ҲУКУМДОРСАН.
Барча мақтов ҳосдир ўзингга,
Олам соме бир "бўл" сўзингга,
Шукр дейман фақат ўзингга,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ.
Кимдан олиб кимга бергувчи,
Амалларни битиб боргувчи,
Келажакни аниқ билгувчи,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ.
Барча олам сени илкингда,
Камомат йўқ сени мулкингда,
Мажнунлар кўп сени ишқингда,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ.
Шоҳу гадо қулингдир сени,
Энг тўғри йўл йўлингдир сени,
Ёлғони йўқ сўзингдир сени,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ,
Маҳшаргоҳда сўзлагувчи сен,
Суйганингни қўллагувчи сен,
Жамолингни кўрсатгувчи сен,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ.
Бу дунёга ҳукминг-ла келдим,
Шукр сени Ҳолиқ деб билдим,
Кечир мени кўп гуноҳ қилдим,
Ҳукумдорсан ягона мутлоқ.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
@naqishbandiya
БИБИ РОБИЯ АДАВИЯ
У хослар гуруҳидан бўлган ихлос мастураси, ишқ ва иштиёқда куйган, яқинлик ва эҳтиросга ошуфта эди.
Агар Биби Робияни эркаклар орасида зикр қилинганнинг сабабини сўрасалар, унга жавоб шуки, Пайғамбар алайҳиссалом буюрубдурлар:
- Аллоҳ сизларнинг суратларингизга боқмас, балки кўнгилларингизга боқар!
* * *
Ҳазрат Расули акрам буюрубдурлар:
— Ҳар ким Аллоҳга бир қадам илгари босса, Аллоҳ унга ўн қадам қўшиб босар!
* * *
Иброҳим ибн Адҳам Каъбага сафар қилди. Ўн тўрт йил биёбонларни кезди. Ҳар қадамида икки ракаат намоз ўқиди. Каъбага етганида эса кўрдики, Каъба ўрнида йўқ эди.
Бир оҳ урди ва деди:
— Бу не ажаб ҳолатдур, кўзимда халаллик бўлибдими?
Ҳотифдан овоз келди:
— Эй Иброҳим, бизнинг бир ноқис бандамиз бизга юз тутибдир. Биз Каъбани унга қарши юбордик.
Бас, Иброҳимга ғайрат келди ва дедики:
— Бу не ажаб ҳолатдур, бу аёл қандай эканки, унинг мартабаси ва манзилати Аллоҳ олдида бу қадар улуғ экан?!
Бас, пешвоз чиқди ва Робияни кўриб деди:
— Эй Робия, бу офатларни жаҳонга солдинг, мен ўн тўрт йилдирки мунча турлик машаққатлар чекиб, ҳар қадамда икки ракаат намоз ўқиб, Каъба ишқида келгандим, Каъба сенинг олдингга келибди!
Биби Робия деди:
- Эй Иброҳим, сен намоз билан келдинг, мен эса ниёз билан келдим!
Робия ҳажни адо қилиб, Басра шаҳрига қайтиб ибодатта машғул бўлди. Бир йил ўтди. Яна кўнгли Каъбани орзу қилди.
— Каъба менга қарши чиққанди, энди бу йил мен Каъбага борайин, - деб йулга чиқди.
Шайх Али Термизий айтади, Биби Робия саҳрога кирганда, етти йил ёни билан думалаб, Арафот тоғигача борди.
Ҳотифдан овоз келдиким:
— Эй Робия, бу қандай дастур ва расм бўлди. Агар хоҳласанг, бир тажаллий қиламиз, турган ерингдан Каъбага борасан!
Робия деди:
- Худовандо, мен ғариб заиф бандангман. Бу ғарибингда ундай мартаба йўқким, тажаллийга тоқат қилгай!
Сенинг муҳаббатингга тоғлар тоқат қила билмагайлар, пора-пора бўлгайлар. Менда не мажол борким, тоқат қилиб олгайман?! Аммо фақрдан биргина зарра тилайман!
Нидо келдиким:
- Эй Робия, улуғ нарса тиладинг. Фақр менинг қаҳрим асаридир. Уни эркаклар йулига қўйганман. Сенга етмиш ҳижобдан ўтиш керак, то фақр мақомига етишгайсан. Энди сенга лойиқ эмаски, фақрдан сўз айтиш. Валекин юқорига боққил!
Робия юқори қараса, кўкда қондан бир дарё кўринди. Ҳавода муаллақ турар эди.
