Дунё матоси бир онлик рўё,
Замон хам макон сурат, ёлғондир.
Хақиқий Хаққа сен
Тараддуд қилсанг,
Мана шу ўзинга боқий қолғондур.
Шариат шахрини кездим ёронлар,
Тариқат юртини мехмони бўлдим.
Маьрифат диёрин сарсон мен кезиб,
Хақиқат нурига толиқиб келдим.
Энди қани у Хақ
Излайман, хар ён
Кимдир у ерда дер,
Кимдир бу ерда
Қалбимга чуқурроқ назар солгадим,
Билдим Ул ичимдадир,
Аллох ичимда.
Умиджон вориси Эрматамин Хўжа
Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaрининг xусусиятлaридaн бир қисми шулaрдир: Тaсaввуфдa қутб бўлaжaги Муҳaммaд Бoқибиллoҳгa тaлaбa бўлмaсдaн aввaл унгa билдирилди. Xизир aлaйҳиссaлoм билaн кўришиб, суҳбaт қилгaн. Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри бу xусусдa “Мaктубoт”ининг 1-жилд, 282-мaктубидa билдиргaн. Тaсaввуфгa илк киргaн кунлaри Xизир aлaйҳиссaлoм унгa лaдун илмини ўргaтди. Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaригa “сeнинг сўйлaгaнинг вa ёзгaнинг илмлaрнинг ҳaммaси биздaндир”, муждaси илҳoм бўлди. Вaсвaсa бeргaн “Xoннaс” (шaйтoн) Имoм Рaббoнийнинг кўксидaн чиқaрилди. У бу вoқeaни шундaй бaён қилaди: – Зуҳo намoзини қилaётгaндим. Бирдaн кўксимдaн бир бaлoнинг чиққaнини кўрдим. Кeйин унинг уясини ҳaм кўксимдaн чиқaрдилaр. Aтрoфимдaги қoп-қoрoнғи зулмaтдaн aсaр ҳaм қoлмaди. Қaлбимдa буюк бир инширoҳ (фaрoҳлик) ҳис этдим. Кўксимдaн чиққaн бaлoнинг ундaн Рaсулуллoҳ (aлайҳиссалом) Аллoҳу Тaoлoгa сиғиниш кeрaк бўлгaн бaлo, яъни “Xoннaс” экaнлигини билдирдилaр. Вa янa билдирдилaрки, усули диндaн зoҳир бўлгaн тушунчa вa тaҳминлaрнинг мaнбaи бу “xoннaс”дирки, унинг кўкрaкдa уяси бoр. Қaлбни ўшa уядa туриб, чaқaди. Аллoҳу Тaoлo бир инoят билaн Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaрининг ибoдaтлaридaн гизли (яширин) ширкни узoқлaштирди. Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри Пaйғaмбaримиз aлaйҳиссaлoмгa қaттиқ бoғлиқлиги туфaйли Имoми Aъзaм вa Имoм Шoфийнинг вa тaлaбaлaрининг ижтиҳoдлaригa тoбъe бўлгaнидaн ҳaммaсиндa фaнo вa бaқoгa эришди. “Эркaк вa aёллaрдaн вoситaли вa вoситaсиз ўлaрoқ бизнинг йўлимизгa кирaдигaнлaр бизгa кўрсaтилди. Исмлaрини, уруғлaрини, туғилгaн oйлaри, йиллaри вa мaмлaкaтлaри бизгa билдирилди. Истaсaнг, ҳaммaссини биттaбиттa сaнaб бeришим мумкин”, – дeди Имoм Рaббoний ҳaзрaтлaри.
@naqishbandiya
Мана шу қисқагина кадрда тариқатни ҳизматларини бир қисми, асл жойини ёритиб берган, ундан келдик унга қайтамиз деябди, бу йўлга Мусо Ҳизр билан чиқди, саҳобалар пайғамбаримиз сав билан чиққан бу йўлга биз пиру муршид билан чиқамиз, пайғамбаримиз сав айтганларку мени умматларим аввалги пайғамбарлар билан тенг бўлишади деб, ундан ёлғончи дунёга келдик ва Аллоҳдан узуламиз, энди унга қайтиш учун қайта уланиш керак буни учун эса бир пиру муршидга қўл(баят) берилади, бундан бошқа йўли йўқ.
Сиз қўлини тутган пир шундай бўлсинки нафс тарбиясидан бошқа хеч нарса талаб қилмасин, яни байтул мол, закод, ҳижрат, жиход каби, тариқатда бунақа талаблар йўқ, соҳта тариқатларни шулардан ажратиб олса ҳам бўлади, ва топилган пири комил тирик қутб пирига боғланиб турган бўлиши шарт, бази муршидларни эшитамиз пири оламдан ўтган қутб оламдан узулган, бунақаларда олдинга силжиш бўлмайди.
Эй нафс.
Молик ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳи шундай дейдилар:
"Бир кун бир боланинг ёнидан ўтиб кетаётгандим. Бола тупроқ ўйнар, бир кулиб, бир йиғларди. Унга салом бермоқчи бўлдим, лекин нафсим буюклиги ғолиб келиб, бундай қилдирмади. Сўнгра ўз-ўзимга дедимки:
- Эй нафс! Набий алайҳиссалом катталарга ҳам, кичикларга ҳам салом берарди. Олдига бориб, салом бердим.
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, эй Молик ибн Динор! дея алик олди.
Ажабланиб сўрадим:
- Бирор марта кўришмаган бўлсак, сен мени қаердан танидинг?
У дедики:
- Ғайб оламида руҳим руҳингизга дуч келганида ҳамиша тирик ва ҳеч қачон ўлмайдиган Аллоҳ менга сизни танитди.
Сўрадим:
- Ақл ва нафс орасидаги фарқ нимада?
Дедики:
- Менга салом бермасликни хоҳлаган нафсингиздир, салом бердирган эса ақлингиз.
Ҳайратда сўрадим: -
- Нега тупроқ ўйнаяпсан, дардинг нима?
У жавоб берди:
- Чунки биз ундан яратилдик, яна унга қайтамиз.
Такрор сўрадим:
- Уни ўйнаб, бир кулиб, бир йиғлаётганингни кўряпман.
- Ҳа, Роббимнинг азобини кўзимнинг олдига келтириб йиғлаяпман, раҳматини эслаб эса куляпман, деди.
Дедимки:
Болагинам, ҳали сени қандай ҳам гуноҳинг бўлсинки, йиғлайсан?
У менга:
- Ундай деманг, амаки! Мен ҳар доим кўраманки, онам катта ўтинларни ёқиш учун уни кичик-кичик шохчалар билан туташтиради. Шунинг учун йиғлаяпман".
Дўзахда ҳам катталарни ёқиш учун майдалар билан туташтирмасин деб.
@naqishbandiya
Ҳеч (ким экан) лигингни қабул қилмагунингча, "Ҳеч"ликдан (ўзингдан, нафсингдан) қутила олмайсан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@naqishbandiya
#кун_ҳақиқати
1.
— Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни... Юрагим хотиржам эмас!
2.Жавоб:
— Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди...
Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...
© Шамс Табризий
@naqishbandiya
Кўнгил
Онасининг қўшни аёлдан туз сўраётганини эшитган ўғил:
— Онажон, нега улардан туз сўраяпсиз? Ўзимизда туз етарли-ку! — деб сўради. Онаси ўғлига шундай деди:
— Болажоним, улар ўзлари муҳтож бўлганлари учун доим биздан баъзи нарсаларни сўраб турадилар. Мен ҳам улардан оддий, уйларида топиладиган нарсаларни сўраяпман. Бундан мақсадим, бизнинг ҳам уларга эҳтиёжимиз тушишини сездиришдир. Токи қўшнимиз биздан бирор нарса сўрамоқчи бўлганида, "Бу қўшниларимиз ўзларига тўқ бўлсалар-да, баъзан биздан ул-бул нарса сўраб туришади-ку!" деган фикр билан, хижолат бўлмай сўрасинлар деб шундай қиляпман.
@naqishbandiya
машааллоҳ мана тарбия, мана одоб
- Етмиш еллик умримда курашдим.
- Ким билан
- Нафсим билан.
Ибрат олишга арзугулик тажриба.
@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.
@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал
@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар
@hojibayram
👆исломий сериал
@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз
Тавбам ва ибодатим қабул бўлаябдими йўқми,
Аллоҳ мени кечирармикан
деб иккиланиб юрганлар кўринг
@yunuusemro
@qushlarilasayohatt
@zikr_naqshbandiya
@naqishbandiya
#ибрат
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
@naqishbandiya
Бешак билинг, бу дунё барча халқдан ўтаро,
Инонмагил молингга, бир кун қўлдан кетаро.
Ота-она, қариндош қаён кетти, фикр қил,
Тўрт оёғлиғ чўбин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош – ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош, умринг элдек ўтаро.
Қул хожа Аҳмад, тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг, обу гил, яна гилга кетаро!
Аҳмад Яссавий. р, а.
@naqishbandiya
#Тарқатинг
Инсонларга ҳар қандай кўринишга урунма☝️ Барибир ортингдан Танқид тошларини отишади. Ҳамма ўз ақлидан келиб чиқиб тафаккур қилади✊
@naqishbandiya
#ибрат
Боязид Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
“Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим” – деди.
Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади” – деди.
Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
“Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?”.
Шайтон:
“Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг” – деб жавоб берди.
P.S.: Шундай тавба қилингки, шайтонлар ҳам гуноҳ қилишингиздан қўрқиб қолсин!
@naqishbandiya
#ибрат
Учта одамни қоронғу хонага жойлаштиришибди ва оёқ остиларидаги нарсалардан исталганча олишни айтишибди. Шунда биринчиси "Кераксиз нарса бўлса керак" деб ўйлаб бир ҳовуч, иккинчиси бир коса, учинчиси бир товоқ олибди.
Сўнгра ҳаммаси ойдинга чиқарилибди. Не кўз билан кўришсинки, қоронғу хонада оёқлари остидаги нарса олтин экан. Шунда биринчи одам "Ҳеч бўлмаса, бир косада олсам бўлмасдими?" деб, иккинчиси "Ҳеч бўлмаса, бир товоқда олсам бўлмасдими?" деб, учинчиси эса "Ҳеч бўлмаса, бир қоп олсам бўлмасдими?" деб афсус қилишибди.
Хулоса шуки, одам насфи чегарасиз. Бирига эришганидан кейин ундан кўпроғини хоҳлайди. Шундоқ экан, ҳар бир ишда қаноат бўлмаса, ҳаётдан бахт топа олмаймиз!
@naqishbandiya
📿
Бир куни Аҳмад ибн Динор ҳузурларидан ёввойи мушук бир парча гўштни олиб қочди. Ул зот бу «ўғри» гўштни қаерга олиб бориб ер экан, деб мушук ортидан кузатишга тушдилар. Мушук ўлжасини унча узоққа элтмади. Ҳовли четига, девор остидаги бир ковак оғзига қўйиб нари кетди. Олим бундан таажжубда қолди. Нима учун бундай қилди экан, деб турган эди ҳамки, ҳалиги тешикдан кўзлари кўр бир илон чиқиб келди-да, гўштни ҳидлай бошлади. Сўнгра уни бир зумда еди-қўйди.
Буни кўрган олимнинг ҳайрати янада ошди. Ҳамиша бир-бирига ашаддий душманлик қилувчи бу икки махлуқ «ўзаро ёрдам» муносабатига ўтишган бўлса! Ахир, улар қачон рўпара келиб қолишса, адоватлари кучлилигидан бир-бирини ўлдиришар эди-ку. Нега энди аҳвол ўзгарди? Наҳотки, ризқ-насиба душман бўлган махлуқ орқали ҳам етказилса. Аллома ана шундай ўй-хаёллар гирдобида қолди...
Илоннинг насибасини етказишни унинг душмани мушукка илҳом қилган Зот наҳотки «Ла илаҳа иллаллоҳ» дегувчи мўмин бандаларининг ҳолидан хабар олмай қўйса? Йўқ! Ул зот доимо ризқимизни етказиб берувчи раззоқ эмасми?! Фақат биз ғофил бандалар буни сезмаймиз, англамаймиз. Ҳолбуки, ҳикматларда айтилишича, биз ризқ талабида қандай ҳаракат қилсак, ризқ ҳам шунга мос равишда бизга етказилишини Аллоҳдан сўрар экан.
"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.
@naqishbandiya