naqishbandiya | Неотсортированное

Telegram-канал naqishbandiya - Нақшбандия

1214

@qahramonxudoyqulov

Подписаться на канал

Нақшбандия

​​Аюҳал ориф! Яҳё Розий роҳматуллоҳи алайҳининг бир биродари бор эди. У Маккага кетди ва ўша ерда муқим бўлди. Бир замон Яҳёга мактуб ёзиб дедики: менда уч армон бор эди, унинг иккитасига эришдим. Бири- умрим охирида шундай бир манзилга етсамки, ул жой барча ерга нисбатан муқаддас ва фазилатли бўлсин! Иккинчиси- бир ходима (хизматкор) топайки, ҳамиша менга садоқат билан хизмат этса..

Иншааллох булар менга муяссар бўлди.
Учинчиси  - ўлимимдан олдин сенинг дийдорингни кўриб, кўнглим таскин топса. Лекин ҳануз ушбу учинчи муродим ушалмай турибди".

Яҳё биродари мактубига жавоб ёзди: "Сенинг ҳар уччала орзуйинг ҳам Ҳакдан йироқ бўлганлар орзусидир. Хатингда" Фазилатли заминдаман "дебсан. Сен фазилатли одамлар қаторига қўшилмоққа ҳаракат қил, зеро фазилатли мард жойни азиз етар, жой мардни фазилатли қилмас. Эслагинқи, анча муддат ҳаттоки муҳтарам ҳарам,(Қаъба) да бутпарастлар ва мушриклар яшар еди. Лекин уларга бу макони шарифдан бирон фойда тегдими?!" Яъни, улар фазилатли ҳам, мусулмон ҳам бўлмайдилар). Ва: "Менга бир садоқатли ходимани Худо  берди", деб хушнуд бўлиб ўтирибсан. Агар сен мард бўлганингда эди-харгиз бировнинг хизматини орзу ҳам ва қабул ҳам қилмас эдинг. Зеро, махдумлик-Ҳақ сифати ва ходимлик банда сифатидур. Бинобарин, бу орзуйинг ҳам ботилдир. Ва бу Фиръавн шеваси ва табиатига хосдур. Ва мени кўрмоқ орзуйингга келсак, агар сенинг юрагингда Ҳақ таолонинг муҳаббати жой олган бўлса, ўзга киши учун у ерда жой йўқ. Ва агар сен Аллоҳ таоло муҳаббатини топган бўлсанг-  унда мен ортиқчаман, агар топмаган бўлсанг- унда мендан фойда йўқ.".

Хожа Ориф Ар- Ревгарийнинг" Орифнома" асаридан.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ҳикоя қилинади-Султон Маҳмуд ғазнавий раҳматуллоҳ алайҳ шайх Абул Ҳасан хароқоний қуддису сирруҳуни олдига кериб бир соат-ча ўтириб айтди: "Абу Язид Албастомий ҳақида нима дейсиз" деди.
Шайх: "у шундай кимсаки уни кўрган киши ҳидоят топадиган (даражадаги) кимсадир" деди.
Султон: " бу қандай бўлсин, Пайғамбаримиз алайҳис саломни кўрган Абу жаҳл залолатдан қутулмадику" деди.
Шайх жавобида: "Абу жаҳл  Пайғамбаримиз алайҳис саломни эмас, фақат Абу Толибни етими Абдуллоҳни ўғли Муҳаммадни (алайҳис салом) кўрди. Агар Русулуллоҳни (алайҳис саломни) ўзларини кўрганда эди, яни Пайғамбаримиз алайҳис саломни бир етим эмас балким ҳидоёт қилгучи муъаллим бир Росул деган фикрда қараганда эди, албатта саъодатга етган бўлар эди" дедилар.

Оллоҳ субҳанаҳу ва таъало айтганидек: "Уларни сенга қараётганини кўрасан ва ҳоланки улар сени (ҳақиқатда) кўрмайдилар".

Руҳул баён тафсиридан.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Фарғонанинг Косон шаҳридаги дарвешлар, XIX аср охири.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ошиқ кишининг сухбати,
Ишқсиз одамга балодир.

Юнус Эмро

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Нафс

Нафс уч хил бўлади:
1. "Нафси аммора" — ёмонликка ундовчи нафс.
"Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса—
албатта ёмонликка буюргувчидир".

(Юсуф сураси, 53-оят.)

2. "Нафси лаввома" — маломатгўй нафс.
"Ва Мен маломатгўй нафсга қасам ичурман".

(Қиёмат сураси, 2-оят.)

"Маломатгўй нафс"
Аллоҳ таолога ибодат қилишда қосирлик — бепарволик қилган эгасини маломат қиладиган нафсдир.

3. "Нафси мутмаинна" - хотиржам нафс.
"(Қиёмат Кунида ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): "Эй (Аллоҳнинг зикри билан) хотиржам (бўлган) нафс".

(Фажр сураси, 27-оят.)

Каналга уланиш
⤵️

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Бизларни хам шу сафдагилардан қилсин.
Пирларимиз ким бўлишидан қатиий назар бир биримизни ғайбдан бўлсада Аллоҳ учун яхши кўрайлик азизлар.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Энг буюк илм хаддини билмоқдир.
Бахоуддин Нақшбанд.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Уммон (океан) қанчалик катта бўлса бўлсин, Инсон ундан фақатгина ўз кафти миқдорича сув ола олади...

Шамс Табризий
@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

«ҚАЛБни Аллоҳ беради, уни тўлдириш эса, сенинг ишинг!».

Шамс Табризий.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

АЛЛОҲ МАРҲАМАТЛИЛАР МАРҲАМАТЛИСИДИР

Бир аёл Мусо алайҳиссалом ҳузурига келиб:
- Ё Набийяллоҳ, Раббингизга дуо қилинг, менга қалбимнинг қувончи бўладиган солиҳ бир фарзанд берсин(!), - деди.

Мусо алайҳиссалом бу аёлга солиҳ фарзанд беришини сўраб Парвардигорга дуо қилдилар.

Бироқ, Аллоҳ таоло:
- Мен уни ақим (бепушт) деб ёзиб қўйганман, - деди.

Мусо алайҳиссалом аёлга юзланиб, Аллоҳ таоло унинг тақдирига бепушт деб ёзиб қўйганлигини айтдилар. Аёл қайтиб кетди ва бир йилдан сўнг яна келиб:
- Ё Набийяллоҳ, Раббингизга дуо қилинг, менга қалбимнинг қувончи бўладиган солиҳ бир фарзанд ато қилсин(!), - деди.

Мусо алайҳиссалом яна бир карра Аллоҳга илтижо қилиб, мазкур аёлга солиҳ фарзанд беришини сўрадилар. Аллоҳ азза ва жалла деди:
- Мен бу аёлни ақим деб тақдирини битганман. Аёл буни эшитиб яна қайтиб кетди.

Бир йилдан сўнг ҳазрат Мусо алайҳиссалом ўша аёлни қўлларида бир гўдакни кўтариб юрган ҳолида кўриб қолдилар.

Бундан бениҳоя ҳайратга тушар экан, Калимуллоҳ ундан:
- Бу кимнинг боласи?- деб сўрадилар.
- У менинг болам! - деди аёл.
Шунда Мусо алайҳиссалом "бу ерда қандай сир-синоат бор экан?", дея Аллоҳга юзландилар:
- Ё Аллоҳ, бу аёл қандай қилиб болали бўлиши мумкин, ваҳоланки, Сен уни ақим деб ёзиб қўйган бўлсанг?!

Шунда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан жавоб келди:
- Ҳар сафар уни ақим десам, у "Раҳим!", деди. Бас, ахийри, раҳматим қудратимдан ғолиб келди.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Бир олимдан сўрадилар:
«Ошиқ қандай бўлади?»
Олим жавоб берди: «Инсонлар билан оз мулоқотда бўлади. Кўпроқ Рабби билан юзма-юз қолади. Кўриниши сассиз-садосиз, лекин узлуксиз тафаккур ҳолида бўлади. Қараганда кўрмайди, чақирганда эшитмайди, суҳбат чоғи ҳеч нарса англамайди. Бошига бир фалокат тушса, эзилмайди. Оч қолса, очлигини ҳис этмайди. Кўриниши пажмурдадир. Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайди. Узлатда Аллоҳга муножот қилади. Дунёлик юзасидан дунё аҳли билан олишмайди».

Мукошафатул Қулуб

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Хикояда келишича бир аёл Хасанул Басрий (рохматуллохи алайҳ)ни олдиларига келиб сўради:
- Эй устоз, мени бир вафот этган қизим бор эди, шу қизимни тушимда кўрмокчиман, шу сабаб менга бир хос нарсалардан ўргатсинлар токи тушимда уни кўрай.
Шунда (Хасанул Басрий рохматуллохи алайх) у аёлга бир намозни ўргатдилар, бас аёл тушида қизини кўрди, уни устида қатрондан (қора сақичдан) кийим бор эди, уни бўйнида кишан бор эди, уни оёғларида ўтдан бўлган занжирлар бор эди, аёл уйғониб кетиб Хасанул Басрий (рохматуллохи алайх) ни олдиларига йиғлаб бориб, кўрган нарсаларини сифатлаб берди. Хасанул Басрий ўзини асхоблари билан (бўлган воқияга) йиғладилар, сўнгра бир қанча муддат ўтди, Хасанул Басрий (рохматуллоҳи алайҳ) тушларида аёлнинг қизини жаннатдаги сўриларни устида, бошларида машриқ ва мағриб ўртасини ёруғ қиладиган тожни кўрдилар, бас у қиз айтди:
Эй устоз мени танидингизми? Хасанул Басрий (рохматуллохи алайх) айтдилар:
- Йўк!
У қиз айтди:
- Мен сизни олдингизга келган аёлнинг қизиман.
Шунда Хасанул Басрий (рохматуллохи алайх) айтдилар:
- Бу манзилга етишишлигни сабаби нима? У киз айтди:
- Эй шайх бизни қабристонимиздан бир киши ўтиб Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламга бир марта саловат айтиб савобини (қабристонда ётганларга) бағишладилар, қолаверса бизни қабристонимизда беш юз элликта (550) инсон азобда ётар эди, бас (шу саловатдан сўнг) бир нидо бўлди бу кишини Набийимиз соллаллоху алайхи ва салламга айтган саловатини барокати билан, улардан азобни кўтаринглар .

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Aллоҳ ризоси учун нон берсанг, сенга ҳам нон берилади.
Aллоҳ ризоси учун жон бағишласанг, сенга ҳам жон бағишланади.
Чинорнинг барглари тўкилса, Аллоҳ унга баргсизлик озиғи, озиқсизлик озиғини бағишлайди.
Сахийлигинг сабабидан қўлингда молинг қолмайдиган бўлса, Аллоҳнинг лутфи қандай қилиб сени оёқости қилиб қўйсин?
Экин экган кишининг омбори бўшайди. Аммо бу ишнинг яхшилиги эртага экинзорда маълум бўлади.
Агар буғдой омборда қоладиган бўлса, совурилиб, қурт-қумурсқалар ва сичқонларга ўхшаган нарсалар уни батамом тозалаб ташлайди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Кўзингни юмгин-у, бўл баъзан сўқир
Ортингдан ёмонлар, тухматлар тўқир.
Ғийбатлар ҳеч сени, қилмасин маҳзун
Меванинг сарасин, қушлар ҳам чўқир..

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Машуқ васлида куймоқ,
Ошиқ учун даводир.

Шаҳбоз девона

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

#Бу_илм

ОСМОНЛАР ВА ЕРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ

👉 Шанба куни ҳеч нарса яратилмади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди.

Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди».

Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади».

Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани».

Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.

Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик».
Ҳабарда келтирилишича,

➖ Якшанба куни осмонларни яратди;

➖ Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди;

➖ Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди;

➖ Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди;

➖ Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди;

➖ Жума куни Одамни яратди;

➖ Шанба куни ҳеч нарса яратмади.

Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур».

«Қиссаси Рабғузий»дан.

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Бошингга энг қийин кунлар тушиб, сен бардош бера олмайдиган ҳолатга келганда, асло сабрингдан воз кечма... Ана шу ҳолат тақдирингни ўзгартирадиган ҳолатдир!

Жалолиддин Румий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ сўфий эдиларми?

- Тасаввуфи йўқ одам фосиқ одам.

© Аброр Мухтор Алий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

ЖИН.

Убай ибн Каъб р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда хабар берилишича, кунларнинг бирида у кишининг ҳурмо заҳираси камайиб қолибди. Тунларнинг бирида у ҳурмоларини қўриқлашга аҳд қилди. Шунда у вояга етган йигитни кўрди. У билан саломлашди ва сўради:
- «Сен кимсан, жинми ёки инсонми?».
У жавоб берди: - «Мен жинман». Убай деди: - «Менга қўлингни узат». У қўлини узатганида кафти итнинг юнгли кафтига ўхшар эди. Убай сўради:
- «Жинлар шу тариқа яралганми?». У деди:
- «Жинлар улар орасида менданда кучлироқ (жин) йўқ эканлигини биладилар». Убай сўради:
- «Сени (бу ерга) нима олиб келди?». У деди: - «Бизга маълум бўлишича сен садақа қилишни яхши кўрар экансан. Шу сабабдан биз сендан бирор озуқа олиш учун келдик». Убай сўради:
- «Бизни сизлардан нима ҳимоя қилади?». Жин жавоб берди:
- «Бақара сурасидаги «Оят ал-Курсий». Кимки ушбу оятни эрталаб ўқиса кечгача биздан омонда бўлади. Кимки уни кечқурун ўқиса, биздан эрталабгача омонда бўлади».
Тонг отгач Убай Пайғамбар алайҳиссолату вассалом ҳузурларига келиб барчасини айтиб берди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- «Ярамас бўлсада, ҳақни айтибди».

(Насоий «ас-Сунан ал-кубро», Табароний «ал-Кабир», Ибн Ҳиббон)

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

" Зоҳирий поклик яни таҳорат, намоз, тиловатни ўрганиш осон, аммо қалб таҳорати ва нафсни поклаш учун Машойихлар суҳбатида ўтиришдан бошқа чора йўқ ".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

“Қалб сирига эришганлар нима қиларлар биласанми?
Жаҳл қилмаслар, хафаям бўлмаслар, ранжитмаслар ва ранжимаслар ҳам.
Ҳар нарсада бир гўзалликни кўрурлар. Ҳеч бир нарсани одам боласидан деб билмаслар. Роббидан дея биларлар.
Ҳар нарсани Ундан умид қиларлар.
Ундан кутарлар.
Жим бўларлар ва жим сўзлашарлар”.

Ҳазрати Мавлоно Румий

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

"Бирор кимсани ғийбат қилмоқчи бўлганимда эди, албатта онамни ғийбат қилардим. Чунки онам, менинг ҳасанотларимга одамларнинг лойиғидир "!.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Хасанул Басрий рохматуллохи алайхдан ривоят, албатта у (зот) айтдилар:
- Кимийки ўзининг уйқусида ўликлардан биронтасини кўрмоқликни ирода қилса, бас токи хуфтон номозини суннату витр билан биргаликда тўлиқ ўқисин, сўнгра тўрт(4) ракъатлик (нафл) намозини ўқийди, хар бир ракъатда фотиха сурасидан кейин "ал-хаакумут-такасур" сураси ўқилинади. Сўнгра тўшагига ётади ва "Алохим менга фалончини қайси ва қандай бўлган холатини кўрсатгин" деб дуъо қилади. Иншаа Аллоху таъола ўша уйкуда кўради .

Китабул мужарробот китобидан.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: Кунларнинг бирида масжидда ухлаб ётган эдим. Жаноза ўқиш учун бир маййтни олиб келганлар овозидан уйғониб кетдим. Ўзимга ўзим, мен ҳам жаноза ўқийман, сўнг биргалашиб дафнига ҳам қатнашаман, дедим.
( Ибн Жавзий марҳумни танимайди, унинг юзини асло кўрган эмас)
У сўзида давом этади: Одамлар маййитни дафн этгандан кейин ҳаммалари кетиб қолдилар. Мен ёлғиз қолиб, таажжубландим.
Кейин қабрнинг олдига ўтириб: Эй Раббим, бу инсон ҳузуринга келган бир меҳмон, мен уни танимайман. Агар у меникига келса, танимасам ҳам ҳурматини жойига қўйган бўлардим. Сен эса саховатлиларнинг энг саховатлисисан. Шундай экан, ўзинга келган бу "меҳмонга" қандай эҳтиром кўрсатар экансан-а?!Шундай дедиму қабристондан чиқиб, масжидга бориб ухладим. Чунки мусофир эдим.
Тушимда оппоқ кийимли бир кишини кўрдим. У:
— Мен учун Аллоҳга дуо қилган сенмидинг?
— Сен кимсан?
— Сен қабр олдида ҳаққига дуо қилган одам менман. Аллоҳнинг номига қасамки, мана шу дуойинг сабаб Аллоҳ мени кечирди, деди.

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…

Нақшбандия

@naqishbandiya

Читать полностью…
Подписаться на канал