- Бу денгиз менинг ошиқларимнинг кўз ёшларидир. Улар висолимни истаб келдилар, ҳеч қандай ном-нишонлари маълум бўлмайдиган манзилда уни топдилар. Бизнинг ҳузуримизда йўқлик мақомига етмагунча висол насиб қилмас,
– деган овоз келди.
Робия буни эшитиб, юзини ерга тикди ва деди:
- Бор Худоё, ғарибман, етимман, отам йўқ, онам йўқ, асир ҳам бўлдим. Ҳеч ғам ёмонласанг, ризойингни истарман. Ва тилагим шуки, Сен мендан рози ва хушнуд бўлгайсан!
Овоз келдики:
-Эй Робия,сени бир мартабага етказаманким,кўкдаги фаришталарнинг барчаси сени орзу қиладилар!
Робия бу овозни эшитди ва кўнгли ором топди.Яна хожасининг қуллигига машғул бўлди. Кундузлари рўза тутар, кечалари тонг отгунча намоз ўқир эди.
("Тазкират ул-авлиё")
@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.
@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал
@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар
@hojibayram
👆исломий сериал
@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз
Тилинг билан зикр қилсанг, демак сен
тавба қилувчисан.
Қалбинг билан зикр қилсанг, демак сен сулукдаги сўфийсан.
Хулқинг билан зикр қилсанг, демак сен
орифсан.
🕊
Билиб қўй: агар барча чироқлар ўчиб қолса ҳам шундай бир чироқ борки, у то ўлгунингча ўчмайди, бу ТАВБА чироғидир.
🕊
Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.
🕊
Робиядан сўрадилар: "Гуноҳларни нима нарса поклайди?". Жавоб берди: "Тавба қилмоқ, гуноҳларига пушаймон бўлмоқ билан гуноҳлардан пок бўлади!"
Робия Ад Адавия...
🕊
Дунёни яхши кўришлик – қоронғулик ва унинг чироғи – тақво. Гуноҳ – қоронғулик ва унинг чироғи – тавба. Қабр – қоронғулик ва унинг чироғи – калимаи шаҳодат. Охират – қоронғулик ва унинг чироғи – солиҳ амал. Сирот – қоронғулик ва унинг чироғи – иймон”.
#Девоналар ила бахам кўринг !
👇👇
@naqishbandiya
Тасаввуф, билиш эмас, билмаслик санъатидир.
Билимлари билан ўзини кўрсатишлик эмас, билъакс ўзини ҳеч нарса билмайдиган қилиб кўрсатиш санъатидир.
Менлик эмас, Ҳечлик санъатидир.
Улуғлик эмас, Камтарлик санъатидир.
Бошқалардан ўзини устун қўйиш эмас, ўзини унутиш санъатидир.
Ҳар кимга қўл ўптириш эмас, ҳар кимнинг қалбини ўпиш санъатидир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@naqishbandiya
Робия ул Адавиянинг отаси Исмоилнинг уч қизи бор эди. Тўртинчи қизи туғилганида исмини Робия қўйди. Ота жуда камбағал бўлиб, Робия туғиладиган кунларда, бу рўзғорда ҳеч вақо йўқ эди. Бу ҳолатга онаси йиғлаб, эрига дедики:
– Фалон қўшнидан озгина чироқ мойи сўрайсизми?
Робиянинг отаси бошқа ҳеч кимдан бирор нарса сўрамасликка аҳд қилган эди. Лекин аёлини хафа қилмаслик учун қўшниникига борди. Аммо унинг эшигига бориб, эҳтиёжини сўрамай ортига қайтибди.
– Эшикни очишмади, – деди у.
Ўша кеча Исмоил тушида Муҳаммад алайҳиссаломни кўрди. Ул зот унга шундай дедилар: «Сира хафа бўлма! Туғилажак қизинг шундай аёл бўладики, умматимдан 70 минг одамга шафоат қилади. Эртага бир қоғозга: «Сен ҳар кеча Пайғамбаримиз алайҳиссаломга юз саловати шариф, жума кечалари тўрт юз саловат айтардинг. Бу жума кечаси унутиб, саловат айтмадинг. Бунинг каффороти сифатида шу ёзувни сенга олиб келган одамга тўрт юз олтин бер», деб ёзиб, уни Басра волийси Исо Зоданга етказ», дедилар.
Робиянинг отаси уйғониб, Муҳаммад алайҳиссаломни тушида кўриш бахтидан йиғлаб юборди. Дарҳол ўрнидан туриб, айтилганларни бажарди. Сўнгра Исо Зоданинг олдига борди. Волий хатни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тилга олганининг шукронаси учун минглаб олтинларни фақирларга садақа қилиб берди. Робиянинг отаси Исмоилга ҳам хатда ёзилганга қўшиб яна кўп олтин бериб, эҳтиёж сезса, яна келаверишини тайинлади.
Исмоил олтинларни олиб, керакли эҳтиёжларини таъминлади. Шундай қилиб, улар қизларига чиройли таълим-тарбия бериб вояга етказишди
@naqishbandiya
РОБИЯ АДАВИЙЯ ВА ҲАСАН БАСРИЙ ҲИКМАТИ
Мана, менинг севимли китобим - Шайх Фаридуддин Атторнинг "Илоҳийнома"си. Ундаги ҳикояларни қайта қайта ўқийман. Ҳар ўқиганимда янги бир ҳикмат, ҳақиқатни англайман... Айниқса, Инсон ва унинг нафси тўғрисидаги "Ҳасан Басрий ва Робия ҳикояти" айнан бугунги кунларимиз учун хос ва мос бўлганлигидан уни Сизга илиндим:
... Бир куни Ҳасан Басрий шаҳардан чиқиб саҳро томонга йўл олдилар. Саҳрода Аллоҳ ишқини қалбига муҳрлаган Басралик художўй сўфий аёл Робияга дуч келдилар.
... Кўринди дашт аро Робия шул дам,
Эди олдида оҳулар, қушлар жам.
Кўрдилар, Робиянинг ён атрофини гала қушлар, оҳулар ўраб олган эдилар. Ҳасан уларга яқинлашишлари билан ҳамма жониворлар қўрқиб, ҳар ёнга қочдилар. Бу ҳолни кўриб ҳайрон бўлган Ҳасан Басрийнинг рашку аламлари бош кўтарди ва сўрадилар:
Дедиким, ҳай, улар қочмайди сендин,
Қочурлар не сабаб ҳар ёна мендин?
Шунда Робия хитоб бирла сўрадилар:
- Эй Ҳасан, нима еган эдингиз? Жавоб бердилар:
- Пиёздоғ егандим, озгина чарви ёғим ва бир бош пиёзим бор экан. Иккаласини қўшиб қовуриб едим.
Бу гапни эшитган Робия воқеани англаб етиб дедилар:
... Уларнинг ёғини ерсан, аён бу,
Қочарлар баски сендин, қочмасинму?
- Жониворлар сиз уларнинг ёғини тановвул қилиб келганингиз сабаб сиздан қочурлар.
Агар сиз:
Чумолидек таомни оз есанг гар,
Сени қабрингда қуртлар оз егайлар.
Агар бир кунда бир хурмо есанг, бас,
Ўшал қабринг сенинг қуртхона бўлмас.
Ушбу сўзлар Робиянинг қаршисида турган Ҳасан Басрийгагина эмас, балки, бутун олам аҳлига қаратилган "Нафсни тиймоқ" ҳикматидир.
Егайсан ҳар куни чун ошу нонсен
Емакка ошу нонни паҳлавонсен.
Кунинг мабраздаю матбах да доим,
Дилинг ҳам икки шу дўзахда доим
Яъни, эй инсон! Ҳар кун фикру хаёлинг ошу нон емоқ билан банд. Кунларингни ошхонаю ҳожатхонада ўтказмоқдасан: дўзахдан чиқиб, дўзахга борарсан. Сенинг шундан ўзга ишингу ташвишинг йўқми?
... Сенга жонингни эт дерлар таҳорат,
Сен эрсанг танни этгайсан иморат.
Аллоҳ бандаларига "ўз танасини обод қилиш, яйратиш" учун тирикликни ато қилмаган. Шундай одамлар борки, улар ўз нафсларига қулдирлар. Азиз умрни фақат кайфу сафога сарфлайдилар.
Демак, инсон танаси бир иморат, у фақат ўша иморатни обод қилмоқ - емоқ ичмоқлик, бекаму кўст яшаш, тан роҳати учун унга умр берилмаган. Тан иморати обод бўлсаю, қалб очу яланғоч, хароб бўлса-чи? Ҳаловатда яшаш гўёки жонни бетаҳорат, руҳни носоғлом қилиб қўйсачи? Бундай чиройли ва кўркам жасад-танадан нима фойда... ўша инсонга ва инсониятга?!
