Нимани истаюр нафсим билмасман,
Билсам-да қарши бир тадбир қилмасман.
@naqishbandiya
#хикмат
Нафсингизни доимо айбдор деб билинг ва унга эргашманг. Ким буни уддалай олса, Аллоҳ унга солиҳ амаллар бажаришни насиб этади.
Хазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруху.
Хазрати Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
👇
«Инсоннинг нафси (аммораси) ҳар доим бузғунчилик мақомида бўлади. Уни ўз ҳолига қўйилса барча қабоҳату разолатларни қилишни истар. Уни шариат дарраси ила қамчилаб тарбия қилинмаса ҳалокат сари етаклар.
Руҳий тарбия уламолари бу нафс тарбияси учун энг муносиб амал калимаи тоййиба Ла илаҳа иллаллоҳдир деб айтишган».
Байт
Риёзат бандиға беркит оёғин,
Кўтарма бошидан тақво таёғин.
Бу меҳнат бирла ул аммораи дун,
На бўлғай,мутмаинна бўлса бир кун.
Хазрати Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруху.
@naqishbandiya
#нафс
#ривоят
Шайтонни алоҳида бир маҳлуқот деб ўйлайсанми? Асло ундай эмас. Шайтон бу сен. Сенинг нафсинг Шайтон. Уни енгаман, ўлдираман деб ҳомтама бўлма, нафс ўлмайди, ухлайди. Унинг маккор ёлғонига ишониб ўлдирдим деб хурсанд бўлган онингда сени югансиз елкангга миниб олганини билмай қоласан. Шундай экан, атрофдаги муаммоларга, бировларнинг эътиқодларига аралашма, аввало ўзингни ислоҳ қил. Дунёни ўзгартиришни истасанг, ўзингдан бошла.
Шамс Табризий
@naqishbandiya
Боязид Бистомий ҳазратлари Жума намозига бориш учун уйларидан чиққан вақтларида ёмғир оҳиста ёғаётган эди. Йўлнинг ярмига етганларида жала қуйиб юборди. Ҳазрат шошганча йўл четидаги уйлардан бирининг деворини пана тортдилар. Пойабзалларига лой ёпишганини кўриб, уни девор четига суртиб тозаладилар. Ёмғир шиддати пасайгач, масжид сари юрдилар. У даргоҳ остонасига етиб, пойабзалларини ечаётган вақтларида нимадир эсларига тушиб, тўхталиб қолдилар. Пойабзални қайта кийиб, шошиб ортга қайтдилар. Боя деворини пана тортган уйнинг яқинига бориб, намозга кетаётган одамлардан бу уйнинг соҳиби ким эканини суриштирдилар. «Бу бир мажусий кишининг уйи», - деган жавоб бўлди. Бистомий ҳазратлари уй дарвозасини тақиллатдилар. Дарвозани уй соҳиби очди. Ҳазрат уни бағирларига босиб кўришдилар.
- Сиздан узр сўрагани келдим, - дедилар.
Уй эгаси ҳайрон бўлди.
- Ҳайрон бўлманг, - дедилар Бистомий ҳазратлари. – Мен намозга шошиб кетаётган вақтим, жала қуйиб юборди. Сизнинг деворингизни пана тортиб, жала тинишини кутдим. Шошганимдан пойабзалимдаги лойни деворингиз четига суртиб тозалабман... Масжидга оёқ қўйганимда, ақлим бошимга келди. Э воҳ, бир одамнинг деворини лойлатиб ўқиган намозим қабул бўлармиди, дея надомат қилдим! Бир банданинг деворини кирлатиб келиб, қайси юз билан Аллоҳнинг ҳузурида покман деб намоз ўқиш мумкин?! Шунинг учун, узр сўраб келдим, биродар! Мен одобсизни авф айланг...
Уй эгаси ҳам ҳайрат, ҳам хижолат ичида қолди.
- Узр сўрашга ҳеч ҳожат йўқ, тақсир, - деди ўнғайсизланиб. – Ўзи шундоқ ҳам кўча деворлари ёмғирлар туфайли лойланиб ётибди. Менинг деворимга Сиздан ҳеч зарар етгани йўқ, хотиржам бориб, ибодатингизни адо этаверинг...
Бистомий ҳазратлари қувониб, уни дуо қилдилар. Хайрлашиб ортга бурилганларида, уй эгаси у зотни тўхтатди.
- Тақсир, одамларга бу даражада ҳурмат кўрсатмоқни Сизга динингиз ўргатганми? - деди.
- Ҳа, динимиз ва пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.
Мажусийнинг кўзларида ёш айланди. Ҳазратнинг қўлларига ёпишиб, «Унда мен ҳам сизнинг динингизни қабул қиламан», деди.
Шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди...
@naqishbandiya
Ҳақиқий тасаввуф натижа эътибори билан кишини муҳаббат ила Расулуллоҳга, ҳатто мушоҳада ила Расулуллоҳга етиштиради.
"Муҳаммадия" асарининг муаллифи Имом Суютий (роҳимаҳуллоҳ) уйқу ташқарисида – уйғоқликларида Расулуллоҳни эллик маротабадан кўп кўрганларини билдирадилар. Ва мазкур китобни Расулуллоҳдан олган таълимотга кўра ёзганини айтади. Ҳатто буюк мутасаввифларнинг кўплари ўз асарларини то бундай амр бўлмагунча ёзмаган эканлар.
Кўп йиллик тажрибадан кейин шундай хулосага келдик: икки жаҳон саодатининг калити ТАСАВВУФдир. Қуръоний шариатга тамомила мувофиқ бир тасаввуф.Тасаввуф нафсни тарбиялаш, соғлом ирода, чиройли ахлоқ, солиҳ амаллар ва шу амали солиҳни зоҳирини ва ботинини шартларга мувофиқ ҳолда бенуқсон ижро этишдир.
Тасаввуф шайхга боғланишликдир, зикрдир, ёлғончи дунёга майл бермасликдир, зуҳд эгаси бўлишдир, гуноҳлардан шиддат билан сақланишдир, тақводир...
Шайх Махмуд Асъад Жўшон.
@naqishbandiya
Siz bookblogermisiz?
Balki ushbu sohaga qiziqarsiz?
Yoki Sizda kitobxonlikka targ'ibot bo'yicha turli loyihalar bormi?
Ha, faoliyatingizni boshlashga bilim yetishmayaptimi?
Moddiy texnik bazasidan qiynalayotgandirsiz?!
Ha, siz kitob do'konini tashkil qilish orzuingiz bormi?
@azon_buxoro jamoasi xalqimiz orasida kitobxonlik targ'ibotini kuchaytirish maqsadida kitobxon yoshlar jamoasini tuzadi va uni qo'llab-quvvatlaydi.
BUTUN O'ZBEKISTON BO'YLAB KITOBLARNI BEPUL YETKAZIB BERAYOTGAN AZON KITOBLARI JAMOASI KITOBXON YOSHLAR ORZUSINI RO'YOBGA CHIQARISHDA AMALIY QO'LLAB QUVVATLAYDI
Ma'lumot uchun: +998931556660
@azonadmini
/channel/+ImXAX0zac7hkNzcy
وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّىٰ يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ
Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил.
@naqishbandiya
Ким билан дўст бўлсанг бўл. Лекин асло ўзинг (нафсинг) билан дўст бўлма!
Ақлингни йиғ, сен ўзинг (нафсинг) дан қочиб қутил. Сенинг асл даҳшатли душманинг нафсингдир.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@naqishbandiya
🏛💙🕊✨
Аллоҳ Таъолога гуноҳкор бўлмаган тил билан дуо қилинглар!
Яъни Авлиёлар олдида тавозўъ бўлинг, ўзингизни паст олган ҳолда, муҳтож бандадек бўлингки сизни ҳаққингизга дуо қилса иншааллоҳ ижобат бўлур.
Хoжа Али Ромитaний Куддиса сирруху
@naqishbandiya
Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг.
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим.
@naqishbandiya
СУҲБАТ АҲЛИНИНГ ОДОБИ ВА ШАРОИТИ БАЁНИДА
(Аввалги фасл)
ТАРИҚАТ МАШОЙИХЛАРИНИНГ (қоддасаллоҳу арвоҳаҳум) СУҲБАТЛАРИНИНГ ЗОҲИРИЙ ОДОБЛАРИ
АДАБ АВВАЛ, Муршид(Устоз)нинг суҳбат ва хизматида Мурид(Шогирд) тавозеъ билан қуйироқ жойда ўтиради. Агар устози юқорига ўтишни буюрсалар, ўша жойга ўтади, ҳаттоки катталардан ҳам юқорироқдаги жой бўлса ҳам. Ўтиришда беҳуда ҳаракатлар қилмай намозда ўтиргандек оромда ўтиради.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ИККИНЧИ АДАБ, Пир(Устоз)нинг мажлисларида буйруқ-қайтариқларига ҳушёр туриб, уларни жону дил билан қабул қилиб, амал қилади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
УЧИНЧИ АДАБ, Муршиднинг сўзларига яхшилаб қулоқ солиб ўтиради ва унга амал қилиш учун сўзларни хотирасида яхши сақлайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ТЎРТИНЧИ АДАБ, Агар Муршиди ўзидан қолган таомни ёки ичимликни берсалар,унга ҳеч кимни шерик қилмай, ўзи танҳо тановул қилади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
БЕШИНЧИ АДАБ, Муршид билан сўзлашмоқчи бўлса, Муршиднинг гапни эшитишга вақти борми-йўқми яхшилаб англаб, орага гап сиғмаслигига ақли етса, ўзини тияди. Агар вақт имкон топилса, қисқа ибора билан мақсадини англатади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ОЛТИНЧИ АДАБ, Сўзлаган чоғда Муршидга оҳиста ва мулойим сўзланади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЕТТИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хизмат ва суҳбатларида хомуш бўлинади, хусусан, агар Муршид бир жойга бормоқчи бўлсалар «Қаерга борасиз?» деб сўрамайди. Барча ишларда ҳам шу тариқа хомуш бўлади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
САККИЗИНЧИ АДАБ, Барча ишларда, хоҳ диний бўлсин, хоҳ дунёвий бўлсин ихтиёрини Муршидга топширилади. Мурид ўз изн-ихтиёри билан билан ҳаттоки еб ичишда ҳам бир иш қилмайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ТЎҚҚИЗИНЧИ АДАБ, Агар зарур иш бўлса ҳам, Муршид билан маслаҳатсиз ҳеч иш қилинмайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎНИНЧИ АДАБ, Агар Муршид унга маслаҳат-кенгаш ташласалар, «Ўзингиз яхши биласиз», деб айтади. Ўз раъй ва тадбирларини тезгина изҳор қилмайди.
Агар Муршид кўп муболаға қилсалар, ундан кейингина ожиз ва шикасталик билан хотирига нима келса айтади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН БИРИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хилватхоналарига беизн журъат қилиб кирилмайди. Балки талаб қилмасалар, ҳаргиз борилмайди. Агар заруратдан хилватхоналарига кирилгудек бўлса, Муршиднинг доимий ўтирадиган жойига ўтирмайди, шунингдек пир(устоз)нинг дўпписи, пойабзали ва бошқа кийимларини киймайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН ИККИНЧИ АДАБ, Бир хонада Муршид билан ҳамроҳ бўлиб ухламайди, агар буюрилса, одобга хилоф эмас. Лекин оғир ухламай, ҳушёр бўлинади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН УЧИНЧИ АДАБ, Муршидга мутойиба ва мазаҳ қилинмайди, унинг ҳузурида ўзга кишиларга ҳам ҳазил қилинмай, балки ўзни суҳбатдан мутлақ сақланади.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН ТЎРТИНЧИ АДАБ, Муршид ҳузурида фазл изҳор қилинмайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН БЕШИНЧИ АДАБ, Муршиддан бирор илмда хулоса-ҳукмга тушунтириш ва изоҳ талаб қилинмайди.
•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•
ЎН ОЛТИНЧИ АДАБ, Агар беодоблик содир бўлиб қолса ва мушоҳада билан Муршид унга ғазаб қилмаса, унинг макридан сақланиб юрилади. Англансин ва яхши билсинки, Муршид(Устоз) макр қилса, муриди(шогирди)дан ҳеч иш кутмас, макр аломати раддир. Агар мулоҳаза қилса, хушнуд бўлингай-ки, қабул аломатидир.
@naqishbandiya
Бу дунё тузоқдир. Орзу-ҳаваслар эса, у тузоққа сочилган донлардир. Тузоқлардан, орзу-ҳаваслардан қоч!
Агар нафсоний орзу-ҳаваслардан қочсанг, воз кечсанг юзлаб шодлик эшиклари очилади.
Агар унинг зиддини қиладиган, орзу-ҳавасларингдан кечолмайдиган бўлсанг фасод ва балоларга учрайсан.
Шу сабабдан Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳис салоту вас салом:
-"Гарчи муфтийлар тўғри фатво берсалар ҳам, сизлар яна ҳам кўнгилларингизга қаранг!" дея, марҳамат қилдилар.
(Бу ҳадиси шарифни суъистемол қилмаслик лозим, нозик бир нуқтаси бор)
Орзу-ҳавасларингдан воз кечгин ки, Аллоҳ сенга раҳм қилсин.
