😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
🌅 Хайрли тонг.
🌷 Кунингизни Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш ила бошланг.
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла Саййидина Муҳаммад.
♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz
Холис Аллоҳ учун қилинган амал.
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#bir_hadis_sharhi
БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Вақтимизни беҳуда нарсаларга сарфламайлик!
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Мусо алайҳиссаломнинг даврида қаҳатчилик келди. Инсонлар қашшоққа айланишди. Шунда фақирлардан бири олдидаги тоққа назар солиб деди: «Роббим! Агар мана шу тоғ қадар олтиним бўлганида садақа қилган бўлардим!».
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилиб деди: «У бандамга айт, Мен унинг садақасини қабул қилдим!».
Аллоҳ унинг нияти содиқлигини билди. Содир бўлмаган амал учун ажрни мукаммал қилиб берди.
Қанча-қанча ибодатлар бор, уларга риё аралашгани сабаб, одамлар олдида фахрланиш учун қилингани боис уларни Аллоҳ қабул қилмайди.
Аксинча, қанча-қанча оддий амаллар бор, ниятлар уни катталаштириб юборади.
Йўл ўртасида одамларга халақит қилаётган шохни азият бермаслиги учун олиб ташлагани учун бир киши жаннатга кирди. Битта шох эвазига жаннат.
Бани Исроилдаги зинокор аёл итни суғоргани учун Аллоҳ уни мағфират қилиб жаннатга киритди. Ҳолбуки итни суғориш зинога каффорат бўлмайди!
Ниятингизни ислоҳ қилинг. Уларга кўра ажрланасиз!
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔉 Ота-онани дуосини олдингизми?
👤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминаларим.
Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#kasb
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Аллоҳим, мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма.
Кўз очиб юмгунча ҳам, бир лаҳзага ҳам.
Сенинг зикрингсиз ўзлигимни унутаман.
Бандалигимни, қуллигимни унутаман.
Аллоҳим, мени ўзим билан овора қилиб қўйма.
Сенсиз дунёга ғарқ бўламан.
Ёлғонларга машғул бўламан.
Аллоҳим, ўзимни ўзимга мафтун қилма.
Кўзларим кўр, қулоқларим кар, қалбим қаттиқ бўлмасин.
Кўрадиганим, эшитадиганим, юрадиганим Сен учун Сенинг йўлингда бўлсин.
Аллоҳим, мени ўз ҳолимга бир он ҳам ташлаб қўйма. Бир он ҳам...
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Гарвард профессори ҳадисдаги ҳақиқатни илм билан исботлади
Ҳар бир мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди” деб айтган ҳадисларини яхши билади.
Аммо инсонда қандай қилиб деган савол туғилиши табиий.
Гарвард профессори илмий тадқиқотлар ёрдамида буни исботлаган. Бу ҳақда тадқиқотчи бундай дейди:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИ ТУШИНГИЗДА КЎРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ نَبِيِّكَ وَ حَبِيبكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمْ
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан Набиййил уммиййи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим.
Маъноси: Аллоҳим! Бизнинг саййидимиз, Сенинг банданг, пайғамбаринг, ҳабибинг ва уммий набий бўлмиш Расулинг ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига салоту салом ёғдир!
«Расулиҳин набиййил умиййи...» (Унинг уммий Пайғамбари бўлган Расулига) деган ибора Қуръони Каримнинг Аъроф сураси, 158-оятида, яна Анкабут сураси, 48-оятида келган. Бу салавот жуда савобли салавотлардан ҳисобланади.
Ориф Абул Аббос Марисий айтади: "Ким бу салавотни бир кеча-кундузда беш юз марта ўқишда бардавом бўлса, тушида ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмагунича вафот этмайди".
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Дунё сизнинг қаршингизда ҳайбатли ва бепоён бўлсада , Аллоҳ қудрати қаршисида зарра ҳам эмас.
Денгиз суви доимо фармон остидир : ё Раббий сув ҳам сеники ,олов ҳам.
Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг , сув ҳам олов бўлади.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🧬 БИР ОЯТ САБАБЛИ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ОЛИМА
🔬 Жеки Йинг айтади: "Тахминан 10-11 ёшимда ҳаётнинг ҳақиқати ҳақида кўп ўйлардим. Дунёга нима учун келганимиз тўғрисида ўзимга тинмай саволлар берардим. Кейинчалик Исломни ўргана бошладим...".
⏯ Давоми
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🐝 АСАЛАРИ МЎЪЖИЗАСИ
Тадқиқотчи М.К. Ортон бундай дейди: "Қуръонда асаларилар ҳақида бир сура борлигини эшитдим. 1445 йил муқаддам нозил бўлган Китобда келган асалариларга оид маълумотларнинг аниқлиги мени қаттиқ ҳайратга солди. Қуръондаги 16 тартиб рақам остидаги "Наҳл" сурасини тўлиқ ўқиб чиқдим. Ушбу суранинг асалари ҳақидаги 68-оятида 16 та сўз ва 16 хил араб ҳарфлари келган. Қизиқ жиҳати, урғочи асалариларда 16 жуфт хромосома, эркак асалариларда ҳам 16 хромосома бор".
Давоми:
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
НОУМИД БЎЛМАНГ!
Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар...
Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар...
Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар...
Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор бўлдилар...
Умидингизни сўндирманг, дуоларингиз албатта тез орада ижобат бўлади.
✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy