muvaffaqiyat_kaliti | Неотсортированное

Telegram-канал muvaffaqiyat_kaliti - Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2733

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Подписаться на канал

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Сумалак

Сумалак пиширувчилардаги бир нарсага ҳайронман. Сумалакни таҳорат билан бошлашади(Бу яхши албатта). Сумалак пишиш жараёнида сумалакни сизлашади. Яхши қайнаяптилар (лар-қўшимчаси сизлашда ҳам ишлатилади). Ранглари яхши бўляпти. Яхши қайнаяптилар. Жуда мазали чиқяптилар ва ҳоказо..

Сумалак пишганда сўнг эса сизлашдан асар ҳам йўқ. Сумалак яхши пишибди. Қуй сумалакни. Тарқат сумалакни...)

Кузатвуларимдан...😎

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#табассум_вақти

Мазгометр.

Икки чакак орасини ўлчаш орқали ўлчанади..)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (қаҳраманмарашлик Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.

Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....

Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...

Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):

«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!…

Internet sahifalaridan…

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#тафаккур_вақти

«У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна у Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар», дейди. (Иброҳим сураси, 33–34 оятлар мазмуни).
Ва яна айтади: «У эслатма - ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир», (Фурқон сураси, 62-оят мазмуни).

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Vafo

U 85 yoshda va qayerda bo'lmasin, xotinining qo'lidan ushlab turishni talab qiladi. Undan nima uchun xotini uzoqqa qaraganini so'rashganida, u "Altsgeymer bilan kasallangani uchun" deb javob berdi. Keyin undan so'rashdi, agar qo'yib yuborsangiz, xotiningiz tashvishlanadimi? Keyin U: «U hech narsani eslamaydi, xatto kimligimni bilmaydi, meni yillar davomida tanimaydi», deb javob berdi. Men hayron bo‘lib: “U sizni tanimasa ham, har kuni unga yo‘l-yo‘riq ko‘rsatishda davom etyapsizmi?” dedim. Keksa odam jilmayib ko'zlarimga tikilib dedi: "U mening kimligimni bilmasligi mumkin, lekin men Uning kimligini bilishimni o'zi yetarli va U mening hayotimning mazmunii...

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Дўстинг юзига қараб қилган табассуминг садақадир
(Ҳадис, Имом Бухорий ривояти).

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Мана бу расмда эритроцитларни ушлаб қолган тромблар акс эттирилган. Қонда лейкоцит, эритроцит ва троибоцит бўлади асосан. Уларни хар бирини ўз вазифалари бор. Қон қуйиш марказида хар бир одамдан хар олти ойда қон олиш мумкин, тромбоцитларни эса хар 21 кунда топширса бўларкан (бу тавсия, мажбурий эмас). Энг қизиғи тромбоцит топширган донорга адашмасам 360 000 сўм пул бериларкан (бир йўла 2 доза топшираркан). Энг асосийсини айтаман Қон қуйиш марказига бу икки доза 3 млн 600 минг га тушаркан (чунки ишлов ва аппарат хизматлари билан). Агар бирор беморга тромбоцит срочний керак бўлиб қолса донор топа олмаса 3 млн 600 мингга сотиб оларкан. Бу тромбоцит баъзи касалхоналар учун текин экан (масалан Гнматология).
Ўйлаб қолади одам, биз хаттоки организмимизда не жараёнлар кечаётгани билмаганимиз холда (бу организмимизни миллионлардан бир функцияси холос) хар 21 кунда бизга 3 600 000 сўмлик тромбоцитни ғирт текин етказиб берадиган қилиб қўйган Аллохга чексиз ҳамдларни тинмай айтишимиз керакмасми....
Қон қуйиш марказида шу бир ой ичида бир неча марта бўлиб, хаётни севишни ва чин дилдан ҳамд айтишни ўргандим.....
Мухаммад Мадрахимов

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Аҳил жамоа бўлиб ишлашнинг ҳикмати..💪

"Хамма бир киши учун бир киши хамма учун" деб бежизга айтилмаган.. 🤝

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ёнғин!

Учиб кетса ҳам бўларди, Лекин у «ОНА»да!
Субҳаналлоҳ!

Ота-оналаримиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Қаттиқ ишламанг, ақл билан ишланг..

П.С. Одатда дангасалар креатив ғоялар ва антиқа усулларни кашф қилишади.. 😎

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Акасининг вафотидан сўнг, уни сўнги манзилгачан кузатиб қўйишга қарор қилган сингил акаси дафин қилинар экан, баланд овозда: «Ё Аллоҳим! Энди у сенинг қўлингдадир! Сен ўзинг адолатлиларнинг энг адолатлидирисан! У мени отамдан қолган меросдан 30 йил мобайнида маҳрум қилгани каби сен ҳам уни ўз раҳматиндан маҳрум қилгин Амин!» деб жамоа олдида баддуо қилди.

Эй, оталар, ака-укалар! Меросни тенг тақсимланглар ва ўз эгалари ҳаққини адо этинглар! Мерос қарздир агар қарзлар адо этилмас экан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: «Мўминнинг руҳи то адо этилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», деганлар.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:
— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!⠀
Ўғли:⠀
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:⠀
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи!, - дейди-ку...

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#тафаккур_вақти

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим
Вақтингизни зое кетишига йўл қўйманг

ҚОРИ БЎЛИШНИ ОСОН ВА ҚУЛАЙ УСУЛЛАРИ

1 кунда ярим бет ёдласангиз 3 йил 4 ой 24 кун
1 кунда бир бет ёдласангиз 1 йил 8 ой 12 кун
1 кунда икки бет ёдласангиз 10 ой 6 кун

Унданда осонроқ усули
1 кунда 1 оят ёдласангиз 17 йил 7 ой 9 кун
1 кунда 2 оят ёдласангиз 8 йил 9 ой 18 кун
1 кунда 3 оят ёдласангиз 5 йил 10 ой 13 кун
1 кунда 4 оят ёдласангиз 4 йил 4 ой 24 кун
1 кунда 5 оят ёдласангиз 3 йил 6 ой 7 кун
1 кунда 6 оят ёдласангиз 2 йил 11 ой 4 кун
1 кунда 7 оят ёдласангиз 2 йил 6 ой 3 кун
1 кунда 8 оят ёдласангиз 2 йил 2 ой 12 кун
1 кунда 9 оят ёдласангиз 1 йил 11 ой 12 кун
1 кунда 10 оят ёдласангиз 1 йил 9 ой 3 кун
1 кунда 11 оят ёдласангиз 1 йил 7 ой 6 кун
1 кунда 12 оят ёдласангиз 1 йил 5 ой 15 кун
1 кунда 13 оят ёдласангиз 1 йил 4 ой 6 кун
1 кунда 14 оят ёдласангиз 1 йил 3 ой
1 кунда 15 оят ёдласангиз 1 йил 2 ой 1 кун
1 кунда 16 оят ёдласангиз 1 йил 1 ой 6 кун
1 кунда 17 оят ёдласангиз 1 йил 10 кун
1 кунда 18 оят ёдласангиз 11 ой 19 кун
1 кунда 19 оят ёдласангиз 11 ой 1 кун

Бирорта усулни танлаб бугундан ёдлашни бошланг!!!
ИншаАллох натижага эришасиз

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ишидан нолийдиганларга юбориб қўямиз..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Огоҳлантириш

Аҳамият берган бўлсангиз жуда кўплаб ноҳуш, баҳтсиз оқибатлар олдини олиш мақсадида ОГОҲЛАНТИРИШ белгилари қўйилади.

Масалан:
ДАН ҳодимлари: тезликни оширмаслик белгилари хатто аварияга учраган автоуловларни расмини айрим ҳолларда ўзини ҳам макет сифатида қўйиб огоҳлантиришади..

Тамаки маҳсулот ишлаб чиқарувчилар: хоссатан сигарет қадоқларига ўпкани чиригани, тишларни касаллангани расмини қўйиб огоҳлатиришади..

Кинематогрофлар: Ёши катталар кўриши учун +18 қўйиб огоҳлантиришади..

Энди бир тасаввур қилинг: Fast Food билан шуғулланадиган ёйинки барча ошхона, кафе, ресторанлар менюсининг энг бош саҳифасида қуйидаги инсон саломатлигини огоҳлантирувчи расм турса, қандай бўларкин? Орзуга айб йўқ дейишадику..Шунга бир саломатлик ҳақида огоҳлантириш тасаввуримни улашгим келдим..

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Интеллектнинг тўрт тури мавжуд:

1) (IQ)
2) (EQ)
3) (SQ)
4) (АQ)

1. Интеллект коэффициенти (IQ)

Бу тушуниш даражаси кўрсаткичи. Математик мисолларни ечиш, дарсларни ёдлаш, тушуниш учун IQ керак.

2. Ҳиссий коэффициент (EQ)

Бу сизнинг бошқалар билан тинчликни сақлаш, вақтни сақлаш, масъулиятли бўлиш, ростгўй бўлиш, чегараларни ҳурмат қилиш, камтарлик, ростгўй ва эътиборли бўлиш қобилиятингизнинг ўлчови

3. Ижтимоий коэффициент (SQ)

Бу сизнинг дўстлар тармоғини яратиш ва уни узоқ вақт давомида сақлаб қолиш қобилиятингизнинг ўлчови

EQ ва SQ юқори бўлган одамлар ҳаётда юқори IQ, аммо EQ ва SQ паст бўлганларга қараганда узоқроққа боришади. Кўпгина мактабларда IQни оширишга ҳаракат қилишиди, бунинг натижасида ўқувчиларда EQ ва SQ тушиб кетади. Юқори IQга эга бўлган одам, ўртача IQ бўлса ҳам, юқори EQ ва SQга эга бўлган одам томонидан ишга олиниши мумкин.

Сизнинг EQ кўрсаткичингиз характерингизни, SQ эса харизмангизни кўрсатиб беради. Бу учаласини ривожлантирадиган одатларни кўпайтиринг, айниқса EQ ва SQни

Ҳозирги яна бири янги парадигма:

4. Мослашувчанлик кўрсаткичи(AQ)

Сизнинг ҳаётингиздаги қийин даврни бошдан кечириш ва ақл- идрокингизни йўқотмасдан ундан чиқиш қобилиятингизнинг ўлчови.

Қийинчиликларга дуч келганда АQ, ким таслим бўлишини, ким оиласини тарк этишини ва ким ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлашини ҳал қилади...

Ота-оналар, фарзандларингизни академик дунёдан ташқари ҳаётнинг бошқа қирраларини ҳам кўрсатинг. У ақлий ва жисмоний меҳнатни (ҳеч қачон меҳнатни жазо сифатида ишлатмаслик), спорт ва санъатни ёқтириши керак.

Уларни IQсини ривожантиринг, шу билан бирга, EQ, SQ ва АQни ҳам. Ота-онасидан мустақил равишда ишларни қила оладиган кўп қиррали одамлар бўлишади шунда.

Болаларга фақат йўл тайёрламанг, балки ҳар қандай йўлга болаларни тайёрланг!

(c)Abrorbek Dadamirzayev

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бу қизалоғ Измирдаги зилзила оқибатида вайронагарчиликлар остида 65 соат мабойнида қолиб кетди.

Қизалоқ қўлида уяли телфон бўлгани боисдан у шундай дейди:«Алло! Мени қутқариб олинглар илтимос!»

Унга жавобан қутқарувчилардан бири;« Алло! Алло қизалоғим! Биз сени албатта қутқариб оламиз! Сен қўрқма!»

-Амикжон! Сизлар мени топиш учун қутқарвучи итларини қўйиб юборинглар, мен мушук бўлиб миёвлаб тураман, шунда мени топишингиз онсон бўлади.😢

-Албатта қўйиб юборамиз! Сен йиғлама қизм!