Хазрати Мавлоно Жалолиддин Румий Куддиса сирруху
@naqishbandiya
Эй ғофил ташна, биз авлиёларнинг сўзларидан Ҳизр оби ҳаётини ичмоқдамиз, кел! Бу тошқин сувни кўрмаётган бўлсанг, ҳеч бўлмаса, кўрлардек келиб кўзангни сувга тўлдир. Бу дарёда сув бор, буни эшитдинг-ку… кўрга тақлидан иш тутиш керак! Кўзани дарёга тушир… оғирлашганини ҳис қиласан… Ҳис қиласан-у сув эканлигига ишонасан, кўнглинг қуруқ тақлиддан қутулади. Кўр одам дарё сувини кўра олмайди, аммо кўзанинг оғирлашганини сезиб, сув эканини билади.
****
Шайх билан бирга эканингда ёмонликлардан узоқсан… кеча-кундуз кетаверасан, кемадасан. Жонлар бағишлаган жонга сиғинасан, кемага кириб ухлайсан, шу тахлит йўл босасан’ Замоннинг пайғамбаридан айрилма… ўз ҳунаринг, ниятингга кўпам ишонма!
***
Замона қутбининг сўзига қарши нақлий илмни қўллаш сув борлигида таяммум килишга ўхшайди!Бу йўлдаги кўшкни, соябонни, шон-шуҳратни тарк эт… Йўлбошчинг ҳаракат килмагунича ҳаракатланма! Бошсиз ҳаракат қилган дум бўлади… Бундай одамнинг ҳаракати чаённинг қилмишларига ўхшайди!
Жалолиддин Румий.
@naqishbandiya
#Ҳикмат
Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.
@naqishbandiya
НАФС ХАКИДА
Инсон ўзлигини яширган энг БИРИНЧИ,энг қаттиқ пўст (ёки қалин парда) жисмоний вужуд, яъни танадир. Яъни, тана инсоннинг энг нафис “руҳий” моҳияти бўлган асл ўзлигини жисмоний таъсирлардан ҳимояловчи мустаҳкам моддий қалқондир. Тана ўз вазифасини бажараркан, ўзига мос моддий озуқа, яъни моддий ноз- неъматлар билан озуқланади. Чунки, у моддий борлиқнинг бир бўлаги, шунинг учун унинг вазифаси ва эҳтиёжлари ҳам шу моддий борлиқ билан узвийдир. Аммо, инсон асосан вужуд эҳтиёжлари (нафс хоҳишларини бажариг) билан машғул бўлса, унинг бошқа вужудлари ривожланмай қолади. Натижада бундай инсонларда асосан очкўзлик, хирс (шаҳвоний хоҳиш-истаклар), лоқайдлик, дангасалик, жахолат (билимсизлик), хусумат каби фақат вужудий тилакларга бўйсунишдан иборат бўлган феъл атвор биринчи ўринга чиқади. Шунинг учун инсоннинг бу вужуди “нафси аммора” деб аталади. “Нафс” тушунчаси “жон” маъносни билдиради. Лекин бу нафс инсоннинг чин ўзлиги эмас, албатта. Шунга қарамай, кўп ҳолларда нафси аммора инсоннинг ўзидан юқори тура оладиган бошқа нафс даражаларини – эзгу туйғулари, ақл, иродаси, руҳияти кабиларни ўзига бўйсундира олади. Шу маънода бу нафсни нафси аммора, яъни “амр этувчи нафс”дейилади ва к инсоннинг энг дастлабки дунёвий “мен”идир. Дунёда яшаш, ундаги зарарли таъсирлардан ҳимояланиш учун бу қобиққа зарурат ҳамиша бўлади. Лекин, инсон ўзининг чин ўзлигини топиши, яъни моҳиятига етиши учун у аввало шу энг қаттиқ қобиқнинг меёрсиз амрлари исканжасидан қутулиши керак. Бунинг учун у, аввало, ўзини бошқа инсонлардан ажратиб олиши, ўз индивидуал хусусиятларини шакллантириши, ўзига ташқаридан қарай олиши, ўзини туйғуларини ва хатти ҳаракатларини баҳолай олиши ва ҳимоялай олиши, бир сўз билан айтганда у ақлу идрок алситасида шахс сифатида шаклланиши керак. Инсон ўзлигини ақлан таниб олиши ҳам дунёвий зарурат бўлиб, бу унинг бу дунёга мослашиб яшаши учун зарур. Акс ҳолда у гуё чўпон иродасига бўйсунибгина онгсиз ҳаракатланадиган пода ичидаги жонзотлар каби ҳаёт кечиради. Шу маънода ўзликни ақлий билиш жараёни тафаккур самараси ўлароқ амалга ошади ва индивиднинг шахс сифатида шаклланишига олиб келади. Ва бу босқич инсон камолотининг кейинги босқичлари учун муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Тасаввуфда бу босқич мантиқий, рационал билимларни эгаллаш қобилиятининг шаклланиши ва ривожланишига тўғри келади.
Маълумки, Ғарбда бу жараён назарий тафаккурнинг юксак чўққиларига кўтарилишда ўз ифодасини топган эди ва эндиликда бу жараён инқироз ҳолатини бошдан кечирмоқда. Зеро, нафснинг бу босқичида тўхталиб қолиш эгоизм ва материализмни , яъни “ўзим бўлай фалсафасини туғдиради”, “Дунёга бир марта келасан, оладиганингни олиб қол”, “Мен инсонман, демак менга ҳамма нарса раво” каби ғояларга асосланадиган дунёқарашни шакллантирди. Ваҳоланки айни шу ғоялар эндиликда Ғарб маданиятини боши берк кўчага олиб кириб қўйди.
Шарқнинг юксак маънавиятида эса чин ўзликка етиш учун аввало бу қобиқдан ҳам қутулиш зарурлиги уқтирилган. Лекин, бунда гап инсонни жисмонан ўлдириш ёки унинг шахсиятини йўқ қилиш эмас, балки вужуднинг фақат энг зарурий эҳтиёжларинигина қондириб, ундан ортиғини чегаралаб қўйиш ҳақида кетади.
Юқорида айтилганлардан ИККИНЧИ нафс, ёки инсоннинг кейинги қобиғи кундалик онг - фикр (ақл) ва ирода билан боғлик. Бу нафс инсонда ўз қийинчиликлари сабабини бировдан кўриш, бошқалар билан муроса қила олмаслик, ёлғончилик, тухматчилик, шуҳратпараслик, амалпарастлик, таъмагирлик, бошқаларга танбеҳ назари билан қараш кабилардан ташкил топади. Тасаввуфда бу нафс “нафси лаввома”,яъни ялтироқ нафс, деб аталади. Демак, инсон шу нафснинг ортиқча талабларидан ҳам қутула олса, ўз моҳиятини қоплаб турган иккинчи қобиқдан ҳам ҳалос бўлади.
Ўзликни билишнинг УЧИНЧИ босқичи инсонда тақдирни тан олиш, сабр қаноат қилиш, шукуроналик сифатлари шаклланиши билан боғлиқ. Яъни, бу босқичда инсон ўзининг тақдирдан қўрқиш, бесабрлик, ношукурлик кабилардан ташкил топган пўстидан халос бўлади. Бу пўстдан халос бўлган нафс тасаввуфда “нафси мутмаина”, яъни майинлашган нафс дейилади.
@naqishbandiya
Тасаввуф ва тариқатлар
Тасаввуфда тариқатлар жуда кўп бўлган. Бу ҳақда алоҳида илмий ишлар қилинган.
Тариқатларнинг айримлари узоқ яшамаган. Баъзилари бошқаларига қўшилиб кетган. Кам бўлса-да, ботил тариқатлар ҳам учраб турган.
Аммо тарихга назар ташласак, ҳар қайси даврда ҳам тариқатларни тафтиш қиладиган ва шариатга мувофиқ ёки номувофиқлигини ҳисоб-китоб қиладиган олимлар, шайхул ислом, қози ва муфтийлар бўлган.
Жузъий ихтилофлар, тушунмовчиликлар, тарафкашликлар ҳам учраб турган. Салафийлар ва бошқа ботил оқимларнинг тасаввуф таълимотини ҳам танқид қилишгани, раддия китоблар ёзгани тарихий ҳақиқат.
Аммо қайсидир тариқатга мансуб ва ислом оламида машҳур бўлган кўплаб дин уламолари тариқатларнинг суннатга боғлиқлигини, аҳли суннат вал жамоат ақидасига мувофиқлигини кўриб, кузатиб асарлар ёздилар. Адашган жоҳил сўфийларнинг хато ишларини ҳам кўрсатиб, сабабини тушунтириб берганлар.
Тариқатларнинг ўзига хос, ранг-баранг ва турли йўналишда бўлгани, жаҳрия ва хуфия зикрга асослангани жузъий тортишувларни ҳам келтириб чиқарган. Мазҳаблар ўртасидаги тортишувларни табиий қабул қилганимиз каби, тариқатлар ўртасидаги баҳсу мунозараларни ҳам ихтилоф эмас, тараққиёт манбаи деб қарашимиз лозим.
МУАЛЛИФ: САЙФИДДИН САЙФУЛЛОҲ
@naqishbandiya
Қул Хожа Аҳмад, кўнгил кўзи очилгайму?
Тилларимдан дурру гавҳар сочилгайму,
Аллоҳ десам, гуноҳларим кечиргайму?
Ўлар вақтда иймон ато қилармикан?
Мансур сифат «Анал - Ҳақ» деб йиғлаб юрсам,
Шиблий янглиғ ошиқ бўлиб, само урсам,
Боязиддек тун - кун тинмай Каъба борсам,
Даргоҳида Хожам қабул қилармикан?
Қул Хожа Аҳмад, ҳикмат айтгил ошиқларга,
Сидқ билан йўлга кирган содиқларга,
Ихлос билан Ҳақни топган лойиқларга,
Даргоҳида Хожам қабул қилармикан?
Аҳмад Яссави Рахматуллохи Алайхи
@yunuusemro
👆исломий сериал фильмлар.
@qushlarilasayohatt
👆исломий сериал
@zikr_naqshbandiya
👆тариқатга кирганлар учун дарсликлар
@hojibayram
👆исломий сериал
@naqishbandiya
👆бизнинг каналимиз
Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....
Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.
Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
Шайх Али Тонтовий
@naqishbandiya
Қалбни оғритиш
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
Бир куни Ҳожа ҳазратлари ҳузурларига келиб турли бўлмағур ва уятсиз сўзларни айтиб одобсизлик қилган кишига ҳеч қандай жавоб қайтармай табассум қилиб қўйдилар. Аммо ҳалиги одам ўзининг қилган ишидан қаттиқ пушаймонлик ҳис қилди ва ҳасталаниб қолди. Хатосини англаб тавба қилди.
Шоҳи Нақшбанд ҳазратлари бир куни унинг уйи ёнидан ўта туриб ичкарига қирди ва ҳол-аҳвол сўради:
- Аллоҳ таоло шифо бергувчидир, қўрқманг тузалиб кетасиз.
Одам эса бу сўзларни эшитгач ўрнидан туриб:
- Шайҳим сизга нисбатан одобсизлик қилдим, қалбингизни
оғритдим, мени кечиринг, - деди.
Шоҳи Нақшбанд ҳазратлари эса шундай деб жавоб берди:
- Қалбимиз ўша вақт оғриди. Лекин шу онда кўнгил ойнаси топ-тоза.
Шуни яхши билингки, муршидларнинг қиличи қинидан чиққан яланғоч бир қиличдир. Бироқ, муршид эса марҳамат соҳиби. Ҳеч кимга қилич кўтармайди. Инсонлар орасидан балосини излаганлар келиб ўзларини манашу қиличга урадилар.
@naqishbandiya
МУРШИД ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТИШ ОДОБИ
Бир мурид муршидини зиёрат қилган пайтда ундан рухсат олмасдан ёнидан узоқлашмасин. Келиш ирода билан фақат кетишлик рухсат билан. Бир дўст ва биродарни зиёрат қилгани борганда ҳам бу одобга диққат қилиниши керак. Бу мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
اِذَا زَارَ اَحَدُكُم اَخَاهُ فَجَلَسَ عِنْدَهُ فَلَايَقُومَنَّ حَتَّى يَسْتَاْذَنَ
“Сиздан бирингиз, биродарини зиёрат қилиб ёнида ўтирган вақт, ундан рухсат олмасдан туриб кетмасин”.
Вақти бемалол бўлиб, хонакоҳда узун муддат қолишга ният қилганлар эса қолиш учун рухсат олиши лозим. Ҳам амалдан ҳам хизматдан қочган кимсалар, дангасаликни танлаб бундай қилсалар, яхши қаршиланмайдилар. Зиёратни узун қилган кимсалар, агар барча вақтларини ибодат, илм, зикр, хизмат ва хайрли бир иш билан ўтказсалар, хонакоҳда кўп муддат қолсалар ҳам зарар кўрмайдилар. Бир маконнинг ҳаққи берилмаса, дарҳол у ерни тарк этмоқ керак. Фақат ўзига бир вазифа берилса ва ундан хизмат талаб қилсалар, у ерда қолишда давом этиши керак. Сабаби Аллоҳ учун Аллоҳ дўстларига хизмат қилиш ибодатдир.
Сафарга чиққан кимса тунаган жойидан ёки танаффус қилган жойидан кетишдан аввал, иложи бўлса ва вақти бўлса икки ракат намоз ўқиб, сўнг кетиши керак. Бу намоз суннатдир. Расулуллоҳ Афандимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, йўлда дам олган ҳар жойдан икки ракат намоз ўқиб сўнг йўлига давом этар эдилар. (давоми бор...)⤵️
Бу қоидага Маккаи Мукаррамадан ва Мадинаи Мунавварадан кетаётганда ҳам диққат қилиниши керак.