Ҳикоят - қиссадан ҳисса шу: Одамизотнинг аввало ботини - ички олами гўзал бўлсин. Зоҳири - ташқи дунёси бекаму кўсту, ички олами хароб инсонлардан бўлиб қолмаслик учун инсон ўзига назар солсин, ўзини танисин.
Байт:
Ўзингни ўтга ур, сабру субут қил,
Единг бир луқма, бас, ўлтир, сукут қил!
@naqishbandiya
#ибрат
• Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
• Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
• Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
• Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
• Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
• Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
• Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
• Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
• Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.
Шукурда гап кўп.
@naqishbandiya
Уч мурид Муршидларининг хузурига ташриф буюриб,
Айтишди: Бизга шундай йўл кўрсатингки Аллохнинг хузурида даражали, суюкли бандаларидан бўлайлик.,!
Муршид айтди: Эхсоннинг мукофоти эхсондир.
Муридлар жавобни эшитибла дарров, эзгу иш сари шошилиб чиқиб кетишди.
Орадан бир ой ўтди.
Муридлар Муршидларининг хузурига кириб келишди.
Биринчи мурид айтди: Мен бир жудаям ихлосли, иймонли бироқ, фақир инсонни топиб уни хаж зиёратига юбордим.
Иккинчиси айтибди: Мен бир дардманд беморни топдим.
Ўзга юртдан табиб олиб келиб уни даволатдим.
Учинчиси эса бошини қуйи солганича, миқ этмай хижолатомуз тураверибди.
Муршид жавоб берибди:
Биринчингиз хўп яхши иш қилибсиз. Аллохнинг уйига бир мўминни юборибсиз.
Сизни дунё неьматлари ва охират савоблари билан сийласин.
Иккинчингиз бир беморни жонига оро кирибсиз, Аллох
охиратда шу ишингиз учун бир савобингизни минг қилиб ёзсин.
Муршид учинчи муридига юзланибди~ сиз нега жимсиз?
Мурид: Тақсирим ўзингиз биласизку, бир фақир бўлсам.
Амаллаб кун кўраман дуоимдан бошқа хеч вақоим йўқ.
Муршид учинчи муридига қарата Қулини дуога очди ва тилади: Эй бор худоим, Албатта ўзинг, борсан, бизларни йўқдан бор қилдинг
Шунча нематлар билан рисқлантирдинг ва энг олий неьмат ўзинга яқин қилиб қўйдинг шукур, алхамдулиллах.
Эй бутун борлиқни, оламларни яратган Аллохим
Шу муридимни ўз хасанотларинг, билан, хадяларинг билан сийла,
Бу муридим уч йил аввал
Тўртта етимни ўз қарамоғига олиб бошини силаябди.
Аллохим бу йигитдан ўзинг рози бўл, фарзандларидан, фарзандларини фарзандларидан ўзинг рози бўл!
деб дуои фотиха қилдида
Муридига Юзланиб деди
Аллох сиздан рози☺️😢
Тириклик чоғида ўнта сахобагина бунақа хушхабар эшитган, пайғамбаримизга қўшни бўлдингиз!
Умиджон Эрмухаммадамин хожа
@naqishbandiya
Қул Хожа Аҳмад, кўнгил кўзи очилгайму?
Тилларимдан дурру гавҳар сочилгайму,
Аллоҳ десам, гуноҳларим кечиргайму?
Ўлар вақтда иймон ато қилармикан?
Мансур сифат «Анал - Ҳақ» деб йиғлаб юрсам,
Шиблий янглиғ ошиқ бўлиб, само урсам,
Боязиддек тун - кун тинмай Каъба борсам,
Даргоҳида Хожам қабул қилармикан?
Қул Хожа Аҳмад, ҳикмат айтгил ошиқларга,
Сидқ билан йўлга кирган содиқларга,
Ихлос билан Ҳақни топган лойиқларга,
Даргоҳида Хожам қабул қилармикан?
Аҳмад Яссави Рахматуллохи Алайхи
@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.
@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал
@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар
@hojibayram
👆исломий сериал
@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз
Ҳали шундай амирлар келадики, одамларни суннатга мухолиф бўлишга чақиришади. Оқибатда одамлар дунёсидан қўрқиб, уларга эргашади. Ана шунда Аллоҳ улардан иймонни тортиб олиб, камбағаллик бериб қўяди.
Хазрати Ҳасан Басрий рахимахуллох куддиса сирруху
@naqishbandiya
-So'fi-jon dunyosi bilan iymon keltirishga harakat qiladigan odamdir.
-Jon dunyong bilan iymon keltira olmaysan pirga qoʻl bermaguningcha.
-Bir eshonni topib shunga qoʻl berishing kerak.
-Bir pirni top yoki shu pirning xalifasini topib qoʻl ber.So'filikning boshi shu.
-Pirlarning kitobini o'qib sen so'fi boʻlib qolmaysan toki Pirga qoʻl bermaguningcha.
-Pir ruhoniyat olami bilan bog'lanishda o'tiradigan odam bo'ladi.
-Qo'l bergan vaqtda sen Ruhoniyat olami bilan kontaktga kirding.Endi jon dunyong bilan iymon keltira bilasan.
@naqishbandiya
Shams Tabriziy quddisu sirruxa
Piru ustozlarining vasiyati ila
Boshqa joyga ko'chib bordilar.
Maqsad u yerda bo'lajak komil inson Jaloliddin Rumiyni izlab topish edi.
Shams Tabriziy Avlioullohlardan bo'lganlari, fitratlari, ruhiy maqomatlari takomil bo'lgani sababli , bir guruh otliqlar bilan kelayotgan insonlar ichidan
Rumiyni tanidilar va "Alloh shohidki Pirim aytgan bo'lajak
avlioulloh shudir" dedilar.
Shams Tabriziy Xazratlarini Jaloliddin Rumiy o'z manzilgohiga olib bordi va dedi~
"Biz bu yerda dars , ilm, o'rganamiz, manabu kitoblar birla darajamizni oshiramiz"
Shams Tabriziy kitoblarni shartta olib ariqqa uloqtirdi.
Jaloliddin Rumiy nadomat qildi;
"Essiz, shuncha yillik toplagan, yozgan, jamiki xazinamiz edi"
Shunda Shams Tabriziy
Ariqqa qo'llarini soldilar,
haligi kitoblarni suvdan oldilar,
ajabki kitoblar qup-quruq va hatto biroz changi turgan edi.
Jaloliddin Rumiy
" Bu qanday mo'jiza" deb lol ekanliklarini yashirib o'tirmadilar.
Shams Tabriziy
"Buning nomi ILm~u holdir"
Bunday valoyatlik holiga kitob o'qib chiqib bo'lmaydi.
Dunyoni o'z kundalik ehtiyojingiz uchun yetarlik qisminigina ishlating qolganini tark qiling.
Nafsni poklash bu faqat dunyoviy matohlardan tiyilishgina emas,
Har bir o'y fikringizni poklang,
so'zlaringizni poklang,
amallaringizni poklang,
Tana yu ruhingizni poklang
Alloh zikrini qalbingizda har soniya yashashiga salohiyat yarating
Shunda sizga kelayotgan fayzlar,pok maqomatlar sizni mahkam ushlab oladi va valilullohlik darajasiga kirib , oliy maqomatga, haqqa yaqinlashib borasiz, debdilar Shams Tabriziy quddisu sirruxa va Jaloliddin Rumiyni o'z Tarbiyalariga olibdilar.
Umidjon Ermuhammadamin Xoja
@naqishbandiya
Яқин тарихда бўлиб эди бу ажиб ишлар
Илохоий комилликка етган, тасаввуфий Улуғ бир мўйсафид Пиру Комилни, қозининг
ёрдамчилари қозихонага
"савол сухбат" учун олиб кетишди.
У ерга боришганида қози жаноблари юмуш билан бошқа шахарга кетган экан.
Пиру Комил қозихонанинг хибс хонасида уч кун қолиб
кетди.
Учинчи куни қози бошқа шахардан қайтиб келгач
Мўйсафид Пиру Комил билан илиқ саломлашиб, ўзр сўради англашилмовчилик бўлганини айтиб, Пиру комилга кетишингиз мумкин дея рухсат берди.
Бу воқеалардан таажжубга тушган Пиру Комилнинг муридлари Устозларига юзланиб савол беришди:
*Устоз ~ бу вазиятга биз, унча фахмимиз билан етолмаябмиз.
Нега сизни чақиришдию ва яна узр айтиб, қўйиб юборишди?
Пиру Устоз жавоб берди:
~ Эй навнихол муриду уламолар
Мен сизлар бу холнинг мақсади боисини сезгандирсиз дебман, майли айтсам айтақолай:
- У қозининг қалбида бизга нисбатан, самимият ва илиқлик бор эди. Қўлимни олиб мурид бўлмоққа зўр иштиёқда еди, фақат касби кори юзасидан, мени олдимга келишга ийманарди.
Мен унинг қалбига бир "сўроқлик" юбордим.
Ва У~қозида менга нисбатан шубха пайдо бўлди ва шу сабаб қозихонасига бордим.
Мен билан кўришганда эса
унинг қалбидан шубха ғашликни ечиб юбордим.
Шу бахона бўлиб
қози менинг муридимга айланди.
Хулоса: Қозининг қалбида рухоний интилиш бор эди.
Ақли эса бунга журьат қилмаган эди.
Пиру Комил қозининг қалбидагиларни сезди ва
Пирнинг ўзи сабабларни яратдиб,
қози билан юзлашди
ва унинг қалбидаги мурид бўлиш истагини рўёбга чиқарди.
Пирлар Аллохнинг Ердаги вакилларидир
Улар қалбимиздаги сирларни ойнадек қўра билади.
Умиджон Эрмухаммадамин Хожа
@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.
@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал
@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар
@hojibayram
👆исломий сериал
@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббат лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.
Робиа Адавиййа
@naqishbandiya
#хикмат
#ривоят
(Иброҳим Адҳамнинг Каъбага намоз ўқиш билан боргани ва Робияи Адавияга эса Каъбанинг ўзи муҳтож бўлиб келгани)
Қачонки Иброҳим Адҳам ўринбосарликдек юқори мансабини тарк этар экан, Аллоҳ фано тожини унинг бошига кийдирди. Унинг подшоҳлиги ва дабдабаларини фано ели учириб, (Каъбага олиб борадиган) даштни босиб ўтиш учун қадам қўйди. Масжидни қўйиб ўз ҳолича намоз ўқир, ҳар қадамда икки ракъат намозини ўқишни қўймасди. Шу тарзда у ўн тўрт йил йўл юрди. Уни мадҳ этиш учун ҳар бир тикан ва гиёҳлар тилга кирди. Маккани тавоф этиш учун у кириб келар экан, Байтул-ҳарам (Каъба зиёратгоҳи) ўз ўрнида йўқ эди. Иброҳим Адҳам «Бу не ҳол, эй Аллоҳим!» - деб фиғон солар экан, ғойибдан овоз келди: «Эй йўловчиларнинг пири! Бир қария аёл чўлни босиб ўтар экан, (Аллоҳга бўлган) шавқу муҳаббат юки оғирлигидан қадди букилибди. Заифликдан у шундай кучсизланибдики, (энди) Каъба ўзи уни зиёрат қилишга кетди!» Бу воқеа Адҳамни ҳайрон қолдирди. У қараб турар экан, Робия келаётганини кўрди. У деди: «Эй сайргоҳинг Арш бўлган зот! Каъба ўзи сени тавоф этиш учун йўлга чиқибди! Қараки (ўз ишларинг билан) сен дунёга қандай овоза солибсан!» Робия унга жавоб бериб деди: - Ошириб юборма! Бутун оламга овоза солган сен бўласан! Даштни босиб ўтиш учун ўн тўрт йил юрибсан! Иброҳим деди: - Эй пок қадам, сен фаришталардек, Осмонни ҳам кезиб чиқишга қодирсен! Аммо айтчи, нима учун мен шунча йўл юриб азоб чекдим, азобни мен чекдиму хазина сенга тегди? Робиа унга деди: - Тушун! Бир неча йил чўлда барча йўлларни босиб ўтар экансен, сенинг ишинг намоз ўқимоқ бўлди, холос! Мен эса Унга истагимни айтдим, ишва, ноз қилдим, ялиниб-ёлбордим! Намоз ўқиб, риё қилиб, эришган ҳосилинг шудир. Менга эса ялиниб-ёлборишим ва ўзлигимдан кечганлигим шу мевани берди.®
@naqishbandiya
#ривоят
(Робия ал- Адавийя)
💠Сўрадилар:
— Шайтонни душман тутармисан?
Деди:
— Йўқ!
Айтдилар:
- Hera?
Деди:
- Шунинг учунким, Раҳмоннинг севгиси менинг ичимда шундай тўлиб турадики, Шайтоннинг душманлигига унда жой йуқ!
💠
Робия деди:
— Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ни тушимда кўрдим.
Дедилар:
- Эй Робия, мени севармисан?
