Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot
🕋 Ҳажнинг 12 одоби
2-одоб
Кимга зулм етказган ёки кўнглини қолдирган бўлса, узр сўрасин
💠 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларнинг ҳажлари мабрур, саъйлари машкур, амаллари ҳусни мақбул, гуноҳлари мағфур бўлишини насиб қилсин.
🕋 Маккаи Мукаррама: 26.06.2023
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_juma_salavot_nur
КИМ 100 ТА САЛАВОТ АЙТСА...
📿 Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔥 Зино бу - фақат бегона аёл билан бўлиш дегани эмас ❌
🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аъла саййидина Муҳаммад
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mutolaa_halol_harom_farzand
ҲАЛОЛ-ҲАРОМНИ АЖРАТМАБСИЗ!
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир шогирди бўлиб, у зот унга тазкия ва талқинга ижозат берган эди. Бир куни у ўғилчасини етаклаб устози зиёратига келди. Салом-аликдан сўнг ўғлини таништириб, унинг ҳаққига дуо қилишларини сўради. Ҳазрат боланинг ҳаққига дуо қилдилар.
Гап орасида устоз боланинг ёшини ҳам сўраб қолдилар. Шогирд «Болам ўн уч ёшда», деди. Мамлакатдаги қонун бўйича болаларга ўн уч ёшгача чипта нархининг ярми тўланар, ўн учга тўлган кунидан бошлаб уларнинг чиптаси ҳам катталар каби тўла баҳосига харид қилинар эди.
Ҳазрат болага чиптанинг қайси нархда олинганини сўраб қолдилар...
⏯ Давоми
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌹Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг - янги кун барчамизга муборак ва хайрли бўлсин!
🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танангиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🤲 Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uyi
#zul_hijja_haj_zikr_rõza
🌙 ЭРТАГА РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар.
📅 2 зулҳижжа - 29 май - пайшанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:51
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Рўза тутишларига сабабчи бўлинг /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_ibodat
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 1 КУНЛИК РЎЗАСИ - 1 ЙИЛГА ТЕНГ
💠 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_ibodat
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир".
📅 Расулуллоҳ алайҳиссалом:
"Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", деганлар.
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
🌅 Хайрли тонг, кунингиз баракали ва мазмунли ўтсин!
🤲 Аллоҳим барчамизга кетар чоғимизда "Лаа илаҳа иллаллоҳ" иймон калимаси билан кетиш насибасини бергин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_haj_zikr_rõza
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН! БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир", деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
⏯ Батафсил
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕋 Ҳажнинг 12 одоби
1-Oдоб
Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиш
💠 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларнинг ҳажлари мабрур, саъйлари машкур, амаллари ҳусни мақбул, гуноҳлари мағфур бўлишини насиб қилсин.
🕋 Маккаи Мукаррама: 26.06.2023
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
#hayit_azho_mabruk
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2025 йил 6 июнь куни нишонланади
🕌 Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2025 йил 6 июнь кунига тўғри келади.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни соғ-саломат етказсин...
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo_asr_namoz_mustajob
🤲 ЖУМА КУНИ АСРДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛИНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар”, дедилар.
🔹 Солиҳлардан бири айтади: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим”.
🔹 Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_haj_zikr_rõza
🌙 ЭРТАГА РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар.
📅 3 зулҳижжа - 30 май - жума
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:51
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Рўза тутишларига сабабчи бўлинг /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_ibodat
🌙 ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ
Зулҳижжанинг илк ўн кунлигида нафл рўза, ибодатлар, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, хайру саховат каби эзгуликларни бажариш мустаҳаб бўлса, Арафа кунида бу амаллар янада фазилат касб этади.
Уламолар "Фазилатда қай бири кучли: зулҳижжанинг аввалги ўн куними ёки Рамазоннинг охирги ўн кунлигими?", деган саволга: "зулҳижжанинг ўн куни кундуз кун эътибори билан афзал, рамазоннинг охирги ўн кунлиги эса кечалар эътибори билан афзал, зеро унда қадр туни бор", дея жавоб берганлар.
Батафсил
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_ibodat
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ
📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар" дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_rõza
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ 10 КУНЛИГИДА АФЗАЛ БЎЛГАН АМАЛЛАР:
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_zikr_ibodat
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zulqada_harom_oy_haj
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНГИЗ ва ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📆 Милодий 2025 йил 28 май – ҳижрий 1446 йил Зулҳижжа ойининг 1-кунига тўғри келади.
📆 5 июнь – Арафа куни.
📆 6 июнь – Қурбон ҳайити.
🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
🔹 Маъноси: Аллоҳим, бу ойни бизга барака ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zul_hijja_haj_zikr_rõza
🌙 ЭРТАГА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар.
📅 1 зулҳижжа - 28 май - чоршанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:14
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:50
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Яқинларингиз рўза тутишларига сабабчи бўлинг /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❗️ Қурбонликка оид ҳукмлар
❓САВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг ёши муҳимми?
✅ ЖАВОБ: Албатта. Қўй ва эчкининг бир ёшлиси, молнинг икки ёшлиси, туянинг эса беш ёшлиси қурбонликка лойиқ ҳисобланади. Фақиҳлар наздида, қўйларнинг олти ойлиги ҳам қурбонликка лойиқ ҳисобланади.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy