазилатлар билан тарбиялаб, вояга етказиши табиий эди. Дар ҳақиқат, шундай ҳам бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу ҳақда:
"Мени Роббим тарбия қилди ва тарбиямни гўзал қилди" деганлар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам араблар орасида обрўли саналмиш Бани Ҳошим қабиласининг улуғларидан бўлган Абдул Мутоллиб хонадонида дунёга келганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Суннатуллоҳ Фахриев,
"Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди имом хатиби
#Мақола
Эҳтромга лойиқ зотлар!
Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.
Ёшларга таълим-тарбия берган ва ҳозирги кунда ҳам меҳнатларини аямаётган азиз устозларга ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.
Дунёдаги энг бебаҳо бойлик – ақл-заковат ва илм, ўлмас мерос – яхши тарбиядир. Сизлар эса дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимиз янги авлодига етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон туман бош имом-хатиби
#Мақола
ШАРАФ ЭГАЛАРИ
Орамизда шундай зотлар борки, уларнинг яхшилигини ҳар қанча мукофот билан қайтариб бўлмайди. Устозлар, ўқитувчилар ва мураббийлар ана шундай эҳтиромга лойиқ инсонлардир. Динимиз ҳам одамлар орасига яхшилик уруғларини сочувчи устоз ва муаллимларга ҳар икки дунёда юқори мартабалар ваъда қилган.
Ҳақ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг ва устозларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтарилишини баён қилиб, бундай дейди: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. (Мужодала сураси 11-оят)
🔗 Тўлиқ ўқиш
Сайфиддин Бобоқулов,
Пешку тумани “Малишояк” жомеъ масжиди имом-хатиби
#Мақола
Устозларга эҳтиром кўрсатайлик
Доно халқимизда бир ажойиб мақол бор: «Устоз отангдан улуғ». Кимлардир буни «Устоз отангдек улуғ» мазмунида ҳам талқин қилишади. Нима бўлганда ҳам, биз устоз зотини маънавий ота ўрнида кўрамиз, ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз. Чунки, ота вужуд ва фоний ҳаётнинг сабабчиси бўлса, устоз эса абадий ва боқий ҳаётнинг сабабчисидир. Устозлар бўлмаганида эди, ҳар доим ҳам ҳаётда кўзланган мақсад ҳосил бўлавермасди. Бир сўз билан айтганда, устозлар ухровий ҳаётнинг бунёдкоридир.
Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам олимларнинг, устозларнинг бошқалардан нақадар улуғлиги ва буюклиги эътироф этилган.
Аллоҳ таоло ўз каломи шарифи бўлмиш Қуръони каримда марҳамат қилади: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (юқори) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш
✍️Фарҳод домла Жумаев,
Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” жомеъ
масжидининг имом-хатиби
✨ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун сешанба
— 01 октябрь 2024
— 28 рабиъул аввал 1446
🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 /channel/NaqshbandUZ
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр намозини ўқилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўқиса, витр намози қайта ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).
Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.
Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ ВА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ФАЙЗЛИ ЎТДИ
🗣Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф ҳамда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
#Янгиликлар
#Тадбир
НАҚШБАНДИЯ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ЙЎЛИ
Бугун, Баҳоуддин Нақбанд ёдгорлик мажмуаси марказида “Нақшбандия ўзликни англаш” мавзусидаги маърифий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Анжуманда мавзу юзасидан кўплаб фан номзодлари, диншунос уламолар, устоз ва талабалар Нақшбандийлик таълимотининг асл моҳияти, силсила-и шарифнинг шаклланиши, Бухоро уламоларининг илм-фан тараққиётидаги ўрни, унинг инсон камолотида тутган аҳамияти хусусида маърузалар қилдилар.
Шунингдек, тадбирда Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори, Жобир домла Элов “Бухоро етти пири – исломдаги улуғ авлиё зотлар” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир қизғин бахс-мунозараларга бой бўлиб, анжуман қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассис - устозлар томонидан жавоб берилди.
✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати