Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_taroveh_namoz
САҲОБАЛАР ТАРОВЕҲНИ НЕЧИ РАКАТ ЎҚИШАРДИ?
Тўрт мазҳаб уламолари таровеҳнинг йигирма ракат эканлигига бу ҳадисларни далил қилишган: Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазон ойида саҳобалар таровеҳни йигирма ракат ўқишарди» (Имом Байҳақий ривояти).
Абдулазиз ибн Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинада Убай ибн Каъб Рамазон ойида одамларга йигирма ракат (таровеҳ) намозини ўқиб берарди ва витрни уч ракат ўқирди».
Батафсил
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_namoz_bomdod_zikr
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.
Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.
Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.
Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик...
"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?
Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.
Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкин-ми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсиз-ми?
Агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_saharlik_iftorlik
ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.
Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
📖 Абу Суъуд раҳимаҳуллоҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминаларим.
Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mujda_rõzador_ramazon_ajr
🎁 РЎЗАДОРНИНГ МУКОФОТИ
Қайс ибн Холид Жуҳаний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар банда рамазон ойининг рўзасини тутса, қиёмат куни нурдан бўлган булут устида келади. Булутда етмиш мингта қизил ёқутдан эшиклари бўлган қаср бўлади".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_Quron_musibat_ğam_taşviş
Ғам-ташвишингиз турини билмайман-у, лекин барча мусибат ва муаммоларнинг шифоси ҳамда ечими Қуръони карим эканини биламан.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_saharlik_iftorlik
ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.
Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#zikr_tasbeh_istiğfor
📿 ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
وَاسْتَغْفِرِ اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا
🔰 "Аллоҳга истиғфор айтинг. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир" (Нисо сураси, 106-оят).
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: "Истиғфор айтган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман", дедилар.
❓"Нега бундай деяпсиз?" дейишди.
💠 "Ўзи бир бандага истиғфорни илҳом қилиб туриб, уни яна қандай азоблайди?" деб жавоб бердилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#taskin_nukta_ibrat
🔥 АГАР ИНСОН ЎЗИН ТУПРОҚДАН УСТУН БИЛДИ, ШАЙТОНДИР...
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ
ЎН БЕШИНЧИ КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!
Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин!
АМИЙН
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ibrat_hikoya_ixlos
🏡 ҚУРГАН УЙИНГИЗДА ЎЗИНГИЗ ЯШАЙСИЗ....
🔰 Ибратли ҳикоя
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
☪️ Ифторлик савоби
🌷Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, унга рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас", дедилар (Имом Термизий ривояти).
‼️Бу ифторлик қилиб берган киши рўза тутмаса бўлади дегани эмас. Чунки рўза фарз ибодат ҳисобланади. Бу ҳадис ифторлик қилиб беришнинг қанчалик савоби улуғ иш эканини билдириш учун айтилган.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ibrat_nukta_taskin
🔥 ШОШИЛИШ ШАЙТОНДАН!
Яратган шошмайди, сен шошяпсан, шунинг учун сен ғамдасан, чарчадинг, ҳавотирдасан, ҳафсаланг пир бўлди.
Ишон, бўлиши керак бўлган нарса сеники бўлади, шошилишни ва ташвишланишни бас қил.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
РАМАЗОННИНГ 18-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Рамазон кунлари саноқли кунлардир.
Ибодат кунлари кам, саноқли ва вақти қисқадир. Чеклангандир, вақтингиздан озгинасини олади ва сиздан кўп ҳаракат талаб қилмайди. Шундай экан, ҳиммат ва қатъият билан ўрнингиздан туринг. Фурсати ўтса қайтариб бўлмайдиган бу мавсумни ғанимат билинг.
Шайтонлар кишанланган, ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойида қилаётган ибодатларимиз, тутаётган рўзамиз мукаммал бўлсин ва қабул бўлсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mujda_ramazon_mukofot
🎁 РЎЗАДОРЛАРГА 5 МУКОФОТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рамазон ойида умматимга аввалги умматларга берилмаган беш хислат берилади:
1. Рўзадор оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбардан ҳам хушбўйдир;
2. ифтор қилгунларига қадар фаришталар уларнинг хаққига истиғфор айтадилар;
3. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб унга айтади: “Яқинда солиҳ бандаларим машаққат ва азиятлардан халос бўлиб, сенга келадилар”;
4. бу ойда шайтонлар занжирбанд қилиниб, бошқа ойлардаги эркинликларига эга бўла олмайдилар;
5. охирги кечада уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади" (Имом Аҳмад ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_saharlik_iftorlik
ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.
Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_fitr_sadaqa_rõza
🌾 ФИТР САДАҚАСИ НИМА УЧУН БЕРИЛАДИ? (1 қисм)
Фитр садақаси – рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа.
У Рамазон ойида беҳуда гап-сўзлар, қилинган хато ва камчиликларни ювиш ҳамда камбағал, мискинлар, етим ва бечораларнинг очликларини кетказиш мақсадида жорий қилинган.
Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фитр садақаси – саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлганда, саҳв саждаси билан намоз тўғрилангандек, фитр садақаси ҳам рўзанинг камчиликларини тўлдиради".
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mujda_ramazon_rõza
🎁 АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ уни таомлантирибди ва ичирибди, холос", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
РАМАЗОННИНГ 16-КУНИ
КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи- Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу.
Аллоҳ ушбу кунда муродимизни ҳосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бошланган янги кунимиз омадли ва файзли бўлсин!
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
🚫 НАМОЗИНГНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМА!
Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: "Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!" деб орзу қилиб ётибдилар.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#oyat_tafsir_oila_nikoh_harom
ДЎЗАХГА ЧАҚИРАДИЛАР
"Мушрикаларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Анавилар ўт-оловга чақирарлар. Аллоҳ эса Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эслатма олсалар" (Бақара сураси, 221-оят).
Исломда мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман этилади.
📚 "Тафсири Ҳилол" китобидан
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#bir_hadis_sharhi
БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.
Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#ramazon_saharlik_iftorlik
ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.
Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
♻️ Улашинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
#mujda
Таровеҳ намозининг 10 фазилати
1. Тунги намоз – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Набий алайҳиссалом кечасини ибодат билан ўтказганларидан оёқлари шишиб кетарди.
2. Қиёмул лайл (кечани ибодат билан ўтказиш) – жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан бири.
3. Кечани ибодат билан ўтказган банданинг жаннатдаги даражаси кўтарилади.
4. Тунда ибодат қиладиганлар Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладилар.
5. Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: "Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).
6. Қиёмул лайл – фарз намозларидан кейинги энг афзал намозлардан бири.
7. Тунги ибодат – бандани Роббига яқин қилади, ёмонликларни даф этади, гуноҳларни кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффорот ва гуноҳлардан қайтарувчидир”.
8. Қиёмул лайл танадан касалликларни ҳам кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У жисмдан дардни қувгувчидир”, деганлар.
9. Мўминнинг шарафи – кечаси ибодат қилишидадир.
10. Кечасини ибодат билан ўтказган банда эга бўладиган ажр-савоб, бахт-саодат ва мукофотлар дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир.
🌐 /channel/+nkho490OE8I3Y2Uy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
♻️ Тарқатинг
/channel/+nkho490OE8I3Y2Uy