Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#juma_duxon_sura_farişta_istiğfor
КИМ БУГУН "ДУХОН" СУРАСИНИ ЎҚИСА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон" сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади" (Имом Термизий ривояти).
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Яқинларингизга ҳам етказинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Янги ҳижрий 1447 йил барча мусулмонларга муборак бўлсин!
Бу йилда мусибатлар ариб, йўқотишлар ўрни хайрли эвазлар билан тўлсин! Оламда тинчлик ва офият барқарор бўлсин!
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Савоб улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_umr_hayot_vafot
🥀 "ҚЎШНИНГ ЎЛИМИ СЕНГА ХАБАРДИР"
😔 Шундай яшангки, вафотингиздан кейин ҳам одамлар сизни соғинсин...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
🔹 Маъноси: Аллоҳим, бу ойни бизга барака ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ Эслатма! 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌞 Жазирама иссиқдан толиқиб, чанқаб кетдингизми?
📖 Унда Қуръонни очинг. Тоҳа сурасининг 119-оятини ўқинг.
🎁 Шу ерда сизга бир хушхабар бор...
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Уларга ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади!!!
♻️ Яқинларингизга ҳам тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ёмон хулқ ва касалликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
اللّهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلاَقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлақи вал аъмали вал аҳваи вал адва.
Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан хулқларнинг, амалларнинг, хавои нафснинг ва касалликларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Яқинларингизга ҳам тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_bemorlik_gunoh_mağfirat
ДАРАХТ ЎЗ БАРГЛАРИНИ ТЎККАНДЕК
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар. "Ё Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!" дедим".
"Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман", дедилар.
"Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайми" дедим.
У зот алайҳиссалом: "Ҳа шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади", дедилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
Бошланган янги иш ҳафтаси барчамизга хайрли келсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#muroqaba_gunoh_savob_duo_ibodat
ИЙМОННИ "БАҚУВВАТ" ҚИЛУВЧИ АМАЛЛАР
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ibrat_ibodat_tafakkur
БАҲОНА ҚИЛАВЕРМАНГ❗️
1️⃣ Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари пайғамбар хонадонида бўла туриб, ўзгаришни хоҳламади, иймон келтирмади.
2️⃣ Фиръавннинг аёли Осиё розийаллоҳу анҳо энг катта золим, бадбахтнинг уйида бўлатуриб, ўзгаришни хоҳлади, иймон келтирди. Осиё розийаллоҳу анҳо ўз иймонида собит қадам эдилар. Ибодат вақти келганида бир баҳоналарни топиб, хонага кириб, махфий равишда Аллоҳ таолога ибодат қилар эдилар.
❗️ Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилни қурбонликка сўйишини айтганда, ўғли унга сўзсиз итоат этди.
❗️ Нуҳ алайҳиссалом ўғлини тирик қолишга чақирганда бош тортди.
🚫 Шароитни баҳона қилаверманг! Ўз йўлингизни ўзингиз танлайсиз.
🤲 Аллоҳим бизни Ўзинг тўғри йўлингда собитқадам қилгин!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Духон сураси
#juma_sura_duxon_mağfirat
📖 КИМ ЖУМА КУНИ ДУХОН СУРАСИНИ ЎҚИСА
🔹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, мағфират қилинади», дедилар.
🔸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон" сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади».
🔹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дедилар.
♻️ Савобга шошилинг /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#muharram_hijriy_oy_muborak_juma
🎊 ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН 🎊
🌸 Аллоҳ таоло ушбу йилни биз учун хайрли қилсин 💐
🌸 Бу йил ҳаж ва умра сафарларини насиб қилсин 💐
🌸 Кунларимиз савоб амаллари ила безалишини насиб қилсин 💐
🌸 Барча касалликлар ортда қолсин 💐
🌸 Ушалмаган хайрли орзуларимизга етказсин 💐
🌸 Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин 💐
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Савоб улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hikmat_duo_namoz_mağfirat
РОББИМ МЕНИ КЕЧИР....
🤲 Аллоҳим ҳар бир тарк этган намозим учун мени кечир.
🤲 Ҳар бир кечиктириб ўқиган намозим учун мени авф эт.
🤲 Роббим, мени намозни муҳофаза (ўз вақтида адо) этувчи бандаларингдан қилгин.
🤲 Роббим динингда собитқадам қил.
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Савоб улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#muharram_muborak_oy
МУҲАРРАМ ОЙИ МУБОРАК!
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир.
Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар.
Барчангизни 1447 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз.
Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин.
Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омийн!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🍉 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо билан тарвуз едилар ва бундай дедилар: "Биз биринчисининг иссиқлигини иккинчисининг совуқлиги билан, шу билан унинг совуқлигини ҳам шу иссиқ билан мувозанатлаймиз".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📿 Тўсатдан келадиган бало ва сеҳрдан сақланиш учун айтиладиган зикр
🤲 Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъа исмиҳи шайьун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул аълийм
🎙Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
УЛАМОЛАРНИНГ ГЎШТИ ЗАХАРЛИДИР!
♻️ Яқинларингизга ҳам тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌞 Жаҳаннамнинг иссиғи
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй, Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир", дедилар (Бешовлари ривоят қилишган).
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни соя бўлмайдиган - Қиёмат кунининг жазирамасидан Ўз паноҳида сақласин! 🤲 Соя-салқин жойда Роббимиз, Расулимиз алайҳиссалом билан бирга учрашиб, барчамиз биргаликда Жаннатга кирайлик.
‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#nasihat_ota_ona_umr_ğanimat
😔 ОТАСИГА ҚАБР ТАЙЁРЛАТИБ, ҚАБРГА ЎЗИ ТУШГАН "ЎҒИЛ"...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#namoz_farz_vaqt_mõmin
НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#hadis_siyrat_oçlik_sabr
Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy