naqishbandiya | Неотсортированное

Telegram-канал naqishbandiya - Нақшбандия

1214

@qahramonxudoyqulov

Подписаться на канал

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

👆mp3 формати.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Қалб ва тил билан зикр хақида жудда чиройли тушунтирибдилар.
Пастдаги видео👇👇👇

Читать полностью…

Нақшбандия

Тариқатни хамма тушуна олмасликлари хақида👆
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИГА
ЮГУРГАН ДАРАХТ

Бу эрса дарахтлар тилга келиб Пайғамбаримизга салом беришидир. Бу мўъжизани кўзлари билан кўрган яқин юз саҳоба ривоят қилди. Булар ичида чаҳорёрлар бошлиқ, улуғ саҳобалардан кўп кишилар бордир.
Ҳазрати Умар ривоят қилур:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазот сафарига чиқдик. Йўлда кетаётган бир аъробийни кўриб:
– Қаён борурсан? – деб сўрадилар эрса:
– Уйимга борурман,– деди. Шунда ул зот:
Яхшилик топмоққа қандайсан? – деб эдилар. Аъробий:
– У нимадур – деди.
Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Мени Аллоҳ таоло бутун ер устига Пайғамбар қилиб юборди, яхшиликка етганинг шулдур, деб марҳамат қилдилар.
Аъробий:
– Мен сенинг Пайғамбарлигингни қайдин билурман? Бу айтган сўзинг ростлигига ким гувоҳлик бера олур? – деди.
Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сой ичида кўриниб турган бир дарахтга қараб:
– Ана шу дарахт меним Пайғамбарлигимга гувоҳлик берур. Сен унга бориб, сени Расулуллоҳ чорлайди дегил, келиб гувоҳлик берсун, – дедилар.
Аъробий бориб у ёғочга шу сўзни айтди. Дарахт олди, орқа, икки ёнига эгилиб қимирлади.
Ер ёриб томирларини судраганича тўғри Расулуллоҳ олдиларига келиб:
«Ассалому алайка, ё Расулаллоҳ», деб салом берди.
Аъробий:
– Дарахтга буюргил, яна ўз ўрнига қайтсун, – деди.
Расулуллоҳ амр қилдилар эрса, илдизларини чуваландирганича қайтиб бориб, ўз жойига ўрнашди. Бу улуғ мўъжизани кўрган аъробий дарҳол иймон келтирди. Сўнгра:
– Ё Расулуллоҳ, рухсат беринг, сизга сажда қилурман, – деди.
Анда Расулуллоҳ:
– Махлуққа сажда қилмоқ дуруст эмасдур. Агар тузук бўлса эди, хотинлар эрларига сажда қилсун, деб буюргай эдим, – дедилар.
– Йўқ эса рухсат беринг, қўлингизни ўпайин,– деди.
Ўпишга рухсат қилдилар.
Пир-устозлар қўлларини ўпмаклик шундан қолгандур.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#ҲИКМАТ

Сендан гўзаллик қаердалигини сўрайдилар. Сен уларга: "Аллоҳдан ҳаё қиладиган юзларда" деб айт.

Жалолиддин Румий


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Яралиш ва подишоликлар хақида Нуриллахон эшон бува сухбатларидан.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Тушурмай ер юзига соясини,
Етурли арш уйига поясини.

Қадам босқон манозил эрди пур атр,
Саҳобул абйаз эрди бошида чатр.

Сўфи Оллоҳёр (қ. с)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сояси йўқ эди. У зотга қуёш нурлари тушганда куннинг нури, чироқ ёғдусида Расулуллоҳнинг нури чироқ ёғдусидан устун келарди".

Ҳаким Термизий" Наводирул усул"китобида
мурсал иснод билан Заквон Абу Солиҳдан келтиришича, қуёш ва ёғдусида Расулуллоҳнинг сояси ва ҳожатларининг изи кўринмас эди". Пайғамбар алайҳиссалом қадам босиб ўтган жойни муаттар ҳид тутиб кетарди ва шундан бу ердан у зотнинг ўтганини билишарди.

