naqishbandiya | Неотсортированное

Telegram-канал naqishbandiya - Нақшбандия

1214

@qahramonxudoyqulov

Подписаться на канал

Нақшбандия

Мазаҳга урганма-чиройинг кетади.
Ёлғон гапирма-нуринг кетади.

Оғриниш ва дангасаликдан сақлан.
Ҳар нарсага оғринаверсанг ҳаққа сабр қила олмайсан.
Дангаса бўлсанг ҳақларни адо қила олмайсан.

Суфёни Саврий.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Исо (а.с.)нинг ҳузурларига Иблис келиб:
“Сенга Аллоҳ тақдир қилган нарсагина келишига ишонасанми?”-деди. Исо(а.с.): “Ҳа”-деб жавоб бердилар. Иблис: “Ундай бўлса, мана бу тоғдан ўзингни ташлагин, агар Аллоҳ сенга саломатликни тақдир қилган бўлса, саломат қоласан”-деди.
Шунда Исо(а.с.): “Эй малъун, бандалар Аллоҳни синамайди, Аллоҳ бандаларни синайди”, -деб жавоб қилдилар.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

• ТАСАВВУФНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИДАН БИРИ

Имом Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари қуддиса сирруҳу айтадилар:
«Ўзини Фиръавндан юз чандон ёмонроқ деб ҳисобламайдиган одамнинг менинг тариқатимда бўлиши мумкин эмас».

Имом Абдул-Ваҳҳоб аш-Шаъроний қуддиса сирруҳу эса Аллоҳнинг исми ила уч маротаба «валлоҳи, валлоҳи, валлоҳи», деб қасам ичиб, Одам алайҳиссалом давридан бошлаб, то қиёмат кунига қадар Аллоҳ таоло яратган махлуқотларнинг ичида мендан кўра ёмонроқ кимса бўлмаган ва бўлмайди ҳам, деган эканлар.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Хазрати Имоми Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг Мукошафат ул-Қулуб номли китобларида қуйидаги хикоя келтирилади.

Бир куни хазрати Исо алайҳиссалом боғдаги дарахтларни суғораётган навқирон йигитга дуч келадилар. Йигит ҳазрати Исо алайхиссаломга:
— «Раббимдан менга бир зарра севги сўраб беринг», — деб арз қилади. Хазрати Исо алайҳиссалом:
— «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам, сен унга бардош беролмайсан», — деганларида, йигит:
— «У ҳолда зарранинг ярмисини берсин!» — деб ялинади. Ҳазрати Исо алайхиссалом:
— «Ё Раббим! Бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» — дейдилару йўлларида давом этадилар. Орадан бир муддат ўтиб, яна айни шу ерга келганларида ўша навқирон йигитни боғда кўрмай, қаердалигини суриштирадилар. Одамлар:
— У ақлдан озиб қолиб, тоққа чиқиб кетган, — деб жавоб беришади.

Ҳазрати Исо алайхиссалом ўша ёш йигитни ўзларига кўрсатишни сўраб, Аллоҳга муножот этадилар ва уни тоғда бир қоянинг устида самога термулганича ўтирган ҳолида топадилар. Салом берадилар, лекин йигит саломга алик олмайди. Шунда:
— Мен Исоман! — дея садо берадилар.

Вале Аллоҳ ваҳий йўли билан ҳазрати Исо алайхиссаломга буюрадики:
— Эй Исо! Қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини қандай эшитсин?! Иззатим ва Жалолим ҳаққи айтаман, агар бу йигитни арра билан арраласанг ҳам сезмайди.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Шайх Мутаваллий имоми Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Араб диёрларидан бирида бир неча киши мендан сўради: "Айтишларича сиз авлиёлар ҳақида санади йўқ ҳикоя ва воқеаларни гапирар экансиз?!

Мен уларга: " Келинг авомнинг эмас, олимлар мужодаласи ила мужодала қиламиз"-дедим.
Улар:"Хўп"-дейишди.
Мен айтдим: "Набий алайҳис саломнинг меърожга чиқиб Мусо алайҳис салом билан учрашганларига иймон келтирасизми?"
Улар: " Ҳа"-дейишди.
Мен:" У зот Мусо алайҳис салом билан учрашганмилар?"
Улар" Ҳа"-дейишди.
Мен: " Яхши, саййидимиз Мусо алайҳис салом ўликлар қонуни билан ўликдирлар. Саййидимиз Муҳаммад алайҳис салом тириклар қонуни билан тирик бўлганлар. Ўликлар қонуни билан ўлган киши тириклар қонуни билан тирик киши билан учрашиб бир ишни амалга оширдилар. Улар бирга намоз ўқишди. Кейин ўликлар қонуни билан ўлган киши тириклар қонуни билан тирик кишини эллик вақт намозни енгиллатиш учун Роббиси ҳузурига такрор-такрор қайтишини айтди.

Саййидимиз Муҳаммад алайҳис салом Аллоҳнинг ҳузурига эллик вақт намозни беш вақт қилгунича такрор-такрор бордилар. Шуни ким қилди?".

Ҳеч кимдан садо чиқмади. Мен уларга: "Буни қилган саййидимиз Мусо алайҳис саломдирлар. У зот ўликлар қонуни ила ўликдирлар. Демак ўликлар гоҳида бошқалар фойдаланадиган иш қилиши мумкин эканда! У бошқалар учун қилади, аммо ўзи учун эмас. Зеро унинг амали ўзи учун кесилгандир".

Бу билан имоми Шаъровий роҳимаҳуллоҳ ўтган авлиёлар ва улар ҳақидаги воқеалар тирикларга манфаат беришига ишора қилганлар. Зеро хазрати Мусо алайҳис саломнинг ўша қилган ишлари бугунги кунда бир ярим миллиард мусулмонга фойда бермоқда. Имоми Шаъровийни Аллоҳ раҳматига олсин!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳар бир инсон ўз авлиёлик йўлини ўзи танлайди. Шундай қоида бор: «Биз ҳаммамиз Унинг ўзидан нусха олиб ва ўзига монанд қилиб яратилганмиз, аммо шунинг билан бирга, ҳаммамиз ҳар турли қилиб ва бир-биримизга ўхшамайдиган қилиб яратилганмиз. Иккита бир хил одам йўқ. Иккиси бир маромда тепувчи юрак йўқ. Агар Худо барча одамлар бир хил бўлишини истаса, уларни бир хил қилиб яратган бўлар эди. Шунинг учун бошқа инсонларга хурматсизлик билан қараш ва уларга ўз фикрини мажбурлаб қабул қилдириш, Худонинг режасига ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишини билдиради».

Шамс Табризий, ИШҚНИНГ 40 ОЛТИН ҚОИДАСИ.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳукм Чиқармайлик

Биз Қози эмасмиз!

Биринчиси ишратхонага кириб ўлди,
Иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, Иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.

Шундан экан, одамларни Жаннат ва Дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!

•┈•┈•❁Сўфи Оллоҳёр❁•┈•┈•

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

ЗОҲИДНИНГ ЎЗГАРГАНИ
(“Тазкиратул-авлиё” китобидан)

Нақлдирки, Шайх Ҳаким Термизийнинг замонида бир улуғ зоҳид бор эди. У доим Шайх ҳазратларига эътироз қилиб, уни инжитар эди. Ҳаким Термизийнинг дунёда бор-йўғи битта тор кулбаси бор эди, холос. Унинг ҳам эшиги йўқ эди. Шайх ҳаж қилиб, Ҳижоз сафаридан қайтиб келганида, кўрдики, кулбасига бир она ит кириб жойлашиб, болалаб ётган экан. Итни чиқариб юборишга кўнгли бормади. Шояд, ит ўз ихтиёри билан болаларини олиб чиқиб кетса, деб Шайх кулбасига саксон марта келиб кетди.

Ўша кеча ҳалиги зоҳид Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом зоҳидга: «Эй фалончи! Сен шундай бир зот билан довлашмоқдасенки, у бир ит учун саксон марта имдод кўрсатди! Бор, агар саъодати абадияни топмоқчи бўлсанг, унинг хизмат камарини белингга боғла!» – деб буюрдилар... Ул зоҳид Ҳаким Термизийнинг саломига алик олишга ҳам ор қилар эди. Шундан сўнг қолган бутун умрини Шайхнинг саъодатли хизматида ўтказди.

АВЛИЁНИНГ ҒАЗАБИ

Нақлдирки, Шайхнинг аҳлу аёлидан сўрадилар: «Агар Шайх ғазабланса, сизлар ғазабланганини билар эдингизларми?» Улар айтдиларки: «Билар эдик. Агар бизлардан Шайхга бирор озор етса, ўша куни биз билан янада юмшоқроқ муомала қилар ва йиғлар эдилар. Йиғлаб, зорилиқ билан ёлвориб дер эдиларки: «Илоҳий, мен Сени нима иш билан ғазаблантирдим эканки, буларни менга қарши ғазаблантириб қўйдинг!.. Илоҳий, Ўзингга тавба қилдим! Буларни яхшиликка қайтар!..» – дер эдилар. Шунда биз ғазабланганларини билар эдик ва Шайхни бу балодан чиқариш учун тавба қилар эдик...»

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Дўзах ҳозир ва шу ерда. Жаннат ҳам шундай. Дузахдан қўрқиш ёки жаннатни орзу қилиш керак эмас, зеро жаннат ва дўзаҳ инсон қалбида жойлашган. Қачонки бизни ишқ ўзига ром этса биз ўзимизни жаннатда ҳис қиламиз. Қачонки бизни нафрат, ҳасад ва курашлар қуршаб олса биз дўзах оловида қовриламиз”.

“Сиз сўфийларда ҳеч Худога шубҳа бўлмаганми?

Шамс хорғинлик билан жавоб беради: Албатта бўлади, лекин шубахаланишнинг ёмон жойи йўқ. Бу одам тирик ва ҳақиқатни излаётганини билдиради. Асли инсон бирданига эътиқодли бўлиб қолмайди. Дастлаб у ўзини эътиқодлиман деб ўйлайди кейин эса нимадир юз беради-ю у ишончини йўқотади, кейин у яна иймон келтиради ва яна йўқотади. Шу тарзда давом этаверади. Биз ҳаёт ҳақида маълум тушунчага эга бўлмагунимизча бу иккиланиш давом этверади. Лекин, ҳар бир қадам билан биз Ҳақиқатга яқинлашаверамиз.”.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Кўнгил Тангрининг тахти
Тангри кўнгилга боқди.
Ким кўнгил бузар эрса
Икки жаҳон бадбахти.

Юнус Эмро

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Агар қимматлик олтинда бўлганда, Оллоҳ Таолло бутун борлиқни тиллодан қилган бўларди. Демак, қиймат олтинда бўлмаса керак. Тошнинг тош, дарахтнинг дарахт бўлгани ҳушдир.

Юнус Эмро

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Тавбанинг даражалари:

• авом халқ куфр, бидъат, кабира ва сағийра гуноҳлар ҳамда кичик ишлардан тавба қилади;

• хослар арзимас нарсалардан, макруҳ ишлардан ва яхши ният билан қилинмаган ибодатлардан тавба қилади;

• орифлар эса Аллоҳ таолодан ғафлатда ўтган ҳар бир нафас учун тавба қилади.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Шиблий раҳимаҳуллоҳ ҳузурларига бир жамоъат кирди.
Шунда у зот уларга юзланиб:
Сизлар кимсизлар? деди.
Улар: Биз сизни дўстларингиз ва сизга муҳаббат қўйгувчилармиз! дейишди.
У зот қўлига бир неча тошни олиб уларга қарата ота бошлаганди улар қочдилар.
Шиблий раҳимаҳуллоҳ уларга қараб: Сизларга нима бўлди? Сизлар менга муҳаббатни даъво қилдинглар, энди мени балоларимга ҳам чидайсизлар! дедилар.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Беилму амал равзаи ризвон бўлмас,
Рўза, намоз бўлмаса, иймон бўлмас.
Ўтмакка илож топса-да қил кўприкдан,
Кимки дилозор, мусулмон бўлмас.

Паҳлавон Маҳмуд.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#АЛЛОҲНИНГ_АҲБОБЛАРИ.

Аллоҳ азза ва жалланинг аҳбоблари (ошиқлари) ким?
Улар шундай кишиларки, кўзларини очиб атрофдаги нарсаларга қарасалар, унда Аллоҳдан бошқасини кўрмайдилар.
Бу нарса мазмун ва шакл бирлиги деб аталадими? Йўқ албатта.
Яъни улар Аллоҳдан бошқа нарса билан шуғулланмайдилар, балки бошқа нарсаларни қўйиб Аллоҳнинг ўзи билан машғул бўладилар.
Наботот ва ўсимликлар, дарахтлар, осмондаги ой ва юлдузлар, одамлар ва Аллоҳни борлигини билдириб турадиган белгилар ҳамда Аллоҳ таолодан машғул қилиб қўядиган нарсаларга қарайдилар-у, лекин қалблари Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлиб тошганлиги сабабли ана шу борлиқ ичида Аллоҳдан бошқани кўрмайдилар.
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Пир нима пирга топшириш хақида тўғри тушунча қандай бўлиши керак? 👆

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

У Кунда, яъни Қиёматда дўстлар бир-бирларига душмандир, фақат (Аллоҳ Йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстлардир)" (Зухруф сураси, 67 оят).
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Исломдаги Ҳанбалия мазҳаби асосчиси имом Аҳмад ибн Ҳанбалий Биширни кўп севар, дўст тутар, олдига тез-тез келиб, зиёрат-суҳбатини олиб турарди. Бу ҳолдин ҳайрон шогирдлари сўрадилар: "Сиз замонамиз алломаси, аҳодис ва фиқҳ, ижтиҳод ва турли илмларда беназирсиз, не бўлдики, бир девона-афтодани ҳар саҳар ихлос билан, канда қилмай зиёрат этасиз?!" Имом Аҳмад деди: "Тўғри мен илмни ундан кўп билурман, аммо ул Аллоҳни мендан кўпроқ билур ул" Ахборуни аниллоҳ"(Аллоҳдан хабардордир) "

Навоий:

Кишики бир нафас мардони ҳақнинг суҳбатин олгай,
Эрур беҳроқки юз йиллик ибодат бериё топгай.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Муҳаммад ибн Боқир ўғиллари Жаъфарга (Аллоҳ икковларидан рози бўлсин):
"Эй ўғилчам! Аллоҳ уч нарсани уч нарсанинг ичига яширди.
Аллоҳ розилигини тоати ичига яширган. Шунинг учун тоат ибодатлардан бирортасини паст санама, эҳтимол розилиги ўша ибодатнинг ичида бўлиши мумкин.
Аллоҳ, ғазабини гуноҳ ва маъсиятнинг ичига яширган. Шунинг учун гуноҳлардан бирортасини паст санама, эҳтимол ғазаби ўша гуноҳнинг ичида бўлиши мумкин.
Аллоҳ, ўзининг дўстларини, яъни валий зотларни халқининг ичига яширган. Шунинг учун халқи ичидан бирор кишини паст санама, эҳтимол сен паст санаган киши Аллоҳнинг дўсти бўлиши мумкин.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Ҳикмат

Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳикоя қилинишича, Мажнунга: "Лайлини сенга чақириб берайликми?" дейишди. "У менинг ёнимдамасмиди?" дея ҳайратланди Мажнун. Кейин ундан: "Лайлини яхши кўрасан-ми?" деб сўрашди. "Муҳаббат висолнинг уруғи. Менда эса, висол бўлиб ўтди. Мен Лайлиман, Лайли менман", деди у. Яни мен удирман у мендир.


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

* * *
       Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг охиратга қилган саъодатли ташрифларидан сўнг ҳазрати Умар билан ҳазрати Али – розийаллоҳу анҳумо – Куфа шаҳрига келдилар. Ҳазрати Умар ул-Форуқ хутбалари орасида Нажд қавмига юзланиб:

    – Эй Нажд қавми! Ўринларингиздан турингизлар! – дедилар. Улар турдилар.

Шунда ҳазрати Умар:
    – Ораларингизда (Яман вилоятининг) Қарн қишлоғидан бирор киши борми? – деб сўрадилар.

    – Ҳа, бор, – дедилар ва ораларидан бир қанча кишини танлаб, ҳазрати Умарнинг олдиларига юбордилар. Ҳазрати Умар ул-Форуқ Увайснинг хабарини сўрадилар.

Улар:
-Танимаймиз. – дейишди. Шунда Ҳазрати Умар:
    – Шариат соҳиби (яъни, Ҳазрати Расулуллоҳ) алайҳиссолату вассалом менга ундан хабар берганлар! Ул зот эса ёлғон сўзламайдилар! Магар уни танимайсизларми? – дедилар.

Шунда улардан бири жавобан:
     – Ё Амир ал-муъминин! Сўраб бўлмайдиган даражада бир далли девона, ҳақиру фақир, аҳмақ киши бор, халқдан айрилиб, ёлғиз яшайди,-деди.
     – Бас, ул қайдадир? Биз уни қидирмоқдамиз!-дедилар Ҳазрати Форуқ.
     – У Урана водийсидадир! Нон топиш учун кечгача туя боқади. Обод жойларга келмайди, кимса билан суҳбат қилмайди, одамлар ейдиган нарсани емайди, дунёда ҳеч шодлигу ғамни билмайди, одамлар кулса, у йиғлайди, одамлар йиғласа, у кулади!

Шундан сўнг Форуқ билан Муртазо ул водийга бордилар ва Увайсни намоз ўқиётган ҳолда топдилар. Ҳақ таъолонинг амри билан бир фаришта унинг туяларини боқар эди. Увайс одам келганини ҳис этиб, намозни қисқа қилди. У салом бериб, намоздан фориғ бўлгач, Ҳазрати Умар  туриб унинг ҳузурига бориб, икром ила салом бердилар. У алик олди.

Форуқ:
 – Исминг ким?  – деб сўрадилар.
 – Абдуллоҳ (яъни, Аллоҳнинг қулиман),-деди.

     – Куллуна Абдуллоҳ (яъни, ҳаммамиз Аллоҳнинг қулимиз), Асл исмингни сўраётирман,-деган эдилар, ул:
     – Увайс,-деди.
    -Ўнг қўлингни кўрсат,-дедилар Ҳазрати Умар. Ул кўрсатди. Ўнг қўлининг кафтида Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билдирган оқ нурни кўрдилар. Дарҳол ўпдилар.

Кейин айтдилар:
     – (Ё Увайс!) Аллоҳнинг Расули (ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сенга салом айтдилар ва «Умматимни дуо қилсин», дедилар.

Увайс жавобан:
 – Сен дуо қилмоққа ҳақлироқсан, чунки бутун ер юзида сендан азизроқ киши йўқ,-деди.

Ҳазрати Умар:
 – Мен-ку дуо қилгайман. Аммо Ҳазрати Расул алайҳиссалом сенга васият қилдилар. Сен васиятларини бажо келтир,.-дедилар.

Увайс айтди:
    – Ё ҳазрати Умар! Сен яхшироқ қара. Сен қидирган зот бошқаси бўлмасин тағин!
 – Ҳазрати Пайғамбар сенинг белгиларингни айтганлар,-дедилар Ҳазрати Умар.

    – Ундоқ бўлса, Ҳазрати Пайғамбарнинг хирқаларини менга берингизларки, мен дуо қилайин, Аллоҳдан тилагимни тилайин, – деди Увайс (ва Мураққаъи шарифни олиб ўпди, юзига сурди).
Сўнг («Сизлар шу ерда турингизлар!» деб) ёнларидан узоқроққа кетди, мураққаъни ерга қўйиб, муборак юзини тупроққа қўди, ёлвориб йиғлай бошлади:

«Илоҳо! Бу муборак хирқани суюкли Пайғамбаринг мен ожиз бандангга бериб юборибдилар. Ҳазрати Муҳаммадниннг бутун умматини мағфират қилмагунингча, бу муборак хирқани киймайман! Суюкли Пайғамбаринг бу ишни бу ёққа ҳавола этмишлар. Ва Сенинг Расулинг, ҳам Умар ул-Форуқ, ҳам Алий-йул-Муртазо ўз ишларини адо этдилар. Энди иш Сенинг Ўзингга қолмишдир!..»
-дея илтижолар қилди.

Шул замон муножотига (жавобан) хотифдан: «Мана шу қадарини сенга бағишладим! Хирқани кийгил!» – деган бир овоз келди.

Увайс: «Ҳаммасини бағишламоғингни истайман!» – деб ёлборди. Шундай деб айтар ва хитоби иззатни эшитарди.

     Ҳазрати Умар билан ҳазрати Али: «Увайснинг ёнига борайлик! Ул нима қилаётган экан!», деб уни қидирмоққа чиқдилар.

Увайс уларнинг келганини кўриб:
– Оҳ! Нечун келдингиз! Агар келмаганингизда эди, Аллоҳ таъоло ҳазрати Муҳаммаднинг бутун умматини менга бағишламагунича, хирқани киймас эдим! (Сабр қилмадингиз!) – деди.

"Тазкират ул-авлиё"дан.
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Каъба Иброҳим алайҳиссаломнинг биносидир. Кўнгил эса Жалил ва Акбар бўлган Аллоҳнинг назаргоҳидир. Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган, сурат Каъбасини тавоф қилишни, кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмас. Сен бор­йўғингни, мол­мулкингни сарфла ва бир кўнгил ярат. Шундай кўнгил яратки, у қабрга кирганингда, қоп­қора кечада сенга нур таратсин. Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чунки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, бунинг кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, – деб марҳамат қилади. Ҳақ нурининг инсондаги тажаллисини кўришни истасанг, қалб кўзинг очиқ бўлсин.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Хамма жон бир жон,
Хар жон хар танда мехмон

Топтуқ Эмро

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди.

Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди.

Ҳасан Басрий.
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Фильм
#Бишри_Хофий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📹Бишри Хофий - Бир замонлар шаробхўр эди
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

ҲАЗРАТИ ИБН МУҲАММАД ЖАЪФАРИ СОДИҚ (розияллоҳу анҳу)

Наклдирки, бир куни Содиқ қуллари билан бирга ўтирар эди. Уларга деди:

– Келинглар, байъат қилайлик ва ахду паймон боғлайликки, қиёмат куни орамиздан кимки нажот топса, қолган ҳаммамизни шафоъат қилсин!

Улар дедилар:

– Эй Аллоҳ Расулининг зурриёди! Бизнинг шафоъатимизга сизнинг не эҳтиёжингиз бор? Ахир, сизнинг бобонгиз бутун халқнинг шафоъатчиси бўлган зотдирлар-ку!

Содиқ айтди:

– Мен бу афъолим билан қиёмат куни ҳазрати бобомнинг юзларига қарашга уялурман!..

@naqishbandiya

Читать полностью…
Подписаться на канал