✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН. ⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ. 👨💻 Админ: @Namoz_Creator Реклама: @Namoz_Creator Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА
ХАЙР КЎЗОЙНАК - КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ ТАБИЙ УСУЛИ!
Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири
Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин!
Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш!
Батафсил малумот:👇
https://kshop10.site/Fj1vXG/
(Бугун мижозлар учун бепул консултация ва акциялар мавжуд)
АЁЛИНГИЗНИНГ АЙБУ НУҚСОНЛАРИНИ ЮЗИГА СОЛМАНГ!
Аёлингизга керагича эҳтиром кўрсатишни унутманг. “Аёл киши ҳеч нарсани тушунмайди”, деган такаббурона фикрни қўйинг. Аёлингизнинг айбу нуқсонларини юзига солманг. Йўқса қалби жароҳатланиб, ўзига бўлган ишончи йўқолади. Шунингдек, бошқалар олдида ҳам уни танқид қилманг. Бинобарин, бу билан унинг ҳурматини ҳам, ўз ҳурматингизни ҳам бир пул қилган бўласиз. Унинг ишларини олқишлашда қизғанчиқ бўлманг. Аёлингиз нима яхши иш қилса мақтанг. Яна шуни унутмангки, бир-бирингиз билан тортишганингизда доим ўзингизни ҳақ деб ўйламанг. Сиз ҳам хато қилишдан маъсум эмассиз.
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#Бисмиллаҳ
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹
🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!
🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!
АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!
✨ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Беш нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди...
13 июль куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солиб қўйди.
Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб:
#саловотлар.
"Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва анзилҳу муъқода индака явмил қиямати."
Эй Аллоҳим, Ҳабибинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га салоту салом йўлла. Уни қиёмат кунида тинч ва осойишта (мақоми Маҳмуд) бир ерга қўй. "
🍃
"Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин абдика ва росулика ва алал мўъминийна вал мўъминаати вал муслимийна вал муслимаати"
Аллоҳим, Ҳабибинг ва росулинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га саловот юборгин. Мўмин бўлган эркак ва аёлларга, мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айлагин.
🍃
"Аллоҳумма солли ва саллим аълаа шафийъинаа Муҳаммадин ва аълаа ааълиҳи ва соҳбиҳи ажмаъиин."
Аллоҳим, Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га, уларнинг оиласи, саҳобалари, барчасига салоту салом юборгин.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
🔴 Хайрия Ассалому алайкум
Умаров Муслимбек 5 Ёшда ташхиси ДЦП Фаргона вилояти Кукон шахри Бокувчиси йук Онаси карамогида Оталари оламдан утган Оналари Ошхонада идиш товок ювиб ва кунлик ишларда ишлаб икки нафар фарзандини даволатиб тарбия килади. Муслимбек аввалрок фондимиз томонидан даволанишга юборилган ва натижалар жуда яхши булган. Муслимбекни навбатдаги даволаниши ва Хиндистондаги даволаниши учун 60 000 000 сум маблаг керак.
Азизлар имконимиз борича Хайрияларда Хиссамизни кушайлик...
💳Карта раками: Саиджонова И.
5614 6835 1448 7628 9860190102777942
Сбербанк: 2202208028372838
Ботиршер А.
Расмий "Болажон дунёси" хайрия фонди: 916751327
Кунига 20 дақиқа...
Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;
Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;
Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;
Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;
Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;
Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;
Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;
Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.
“Ирфон” тақвимидан
@ravza_uz
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
РИЗҚНИНГ КАЛИТЛАРИ.
🗝 1. Иймон:
«Агар ўша жойнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганида, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Шунинг учун уларни қилган гуноҳлари сабабли ушладик» (Аъроф сураси, 96-оят).
🗝 2. Тақво:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўяди ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»
(Талоқ сураси, 2 3 оятлар)
🗝 3. Истиғфор:
«Мен: «Роббингиздан мағфират сўранглар, У Зот Ғофурдир, устингизга осмондан ёмғир ёғдирур» дедим»
(Нуҳ сураси, 10 12 оятлар)
🗝 4. Шукр:
«Роббингиз сизга: «Шукр қилсангиз, зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир» деб билдирганини эсланг»
(Иброҳим сураси, 7 оят).
🗝 5. Инфоқ ва эҳсон:
«Айт: «Роббим қайси бандасини хоҳласа, ўшанга ризқни кенг қилур ёки тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир»
(Сабаъ сураси, 39 оят)
🗝 6. Никоҳ:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, билгувчи Зотдир»
(Нур сураси, 32 оят).
🗝 7. Таваккул:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилсангиз, У Зот қушни ризқлантирганидек, сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. Қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ қайтади», деганлар.
(Имом Термизий ривояти.)
🗝 8. Силаи раҳм:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқи кенг ёки умри узоқ бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин», деганлар».(қариндошлар билан асосан камбағаллари билан борди келди қилсин)
(Имом Бухорий ривояти.)
🗝 9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани бир бирига эргаштиринглар. Босқон темир, олтин ва кумушдаги кирни кетказганидек, ҳаж ва умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади», деганлар.
(Имом Термизий ривояти.)
🗝 10. Муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади» деганлар.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАЛАРНИ ЧАҚИРИШ
#турли_масалалар
❓1770-САВОЛ: Мен ўғил кўрсам, исмини Муҳаммад деб қўймоқчиман. Агар исмини Муҳаммад қўйсам, ўғлимни ҳар чақирганимда салавот айтишим керакми? Шундай деб эшитдим. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап нотўғри. Чунки "Муҳаммад" Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Аммо мазкур номни бирор инсонга қўйилса, бу ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга салавот айтилмайди. Шунингдек, Муҳаммад исми қўйилган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар татбиқ қилинмайди. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
☪ 2025-йил
🗓 21- Июлъ
🍀 ДУШАНБА 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:30 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:08 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰
🌇 АСР - 17:38 🕰
🌆 ШОМ - 19:52 🕰
🌃 ХУФТОН - 21:26 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
МАНБА: NAMOZ VAQTLARI
НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋
Ва ИншаАллох сизга керакли дуоларни ҳам шу каналдан топасиз 🤲
🎙 Ибратли маърузалар 😊
😭 Бенамознинг ахволи 😢
☝️ Намозга бефарқ бўлманг
👉 Намозни (0)дан ўрганиш 👈
#Дуо 🤲
Бозорга кирганда ўқиладиган дуо
لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَريكَ لَهُ لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي ويُمِيتُ وَهُوَ حَيٌّ لا يَمُوتُ بِيَدِهِ الخَيْرُ وَهُوَ على كُلّ شَيْءٍ قَدِير
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйи ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр.
Маъноси: Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Барча мулк Аллоҳникидир ва ҳамд Унинг учундир. У (зот) тирилтиради ва ўлдиради. У тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг қўлида ва У ҳар бир нарсага қодирдир.
(Имом Термизий ривояти).
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
📖 Қалблар орасидаги масофа
Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?
Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.
Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.
Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ:
1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик
3. Кўп савол бермаслик
4. Касал бўлганда кўргани бориш
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш
7. Хатоларини кўрмасликка олиш
8. Уйини жосусларча кузатмаслик
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ
19. Хизматчисига қарамаслик
20. Боласига ширин сўзлар айтиш
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
ЙИҒЛАМА, АБУ БАКР!
Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотига сабаб бўлган хаста пайтида мажолсиз ҳолда чиқдилар ва минбарга кўтарилиб бундай дедилар:
– Бандага дунё ва унинг зийнати таклиф қилинган эди, у охиратни ихтиёр қилди.
Бу сўзларнинг маъносини ҳазрат Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким фаҳламади.
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Нафақат ота-онамиз, балки ота-боболаримиз, фарзандларимиз, ўзларимиз ва молларимизни сизга фидо қилайлик, – деб йиғлаб юборди у.
– Йиғлама, эй Абу Бакр! Шубҳасиз, мен учун инсонларнинг энг садоқатлиси – Абу Бакр. Агар инсонлардан халил – дўст тутсам, Абу Бакрни тутган бўлур эдим. Лекин у менинг биродарим.
Масжид эшикларидан бирортаси ҳам қолмай беркитиб ташлансин, фақат Абу Бакрнинг эшигидан ташқари, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу яна йиғлади ва:
– Менинг ўзим ҳам, молим ҳам сизники, эй Аллоҳнинг Расули!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради» (Анкабут сураси, 45-оят).
Бузуқлик - хунук амалларга қўл уришдир. Масалан, зино каби. Ёмонлик - шариат ва ақл ёмон санаган ишдир. («Тафсири Насафий» китобида келган, 2/678).
Инсоннинг намоз билан аввалбошдан машғул бўлиши уни бузуқ ва ёмон ишларга қўл уришидан ман қилади. Намоз улардан тийилиш учун асосий сабабдир. Чунки, намоз Аллоҳ таолога муножот, яъни ёлворишдир. Бу эса, У Зотнинг тоат-ибодатига тўлалигича юзланиш ва Унга маъсият қилишдан буткул юз буришдан иборатдир. («Тафсири Абу Саъуд» китобида келган, 7/42).
Ким намозга тўла риоя қиладиган бўлса, бу амали уни бир кун келиб ёмонликлардан халос бўлишига олиб келади. («Тафсири Насафий» китобида келган, 2/678).
Имом Абу Олия айтадилар: «Албатта, намознинг уч дўсти бор. Қайси намозда ушбу уч дўст топилмас экан, унинг маъноси қолмайди. Улар: ихлос, хавф ва Аллоҳнинг зикридир. Ихлос - яхшиликка буюради, хавф - ёмонликдан қайтаради ва Аллоҳнинг зикри Қуръонга - буюради ҳам, қайтаради ҳам». («Тафсири ибн Абу Ҳотим» китобида келган, 9/3099).
Ҳар қайси ҳолатда ҳам, намозларнинг риоясини қилувчи киши намозларга бепарво кишидан кўра бузуқлик ва ёмонликдан йироқ бўлади. Шунингдек, намозхонлар ичида ўқиган намозлари уларни бузуқлик ва ёмонликдан қайтармаётганини кўрамиз. Бу эса, намозхонлардан ҳеч бири муаммосидан халос бўла олмайди, деган маънони тақозо қилмайди. («Тафсири Замахшарий» китобида келган, 3/456).
Бунинг бирдан-бир сабаби кишининг намозини буюрилгандек кўринишда адо қилмаслигидир.
Намоз - уни ҳақиқатда адо қилган ва унинг буйруқларига амал қилишда нафсига қарши курашган кишига бузуқлик ва ёмонликни тарк қилиши учун энг афзал василадир. Бироқ, намоз - уни дунёда риё ва нифоқ учун васила қилган кишининг зарарига хужжат бўлади ва охиратга эмас, дунёга васила қилгани учун маъсияти, гуноҳи, ва Аллоҳдан бўлган узоқлигини яна ҳам зиёда қилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимнинг намози уни бузуқлик ва ёмонликдан қайтармаса, унинг Аллоҳдан фақат узоқлашгани қолади».(«Мўъжамул кабир» 11/150 ва «Муснади Шиҳоб» 1/605 китобларида келган).
Ким намоздан тарбия олишдан бебаҳра қолса, тутган йўлининг тўғри бўлишига, хулқлари ва қиладиган ишларида мўътадил бўлишига эришиши қийинлашади. Чунки, намоз нафсда кишини яхшиликлар томон етаклайдиган ва ёмонлик ва пасткашликлардан узоқлаштирадиган қувватни пайдо қилади. («Сиррун нажоҳ» китобида келган, 12-бет).
Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.
Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси
✅ У Л А Ш И Н Г !!!
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Қалбингиз нимага боқмоқда?
Кўпинча тез-тез умидсизликка тушишимизнинг сабаби бу нигоҳимизни янглиш нарсаларга қаратишимиздир. Масалан, гуноҳ содир этиб қўйсак, Роҳийм зотдан кўра, гуноҳларга диққатимизни қаратамиз. Кўнглимизни синдиришса, тузатувчи Жаббор зот ўрнига, кўнгил синиқларига назар соламиз. Оғриқдан азоб чексак, дардга нигоҳимизни қаратамизу, барча оғриқларни аритувчи Зотни кўрмаймиз. Жароҳатлансак, жароҳатга эътибор қиламизу, бироқ уни даволовчи Зотни кўрмаймиз. Қўрқсак, бутун нигоҳимизни Ҳафиз зотга эмас, қўрқувга қаратамиз. Муаммога дуч келсак, унга ечим берувчи Зотни эмас, балки муаммоларни кўрамиз. Дунё камчиликларини кўрамизу, Аллоҳнинг мукаммаллигини кўрмаймиз. Эртани эмас айни вақтни, мевани эмас дарахтни, атиргулни эмас тиканни кўрамиз. Дардлар, чорасизлик, умидсизликнинг барига биз нигоҳимизни Холиқ ўрнига, махлуқотга қаратишимиз сабабчи бўлади. Энди ўзингизга савол беринг: қалбингиз нимага назар солмоқда?
Ясмин Мужоҳид
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#Диққат
БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯
👨🏻⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
😶🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
⁉️Охиргача ўқинг
Отзыв: /channel/snekeoils
☪ 2025-йил
🗓 22- Июлъ
🍀 СЕШАНБА 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:31 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:08 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰
🌇 АСР - 17:37 🕰
🌆 ШОМ - 19:52 🕰
🌃 ХУФТОН - 21:24 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
МАНБА: NAMOZ VAQTLARI
НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋
Ва ИншаАллох сизга керакли дуоларни ҳам шу каналдан топасиз 🤲
🎙 Ибратли маърузалар 😊
😭 Бенамознинг ахволи 😢
☝️ Намозга бефарқ бўлманг
👉 Намозни (0)дан ўрганиш 👈
#muftiy_minbari
АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
ДЎСТНИНГ ҲАҚИ
Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир:
1. Янглишса, кечиради.
2. Кўз ёшларига раҳм қилади.
3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.
4. Узрини қабул қилади.
5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.
6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.
7. Дўстлигини муҳофаза этади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.
9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул қилади.
12. Совғасини қабул этади.
13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Номусини ҳимоя этади.
17. Эҳтиёжини қондиради.
18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.
19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.
20. Истакларини инкор қилмайди.
21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиради.
23. Саломига алик олади.
24. Суҳбатини ёқтиради.
25. Яхшилигини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиқлайди.
27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.
28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.
29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.
30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.
Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.
Қиёматли дўстларимизга юбориб қўямиз.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#муфтий_минбари
📹 ЖАМИЯТНИ ПАРОКАНДА ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
НАМОЗДАН КЎНГИЛ ТЎЛМАСА, ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓1769-САВОЛ: Ўқилган намозимдан кўнглим тўлмади. Шу намозни қайта ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бўлиб, унга кўра намоз қуйидаги ҳолатларда қайта ўқилиши лозим:
• Намозда бирор фарз амал бажарилмай қолиб кетган бўлса;
• Намозда бирор вожиб амал қасддан бажарилмай қолиб кетса;
• Намозда бирор вожиб амал унутиб бажарилмаса ва намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилинмай тугатилган бўлса.
Агар намозда суннат амаллар тарк қилинган бўлса ёки намоз макруҳлик билан ўқилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқиш вожиб эмас, балки мустаҳаб (чиройли саналган) иш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда қайтадан ўқимаса ҳам гуноҳкор саналмайди.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, кўнгил тўлмаслиги юқорида санаб ўтилган фарз ёки вожиб амал тарк қилинган ҳолатлар сабабли бўлса, намоз қайта ўқилиши керак. Аммо ҳақиқатда собит бўлмаган шубҳа-гумонлар, васвасалар сабабли кўнгил тўлмаётгандек бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқилмайди. Чунки кўп ҳолларда “кўнглим тўлмаяпти”, деб намозни қайта-қайта ўқийвериш инсонни ўзига бўлган ишончини йўқотади ва васваса касалига чалинишига олиб келади. Шундай экан, намозда бажариладиган фарз, вожиб, суннат амаллар ҳақида яхши ўрганиш, энг асосийси турли хаёлларга чалғимасдан намозни эътибор билан адо этиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#муфтий_минбари
📹 ДУО ЭШИГИНИ ҲАЛОЛ ЛУҚМА ОЧАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#Бисмиллаҳ
☀️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоху ва барокатуҳ! 🌸
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик-омонликда ўтган ҳар бир тонг
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР! 🌺
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР
Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
Манба: mehrob.uz
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар
КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ...
Йўл қараб кутган кўзларни...
Бизни деб йўл босган оёқларни...
Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...
Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни...
Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни...
Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...
Қарзини узолмадик...
Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига" деб қилинг...
Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...
Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...
Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...
Мудом у даврада йўқ экансиз, шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин...
Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!
Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...
Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
1. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.
2. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.
3. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.
4. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
5. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
6. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.
7. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
8. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.
9. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
10. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
12. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.
13. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.
14. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
15. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.
16. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).
17. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).
19. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
20. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг сийратига кира олмайди.
21. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
22. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.
24. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
25. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
26. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.
27. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
28. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
29. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
📢 ДИҚҚАТ! БУГУН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!
🌡 Ўзбекистонда ҳарорат +45° ва ундан ҳам юқори бўлиши кутилаяпти!
Мутахассислар оғир иссиқлик тўғрисида жиддий огоҳлантириш беришди.
🕚 11:00 дан 17:00 гача — кўчада юриш, тўғри қуёш остида қолиш жуда хавфли!
✅ Иссиқ уриши, сувсизланиш, босим тушиши — буларнинг барчаси ҳақиқий таҳдид.
👉 Айниқса:
👵 Қариялар
👶 Болалар
🚶 Кўчада ишловчи инсонлар — эҳтиёт бўлинглар!
🪴 Илтимос, бугун имкони борича уйда қолинг. Ҳарорат осмонга чиқиб кетди!
Агар дам олишга чиқмоқчи бўлсангиз ҳам, соя, сув, салқин жойлар ҳақида ўйланг!
📲 Яқинларингизга ушбу эълонни юборинг — биз бир-биримизни огоҳлантириб, асраб қолишимиз керак.
Иссиқни менсимаслик — хато!
Соғлиғингиз ўз қўлингизда!
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:
أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)
"Насиҳатлар гулдастаси"дан.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
#Бисмиллаҳ
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹
🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!
🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!
АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!
✨ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6