Байҳақий ва Абу Наъим ривоят қилишларича,
Пайғамбар алайҳиссалом Шомга тижорат учун келганида узун карвон орасида фақат Муҳаммад алайҳиссаломнинг боши устида бир булут соя солиб турганини Буҳайро исмли роҳиб кўрган.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Наклдурки, Жаъфари Содик бир куни ёлгиз кетаётиб: Алоҳ, Аллоҳ,- дер эди. Ундан кейин келаётган ориф ҳам: Аллоҳ, Аллоҳ,дерди
Жаъфари Содик: — Эй Аллоҳ, тӱним йўқ, — деган эди, дарҳол жаннатдан унга бир тун пайдо булди. Жаъфари Содиқ уни олиб кийди. Ориф тез етиб келиб: Эй Содик, сен, Аллоҳ, Аллоҳ, деганингда, сенга ўрток эдим. Энди сен янги тун кийдинг, эскисини менга бер,-деди. Жаъфари Содикқа орифнинг сузи хуш келиб, эски тунини унга берди.

****
Наклдурки, бир киши танга тула ҳамёнини угирлатиб куйиб, Жаъфари Содиқга: Сен угирлагансан! Содик ундан қанчалигини сўради. У минг олтини булганлигини айтди. Содик уйига олиб бориб, унга минг олтин берди. — деб ёпишди. Бир неча кундан сўнг у киши ўз молини топди ва шармисор булди. Ва Содикнинг молини олиб бориб, воқеани айтди. Содиқ деди: Аллоҳ йулида нарса берсак, уни кайтиб олмаймиз. Саховат хонадонидан буламиз!

Тазкиратил авлиё

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Наклдурки, бир марта Довуди Тоий ҳаэратлари Содик олдига келиб, деди: — Эй Расул авлоди, Аллоҳ таборака ва таоло учун менга насиҳат қилгин, чунки дилим сиёҳ булган! Содиқ деди:Эй Сулаймон отаси, сен замона зоҳидисан, сенга менинг насиҳатимнинг хожати йук! Ва у яна деди: Пайгамбар фарзанди, Аллоҳ сени ҳаммадан афзал қилган ва насиҳат қилиш сенга вожибдир! Деди: Эй Сулаймон отаси, мен шундан кўрқаманки, қиёмат куни катта бобом менга танбех бериб: «Аллох иши насаб билан эмас, балки тоат билан битади», дейиши мумкин! Бу жавобни эшитиб, Довуди Тоий зор-зор йиглаб, деди: Бор Худоё, Жаъфари Содик охир замон пайгамбарининг авлоди була туриб, шунчалар қўрқиб ҳайрон булса, амалу тоатига суяниб Довуднинг холи нима булади?

Наклдурки, Жаъфари Содиқ мавлонолар билан ўтирганида: Келинглар, бир-биримизга суз берайлик, аҳд боглайлик: ҳар қайсимизни Аллоҳ магфират қилса, қиёмат кунида бир-биримизни шафоат қилайлик,-деди. Улар: Эй пайгамбар авлоди, шафоатимизга куз тутарсиз? Сизнинг катта бобонгиз барча халойиқ Сизга не бизнинг э ҳожатки, дейишди. шафоатчисидур, Жаъфари Содик деди: Мен қиёмат куни узимнинг бу аҳволим билан катта бобомнинг юзларига қандай бокаман?

Наклдурки, Жаъфари Содик бир неча муддат хилватда утирди. Суфёни Саврий унинг олдига келди. — Эй Расули Аллоҳ авлоди, Сизнинг насиҳатингиздан халк маҳрум булиб қолди. Нега узлатни ихтиёр қилдингиз? У жавоб берди: деди. Бу замона фосид булиб, муминлар кўнгли ва эътиқоди узгариб кетди. Шу сабабдан узлатни ихтиёр килдим, буларга насиҳатим кор килмас!


Тазкиратил авлиё

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Дарвешдан сўрадилар:
- Инсон бошига келадиган энг гўзал насиба нима бўлади?
У жавоб берди:
- Ҳамма ниманидир тушунтирмоқчи бўлиб яшаётган шу фоний дунёда сени тушунадиган одамни учратиб қолишинг ...

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Шайх Нажмиддин Кубронинг сўзи ва итга тушган кўзи ҳақида
Шайх Нажмиддин Кубро ўз замонасининг пешвоси ҳисобланар эди. Агар у бирон
кишига ўз назаридин баҳра еткариб қараса, кўзи валилик нури билан ёришиб кетар ва шу
ондаёқ ўзлигидан айрилар эди. Бу сифатда унинг иши шу даражага етдики, агар унинг
кўзи кимга тушса, ўша киши вали бўлар эди.
Бир куни сукр вақтида унинг назари бир итга тушди. У ошнолик мазасини татиб кўргач,
итлик сийратидан воз кечди. Шайх олдига ўз бошини қўйиб, умидворлик билдирди ва шу
тариқа итлар орасида сарфароз бўлди. Бу ит шаҳарнинг қайси томонига қадам қўймасин,
бошқа итлар унинг атрофини тўда-тўда бўлиб ўраб олишади. У қаерда ўтирса, итларга шоҳ
бўлар, итлар эса унинг теварагида худди сипоҳлардек ҳалқа тортиб турардилар.
Кунлардан бир кун қазодан итнинг бошига ажал етиб, у вафот этди. Уни Шайх эшиги
яқинида гўр қазиб, ўша ерга дафн қилдилар ва қабрини худди инсонларники каби белгилаб
қўйдилар.
Итлар унинг мотамида кўп фиғон тортиб, қабри атрофида макон туттилар. Ҳозир ҳам унинг
қабрига сиғинувчилар юз қўйиб, сидқ юзасидан ниёзмандлик қилишади. Унинг қабри шу
кунларда ҳам ҳокими бахтиёр ҳисобланадиган Хоразм мамлакатида мавжуд.
Оламда бундан ҳам қизиқроқ сўз эшитилганми? Яъни саодат аҳли итга кўз ташласаю
бу назар итга яхши натижа етказиб, унинг зотига кишилик асарини берса! Бу иноят унга
фақат кишиликдан нишон берибгина қолмай, валилик нури нашъасидан ҳам дарак берган
боис.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Жаноби Ҳақ бир кеча Ҳазрати Довуд алайҳис саломга шундай марҳамат қилди:
-"Kим бизни севишини сўзласа, ошиқлик даъвосини қилса сўнгра кечаси билан ухласа, унинг сўзи ҳам ёлғон, даъвоси ҳам ёлғондир!"
Ошиқ бўлганнинг кўзига уйқу келармиди? 
Чунки ошиқ кўнглининг дардини, тортган аламларини севгилисига сўзламоқ учун ёлғизлик истайди, кечани кутади, кечанинг қоронғулигига яширинади.
Ишқга ташна бўлган ошиқ ухласа ҳам, жуда оз ухлайди. Чанқаган одам қаттиқ уйқуга кета оладими? У озроқ ухласа ҳам, тушида ё сувни кўради, ёки ўзини ариқ бўйида кезганини кўради, ёки идишни, ёки соқийни кўради. 
Унга бутун кеча нариги тамонлардан,
Аллоҳдан овоз келиб туради.
Эй бечора!
Ўрнингдан тур, кечани бир ғанимат, Аллоҳнинг бир лутфи ўлароқ кўр ва фурсатдан фойдаланиб қол! 

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Мубашшир Аҳмад

Қалб ва тил билан зикр.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Va aytdiki, namoz va ro'za ulug' narsadir. Lekin "kibr", "hasad" va "xirs"ni qalbdan chiqarib tashlamoqlik undan-da afzalroqdir...

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Сен кўрадиган нарса руҳинг кўзгусидаги аксдир. Кина ва нафратни ўзида жамлаган қалб муҳаббатни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!

Ҳасад уни еяётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олади?!

Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Йўқса сенга қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди.

Қусур кўрганникидур.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Кун ҳадиси:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

https://t.me/joinchat/SfzdgrFjBW8-fsLz

Читать полностью…

Нақшбандия

ТОВУҚЛАР
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Зикрият" китобида келтиради:
"Мисрдаги Афғонистоннинг собиқ элчиси Содиқ Мажидий менга бу воқеани айтиб берган эди. Унга Афғонистон ҳукумати Совет иттифоқи(СССР)га бориб бир ишни бажариб келишни юклайди. Мажидий шаръий йўл билан ҳайвон сўйилмайдиган худосиз давлатга бораётганидан хавотирланиб уйидаги иккита товуғини сўйдиради. Хотини уларни пишириб дастурхонга у-бу нарса билан ўраб беради. У Тошкентга келганида уни бир мусулмон шайх меҳмонга чақиради. У шайхнинг уйига иккита товуқни кўтариб боришни истамай йўлда болалари билан тиланиб турган бир аёлни кўриб қолиб товуқларни уларга садақа қилади. Чунки уларнинг очлиги юзидан кўриниб турган экан. Бу воқеадан бир соат ўтар-ўтмас унга Афғонистондан телеграмма келади. Аён бўлишича, бажариши керак бўлган юмуш бекор қилинибди.
Бундан хулоса шу бўлибдики, унинг уйида боқиб юрган иккита товуғи уларники эмас экан. У товуқлар Тошкентлик ўша аёл ва унинг болаларининг ризқи экан. Элчи шунча километр йўл юриб шу товуқларни эгаларига келтириб берган экан.
Хулоса:
Сеники бўлмаган нарсани қанчалар ўзлаштиришга ҳаракат қилма, барибир сеники бўлмайди!
Сеники бўлган нарса сеники бўлишини тасаввурингга сиғдира олмасангда албатта сеники бўлади!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Қўлингни синдир..
Оёғингни синдир..
Ур тошларга, бошингни ёр...
Аммо кўнгил синдирма!
Кўнгил Тангрининг тахти
Тангри кўнгилга боқди.

Топдуқ Эмроқ

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Наклдурки, бир куни Жаъфари Содик қимматли зарбоф тӱн кийиб олган эди. Дусти кӱриб деди: — Эй Расулуллоҳнинг авлоди, сизнинг хонадонингизда ҳеч ким бундай тунни киймаган! Унинг кулини тутиб, тун ичига киргизди. Ичидан дағал шол кийиб олган экан. Шунда у деди: Бу шол Ҳак тунидир, бу зарбоф халк тунидир. Халк кузига хор ва ҳакир кўриниш учун кийгандим.

Наклдурки, Жаъфари Содикга: Барча ишларингиз яхши, бир ишингиз эса сизга муносиб эмас, — дедилар. У деди: — Бу қайси иш? Унга такаббур эканлигини айтдилар. Жавоб берди: Такаббур эмасман. Бу кибр кибриёнинг кибридир! Уз кибримни ташладим, Унинг кибриёлиги менинг кибрим урнига Ўрнашди. Киши уз кибри билан такаббурлик килса, у кибр эмас, агар киши Ҳақ кибриёлиги билан кибр килсагина такаббурлик булур.


Наклдурки, Жаъфари Содик Абу Ҳанифадан: Окил ким? — деб суради. Оқил яхши ва ёмоннинг фарқига боради, -деб жавоб берди. Жаъфари Содик деди: Бу жонворларда ҳам бор сифат: урса- ёмон кўрар, ут бер- са яхши кўрар. Абу Ҳанифа деди: Сизнингча, оқил ким? Жавоб берди: Окил шундайки, икки яхшилик ва икки ёмонлик орасидан, яхшилик ва ёмонлик яхшисини ажратади.

Тазкиратил авлиё

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

АБУ МУҲАММАД ЖАЪФАРИ СОДИК

У пайгамбар миллати султони, пайгамбарлик нишонининг хужжати, садоқатли олим, авлиёлар дилининг меваси, пайгамбарлар саййидининг жигаргӱшаси, ҳазрати Алининг невараси, пайгамбар — Абу Муҳаммад ворисининг аввалгиси, ориф ва ошик зот с| Жаъфари Содикдирлар. Юкорида айтган эдикки, анбиё, саҳобалар ва ахли байтнинг зикрини қилсак, бошқа бир китоб тасниф килиш керак. Бу китоб эса авлиё ва машойихларнинг ҳолларининг шарҳи булиб, саҳобалар ва аҳли байтдан сӯнг пайдо булдилар. Аммо табарруклик юзасидан асаримиз имоми Жаъфари Содиқ зикридан бошланди. У зот мазкур машойихлардан аввал яшаган. Аҳли байтдан тариқат сузларини у купрок гапирган, ундан кӱпрок ривоят қиладилар. Бас, бу жиҳатдан бир неча калима у зотдан айтамиз, зотан у барчага пир ва пешво эди. Унинг зикри қилинса, барча азизларнинг зикри килингандек булади. У жумла машойихнинг пешвоси, барчанинг унга ишончи бўлган. У барчага етакчи ҳамда жаҳонга шайх, Муҳаммад умматига имом, аҳли завкқа пешрав, аҳли ишкка пешво, обидларга муқаддам, зоҳидларга мукаррам, ҳақиқатлар таснифи соҳиби, латиф тафсирга моҳиру беназир эди. Имом Муҳаммад Боқир кўп ривоят килар эди. Наклдурки, халифа Мансур вазирига бир кеча деди: Имом Жаъфари Содикни келтиргин, то уни улдирай! Вазир деди: У бир бурчакда утириб, узлат ихтиёр қилиб, хамиша тоат- ибодатга машғул, кўлини мамлакат ва подшохликдан торттан!Халифа ундан ранжиди ва деди: — Албатта чақиргин, ўлдирамиз! Вазир қанчалик қаршилик қилса-да, фойдаси булмади. Охир- окибат вазир талабни бажариш учун чиқиб кетди. Халифа Мансур гуломига деди: — Содик ичкарига киргач, мен кулоҳини бошидан олсам, сен уни улдирасан! Содиқ ичкарига киргач, Мансур тахтидан сакраб туриб, тавозеъ билан уни карши олиб, тахтига утказиб, узи одоб сақлаб турди. Fуломлар таажжубга тушдилар. Мансур деди: — Нима ҳожатингиз бор? Содик деди: Ҳожатим шуки, мени бошқа олдингга таклиф килмайсан, Аллоҳ тоатига машгул булай! Бас, уни одатга биноан катта иззату икром билан кузатди. Ва дарҳол Мансур ларзага тушиб, бехуш булиб, уч кун, баъзилар айтишича, уч намоз вакти ўзига келмади. Узига келганида ундан сӯрадилар: Бу нима ҳол? У деди: Содик эшикдан кирганида, унинг ёнида ваҳимали аждаҳо булиб, унинг даҳшатли гурзиси бор эди. У менга гурзиси билан укталиб, ҳол тилида деди: «Агар сен унга озор бергудек булсанг, шу билан сени янчаман!» Мен бу аждаҳо ваҳимасидан, нима дейишни билмай, узр сурадим, ундан сӳнг узимни билмай, беҳуш булдим.
Тазкиратил авлиё.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Увайс Қараний ҳазратлари бир марта уч кеча-кундуз таом емадилар. Тўртинчи куни кетаётганларида йўлда ётган динорни кўрдилар.
Дедилар:
– Бировнинг ҳаққи бўлса керак!
Уни олмадилар. Очликдан кўринган ўтлар бошоқларини узиб ер эдилар. Баногоҳ кўрдиларки, бир қўй иссиғ нон келтириб ҳазрати Увайс Қаранийнинг олдиларига қўйди. Ҳазрат бу нонни бировдан олиб қочгандур, деб юзларини ундан ўгирдилар.
Қўй тилга кириб деди:
– Эй Увайс, бу ризқни ол, Аллоҳнинг қўлидандир, мен ҳам сенингдек бандаман.
Шундан сйнг Увайс Қараний ҳазратлари нонни олган эдилар, у йўқолиб қолди.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Одобсизнинг муомаласига одобсизлик билан жавоб қайтардингизми, демак, сизнинг даражангиз ўша одамники билан баробар.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Абу Зарр ал-Fифорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Зикр мажлисида ҳозир
бўлмоқ 1000 ракъат намоздан афзал. Илм мажлисида ҳозир бўлмоқ 1000 беморни йўқламоқдан афзалдир. Илм таҳсил қилмоқ 1000 жанозага шоҳид бўлмоқдан афзалдир”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир олимни ҳурмат қилса, мени ҳурмат қилибди, кимки (ғазаб билан айтдилар) бир олимни хорласа, мени хорлагандай бўлади”, дедилар.

@naqishbandiya

Читать полностью…
Подписаться на канал