🤲 Аллоҳдан сўрасангиз фақат шуни сўранг....
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💎 ЦЕНИТЕ РОДИТЕЛЕЙ - ОТА-ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ!
🎙 Одильхонкори Юнусхоноглы - Одилхон қори Юнусхон ўғли
🎞 (Часть вторая) - Иккинчи қисм
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo
Аллоҳим, Онамни мағфират қил
Муҳаммад ибн Сирийн раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни: "Аллоҳим! Онамни ва мени ҳамда онамга ва менга истиғфор айтганларни мағфират қилгин" деяётганини эшитдик. Шундан бери Абу Ҳурайранинг дуосидан умидвор бўлиб, унга ва онасига мағфират сўрайдиган бўлдик".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 МАСЖИДДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
❓CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа аълал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туради” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
📖 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️Ўлим ҳар биримизнинг бошимизда бор...
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#odob
Энг бахтли инсон
Бир олимдан "Инсонларнинг энг бахтлиси?" ким деб сўрашди.
"Инсонларни бахтли қилган" деб жавоб берди олим.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!
♻️ Улашинг
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Қутлуғ Жума айёмингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу кунда қиладиган барча ибодат ва дуоларингизни ижобат этсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин.
🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Бир яхшиликка ўн яхшилик қайтади
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди.
Негадир кўнгли анор тусади. Буни эри - ҳазрати Алига айтди. Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.
Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради. Иймон ва
ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар. Тиланчи хурсанд бўлди. Уйга
келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар. Ҳазрати Фотима
узрни қабул қилиб:
- Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин, - деди.
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий
турибдилар. Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.
- Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бериб юбордилар, - дедилар
Салмон.
- Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак
эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.
Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:
- Баракот учун олиб қолган эдим, - дедилар.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
🍀Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: 🌷"Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#bir_oyat
Яхшиликлар ёмонликларни кетказади
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади" (Ҳуд сураси,114-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!" деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ayting
Айтинг (эй Муҳаммад!): "Сизларга булардан ҳам яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган боғ (жаннат)лар, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Аллоҳ бандаларни кўриб (кузатиб) турувчидир" (Оли Имрон сураси, 15-оят).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши!
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.
Кунингиз хайрли ўтсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ilm
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Инсон илмга нон ва гўштдан ҳам кўра муҳтождир".
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!
(Зумар сураси,53-оят).
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💎 ЦЕНИТЕ РОДИТЕЛЕЙ - ОТА-ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ!
🎙 Одильхонкори Юнусхоноглы - Одилхон қори Юнусхон ўғли
🎞 (Часть первая) - Биринчи қисм
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis
Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zikr
1 кунда 100 марта истиғфор
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Муслим ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади,
гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди.
Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️Диннинг устидан кулманг!
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ السَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"
⠀
• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📖 Фарзанд қачон қори бўлади?
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Холис Аллоҳ учун қилган амалингиз борми?
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).
❓Фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз бор-ми?
© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mujda
Алҳамдулиллаҳ, астағфируллоҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд айтсалар ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади", дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy