muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

20589

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕌 ЖУМА МУБОРАК!


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#juma_muborak

🕌 ЖУМАГА ТАЙЁРЛАНИШ ПАЙШАНБА КУНИДАН БОШЛАНАДИ:

🔹Жума намозига киядиган покиза кийимларингизни тайёрлашни унутманг!

🔹 Қалбингизни озгина дунё ташвишларидан фориғ қилиб, жума кечаси — пайшанба кунги кечада зикр, тиловат, тавба ва истиғфорларни кўпроқ  қилинг.

🔹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг - янги кун барчамизга муборак ва хайрли бўлсин!

🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танангиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🤲 Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uyi

Читать полностью…

Muxlis.uz

#kun_oyati

🎁 ИЙМОН ВА СОЛИҲ АМАЛЛАРНИНГ МУКОФОТИ - ЖАННАТ

"Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: "Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик", дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда мангу қолувчидирлар" (Бақара сураси, 25-оят).

/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#kun_oyati

"У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир" (Бақара сураси, 22-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!

🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.


♻️ Улашинг
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади.

Маслахатим: унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг.

Аллохга қасамки, хеч қачон маҳзун бўлманг!

🔴 INSTAGRAM  🔵 FACEBOOK 🔴 iymonuz?si=ogB6NZ6pqzgdBW8b">YOUTUBE

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.

​​ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#surrogat #ona #farzand #stress #gormon #jinoyat

СУРРОГАТ ОНАЛИКНИНГ СОҒЛИҚ УЧУН ЗАРАРЛАРИ ВА ХАВФИ


Жаҳон тиббиёт журналларида (Annals of Internal Medicine, The British Medical Journal) чоп этилган йирик илмий тадқиқотларда суррогат оналикнинг соғлиқ учун бир қанча салбий томонлари исботланган.

Илмий кузатувлар шуни кўрсатадики, суррогат оналарда ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлари оддий аёлларга нисбатан 3 баравар юқори бўлади. Қолаверса, туғруқдан кейин бачадондан кучли қон кетиши ва инфекция тушиш хавфи сезиларли даражада ортади.

Суррогат онанинг организми ўзига мутлақо бегона бўлган (генетик алоқаси йўқ) эмбрионни қабул қилгани сабабли, иммун тизими реакция беради. Бунинг натижасида қон босимининг хавфли даражада кўтарилиши кўп кузатилади.

Суррогат ҳомиладорликда жарроҳлик амалиёти орқали туғруқ кўп ҳолларда олдиндан режалаштирилади, бу эса ички аъзоларнинг чандиқланишига ва бачадон йиртилиши хавфига олиб келади.

Эмбрион бачадонга ўрнашиши учун суррогат онага жуда кўп миқдорда сунъий гормонлар юборилади. Бу жигар, буйрак фаолиятига зарар етказади.

Суррогат оналикда болалар кўпинча 37-ҳафтага етмай, вақтидан олдин туғилади. Чала туғилиш оқибатида гўдакларнинг вазни нормадан паст бўлади ва уларнинг ўпка ҳамда бошқа аъзолари тўлиқ ривожланмайди.

Илмий жиҳатдан бола суррогат онанинг генини олмаса ҳам, ҳомиладорлик даврида суррогат онанинг турмуш тарзи, стресслари ва соғлиғи болага бевосита таъсир қилади.

Бола туғилган заҳоти уни 9 ой давомида кўтариб юрган, юрак уришини эшитиб ўсган онасидан (суррогат онадан) ажратиб олинади. Бу чақалоқ учун ҳам, туққан аёл учун ҳам кучли руҳий стресс (психологик жароҳат, траума) келтириб чиқаради.

Германия, Франция, Италия, Швеция, Норвегия, Австрия, Швейцария, Финляндия, Эстония, Словакия, Хитой, Япония каби давлатларда бу амалиёт қонунан тақиқланган. Испанияда ҳатто хорижга бориб суррогат она хизматидан фойдаланиш ҳам жиноят саналади.

Ислом шариатида суррогат оналик (хоҳ у пул эвазига бўлсин, хоҳ бепул) қатъиян тақиқланган ва ҳаром саналади. Бу бўйича Бутунжаҳон Ислом Фиқҳи Академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатволари мавжуд.

♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #jahannam #dõzax #issiq

🌞 ЖАҲАННАМНИНГ ИССИҒИ

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй, Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир", дедилар (Бешовлари ривоят қилишган).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни соя бўлмайдиган - Қиёмат кунининг жазирамасидан Ўз паноҳида сақласин!

🤲 Соя-салқин жойда Роббимиз, Расулимиз алайҳиссалом билан бирга учрашиб, барчамиз биргаликда Жаннатга кирайлик.

‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#kun_hadisi #issiq #jazirama

🥵ИССИҚ ВА ЖАЗИРАМА ШИДДАТИ ҲАҚИДА


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, "Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти", деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир» (Ибн Можа ривояти).


Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг сояси остида туришни сўра!

Иссиқ ҳавога сабр қилсанг, ёмонликларинг ўчирилади.

Агар иссиққа сабр қилиб, савоб умид қилсанг, Аллоҳ яхшилигингни зиёда қилиб беради.

Агар Аллоҳ иссиқни тақдирингга битган эканига рози бўлсанг, У Зот ҳам сендан рози бўлади.

Агар иссиқда масжидга борсанг, салқин ҳавода боргандан кўра кўпроқ савобга эришасан.

Энди ўйлаб кўргин, шундай улкан савоблари бор экан, нега бу иссиқдан бунча диққинафас бўласан?

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hikmat #sabr #balo #ibodat

Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Енгилликни кутиш ҳам ибодатдир. Чунки бало-мусибатлар узоқ давом этмайди", деди.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Кишига бало етганда сабр қилса ва Аллоҳдан енгиллик кутса, бу унинг учун ибодат ҳисобланади".

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #oftob #eslatma

🌞 ОРТИҚЧА ҚУЁШ, САРАТОНГА САБАБ БЎЛАДИ

Қуёш нурлари биринчи навбатда тери ва кўзларга таъсир қилади.

Ортиқча қуёш нури иммунитетни заифлаштиради ва тери ҳужайраларида мутацияга сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида тери саратони — меланома, ретинобластомага олиб келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини 14 аср аввал бундай огоҳлантирганлар: “Офтобда ўтирманг. Офтобда ўтириш киши танасини бузиб, куритади. Яъни, намлигини тортиб олади, терисини бузади. Териси қуриб, кийими ҳам эскиради. У инсон баданидаги яширинган касалликларни юзага чиқаради”.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”, деганлар.

Шунинг учун, жазирама иссиқ кунларда офтоб остида кўп қолишдан сақланинг ҳамда кўпроқ “Аллоҳумма, ажирний минан-наар” (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #duo #musibat #sabr #ofiyat

💫 МУШКУЛИ БОРНИНГ ДУОСИ


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #sinov #sabr #mukofot #jannat

АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДАСИГА СИНОВ ЮБОРАДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, ун(инг боши)га мусибат туширади" (Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадисда ҳар бир мўмин ва мўмина банда учун башорат берилмоқда. Зеро ҳар қандай одам касаллик, ғам-ташвиш сабабидан келувчи моддий ёки маънавий оғриқлардан, ташвишлардан холи бўлмайди.

Мусибат етганида Аллоҳдан норози бўлмай, чиройли сабр қилган банда ўзи ўйламаган ютуқ ва марраларни забт этади.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг "Жаннат калити" китобидан олинди

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#оят_ибратлар

«Юсуф ва унинг оға-инилари (ҳақидаги қисса)да сўровчилар учун оят ибратлар бордир» (Юсуф сураси, 7-оят).

– Отанинг муҳаббати зоҳиран яхши нарса, лекин бу Юсуф алайҳиссаломнинг қудуққа
ташланишига сабаб бўлди.
– Қудуққа тушиб қолишлари зоҳиран ёмон нарса, лекин бу вазирнинг хонадонига
киришларига сабаб бўлди.
– Вазирнинг қасри зоҳиран яхши маскан, лекин бу зиндонга тушишларига сабаб бўлди.
– Зиндонга тушишлари зоҳиран ёмон ҳолат, лекин бу Мисрнинг вазири бўлишларига
сабаб бўлди.
Демак, ҳар бир бало-офатнинг ортида совға ва туҳфа бор экан.
«Роббим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи Зотдир» (Юсуф сураси, 100-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Tонгимиз яхшилик билан бошлансин.🤲🏻


♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли: "Охирги бекат-ўлимга яқинлашиб қолдик".

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#namoz_farz_vaqt_mõmin

НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#hadis #sinov #musibat #ajr

🎁 ҲАР БИР МУСИБАТ УЧУН АЖР БОР

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

#salavot #juma #duo #shafoat

ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Салавот айтсангиз...

Ғам-ташвишлар кетади...
Гуноҳлар мағфират қилинади...
Қалблар юмшайди...
Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
Дуолар ижобат бўлади...
Касалликларга шифо бўлади...
Шафоатга муяссар бўлинади...
Фақирлик кетади...
Руҳ покланади...
Жон беришда енгиллик бўлади...
Қабрда роҳат ва нур бўлади...
Сиротдан осон ўтилади...

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…

Muxlis.uz

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy

Читать полностью…
Subscribe to a channel