20589
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
#hadis #sinov #musibat #ajr
🎁 ҲАР БИР МУСИБАТ УЧУН АЖР БОР
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.
Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#salavot #juma #duo #shafoat
ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГЛАР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
Салавот айтсангиз...
Ғам-ташвишлар кетади...
Гуноҳлар мағфират қилинади...
Қалблар юмшайди...
Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
Дуолар ижобат бўлади...
Касалликларга шифо бўлади...
Шафоатга муяссар бўлинади...
Фақирлик кетади...
Руҳ покланади...
Жон беришда енгиллик бўлади...
Қабрда роҳат ва нур бўлади...
Сиротдан осон ўтилади...
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🥀 Уларнинг ҳазиллашиб қилган дуоси ҳам қабулдир.
🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
🍀Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор иш ташвишга солса: 🌷"Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир", дер эдилар. Албатта, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#safar #hijriy_qamariy #muborak
🌙 Сафар ойининг 1-куни — 2026 йил 15 июль чоршанба кунига тўғри келмоқда.
💫 САФАР ОЙИДА ТЎЙ ҚИЛСА, САФАРГА ЧИҚСА БЎЛАДИ(МИ?)
❓ Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир.
❓ Сафар қандай маънони англатади?
Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – "сариқ ой" деб номланган. Агар сафар сўзидаги "сод (ص)" ҳарфи "син (س)" билан ёзилса "сафарга чиқмоқ" деган маънони англатади.
❓ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар ойини қандай ўтказганлар?
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги "Масжидун Набавий" масжидларини сафар ойида қурганлар.
2. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар.
3. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.
Демак, бу ойда янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга қилиш жоиз экан.
©️Даврон НУРМУҲАММАД
🔗 Батафсил
♻️ Улашинг
@HidoyatUz
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#sunnat #hadis #suv #odob #soğliq
СУВНИ ЎТИРИБ ИЧИШ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз тик туриб ичмасин", дедилар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди.
Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: "Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин", деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#issiq #yoz #jazirama #taskin
🌞 ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН ТОЛИҚИБ, ЧАНҚАБ КЕТДИНГИЗМИ?
📖 Унда Қуръонни очинг ва Тоҳа сурасининг 119-оятини ўқинг.
🎁 Шу ерда сизга бир хушхабар бор...
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).
Тонгда қилинган зикрлар кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo #hadis #toŋ #tun
ТОНГГИ ВА КЕЧКИ ДУО: ЁМОНЛИКЛАРДАН ҲИМОЯ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига «Тонг оттирганингда "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата иллаа биллаҳи, маа шаа Аллоҳу кана ва маа лам яшаъ лам якун. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайъин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳота бикулли шайъин илман»ни айтгин", деб ўргатардилар ва: "Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳимоя қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳимоя қилинади", дер эдилар».
Маъноси: Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+ajV5bmGwT6gxMjgy
#hadis #jahannam #dõzax #issiq
🌞 ЖАҲАННАМНИНГ ИССИҒИ
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй, Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир", дедилар (Бешовлари ривоят қилишган).
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни соя бўлмайдиган - Қиёмат кунининг жазирамасидан Ўз паноҳида сақласин!
🤲 Соя-салқин жойда Роббимиз, Расулимиз алайҳиссалом билан бирга учрашиб, барчамиз биргаликда Жаннатга кирайлик.
‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#kun_hadisi #issiq #jazirama
🥵ИССИҚ ВА ЖАЗИРАМА ШИДДАТИ ҲАҚИДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, "Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти", деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир» (Ибн Можа ривояти).
#hadis #dõst #rahmat #mağfirat
АЛЛОҲ ҲАМ СЕНИ ЯХШИ КЎРДИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир гўзал воқеа баён қилинади. Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди.
Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани инсон қиёфасида юборди. Фаришта ундан қаерга бораётганини сўраганда, у: «Шу қишлоқдаги бир биродаримни кўргани кетяпман», деди. Фаришта: «Ундан бирор манфаат кутяпсанми, ишинг тушдими ёки ундан қарзинг борми?» деб сўради. Ҳалиги киши: «Йўқ, мен уни фақат Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўраман, шунинг учун зиёрат қилгани боряпман», деб жавоб берди. Шунда фаришта бундай хушхабарни айтди: “Мен Аллоҳнинг сенга юборган элчисиман. Сен у биродарингни яхши кўрганингдек, Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди!” (Имом Муслим ривояти).
Субҳаналлоҳ! Биргина солиҳ инсонни Аллоҳ учун дўст тутиб, уни холис зиёрат қилгани учун банда Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқда.
⏭️ Батафсил
♻️ Улашинг
/channel/+PMN6pndoMfE4ZzWr
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo #hadis #issiq #jazirama
ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.
Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#oyat #mahzun #tavba #duo
УНУТМАНГ! ҚАЧОНКИ...
1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз
"Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!" (Тавба, 51).
2. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз
"Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)" (Раъд, 28).
3. Бирор янги иш бошласангиз
«Бас, улар дедилар: "Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй, Роббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин!"» (Юнус, 85).
4. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки
"...ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир" (Шарҳ сураси 5-оят)
5. Ношукрлик қилсангиз, унутмангки
"...Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Роббига) жуда ношукрдир" (Иброҳим, 34).
6. Ноумид бўлсангиз
"...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур" (Юсуф, 87).
7. Соғлом бўлишни истасангиз
"...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).
8. Яқин дўст қидирсангиз
"...Аллоҳдан қўрқинг ва (иймонда) содиқ кишилар билан бирга бўлинг!" (Тавба,119).
9. Гуноҳга қўл урсангиз
"...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир" (Зумар, 53).
10. Тинчлик ва омонлик истасангиз
"...Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур" (Моида, 16).
11. Бирор ёмон иш қилсангиз
"Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади" (Нисо, 110).
12. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз, дуо қилинг
"Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!" (Иброҳим, 41).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ixlos #amal #niyat #xolis
ИХЛОССИЗ ҚИЛИНГАН АМАЛ - ЖОНСИЗ ТАНА КАБИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
🌹 Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!
🤲 Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли амалларингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин.
Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
🤲 Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!
✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#duo #abituriyent #imtihon
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
#taom #sunnat #diabet #insulin
ОВҚАТ ЕЙИШ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАШИШ: ИСЛОМ ВА ЗАМОНАВИЙ ИЛМ НУҚТАИ НАЗАРИДАН ЗАРАРИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп ёки тез овқат ейиш бўйича мусобақалар оммалашиб бормоқда. Баъзилар буни шунчаки қизиқарли шоу деб билса, бошқалар уни рекорд ўрнатиш воситаси сифатида қабул қилади. Бироқ Ислом таълимотида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам инсон организмини зўриқтириши ва исрофга йўл қўйиши тақиқланади.
Ислом меъёрни буюради
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31-оят).
Ушбу оят нафақат овқатнинг ҳалол бўлишини, балки унинг миқдори ҳам меъёрда бўлиши лозимлигини англатади. Зеро, ортиқча овқат ейиш ҳам исрофнинг бир кўриниши ҳисобланади. Бу оят "бутун тиб илмини ўзида жамлаган оят" дея ҳатто ғайридинлар томонидан эътироф этилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тутиб турадиган бир неча луқма кифоя. Жуда бўлмаса (ошқозонининг) учдан бирини таомига, учдан бирини ичимлигига, учдан бирини нафасига (ҳавога) ажратсин", дедилар (Имом Темизий, Имом Ибн Можа ривояти).
Бу ҳадис соғлом овқатланишнинг энг қисқа ва мукаммал дастури саналади.
Ибн Сино: "Касалликнинг иккита сабаби бор. Бири кўп ейиш, иккинчиси тўқ қоринга ейиш", деган.
Илмий факт: ошқозон тўйганини дарҳол билдирмайди
Инсон овқатланаётганда тўйиш ҳақидаги сигналлар ошқозондан мияга тахминан 15-20 дақиқа ичида етиб боради. Шу сабабли жуда тез овқатланган одам эҳтиёжидан анча кўп овқат истеъмол қилади.
Тадқиқотларда тез овқатланувчи инсонларда ортиқча вазн, семириш, 2-тур қандли диабет хавфи юқори экани аниқланган.
Ошқозоннинг имконияти чекланган
Оддий ҳолатда инсон ошқозонининг ҳажми тахминан 1-1,5 литр атрофида бўлади. У маълум даражада кенгайиши мумкин, аммо қисқа вақт ичида бир неча литр овқат ва суюқлик қабул қилиш ошқозон деворини зўриқтиради. Кўп овқат ейиш эса, ошқозоннинг ҳаддан ташқари кенгайиши, ошқозон ҳаракатининг вақтинча тўхтаб қолиши, ҳатто ошқозон ёрилиши каби ўлимга олиб келади.
Аниқ факт: хот-дог ейиш мусобақаларида ўлим ҳолатлари кузатилган
Тез овқат ейиш мусобақаларида энг катта хавфлардан бири – бўғилиш.
Хот-дог, гамбургер ёки катта бўлакли гўштни жуда тез ютиш натижасида овқат нафас йўлига тушиши мумкин. Бундай мусобақалар вақтида бўғилиш сабабли бир қанча иштирокчилар вафот этгани кузатилган.
Юрак ва қон айланишига таъсири
Катта ҳажмдаги овқат ҳазм қилиниши учун ҳазм тизимига кўпроқ қон юборилади. Бу ҳолат юрак уришининг тезлашишига, қон босимининг ўзгаришига ва юрак ишининг оғирлашишига сабаб бўлади. Юрак-қон томир касаллиги бор инсонларда бу ҳолат янада хавфли.
Инсон танаси – омонат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сенда танангнинг ҳам ҳаққи бор", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, инсон танаси билан тажриба ўтказиш, уни кўнгилочар мусобақалар учун зўриқтириш Исломнинг инсон саломатлигини асраш тамойилига зиддир. Шунинг учун, инсон ўз жонига ҳам, танасига ҳам қасддан зарар етказмаслиги лозим.
Хулоса
Мўмин киши овқатни нафсни қондириш ёки рекорд қўйиш учун эмас, балки Роббисига ибодат қилишга қувват бўлиши мақсадида, меъёр билан истеъмол қилади. Чунки меъёр – Исломнинг гўзал фазилатларидан бири, саломатлик эса Аллоҳнинг энг катта неъматларидандир.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
❓Бемор яқинингизни кўргани бордингизми?
❗️Бугун якшанба силаи-раҳм қилишни унутманг! Қариндошлар ҳолидан хабар олинг!
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy