naqishbandiya | Неотсортированное

Telegram-канал naqishbandiya - Нақшбандия

1214

@qahramonxudoyqulov

Подписаться на канал

Нақшбандия

#Дахшат
❗️Саудия Арабистон сахроларини сув босмоқда, ойлаб йиллаб ёмғир ёғмайдиган араб диёрларида сел қуймоқда

Арабларнинг жуда кўп жойларини сув остида қолмоқда. Мошиналар юргани жой топа олмай қолишди

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Эй нафсим!
Сени “сен” қилган менман
Мени эса “мен” қилган сенсан
Ёки мен томонга ўт, йўлда биргаликда давом этайлик
Ёки йўлимдан қоч! Мен Ҳаққа борайин

Мавлоно Румий, к,с.
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат

Эй кўнгил!
Қани сўзла:
 - "Томчи тушмаса, сув топиладими?
Шамол эсмаса, дарахт қимирлайдими?
"Аллоҳ" демаса, қалб уйғонадими?" 

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.®

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Эй ишқга кўнгил берган!
Кўнгил сеники эдими ки, берсанг?
Эй жонини Ҳақга қурбон қилган!
Жон сеники эдими ки, Ҳақга қурбон қилсанг?
Эй руҳида Аллоҳ бўлган борлиқ!
Руҳ сеники эдими ки, Аллоҳ нуридан қочиб, уни дунё қоронғулигига кўмаяпсан?
Aллоҳники, яна Аллоҳга қайтади.
Асло бу ишқда "МЕН" дема.
Билгин ки, бу ишқни сенга берган У дир.
Ишқ - сўнгсиз аламга боғлиқлик, жафога розиликдир...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#насихат

Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимданда айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга...®

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат

Кўксининг ичидагини ҳақиқий кўнгил деб ҳисоблаган киши,
Ҳақ йўлида икки-уч қадам ташлади-да, ҳар нарса бўлди-тугади деб ўйлади.
Аслида тасбеҳ, жойнамоз, тавба, сўфийлик, гуноҳдан тийилиш, буларнинг барчаси йўлнинг бошланишидир.
Ҳақ йўлчиси алданди, буларни борадиган жой деб ўйлади...®

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат
Кўнгил кўзи ила кўрган ҳеч бир инсонни алдай олмайсиз. Чунки у сизни очиқ бир китоб каби ўқийди..®
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат
Ишқга етмоқ бир бўлмоқдир.
Бир бўлмоқ, йўқ бўлмоқдир ва йўқликнинг ҳузурида Аллоҳни топмоқдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу®

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaрининг xусусиятлaридaн бир қисми шулaрдир:   Тaсaввуфдa қутб бўлaжaги Муҳaммaд Бoқибиллoҳгa тaлaбa бўлмaсдaн aввaл унгa билдирилди.  Xизир aлaйҳиссaлoм билaн кўришиб, суҳбaт қилгaн. Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри бу xусусдa “Мaктубoт”ининг 1-жилд, 282-мaктубидa билдиргaн.  Тaсaввуфгa илк киргaн кунлaри Xизир aлaйҳиссaлoм унгa лaдун илмини ўргaтди.  Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaригa “сeнинг сўйлaгaнинг вa ёзгaнинг илмлaрнинг ҳaммaси биздaндир”, муждaси илҳoм бўлди.  Вaсвaсa бeргaн “Xoннaс” (шaйтoн) Имoм Рaббoнийнинг кўксидaн  чиқaрилди. У бу вoқeaни шундaй бaён қилaди:  – Зуҳo намoзини қилaётгaндим. Бирдaн кўксимдaн бир бaлoнинг чиққaнини кўрдим. Кeйин унинг уясини ҳaм кўксимдaн чиқaрдилaр. Aтрoфимдaги қoп-қoрoнғи зулмaтдaн aсaр ҳaм қoлмaди. Қaлбимдa буюк бир инширoҳ (фaрoҳлик) ҳис этдим. Кўксимдaн чиққaн бaлoнинг ундaн Рaсулуллoҳ (aлайҳиссалом) Аллoҳу Тaoлoгa сиғиниш кeрaк бўлгaн бaлo, яъни “Xoннaс” экaнлигини билдирдилaр. Вa янa билдирдилaрки, усули диндaн зoҳир бўлгaн тушунчa вa тaҳминлaрнинг мaнбaи бу “xoннaс”дирки, унинг кўкрaкдa уяси бoр. Қaлбни ўшa уядa туриб, чaқaди.  Аллoҳу Тaoлo бир инoят билaн Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaрининг ибoдaтлaридaн гизли (яширин) ширкни узoқлaштирди.  Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри Пaйғaмбaримиз aлaйҳиссaлoмгa қaттиқ бoғлиқлиги туфaйли Имoми Aъзaм вa Имoм Шoфийнинг вa тaлaбaлaрининг ижтиҳoдлaригa тoбъe бўлгaнидaн ҳaммaсиндa фaнo вa бaқoгa эришди. 

“Эркaк вa aёллaрдaн вoситaли вa вoситaсиз ўлaрoқ бизнинг йўлимизгa кирaдигaнлaр бизгa кўрсaтилди. Исмлaрини, уруғлaрини, туғилгaн oйлaри, йиллaри вa мaмлaкaтлaри бизгa билдирилди. Истaсaнг, ҳaммaссини биттaбиттa сaнaб бeришим мумкин”, 

– дeди Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Ҳикмат

Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат


Нафсингизни доимо айбдор деб билинг ва унга эргашманг. Ким буни уддалай олса, Аллоҳ унга солиҳ амаллар бажаришни насиб этади.

Хазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруху.

Хазрати Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
👇
«Инсоннинг нафси (аммораси) ҳар доим бузғунчилик мақомида бўлади. Уни ўз ҳолига қўйилса барча қабоҳату разолатларни қилишни истар. Уни шариат дарраси ила қамчилаб тарбия қилинмаса ҳалокат сари етаклар.
Руҳий тарбия уламолари бу нафс тарбияси учун энг муносиб амал калимаи тоййиба Ла илаҳа иллаллоҳдир деб айтишган».

Байт

Риёзат бандиға беркит оёғин,
Кўтарма бошидан тақво таёғин.

Бу меҳнат бирла ул аммораи дун,
На бўлғай,мутмаинна бўлса бир кун.

Хазрати Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруху.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Тариқатда турлук адаб билмагунча,
Нафси бирла муқориба қилмагунча,
Ишқ йӯлиға ӯзни лойиқ этмагунча,
Ҳақиқатни сирларини билса бӯлмас. |

Ваҳдоният кемасини сиррин билмай,
Ишқ, асрор сӯзларидин хабар олмай,
Тажрид, тафрид ишларини. адо қилмай,
Ул тавҳидни мевасидин олса бӯлмас

Тариқатни шавқи, завқи куймак, ёнмак,
Қақдин қочқон ножинслардан қочиб, тонмак,
Юз минг турлик жафо тегса бӯшн сунмак,
Бӯюн сунмай ишқ дӯконин қурса бӯлмас...

Қул Хожа Аҳмад тажрид, тафрид умид қилғил,
Мустафони сӯзларига амал қилғил,
Тавба дебон тунлар қӯпуб зор инграғид,
Зор йигламай дийдорини қӯрса бӯлмас.


/channel/naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Ҳудҳуд_деди:
- Токи нафсинг мавжуд экан, унда иблис яшириниб, шогирдлик қилади. Нафс кўнглингга
шунчалик ғурур соладики, ундан дилингга путур етади. Ҳатто уни кўрган шайтон ҳам
ҳайрон қолиб, ҳайрат водийсида саргардон кезади. Қайси бир ишдан нафсинг ўз истагига
эришса, ундан шайтон ҳам ўз мақсадига етади. Агар сен ўз нафсинг ҳукми билан
бирон иш қилсанг, буни кўрган шайтон иржаяди. Сен ўзингни шайтонга хор бўлдим деб
атама, балки у сенинг нафсингни ўзига вакил қилиб олгандир. Дунёга тааллуқли бўлган барча ишлар ва воқеаларнинг бошдан-оёқ шайтонга дахли бор. Ҳақ нафсингни шундай
яратганки, унга юзта шайтон ҳунари жо бўлган. Нафсинг шунчалик макр-ҳийлалар
кўрсатадики, ундан ҳатто юзта иблис ҳам шарманда бўлади. Сен бу янглиғ нафсга
ошно бўла туриб, яна нима учун шайтондан гина қиласан?!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Чаён чумолига деди:

-хой бечора,  ожиз чумоли,  ўзи заррадеккина бўлсанг
шу бир томчи сувинг билан
Иброхимни оловдан асраб қоламан деб ўйлаяпсанми?

Чумоли оловни ўчираман деб жон жахди билан олдинга борар экан
чаёнга жавоб берди:

Ха!  Балки бир томчи сув билан оловни ўчиролмасман,  шундай бўлсада Аллохнинг олдида
Томоним,  йўлим хал бўлади
Эртага унинг (Ар-рахийм) хузурига борганимда номаи аьмолим тоза бўлади.(Мурод қайси томонда турганлигни кўрсатиш эди.)

Бисмиллахир рохманир рахим мехрибон ва рахмли Аллох номи билан бошлайман

Аллох ўзининг дўстини Иброхимни синади.  Иброхимнинг Аллохга бўлган ишқи уни сабр-у жасоратга ундади 🥹

Аллохнинг Иброхимга бўлган ишқи
Гулханни гулзор каби салқин қилди.

      Умиджон Эрмухаммадамин Хожа

Читать полностью…

Нақшбандия

Бу йўлдан юргувчиларнинг адади қанчалик бўлмасин,
уларнинг охирги босган қадамлари устида бизнинг биринчи кадамимиз бошланади.
Нақшбандия-тариқатнинг энг софи, гултожисидир, Хақ йўлидир
Бу карвондаги Аллох
Ошиқлари қанчалар
Саодатлидир.
Хар томчида Хаёт
Мужассам бўлганидек,
Хар зикрда халоват,
сакинат мужассам

Аллох, Аллох, Аллох

Хазрат Хўжа Бахоуддин Нақшбандий


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат

Нафс борлиғидан, фақатгина Ишқ сабабли қутулиш мумкин. Кўмир қорадир, оташ эса қизил. Оташга ташланган кўмир, бироздан сўнгра оташ каби бўлади.
Аллоҳнинг муҳаббати бўлган кўнгил, "мен"лигини йўқотади, Севгилисининг рангига киради.®
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Қўлингни синдир..
Оёғингни синдир..
Ур тошларга, бошингни ёр...
Аммо кўнгил синдирма!
Кўнгил Тангрининг тахти
Тангри кўнгилга боқди.

Топдуқ Эмроқ

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Маънавий нопокликларни кетказишни, гуноҳлардан покланишни истайсанми?
Унақада кўнгил кирларини, зангларини кетказа оладиган Валийларнинг маҳалласидан айрилма!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳақиқий дарвеш оёғига ботган тиконни нима учун ботганини билади, зотан билиши ҳам шарт. Aллоҳнинг аҳли бўлган Валийлар, инсонларни бунча юкини биргина кўнгил овлаш учун тортадилар. Ҳеч бир кўнгил йўқки, Аллоҳ таолонинг назари у кўнгилга тушмаган бўлса. Кўнгил эгасининг, кўнглига Аллоҳ таолонинг назар солганини билиши ёки билмаслигини фарқи йўқ. Аллоҳнинг тажаллийсига мазҳар бўлган кўнгилни, қўлга киритган киши ундан файз олади.
Унинг назари қачон ва қайси кўнгил узра эканлиги маълум эмас. Шунинг учун ҳам, ҳар кўнгилни овлаш учун ғайрат кўрсатиш лозим...

Ҳазрати Бузургвор Хожа Баҳоуддин Нақшбандий қуддиса сирруҳу.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат


Аллоҳ сизга дунёни у билан охиратни қидириб топинг деб берди.
Унга кўнгил қўйиб, дунёвийлашиб кетинг деб эмас...!®

(Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат
Кўнгил кўзи кўр экан
Ақл қайда, кимга не?
Кўнглим гулга ошиқ экан Тиконидан менга не?
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу®

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

_ @Hidoyatsari01_


ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ

Зикр


Ҳахрат Нақшбанднинг улуғ халифалари Хожа Муҳаммад
Порсо ҳазратлари шундай деган «Ибодатдан мақсад Ҳақ таолони хотирламоқ, яъни зикрдир. Ўзида Ҳақ таоло муҳаббати ғолиб ўларок, бу дунёдан кетган кишилар буюк бир саодат билан ўтган ҳисобланади. Бир инсонда Ҳақ таолонинг
зикри зиёдалашмасдан (зикрнинг камолидан насибадор бўлмасдан ва тафаккурда чуқурлашмасдан) муҳаббат ва унсият пайдо бўлмайди. Мусулмонликнинг асли «لا اله الا الله» « . Ла илаҳа иллаллоҳ» -
калимаи тавҳид ва айни зикрдир. Бошқа барча
ибодатлар бу зикрни қувватлантириш (унда руҳоният қозониш)
учундир.

Дархақиқат, зикрнинг энг афзали «калимаи тоййиба» (Ла илаҳа иллаллоҳ) дир. Ким бу калимани ихлос билан умрида лоақал бир марта айтса, куфри имонга, нопоклиги покизаликка
айланади. Бу борада сўфийлар тоифасидан жуда кўп сўзлар нақл билинган.

Зикр инсонни Аллоҳга яқин бандалардан қилади, жаннатга етаклайди, Ҳақ жамолига мушарраф бўлишига васила бўлади.
Тариқат аҳли шунинг учун ҳам кундалик зикрларини адо этишга жиддий харакат қилади. Зикр бехад савобли, шарафли, қийматли,
инсон учун қулай ва осон ибодат туридир. Луқмони Ҳаким айтганки: «Эй ўғлим, Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўрсанг,
улар билан бирга ўтир. Чунки олим бўлсанг, илмингга фойда беради, илмсиз бўлсанг, сенга илм ўргатадилар».

Ҳақиқий, мукаммал зикрнинг аломати илоҳий амр ва тақиқлар масаласида Ҳақ таолони унутмаслик, Унинг амрларига сира
оғишмасдан риоя қилишдир».

Тасаввуфда зикрнинг турлари кўп бўлса ҳам, мурид шайхи таълим берган зикрни айтиб юриши керак. Акс ҳолда, ўзбошимчалик билан қилинган зикрда савобга эришса ҳам, кутилган
натижага эришмайди.

Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Харроз: «Очлик- зоҳидлар таоми, зикр - орифлар таоми», — деган бўлса, Шайх Абубакр
Шаққоқ: «Аллоҳнинг зикри билан бўл, узлуксиз бўлса, Аллоҳ ҳам сени зикр қилади», - деб айтган экан. Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарининг «Зикр шарҳи»да батафсил маълумот берган. «Зикр, – дейди Навоий, қалбнинг ва тилнинг Ҳақ ёди билан машғуллигидир. Ва баъзан тил зикр килмай, кўнгил
доим Ҳақ ёди билан машғул бўлади. Зикрнинг юксак даражаси зокир зикр қилинган Зотда «нобуд ва йўқ бўлмоғидир».

То фоний бўлиб зикр килмагунча мақсадга эришиб бўлмайди. Аммо зокир (зикр килувчи) кўрган ва ҳис килган сир-асрорларини асраши, бировга айтмаслиги керак. Чунки: « Шоҳ розин асрамоқда тилин тиймағаннинг боши борибдур ва ғайрат ва сиёсат тиғи анинг ниҳодидин димор чиқорибдур». Навоий бу борада ҳикоят келтириб, Мансур Ҳаллож сирини ошкор қилиб боши кетгани, Абдулла Ансорийнинг сирни яшириб азиз бўлганига ишора этади. Шунингдек, ҳазрат Навоий «Ҳайрат
ул-аброр»нинг йигирманчи мақолотида шаҳзода Бадиуззамонга насиҳат қилар экан, доимо Аллоҳ ёди билан яшашга ундайди:
«... оламда инсон тирик экан, унга муносиб иш- Худо билан
бўлишдир. Кимки, Худони эслашдан огоҳ эмас экан, билки у
шоҳ бўлса ҳам гадодан пастдир. Биров гадо бўлса ҳам, лекин Тангрини унутмаган бўлса, икки жаҳон подшоҳлиги уникидир».
Навоий Қуръондаги:

«Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур.
У Қудратли ва Ҳикматли (Зот)дир»⁵⁸, ояти маъносини бир қатор муножотларида таъкидлаб ўтган:

Заррот аро ҳар зарраки бор, зикринга зокир,
Амтор аро ҳар қатраки бор, ҳамдинга гўё.

Улуғ шоир дунёдаги ҳар бир зарра Ҳақ зикрига зокиру,
ёмғирнинг ҳар қатраси Унинг ҳамдига гўё эканини айтиб ўтар экан, айрим байтларида бу оламни Ҳақни зикр қилгани учунгина яхши кўришини, йўқса, бу оламда бор нарсалар дўзахнинг
ўтидек унга азоб беришини таъкидлаб ўтган. Айрим байтларида фақат Ҳак зикри билангина тириклигини ошкор айтган:

Ғайр зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим,
Қайси бир тил ҳамки зикринг ошкоро айласа.


Хожагон-Нақшбандия
Муаллиф: Сайфиддин Сайфуллоҳ

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Мўмин киши ўз нафси билан бўлган‚ ориф эса Аллоҳ билан
ўтирган кимсадир.

  Имом Жаъфари Содиқ р.а

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Нимани истаюр нафсим билмасман,
Билсам-да қарши бир тадбир қилмасман.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#тафаккур

Темирчининг қутблиги

Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайди-да. Мен ундан: – Дардинг нима? – деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи вассалллам)нинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор? – деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилган эдир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ошиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Оллоҳнинг бергани экан.®
@yunuusemro
@qushlarilasayohatt

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Қалб насибалари ботиний, нафс насибалари зоҳирийдир. Қачон нафс насибалари маън этилганда, шу пайт қалб насибалари келади.
Агар сен нафс насибаларидан тийилсанг, шунда сенга қалб насибалари эшиги очилади.

Шайх Абдулқодир Жийлоний

(нафсимизни тия билсаггина мақсадга эришамиз)
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#нафс
Нафснинг истаги

Нафс ўзидан бошқани тан олмайди ва шерикликни қабул қилмайди. Бошқа бировни кўрганида, унинг айбини топишга интилади ва топганида ҳурсанд бўлиб «бу ҳам мендан пастда, унинг фалон-фалон нуқсонлари бор» дея ўзига таскин беради ва бундан роҳат қилади. Нафс ўзига ошиқ бўлгани учун ўз айбларини кўрмайди. Нафсга ўзининг ҳам ким эканини билдирилмаса соҳибини кибр ва манманликнинг энг тубан нуқтасига олиб боради.®

Абул Юср

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Билгил ки, дуосиз қалблар музлайди.
Сенинг дуогўйларинг бўлсин ва сен ҳам кимларгадир дуогўй бўл!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, сенга умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган, қайси бир кишига қилган дуойинг билмайсан!
(Дуойим тез қабул бўлсин десангиз, биродарингиз ҳаққига дуо қилинг.
Чунки маъсум ва муқарраб фаришталар сиз ҳақингизда Аллоҳга дуо қиладилар!)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Аллоҳ томон масофа бор. Уни қадамлар билан эмас, қалблар билан босиб ўтилади.

Абу Язид Бастомий куддиса сирруху

@naqishbandiya

Читать полностью…
Подписаться на канал