muxlisuz | Музыка

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Подписаться на канал

Muxlis.uz

🌙 Шаввол ойининг рўзаси

💠 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌅 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

📿 اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

🤲 «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан», деб айтар эдилар.

🟢 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

🤲 Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#duo_mağfirat_rahmat

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: "Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз" (Аъроф сураси, 23-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#tabrik

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#tabrik

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Устоз Одилхон Қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ушбу азиз кун барча мусулмонларга муборак бўлсин!
«Биродарига ғойибдан қилинган дуолар мустажоб деганлар» Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам!

Аллоҳим мусулмонларга нусрат бер!

Ҳайит Муборак бўлсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_iydul_fitr_ibodat

ҲАЙИТГА ЎТАР КЕЧАНИ ИБОДАТ БИЛАН ЎТКАЗИНГ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", дедилар (Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган).

Рамазон ҳайитига ўтар кечанинг бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_mukofot_muborak

🌙 РЎЗА ТУТГАНЛАРГА МУКОФОТЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

1. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
"Жаннатда бир эшик бор, уни "Райён" деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади".

2. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
"Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади".

3. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
"... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади".

4. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
"Рамазоннинг ҳар кечасида дўзахдан озод қилинадиганлар бўлади".

5. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
"Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади".

6. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
"Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди".

7. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
"...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман".

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳим гуноҳларимизни кечир...
Агар Сен кечирмасанг, бошқа кечирувчи Зот йўқ...

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

AЛВИДО РAМAЗОНИМ🥹

🤲 Аллоҳим, бизни яна Рамазонга етказ...

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_saharlik_iftorlik

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


📖 Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🟢Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).

Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🌙 Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🤲 Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

☀️ Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🌱 Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي


Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).

🗣 Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🤲 Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#eslatma #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Muxlis.uz

‼️ Рамазон жўнаб кетмоқда😔🥺

⚠️ Рамазон жўнаб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. У кунларини йиғиштиришни бошлади. Аллоҳим! Бу ойнинг муаттар ҳидидан нафас олдирганинг учун Ўзингга беадад ҳамд бўлсин! Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги ибодатларни ҳам қабул эт. Қабулидан маҳрум этма!
(Доктор Аҳмад Исо Маъсаравий).

🤲 Аллоҳим! Бизга берган ва бераётган барча: ошкору махфий, зоҳиру ботин, умумию хос неъматларинг учун Ўзингга ҳамд, шукру саноларимиз бўлсин!
🤲 Аллоҳим! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ayol_iffat_hayo

ҲАЁ БАҲОСИ АНЧА ҚИММАТ

Аёл киши олаётган молининг нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас. 

Чунки унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#rõza_şavvol_savob

📅 ШАВВОЛ ОЙИДА ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

🌙 Муборак Рамазон ойидан сўнг ибодатдан роҳат олган қалбга Шаввол ойининг рўзаси қўшимча қувват бахш этади. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", – деганлар.

✅ Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ: "Кетма-кет олти кун тутса ҳам, бўлиб-бўлиб тутса ҳам фазилати тенг", деганлар. Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар қуйидагилар:

1⃣ Рамазонда рўза тутиб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмаслиги. Чунки табиблар ҳам очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни тавсия қиладилар.

2⃣ Асосийси, йил бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлиш.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир йилни ташкил этади" (Имом Насоий, Ибн Можа ривояти).

🔰 Уламолар бунга далил сифатида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом сураси, 160-оят).

🌙 Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси 300 кун кабидир. Шаввол ойидаги 6 кун эса 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга) тенг бўлади.

🔗 Ушбу улуғ ажрга эришиш учун Шаввол ойида 6 кун кетма-кет рўза тутиш шарт эмас. Уламолар ушбу рўза Шаввол ойи мобайнида тутилса, кифоя қилади, деганлар.

