naqishbandiya | Неотсортированное

Telegram-канал naqishbandiya - Нақшбандия

1214

@qahramonxudoyqulov

Подписаться на канал

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.

@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал

@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар

@hojibayram
👆исломий сериал

@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз

Читать полностью…

Нақшбандия

Яхшини изла, гўзални изла, тўғрини изла аммо айб излама!

Мавлоно  Румий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Ҳикмат

Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#хикмат


Нафсингизни доимо айбдор деб билинг ва унга эргашманг. Ким буни уддалай олса, Аллоҳ унга солиҳ амаллар бажаришни насиб этади.

Хазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруху.

Хазрати Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
👇
«Инсоннинг нафси (аммораси) ҳар доим бузғунчилик мақомида бўлади. Уни ўз ҳолига қўйилса барча қабоҳату разолатларни қилишни истар. Уни шариат дарраси ила қамчилаб тарбия қилинмаса ҳалокат сари етаклар.
Руҳий тарбия уламолари бу нафс тарбияси учун энг муносиб амал калимаи тоййиба Ла илаҳа иллаллоҳдир деб айтишган».

Байт

Риёзат бандиға беркит оёғин,
Кўтарма бошидан тақво таёғин.

Бу меҳнат бирла ул аммораи дун,
На бўлғай,мутмаинна бўлса бир кун.

Хазрати Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруху.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

қиссани эшитгач, ғамгин қиёфада деди:
—    Эй, ноаҳлу бевафо ёрлар, ёрлик ва дўстликка мувофиқ иш қилмабсизлар, аксинча, номардларнинг ишини қилибсизлар. Садоқатли мурид, жон пайвандли ёр бўлсангиз оғир пайтида қунига яранг эди, бирга бўлиб, дардига малҳам бўлинг эди. Агар ўз шайхингизнинг ёри бўлсангиз, ҳар қандай шароитда унинг ёнида бўлмоғингиз лозим, ахир. Уялинглар, шуми садоқату вафо, пир ҳаққини адо этиш? Агар шайхингиз белига зуннор боғлаган экан, сиз ҳам дарҳол белга зуннор боғланг эди, агар тарсо бўлса, ҳаммангиз унга қўшилиб тарсо бўлинг эди. Сиз қилган иш эса ёрлик ва мувофикдик эмас, балки мунофиқлик ва душманликдир. Ўз ёрининг дўсти бўладиган одам, ёри агар кофир бўлса ҳам ёрликни тарк этмаслиги керак. Шайх денгизга чўкиб, наҳанг комига тушибди, сиз эса қўрқиб, уни ташлаб қочибсиз.
Ҳаммаси ўзларини оқлаш учун: биз шайхни кўп марта огоҳлантирдик, бирга юриб, дардига шерик бўлмоқчи бўлдик. Аммо шайх биздан безор эди, бизни кўришдан оғринарди. Олдидан бизни қувиб ҳайдади. Чунки бизнинг ёрлигимиздан унга ҳеч фойда йўқ эди, бизнинг Маккага қайтишимиз ҳам унинг ҳукми фармонидир, дедилар. Заковатли содиқ мурид эса деди:
—    Сизнинг муридмиз дейишга ҳаққингиз йўқ, номард- ларнинг ишини қилгансизлар. Ҳақ наздида пирингизга зулм қилдингиз. Шу билан ҳақ йўлидан ҳам қайтдингиз.
Муридлар бу сўзни эшитгач, ўз-ўзларини койий бошлади-лар. Нотўғри иш қилганларини англаб етдилар.
—    Биз ҳаммамиз ҳақ даргоҳи деб талабгор бўлиб юрибмиз, шайхга ҳам, ўзимизга ҳам зулм қилибмиз. Энди қоғоздан кўйлак кийиб — қанот чиқариб, Румга учайлик, пирнинг ҳузурига етайлик, — дедилар бариси бир оғиздан.
Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.

Читать полностью…

Нақшбандия

Каъба шайхи, пири кибор шайх Санъон чўчқабоқарлик касбини қабул қилди. Воқеан, ҳар бир одам ичида юз чўчқа бор, киши ичидаги чўчқани ўлдириши керак ё зуннор боғлаши керак. Сен бу иш фақат шайх Санъон бошига тушган деб гумондасан. Лекин бу хатар ҳар бир киши ичида бор. У ҳар замон бошини чиқариб, одам боласини безовта этади. Агар сен ўзингдаги чўчқадан огоҳ бўлмасанг, тариқат йўлига кирган солик эмассан, мени маъзур тут.
Эй мард, агар тарикатга қадам қўймоқчи экансан, бу йўлдаги бутлар, чўчқалар каби минг турли балолардан қўрқма. Агар тариқат йўли шундай азобли бўлмаганда, Шайх Санъондай дин одами расво бўлиб, Рум шаҳрида ғавғо кўтармас, саргардон бўлмас эди.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.

Читать полностью…

Нақшбандия

Бошқаси деди:
— Тасбеҳинг қани, тасбеҳсиз шайх шайх бўладими? Тасбеҳни қўлга олиб зикрга туш.
Шайх деди:
— Белимга зуннор боғлаш қулай бўлсин учун қўлларимни тасбеҳдан бўшатиб олдим.
Бошқаси деди:
— Эй мўйсафид, агар гуноҳу хато содир бўлган бўлса, тавба қил, парвардигор раҳм қилувчидир.
Шайхдеди:
— Аллақачон тавба қилганман, аммо шайхлик ору номусидан, қилу қолидан тавба қилганман.
Бошқаси деди:
— Пушаймон эмасмисан, шайх? Ахир мусулмонликдан эмас бу ишинг.
Шайх деди:
— Ҳа, нега шу пайтгача ошиқ бўлмадим, деб пушаймонман.
Бошқаси деди:
— Сени дев йўлдан урибди, бадбахтлик ўқи билан қалбингни пора қилибди.
Шайхдеди:
— Тўғри айтдинг, ишқ деви бизнинг кўрага олов қўяди, айтгин, яна ҳам гуркиратсин оловини. Оҳ, қандай чиройли олов қалар у!
Бошқаси деди:
— Хабар топган ошнолар, биродарларимиз нима дейди, бундан огоҳ бўлганлар шайхи кабир гумроҳ бўлибди, демайдиларми?
Шайх деди:
— Мен ному нанг, яъни обрў-иззат талашишдан қутулдим, риё шишасини тошга уриб чил-чил қилиб синдирдим.
Бошқаси деди:
— Кел, дўстларингга қўшилгин, бу кеча Каъбага қараб йўл олайлик.
Шайх деди:
— Агар Каъба бўлмаса, дайр (насронийлар ибодатхонаси) бор-ку. Қарагин, мен ҳушёру каъбам дайрда мастдир, яъни маъшуқам насронийлар ибодатхонасида яшар ҳусни билан мағрур.
Бошқаси деди:
— Қадимий ёру дўстларинг сендан хафа, кўнгиллари ярим бўлиб, сарсон-саргардон юрибдилар, ахир.
Шайх деди:
— Тарсо қизи қандай гўзал! Кўнглим бошқа алоиқлар, ранжлардан бегона. Менинг дўстим дайрда, парда ортида.
Бошқаси деди:
— Тур, йўлга туш. Маккага бориб узрхоҳлик қил, тавба келтир.
Шайх деди:
— Бошимни ул нигорнинг остонасига қўйиб, узр сўрайман. Бошқа нарса керак эмас, мени йўлдан урма, танҳо қўй!
Бошқаси деди:
— Эй шайх, бу йўл — дўзах йўли. Огоҳ бўлмаган одам дўзахийдир.
Шайх деди:
— Майли, менга дўзах ҳамроҳ бўлсин, илло бир эмас, этти дўзах менинг оҳимдан куяр.
Бошқаси деди:
— Жаннатдан ноумид бўлма, эй шайх. Жаннатдан умидвор бўлсанг, бу ёмон ишни қилма.
Шайх деди:
— Жаннат менинг ёримнинг юзидир. Агар жаннат керак бўлса, унинг кўйи-кўчасига бораман.
Бошқаси деди:
— Эй шайх, Аллоҳдан уялгин, ҳақтаолодан инсофу адолат, ҳаё ва имон тила.
Шайх деди:
— Бу ўтни менинг вужудимга ҳақнинг ўзи солди, мен буни ўз ихтиёрим билан ўзимдан кеткизолмайман
Бошқаси деди:
— Ўзингга келиб, ҳушингни йиғ, хотиржамъ бўл, янгидан имон келтириб, мусулмон бўлгин.
Шайх деди:
— Мендек ҳайрону зордан куфрдан бошқасини сўрама, кофир бўлган одамдан имон талаб қиласанми?
Шайх Санъонга сўз таъсир қилмади. Муридларнинг қалби қонга тўлди. Улар олдинда яна қандай ҳодисалар юз бери-шини билмасдан ҳайрон эдилар. Ғайб пардаси ортида не ҳикматлар бор, қисмат кимнинг бошига нима солади — номаълум эди.
Тун ёришиб, ёруғлик султони — қуёш лашкарини тортиб чиқиб келди. Шунда хилватда ўлтирган Шайх Санъон тарсо қизи уйи томон йўл одди. Қизнинг уйига кирмоқчи бўлганди, аммо хизматкорлар уни қувиб ҳайдадилар, орқасидан итларни қўйиб юбордилар. Шайх ноилож ташқарига чиқиб турди, ташқарида нигори уйининг тупроқ йўлида ўтириб олди. Ёрим чиқармикан деб икки кўзи тўрт эди. Маъшуқаси даргохи йўлидаги тупроқни кўзига суртар, кеча-кундуз уй ёнидан кетмас, дашном-таъналарга, маломатларга чидаб, сабру трқат билан қизнинг ташқари чиқишини кутарди. Оқибатул амр, силласи қуриб, касал бўлиб қолди. Нола-фиғон ўтган-кетганларнинг бағрини эзар, одамлар атрофига тўпланиб, қизиқиш билан тамошо қилардилар, ачинардилар. Бу юқеани эшитган қиз бир кун ташқарига чиқди ва шайхни кўриб, ундан сўради:
— Агар сен чинданам ошиқ бўлсанг, бу йўлга мардонлардек киришган бўлсанг, қуйидаги тўрт ишни бажаришинг керак: биринчидан, бутга сажда қиласан, иккинчидан, Қуръонни ўтга солиб ёндирасан, учинчидан, шароб ичасан, тўртинчидан, имондан қайтасан.
Шайх деди:
— Майли шароб ичаман, қолган учтаси билан ҳеч бир ишим йўқ. Жамолинг ҳақи май ичишга розиман, ҳуснингни майга қўшиб ичарман, аммо қолган уч шартни бажара олмайман.

Читать полностью…

Нақшбандия

Мўмин киши ўз нафси билан бўлган‚ ориф эса Аллоҳ билан
ўтирган кимсадир.

  Имом Жаъфари Содиқ р.а

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳеч қачон кеч қолмадингиз!
Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам, Бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам, Дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам, Ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор деб ҳис қилсангиз ҳам, Ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам, Шунда ҳам сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг!
Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, Сиз ўзингизга ишонинг...

Мавлоно Румий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Тошкентда қизлари билан бирга Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган аёл қидирувга берилди.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#нафс
#ривоят
Шайтонни алоҳида бир маҳлуқот деб ўйлайсанми? Асло ундай эмас. Шайтон бу сен. Сенинг нафсинг Шайтон. Уни енгаман, ўлдираман деб ҳомтама бўлма, нафс ўлмайди, ухлайди. Унинг маккор ёлғонига  ишониб ўлдирдим деб хурсанд бўлган онингда сени югансиз елкангга миниб олганини билмай қоласан. Шундай экан, атрофдаги муаммоларга, бировларнинг эътиқодларига аралашма, аввало ўзингни ислоҳ қил. Дунёни ўзгартиришни истасанг, ўзингдан бошла.


Шамс Табризий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ушбу лавҳани қайта-қайта кўрдим. Ҳар кўрганимда юрагимгача титроқ босди.

Ё, Аллоҳ! Бунча гуноҳ билан ҳузурингга қандай борамиз!?

Шайтон бозорида иймонимизни пулламаяпмизми!?



@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

​​Тариқатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб имонини олур эрмиш;
Ушбу йӯлни пирсиз даъво қилғонларни,
Сарсон бӯлиб аро йӯлда қолар эрмиш,

Тариқатга, сиёсатлиғ муршид керак,
Ул муршидга эътиқодлиғ мурид керак.
Хизмат қилиб пир ризосин топмоқ керак,
Мундоқ ошиқ Ҳақдин улуш олур эрмиш.

Пир ризоси Ҳақ ризоси бӯлур дӯстлар,
Ҳақ таоло раҳматидин олур дӯстлар.
Риёзатда сир сӯзидин билур дӯстлар,
Андоқ қуллар Ҳаққа ёвуқ бӯлар эрмиш.

Ушбу йӯлға, эй биродар, пирсиз кирма,
Қақ ёдида лахза ғофил бӯлиб юрма.
Мосувоға оқил эрсанг кӯнгул берма,
Шайтон лаин ӯз йӯлиға солур эрмиш

Аё дӯстлар, ҳеч бйлмадим мен йӯлумни,
Саодатға боғламадим мен белимни.
Мосуводин хеч йиғмадим мен тилимни,
Нодонлиғим мени расво қилур эрмиш.

Шариатни, тариқатни билай десанг,
Тариқатни қақиқатга улай десанг,
Бу дунёдин дурру гуҳар олай десанг,
Жондин кечкан, хос қуллари улур эрмиш.

Ошиқларни чин дӯстига жони қурбон,
Шавқи бирлан ани излаб қилур афғон,
Ишқ савдоси бошға тушса хона вайрон,
Шайдо бӯлиб ани излаб юрар эрмиш.

Ошиқ бӯлсанг кеча-кундуз тинмай йиғла,
Пиру муғон хизматиға белинг боғла.
Куйиб-пишиб дарди била кӯксинг доғла,
Доғла кеткан висолини кӯрар эрмиш.

Ҳақни суйган ошиқлари топди мурод,
Ёлғон ошиқ бӯлиб юрма, тонгла уёт
Қиличдин тез қил кӯпригини оти сирот,
Ёлғон даъво қилғон қечмай қолар эрмиш.

Ошиқ бӯлсанг ёлғон даъво қилма зинҳор,
Ёлғон даъво қилғонлардин худо безор.
Қаҳҳор эгам қаҳр айласа оти қаҳҳор,
Қиёмат кун юзи қоро куяр эрмиш.

Ошиқлари кеча йиғлаб саҳар қӯпар,
Сир шаробин ичкан ошиқ сирни ёпар.
Ҳар ким сӯкса, балки тепса қӯлин ӯпар,
Андоқ қуллар файзу футуҳ олар эрмиш.

Муҳаббатдин хабар билган ӯзни билмас,
Боши кетса то ёри йӯқ жонни билмас,
Ишқ каломи завқ таоми, нонни билмас,
Ҳу-ҳу тўу зикрин айтиб тўяорар эрмиш.

Ошиқларни кӯзи гирён, багри бирён,
Парвоси йӯқ, номуси йӯқ, юрар урён,
Эл кӯзида туфроқдин кам сирри пинҳон,
Жони бирла ёдин айтиб горар эрмиш.

Тӯғри юрган ошиқлардин худо рози,
Ошиқ иши осон эмас, қилма бози,
Ёлғончилар ошиқ мен дер оллоҳ қози,
Имонини пучак пулга сотар эрмиш.

Ошиқликни осон иши бош бермаклик,
Мансур — сифат ўздин кечиб жон бермаклик.
Муту қабла ан тамуту хок бӯлмаклик,
Ошиқлари ӯлмас бурун улар эрмиш.

Қул Хожа Аҳмад ошиқ бӯлсанг жондин кечгил,
Андин сӯнгра шавқ шаробин тӯя ичкил.
Гуноҳингни сабук қилиб мунда очгил,
Сабук қилғон учмох ичра кирор эрмиш.

Қудрат бирла формон қилди мавлом бизга,
Ерда, кӯкда жонлиғ махлуқ қолмас эрмиш.
Қобиз қилди Азозилни олам узра,
Азиз жонни олмагунча қӯймас эрмиш.

Ёшим мени ёш бӯлур де6 айтар эрдим,
Ҳар не ҳосил бӯлса оз деб айтар эрдйм.
Турлук-турлук даъво ишлар қилар эрдим,
Эмди билдим мен айтғондек бӯлмас эрмиш.

КУЛ ХОЖА АХМД ЯССАВИЙ БОБОМИЗ

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради:  ҲАРОМ  ёки  ХАЛОЛ!
Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса  охиратингизни ўзгартиради.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Orzu sari yo'l...

O'zingni kunlik hayotingda yashab yurgan eding. Birdan qayerdandir, Sen buyuk ishlar qilishga qodir ekaningni eshitib qolding. Shu onda hayoting endi ilgarigidek bo'lmasligini tushunding. Orzular qilding, oldingga buyuk maqsadlar qo'yding va erishishga qaror qilding ! Orzularingda ucharding...
Ammo o'rganib qolganing, "atrofdagilardan farq qilmaslik" hayot tarzi Senda ildiz otib ketibdi. Eski hayot tarzingdan chiqish oson bo'lmadi. Bor kuching, irodang va biliming bilan oyoqlaringni "tirikchilik" botqog'idan ham chiqara olding. Maqsading tomon yura boshlading. Sen orzuing yo'lida to'xtamading !
U tomon uchding... yugurding... yurding... u tomonga qarab yiqilding...
Bir qadam qolganda yiqilding...

Ha, Sen maqsadingga erisha olmading ! Lekin, Sen qilgan jasoratdan millionlar ruhlandi !
Sen yaratgan yo'ldan millionlar foydalandi ! Sen ko'zlagan bir maqsad, Million bo'lib qaytdi !

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Мўмин киши ўз нафси билан бўлган‚ ориф эса Аллоҳ билан
ўтирган кимсадир.

  Имом Жаъфари Содиқ р.а

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Нимани истаюр нафсим билмасман,
Билсам-да қарши бир тадбир қилмасман.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ёлғон ва Ҳақиқат ҳақида Латифа

Латифада чуқур маъно бор - МашаАллоҳ


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Шайх Санъоннинг муридлари нима қилишларини билмай ҳайрон қолдилар. Шайхнинг шайдо ва ошиқлигини, тарсо қизи учун тарсолар динига кириб, мусулмонликни тарк этганини кўриб, унинг ёнидан кетдилар, ғамгин ва дилтанг бўлиб, аттанг-афсус деб шайхдан юз ўгирдилар. Муридлар орасида шайхга яқин бир киши бор эди, у шайх

Читать полностью…

Нақшбандия

Қиз деди:
—    Майли, тургин, май берай, ич, қонингни қизитиб, ҳушингни зойил этсин, кейин кўрамиз.
Шайхни дайри муғон — ибодатхонага олиб кирдилар. Мурилларнинг фиғони осмону фалакка кўтарилди. Шайхни бир мажлисга олиб бордилар. Қиз унда тенгсиз ҳуснини намойиш қилиб, мезбон каби меҳрибонликлар кўрсатарди. Шайх бу ҳусну жамолни мушоҳада этиб, ақлу ҳушидан бир зарра қолмади, оҳ чекиб, бир гўшада ўтирди. Шайх ўзини қизнинг ёнида кўрди: унинг лаъл лаблари, хушбўй зулфи билан ўртоқлашди, қизнинг кулгиларини кўрди, қиз қўли-дан бода олиб ичди, маҳбубаси сочларини ушлаб силади. Дин илмида юз хил китобни тўрт мазҳабда туширган эди. Қуръонни ёддан биларди. Аммо ҳаммаси бирдан ёдидан кўтарилди, бода келиб барини барбод берди. Май унинг замиридаги лавҳни ювиб, хотирадаги ёзувларни ўчириб ташлади. Ул санам қўлидан бода ичиб, шайхнинг бутун ихтиёри қўлдан кетди. Май таъсирида сархуш бўлиб, қўлини қизнинг бўйнига солмоқчи бўлди. Қиз деди:
—    Эй шайх, сен маъно одами эмас экансан, ишқда мудтсао аҳли — даъвогар киши мард эмас. Муддао аҳлининг ҳақиқий ишқ билан ишлари йўқ, ошиқликни куфр устувор сақлайди. Агар ишқда қадаминг маҳкам бўлса, бу ҳалқа зулфимнинг мазҳабига кирмокчи бўлсанг, менинг фикру одатимга иқтидо қил, ўшанда мен билан ўтириб, қўлингни бўйнимга соласан. Агар иқтидо қилмас экансан, мана таёғинг ва мана ридо (тўнинг), ол-да, жўна!
Шайх Санъон энди ошиқ бўлиб қолган, ишқ домига гирифтор одам эди. Ошиқ шайх маст бўлиб, дилини қўлдан бериб, ўзи ҳам буткул беҳуш ва бехуд аҳволда эди. Май эски ва ўткир эди, шайхнинг миясига тез таъсир этди, май эски, ишқ — ёш, ошиқ эса қари эди. Аммо дилбар ошиқнинг олдида ҳозир эди, шундай бўлгач, сабр қилиб бўладими?
Шайх деди:
—    Эй ой юзлигим, тоқатим қолмади, мен бедилдан яна нима истайсан, айт. Ҳушёрлигимда бутпараст бўлмаган бўлсам ҳам, бироқмастликтса бутга сиғиниб, Қуръонни ҳам ёндиришга тайёрман.
Қиз деди:
—    Мана, энди менинг одамим бўлдинг, менинг мазҳабим, табъимга бўйин эгдинг. Шу пайтгача сен ишқда хом эдинг, энди пишдинг, вассалом! Бу хабар барча тарсолар орасига
тарқалди, шундай улуғ шайх тарсолар мазҳабига кирибди деб шодландилар.
Шайх Санъонни маст ҳолида ибодатхонага олиб келдилар ва белига зуннор боғладилар. Шайх ўз динидан кўнглини узди. Каъбани ҳам, шайхликни ҳам буткул эсдан чиқарди.
Шайх тарсо қизга қараб деди:
—    Эй дилбар қиз, нима деган бўлсанг, қилдим, барча шартларингни бажардим, хўш, бизнинг орамизда монеълик қиладиган яна нима қолди? Ишқ туфайли май ичдим, бутга сажда қилдим. Ишқ йўлида кўрган азобларимни ҳеч ким кўрмасин. Эллик йил шайхлик қилдим, кўнглимда роз дарёси
мавж урарди. Аммо илмдаги пухталик ишқда абжадхон — алифбо сабоғидай гап экан. Ғайбнинг сиршуноси ишқ йўлида саргардону овора экан.
Қиз яна деди:
—    Эй асири ишқ бўлган пир, сен жуда фақир — қашшоқсан, аммо менинг қалиним катта — кучинг етармикин? Мен кўп миқтсорда олтин ва кумуш талаб қиламан, олтининг бўлмаса, ишингнинг натижаси бўлмайди. Шунинг учун мендан умидингни уз, қуёш каби ёлғизлик йўлини танла,
мардлар каби сабр қилиб, танҳоликка чидагин.
Шайх деди:
—    Эй сарв қадду сиймбарим, айтганларинг тўғри, лекин мени сендан ўзга одамим йўқ бу шаҳарда. Бу сўзларингни қўй. Сенинг ишқинг йўлида бор-будимдан ажралганман, барча ёру муридларим ҳам мендан юз ўгирганлар, менинг душманимга айланиб қолганлар. Сен билан дўзахга боришга ҳам тайёрман, аммо сенсиз биҳишт мен учун дўзахдир.*
Оқибат ул гўзалнинг шайхга раҳми келди, шайхнинг сидқу вафоси мустаҳкамлигини яна синаш мақсадида деди:
—    Қалин пули ўрнига менга бир йил чўчқаларимни боқиб берасан. Бир йил ўтгач, сенинг хоҳишинг амалга ошади. Бирга умр ўтказамиз.

Читать полностью…

Нақшбандия

Шайх Санъон ва тарсо қизи қиссаси


Шайх Санъон ўз замонасининг пири муршиди эди. Илму ирфон, каромату кашфда ягона эди. Унинг камоли ҳақида сўз айтиш ортиқча, чунки Макканинг ўзида эллик йил шайхлик қилганди, тўрт юзта муриди бор эдики, ҳар бири тариқатда бир ёрқин сиймо эди. Аммо ўзи ҳам, муридлари ҳам риёзат ва тоатдан тўхтамас эдилар, кеча-кундуз Аллоҳни ёд этиб яшардилар. Шайхнинг илми ва амали баробар бўлиб, яширин ва ошкора равишда ишора ва асрор кўрсатиб турарди. Эллик марта ҳаж қилганди, бундан ташқари умра ҳажини ҳам умр бўйи канда қилмади. Бирор суннатни тарк этмади ва намозу рўзани беҳад кўп адо этар эди. Барча пешволар бу пешво шайхни ўзларидан баланд ҳисоблардилар. Беморлар ва касалманд одамлар ундан шифо топарди. Хуллас, шодлигу ғамда халқ билан бирга ва мададкор эди у.

Читать полностью…

Нақшбандия

Nima uchun toshbaqalar uzoq yashashlarini bilasizmi?

Haqqa taslim bo‘lganlar-da, shuning uchun...


@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Диндошлар олдинги давр билан ҳозирги даврни ер билан осмонча фарқи бор, олдинлари динини химоя қилиш учун хижрат ва жиход қилишган, ҳозирги бу нарсаларга ундаётганлар бу ишни пул учун қилябди, ўша сизни дават қилган одамни суриштирингчи ўзини яқинларини ҳам шу йўлга тортганми, йўқ тортмайди. Кейингиси жанг бўлаётган майдон ким ким билан жанг қилябди, кўпчилиги мусулмон билан мусулмон жанг қилябдику, буларни тепасида турган еврейлар бошқариб турибди, ёшлигимизда тарақ туришка яни отишма ўйнаганимиз каби ўйнатиб ўтирибди мусулмонларни.
Пайғамбар сав айтганлар энг катта жиход ўз нафсинга қилинган жихот деб, шундай экан энг каттасини қўйиб майдасини танлаш аҳмоқлик эмасми.
Пирларимиз айтганидек бизни йўлимизда жиход нафсга, хижрат рухоният оламига қилинади, байтул бол, бож деган нарсалар йироқдамиз, агар сиздан бундан бошқа нарсани яни жиход деб жанга, хижрат деб бошқа манзилга таклиф қилишса, байтул мол кабилардан оғиз очса унақалардан қочинг.
Танангиз рухимизни вақтинчалик кийими малум муддат ўтгач бу кийимни ташлаб кетамиз, шундай экан вақтинчалик кийим учун ўзингизни қурбон қилманг, рухингизни юксалтириб кейинги хаётга тайёрланг шунда Аллоҳни олдига ёруғ юз билан борасиз.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Ҳикмат

Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

​​ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА ФАЗИЛАТИ:

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга муҳаббат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9.  У. Аллоҳ таолони муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳга шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирага ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога у зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли, Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб уни жилолайди.
18. У хатоларини кетказиб ювади.
19. У банда билан робби орасидаги жудоликни кетказади.
20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.
22. Зикр  мажлислари, фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. У зикрга Аллоҳ таолонинг сўровларига берадиган нарсалардан кўра афзалроғини берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришга сабаб бўлади.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. У жаннат экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Рабб табарака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бахтлилигига сабаб бўладиган унутилишидан холос қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.
34. Зикр қул озод қилиши ва нафақалар беришга тенгдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса унга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У, зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловатини жалб қилади.
39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У зотнинг ибодатини қилишга энг катта ёрдамдир.
42. Зикр зокирга қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайди.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омондир.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам, зикр мажлислари “жаннат боғлари” деб номланади.
48. Йўлда. Уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.
50. У, банданинг Робби томонидан тасдиқ қилишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.
53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Иккинчи ривоят
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Мавлононинг уйлари бахмал кўрпачалар тўшалган, бир томони гулзор, чорбоғлари жаннатдек шинам ва гўзал маскан эди. Шамс ҳазратлари лойга беланган оёқлари билан бахмал кўрпачалар устига чиқиб оладилар-да, бир четда туран даста-даста китобларни кўриб: «Бу нима китоб?» дейдилар.

Мавлоно:
— Бу — илми қол. Биз дарс ўтамиз. Дарслик китобларимиз бизни, — дейдилар.
— Э, бу бемаъни китоб экан унда, буларни ҳовузга ташлаш керак, — дея уларни олиб сувга отиб юборадилар.
— Эҳ, Мавлоно, зое қилдингиз-ку. Буларнинг ҳаммаси тиллага топилмайдиган, дадамизнинг қўлёзма китоблари эди-ку. Ҳаммаси ивиб расво бўлди, энди… буни энди… — деб турганларида, Шамс Табризий:
— Мавлоно, хафа бўлдингизми, мана олинг китобларингизни, — деб сув ичидан китобларни қуруқ ҳолатда олиб, чангларини қоқиб, Румий ҳазратларининг қўлларига тутадилар. Шунда:
— Бу қанақа илм эди? — деб сўрайдилар Мавлоно.
— Бу илмни биз биламиз, сиз билмайсиз. Бу илмни илми ҳол дейдилар.
— Унда мен ўргансам бўлар экан.
— Бу илмни бахмал кўрпачаларни устида ўтириб ҳосил қила олмайсиз, бизга ўхшаб ялангоёқ юрсангиз шундан кейин биласиз. Сиз шу хилда
дабдаба билан дунёга ғарқ бўлиб кетибсизу, шу илмни билармидингиз, билмайсиз буни.
— Унда, мен нима қилсам бўлади? — деб турганларида, Шамс Мавлонога уч хил топшириқ юклайдилар.

Дастлаб, у киши (яъни Румий ҳазратлари) бозорда ёнғоқ тўла хўржинни осиб олиб: «Мени тош бўрон қилинглар, кесак бўрон қилинглар. Ким яхшилаб урса кўпроқ ёнғоқ бераман» деб болаларга масхара бўлиб ёнғоқ улашадилар.

Кейин эса ҳамма хонадон эшигига бориб: «Мен, Мавлоно Румий бўламан. Дилозорлик қилган бўлсам кечиринглар, магар қарзим бўлса олинглар» деб узр айтиб чиқадилар. Бу билан Шамс Табризий Мавлонодаги нафсни хор қилиб, бутун дунёвий ишлардан алоқасини уздириб қўяди. Ва ниҳоят охирги шартга биноан, жуҳуд маҳалласига бориб Шамс айтган уйдан шароб олиб келишлари керак эди. Мавлоно кўнглига шайтон васваса солса ҳам, шубҳаларини тарқатиб, айтилган жойга борадилар. Ва эшикдан кириб қарасалар бир қанча мўйсафид кишилар давра қилиб ўтиришганини кўрадилар. Шаробни олиб ортга қайтгач, Шамс биринчи бўлиб Мавлонога лутф қиладилар. У киши кўзларини юмиб «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дея шаробни ичар эканлар, шароб эмас балки жаннатнинг шарбатларидан эканлигини фаҳмлайдилар. Шамс ҳазратларининг охирги имтиҳонидан ҳам ўтган Мавлоно буткул Аллоҳнинг ошиқ бандасига айланган эканлар. Шундан сўнг Шамс Табризий Мавлонога таълим берадилар ва «Маснавий» шу таълимнинг таъсирида юзага келган асар бўлиб олам юзини кўради дейдилар. 



@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.

@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал

@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар

@hojibayram
👆исломий сериал

@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз

Читать полностью…

Нақшбандия

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Қайси бир мусулмоннинг назари бирор аёл кишининг чиройига тушиб, ундан кўзини юмса, Аллоҳ у учун ҳаловатини топадиган ибодатни беради» дедилар». Ҳадиси қудсийда: «Номаҳрамларга қараш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким мендан қўрққанлигидан ўша қарашни тарк қилса, эвазига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қиламан» дейилган.

Табароний ва имом Ҳоким ривояти

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#тафаккур

Темирчининг қутблиги

Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайди-да. Мен ундан: – Дардинг нима? – деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз(саллаллоҳу алайҳи вассалллам)нинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор? – деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилган эдир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ошиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Оллоҳнинг бергани экан.®
@yunuusemro
@qushlarilasayohatt

@naqishbandiya

Читать полностью…
Подписаться на канал