Сафардан қайтган кимса соғ-саломат қайтгани учун, бир шукрона сифатида биродарларига бир нарсалар икром қилиб, дўстларига зиёфат беришлиги мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида бир туя қурбон қилганлар.
Пайғамбар Афандимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардан кечаси келишни ман этганлар.
اِذَا قَدِمَ اَحَدُكُم لَيْلًا فَلَا يَاْتِيَنَّ اَهْلَهُ طُرُوقًا
“Сизлардан бирингиз тунда сафардан қайтганда, хабар бермасдан оиласини ёнига кирмасин” деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сафарга чиқиб қайтганларида уйига кечаси келмас эдилар, келиши тонгда ёки оқшомдан аввал бўлар эди. Сафардан кўпинча пешин вақтида қайтар эдилар.
Аввал масжидга учраб, икки ракат намоз ўқиб, бироз ўтириб, сўнг хонаи соадатга ташриф буюрар эдилар.
Имкон қадар бу қоидага диққат қилишимиз керак. Бунда буюк бир фазилат ва суннатни иҳё савоби мавжуд. Фақат қофиланинг ва йўлнинг вазиятига қараб, кеча-кундуз вазияти ва соатлари ўзгариши мумкин. (давоми бор...)⤵️
Муқаддас жойларни ва комил валийларни зиёратидан мақсад Аллоҳ таъолога яқинлашмоқдир.
Мурид, муршидини зиёрат қилиб қайтар экан, ниятини, қалбини, аҳволини кўздан кечирсин. Қандай вазиятда келиб, қандай вазиятда қайтаётганини ўйласин. Нима фойда топганини кўрсин. Самимият билан яна зиёратни истасин. Зиёратдан сўнг ўз ватанига қайтса ҳам, кўнгли муршидида ва кўрган гўзал нарсаларда, ҳолларда бўлсин. Уни ўзига ўрнак олиб, яна ҳам яхши ва яна ҳам самимий банда бўлишга ният қилсин. Муршиди билан орасини кучлантирувчи амалларни қилсин. У билан ўзи ўртасидаги гўзал хуқуқни келиштирувчи хизматларни изласин. Муҳаббатини орттирувчи қоидаларни ўрганиб, муршидини суюнтирадиган вазифаларни қилсин. Қайтган жойларда, муршидини фақатгина исмини эмас, ундаги юксак аҳлоқни бироз бўлса ҳам ўзи яшаган ҳолда ёйишга ҳаракат қилсин.
Шу ҳақиқатни унутмаслик керак: Ҳақиқий мурид, халқ олдида муршиди билан мақтанган кимса эмас. Ҳақиқий мурид, муршидининг ўзи билан Аллоҳнинг ҳузурида мақтанган ва суюнган кимсадир.
@naqishbandiya
КЎНГИЛ ОЙНАСИ
Ушбу ҳикояда ўзаро тортишган икки гуруҳ — энг машҳур рассомлар ҳақида гап боради. Улар хитойлик ва Рум, яъни Онадўли рассомлари эди.
Ўша давр ҳукмдори бу икки гуруҳни яраштирмоқчи бўлди. Катта бир хонанинг деворлари безатилиши керак эди. Хона ўртасига бир парда - тўсиқ тортилиб, хона иккига бўлинади. Бу билан бир-бирига қараш, нусха олишнинг олди олинади. Хонанинг бир бўлими хитойлик рассомларга, иккинчи қисми эса Онадўли рассомларига берилади.
Хитойлик рассомлар жуда моҳир эдилар. Улар тўхтовсиз хилма-хил бўёқ сўраб туришди. Хазина ҳисобидан уларга сўраган барча нарсалари берилди. Хитойликлар ўз бўлмаларини фавқулодда гўзал расмлар билан безатишди.
Хонанинг иккинчи томонидаги рассомлар эса бошқачароқ йўл тутишди. Улар ортиқча бўёқлар талаб қилишмади. Деворларни яхшилаб тозалаб, шаффоф бўёқ билан жило беришди. Натижада девор ниҳоятда порлоқ ҳолга келди.
Берилган муддат тугагач, подшоҳ ва ҳайъат аъзолари олдин хитойлик рассомларнинг асарини кўришди ва маъқул топишди. Дарҳақиқат, хитойликлар кўзни қамаштирувчи гўзал расмлар солишган эди.
Навбат Онадўли рассомларининг ишига келди. Рассомлар олдин икки бўлимни ажратиб турган ўртадаги тўсиқни олиб ташлашни сўрашди. Парда олингач, Онадўли рассомлари деворга туширган расм ҳаммани лол қолдирди. Хитойликлар чизган расмлар бор ҳолича роса жило берилган қарши деворда акс этарди. Хатто расмларнинг акси янада тароватли, сирли кўринарди. Оқибатда улкан мукофот Онадўли рассомларига берилди.
Ҳикоя сўнггида Мавлоно Румий бундай эслатади:
"Икки юз хил рангга бўянмоқдан кўра рангсизлик яхшироқ. Эй ўғил, онадўлилик рассомлар сўфийлардир, уларнинг ёдлайдиган дарслари, китоблари йўқ. Аммо улар кўнгилларини яхшигина, рисоладагидек безашган. Ҳой-ҳавас, ҳирс, хасислик — зиқналик ва кин-адоватдан поклашган. Чунончи, кўнглига сайқал берганлар илоҳий гўзалликларни ҳеч қийналмай кўра оладилар".
Шарҳ:
Ажабо! Кўнгилга жило бериш нима дегани?
Инсоннинг кўнгли энг қимматбаҳо жавҳардир. Бинобарин, унга қаттиқ эътибор бериш лозим. Уни кераксиз, бемаъни, бефойда нарсалар билан тўлдирмаслик керак.
Ҳар аъзонинг бир яратилиш ғояси, мақсади бор. Қалбнинг яратилишидан мурод Аллоҳ севгиси ва эътиқодга саҳна бўлишдир. Агар қалбга ўткинчи орзу-ҳаваслар ва дунё севгиси киритилса, инсон уни мақсадига номувофиқ қўллаган, кирлатган бўлади. Чунончи, қалбнинг тозаланиши, жилоланиши ва порлатилиши — Аллоҳ, инончи ва севгисидан бошқа барча қизиқишлар севгиларни қалбдан чиқариш демакдир. Бу қийин иш, аммо имконсиз эмас. Комиллик айни пайтда соғлом шахсият, эзгу мустаҳкам иродага (характерга) эга бўлишдир.
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ бундай дейди: "Мен еру кўкка сиғмайман, аммо мўминнинг қалбига сиғаман".
"Маснавий" китобидан.
@naqishbandiya
Уйдаги жиҳозларингиздан бирортаси синса ғазабланманг. Чунки, уларнинг ҳам сизникига ўхшаб ўз ажали бор.
Муҳаммад ибн Каъб Қуразий роҳматуллоҳи алайҳ
@naqishbandiya
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.
Аллоҳнинг_ дўстлари кимлар?
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан:
- Аллоҳнинг авлиёлари кимлар? Деб сўралинганда у зот:
«Инсонлар, дунёни зоҳирига қарашган пайтда, Дунёни ботинига қараб юрганлар Аллоҳнинг авлиёларидир» Дедилар.
Ибн Абу Осим раҳимаҳуллоҳ.
Зуҳд китобидан.
أللَّهُم صَلِّ وَسَلِم وَبَارِك عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّد
@naqishbandiya
🌳🌷🌳🌷🌳🌷🌳🌷🌳🌷🌳🌷🌳🌷🌳🌷
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: "Ҳазрат, Аллоҳдан қўрққанимиздан ҳеч кимнинг кўнглини ранжитмаймиз, хафа қилмаймиз. Лекин шунда ҳам нимагадир ҳеч ким бизни чин кўнгилдан севмайди. Сизнингча бунинг сабаби нима?"
Имом Раббоний табассум ила шундай жавоб бердилар: "Чунки сенинг Роббинг, ўзининг севган қулини дуч келганга севдириб қўймайди".
@naqishbandiya
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА ФАЗИЛАТИ:
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга муҳаббат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У. Аллоҳ таолони муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳга шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирага ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога у зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли, Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб уни жилолайди.
18. У хатоларини кетказиб ювади.
19. У банда билан робби орасидаги жудоликни кетказади.
20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.
22. Зикр мажлислари, фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. У зикрга Аллоҳ таолонинг сўровларига берадиган нарсалардан кўра афзалроғини берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришга сабаб бўлади.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. У жаннат экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Рабб табарака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бахтлилигига сабаб бўладиган унутилишидан холос қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.
34. Зикр қул озод қилиши ва нафақалар беришга тенгдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса унга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У, зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловатини жалб қилади.
39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У зотнинг ибодатини қилишга энг катта ёрдамдир.
42. Зикр зокирга қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайди.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омондир.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам, зикр мажлислари “жаннат боғлари” деб номланади.
48. Йўлда. Уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.
50. У, банданинг Робби томонидан тасдиқ қилишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.
53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...
@naqishbandiya