💠 Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирон амалини қабул қилса, ундан кейин (бошқа) солиҳ, яхши амалларга йўллаб қўяди".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲 РЎЗАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАНИНИНГ 13 АЛОМАТИ

1️⃣. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

2️⃣. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

3️⃣. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

4️⃣. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

5️⃣. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

6️⃣. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

7️⃣. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди", деганлар.

8️⃣. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

9️⃣. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

1️⃣0️⃣. Кўп дуо қилиш.

1️⃣1️⃣. Солиҳларни яхши кўриш.

1️⃣2️⃣. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

1️⃣3️⃣. Кечалари қоим бўлиш.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_hayit_namoz

​​ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом "Аллоҳу акбар" дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди.
(Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук).

4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

5. Имом ичида "Аъузу"ни ва "Бисмиллаҳ"ни айтиб, овоз чиқариб "Фотиҳа" сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Саждадан сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ушбу азиз кун барча мусулмонларга муборак бўлсин!
«Биродарига ғойибдан қилинган дуолар мустажоб деганлар» Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам!

Аллоҳим мусулмонларга нусрат бер!

Ҳайит Муборак бўлсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳим қалбларимиздаги тақволаримизни мустаҳкам қилсин!

Ҳайит Муборак
!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_hayit

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

1. Рамазон ҳайитига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, нафл намозлар билан ўтказиш. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", деганлар.

2. Ғусл қилиш.

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиб, хушбўйланиш.

4. Ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилиш. Набий алайҳиссалом бир нечта хурмо тановул қилиб чиқардилар.

5. Масжидга имкон қадар пиёда ва эртароқ бориш.

6. Масжидга боргунча "Лаа илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтиб бориш.

7. Ҳайит намозидан олдин нафл намоз ўқимаслик.
Масжидга боргандан сўнг нафл намоз ўқилмайди, балки зикр қилиб ўтирилади.

8. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.

9. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.

10. Қавм-қариндош, ёши улуғларни зиёрат қилиш.

11. Ёру дўст, қўшниларни байрам билан табриклаш.

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 ЯНГИ ОЙ КЎРИНДИ: УШБУ ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ!

🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

🔻 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ.

🔺 Маъноси: Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#ramazon_mağfirat_hidoyat_rahmat

ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛГАНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазоннинг охирги кечасида уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади", дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ! Ўша қадр кечаси бўладими?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, аммо ишчининг иш ҳаққи ишни мукаммал адо қилиб бўлганидан кейин берилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Бу кеча охирги ифторлик қилинган кечадир. Аллоҳ таоло барчамизни ҳайит айёмини Ўз мағфиратига эришган ҳолда кутиб олган бахтиёр бандалари қаторида қилсин.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Рамазон тугаса, кейинги йил яна келади. Лекин ўзимиз-чи? Бу биз учун сўнгги Рамазон, сўнгги таровеҳ эмасмикан?

🤲 Аллоҳим! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ДИНДОШИМ! РАМАЗОН ОЙИНИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сахар вақтида эсган бу майин шабода,
Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир.
Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама.

Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас!
Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир.
Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама!

Қилган ибодатимиз,тутган рўзаларимиз  даргоҳида қабул ва мақбул бўлсин.
Раззоқ ва Роҳийм бўлган Роббимиз бизларни ўз холимизга ташлаб қўймайди иншааллаҳ.
Дуолар қабул бўладиган онлар бу...
Сиз учун мен ҳам дуодаман яхши инсоним...
Сиз ҳам дуода бўлинг


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!

Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

‼️ Шошилинч ‼️

🤲 Дуолар қабул бўладиган
2⃣ вақтдан ғафлатда қолманг❗️

📅 Бугун асрдан кейин ва шом вақтида дуоларингиз қабул бўладиган 2 имкониятни ўтказиб юборманг.
❗️ Бу имконият фақат рамазон ойида бўлади.
1⃣. Жума куни асрдан кейин дуо қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар”, дедилар.
🔹 Солиҳлардан бири айтади: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим”.
🔹 Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

2⃣. Ифтор вақтида дуо қилиш.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси қайтарилмайди”.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор”.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Подписаться на канал