Дедим:
— Ё Расулуллоҳ, Сизни ким севмас! Валекин, мени Раҳмоннинг севгиси шундай қилганки, ичимда ҳеч дўсту душман қарор тутарга жой қолмаган!
💠
Нақлдурки, Робия ҳамиша йиғлар эди. Сўрадилар:
- Нима учун мунча йигларсан?
У деди:
— Аллоҳ билан дўст тутунганман. Қўрқарманки, ўлим вақтида айтгайким: «Сен менга керак эмассан!»
💠
Робиядан сўрадилар:
- Аллоҳ бандаларининг қайси ишидан рози бўлади? У деди:
— Берганига шукр қилса, балосига сабр қилса, бошига тушган яхши ва ёмон ундан деб билса, хушнуд бўлгай!
💠
Робиядан сўрадилар:
— Гуноҳларни нима нарса поклайди?
У жавоб берди:
- Тавба қилмоқ ва гуноҳларига пушаймон қилиб йиғламоқ билан гуноҳлардан пок бўлинади.
💠
Ундан:
- Тавба нима? – деб сўрадилар.
-Тавба шуки, Парвардигорнинг буйруғидан ўзга ишни қилмаслик лозим. Яна тавбани Худонинг ўзи мушарраф қилгай.
💠
Биби Робия бир кимсанинг қайғу-аламлардан додлаганини эшитиб қолди.
У:
- Сен қайғусизликдан дод дегин! — деди.
💠
Нақлдурки, Робия бундай деди:
— Бир кимсани бошини боғлаб олганини кўрдим. Бошини нима учун боғлаб олганининг сабабини сўрадим. Боши оғриётганини айтди.
Мен унинг неча ёшдалигини сўрадим. У ўттиз ёшдалигини айтди.
Мен дедим:
- Ўттиз йилдан бери соғ-саломат эдинг, шукр камарини боғламадинг. Энди бир неча кун бошинг оғриганига шикоят қилиб, бошингни боғлаб олибсан. Банда деган шундай бўладими?®
("Тазкират ул-авлиё")
@naqishbandiya
Робия Адавиййа вафотлари яқинлашгач, Ҳасан Басрий ҳазратлари ва шогирдларига шундай васият қилган эканлар: “Авф қилишда иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг, лекин ўзингизнинг нафсингизни асло кечирманг. Зеро, у асл душманингиздир! Ҳаммани кечиринг! Албатта, комил инсон бошқаларнинг дўзахда азобланишига сабабчи бўлишга асло рози бўлмайди”
@naqishbandiya
ИШҚНИНГ БАҲОСИ
Чин Ишқ туфайли инсонлар орасидаги, шунингдек, инсон билан Худо орасидаги айро мавжудлик, ажралганлик, узоқлашганлик барҳам топади. Инсонда ўз шахсини бошқалардан ажратиш, "Мен фалончиман, пистончиман..." қабилидаги нарциссизм, сохта менлик сароби (айримлиги) йўқолади.
Шундагина у ўзини Уммон (Илоҳиёт) қучоғида эканини бевосита, жонли ҳис этади. Бу ҳиссиёт шундай беҳад кучли ЗАВҚУ ШАВҚ тарзида кечадики, уни бир бор тотиб кўрган инсон, буни (бамисоли маъшуқасининг васлини қўмсагани каби) доимо қўмсаб яшайди ҳамда абадиятга доҳил бўлади. Шунинг учун сўфийлар «бу буюк завқу шавқни бир бора тотимоқлик инсоннинг бутун бир умри баҳосига тенг»лигини қайд этишган...
@naqishbandiya
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Қайси бир мусулмоннинг назари бирор аёл кишининг чиройига тушиб, ундан кўзини юмса, Аллоҳ у учун ҳаловатини топадиган ибодатни беради» дедилар». Ҳадиси қудсийда: «Номаҳрамларга қараш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким мендан қўрққанлигидан ўша қарашни тарк қилса, эвазига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қиламан» дейилган.
Табароний ва имом Ҳоким ривояти
@naqishbandiya
Ақлим қалбимдан:
-Иймон нима? - деб сўради. Қалбим эса ақлимнинг қулоғига аста эгилиб:
- Иймон одобдир! - деди.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу®
@yunuusemro
@qushlarilasayohatt
@naqishbandiya
(Суфёни Саврий)
📗Ва яна айтди:
— Тайёр бўлгил, ўлим келмасдан бурун! Токи ўлим келса, озуқасиз қолмагайсан!
* * *
Нақлдурким, шайх Суфён ўлим тўшагида ётганида қўйнидан бир ҳамён олтин чиқариб:
— Муни садақа қилинг! — деди. Халойиқ айтди:
— Субҳоналлоҳ, олтин қабул қилмас эдинг, бу нима ҳолдур?
Деди:
— Бу олтин менинг динимнинг посбонидир. Шайтон менинг ишимга бундан ўтолмас эди. Ҳар вақтким, васваса қиладиган бўлса, айтар эрдиким:
— Нима eйсан ва нима киярсан?
Мен айтар эрдим:
— Мана, олтин!
Ҳар вақтким, шайтон айтар эди:
– Сенга озуқа, кийим ва кафан керак!
Мен айтар эдим: — Мана, олтин! Ва нафсим ҳам бир нима тиласа, айтар эдим: — Мана, олтин!
Шу тариқа шайтоннинг васвасасига ва нафснинг йўлига кирмай, шу ерга келдим, — деди.
Азиз жонини иймон келтириб, Ҳаққа топширди. Шу кеча Шайх дунёдан ўтди, шундай овоз эшитилди:
— Парҳезгар кимса вафот этди, парҳезгар ўлди!
* * *
Яна бир азиз тушида кўриб, сўради:
— Эй Суфён, гўр қоронғусида аҳволинг қандай?
Деди:
- Аллоҳ менга марҳамат қилди, жаннат эшикларидан бирини очди.
* * *
Яна бир акобир ҳам уни тушида кўрдиким, жаннат боғчаларида дарахт шохидан шохига учар эди.
Сӯрадиким:
— Бу мартабани нимадан топдинг?
Деди:
— Вараъ – парҳезгарликдан!
* * *
Нақлдурким, Шайх бағоят шафқатлик эди, бир куни бозор ичидан ўтарида кўрдиким, бир булбул қафас ичида, қанотларин ёзиб, парвоз қилар, ёр ва ҳамроҳларини истар эди.
Шайхнинг кўнглига муҳаббат тушиб, шафқат юзидан ҳар куни у қушнинг олдига бориб, тасбеҳ айтиб ўтирар ва унинг унига қулоқ солар эди.
Шайх дунёдан ўтди, тобутини кўтариб халойиқ йиғлашар, у булбул келиб, ўзини тобутга урар, зорилиқ қилиб йиғлар, яъни сайрар эди.
Шайхни дафн этилар, у булбул Шайх мозоридан ҳаргиз айрилмади. Ва доим нола билан сайрар эди. Кунлардан бир куни кўрдиларким, у булбул шайхнинг мозори устида ўлиб ётар. Уни ҳам шайхнинг ёнига дафн этдилар.
"Тазкират ул-авлиё"
Fariduddin_Attor
@yunuusemro
@qushlarilasayohatt
@zikr_naqshbandiya
@hojibayram
@naqishbandiya
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма.
Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...
©️ Жалолиддин Румий
@naqishbandiya
Оқиб турган замон ичра гўё бир қафасдаман.
Турли солиҳ амалларда жуда-жуда оҳистаман.
Қабр бизни кутмоқда, мен . дунёвий ҳавасдаман,
Уйғот мени, эй Роббим! Балки , сўнги нафасдаман.
Жалолиддин Румий (К,.С.)
@naqishbandiya
Пири Комил: "Тақсирим" Аллохнинг
уйига охирги марта қачон кирдингиз ?
Мурид: Хазратим хар жума бориб турибман
Пири комил: шогирд Аллохнинг уйини қачон йўқлаб кирдингиз
Мурид: ўтган йили хаж мавсумида
Пири комил: Эй дунё матоси билан ўралашиб юрган "илм-у комилим"
Аллохнинг уйига қачон кирдингиз?
Мурид: Устоз мен ғариб ожизни кечиринг, сизни англамоққа бесамарлигим учун, сиз тушунтириб айтябсиз-у мен тушунолмаябман
Пири комил: Эй болагинам Қалбинга қачон кирдинг!
Зикрларни юзаки айтсанг Элда мақтов топасан
Аллох зикрини Қалбдан айтсанг
қалбингни топасан, нурни топасан, жаннатни топасан, ўзлигингни топасан ва шу ондаёқ ўзлигингни йўқотасан, кейин
Аллохни топасан
Мурод: Қалблар Аллохнинг Назаргохидир
Умиджон_Эрмухаммадамин_Хўжа
@naqishbandiya