Аллоҳ таолонинг қудрати ила қизалоқни 65 соат мабойнида вайроналар остидан қутқариб олишади.

(Қайта нашр 2020 йил. )

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Табассум_вақти😎
Бу араб алифбосидаги "ТА" харфи.
У доим табассум қилади.
Табассум эса Суннат.
Сиз ҳам ТА каби суннатга амал қилинг!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

Дадам айтардилар:

"Хар куни 5 баҳо олиб келсанг, велосипед олиб бераман"-дердилар.
Мен эса 4 баҳо олиб келардим, чунки дадамни пуллари йўқ эди.

(с)Таржима қилинди

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тарбия

Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.

Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди: "Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар булади." 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: "Бу эса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради." Яна 0 - бу тажриба, қаранг инсон "100"га тенг бўлди. Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди - таълим, мухаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.

Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди... Устозим деди: "Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг эмас."

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#излаган_имкон_топади

Йигит осмондаги ойни олиб бераман деган экан..) 😎

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Инсон муваффақиятнинг 75% чиройли муомала орқали эришади. Қолган 25% эса ўша чиройли муомаласини доимий давом эттириши орқали эришади

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#тафаккур_вақти

Er va ayolni orasidagi masofani bildiruvchi ajoyib surat.....

1.Har gal siz ikkingiz va Alloh orasidagi masofa uzoq bo'lsa ,biling-ki endi aynan siz ikkingiz orangizdagi masofa uzoq bo'ladi.

2.Har gal siz ikkingiz va Alloh orasidagi masofa yaqin bo'lsa ,biling-ki endi aynan siz ikkingiz orangizdagi  masofa yaqin bo'ladi.

Qani endi bu masofani qisqa qila olasizmi yoki uzunmi .....

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига йирингли яра тошган экан.

Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб. Йирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳечюрмадинг, югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.

Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.

Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.

Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.

Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.

Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.

Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Хулоса сиздан...😢

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Tarjimasi:
Homiladorlik muhim ahamiyatga ega
Ona yig'lasa, bola yig'laydi
Ona baxtli bo'lsa, bola baxtlidir
Er va oila homilador onaga g'amxo'rlik qilishi kerak.. Shunda ona sog'lom bola voyaga yetkazadi

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Туман туфайли ўйин тўхтатилгани ҳақидаги судья ҳуштагини томошабинлар шовқини сабаб эшитмай, 15 минут давомида то полициячи келиб айтмагунча дарвозасини қўриқлаган дарвозабон шундай деган экан, мен бизникилар тинмай ҳужум қиляпти, орқада ўзим қолдим, тасодифий зарбани ўтказиб юбормай деб дарвозадан бир қадам ҳам силжимадим, жамоа мени ташлаб кетади деб ўйламабман...
Орқада турганларни унутманг.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг

✅ Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.

✅ Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Саёҳат_туркумидан_3_фасл

Бошқа давлатларга бормоқчи бўлганларга тавсиялар

✅ Борадиган давлатингизга боришдан аввал ўша давлат ҳақида маълумотга эга бўлинг(қонунлари, пули, урф-одати ва ҳ.з)

✅ Пулингизни 2 ёки 3 жойингизга бўлиб сақланг(ҳаммасини бирдан йўқотишни олди олинади)

✅ Ўзингизни соғлиғингизни билиб, керакли дори-дармон олволинг(бош оғриғи, юрак, қорин ва ҳ.з)

❌ Пулингизни аэрапорт ичида алмаштирманг (одатда анча паст курсда олишади)

✅ Агар 2 ва ундан ошиқ киши бўлсангиз ичингиздан бирингизни бошлиқ қилиб сайлаб олинг(тартиб бўлади)

❌ Йўлга чиқишдан аввал кўп ва пала-партиш овқатланманг чунки йўлда қорнингиз безовта қилиши мумкин

❌ Борадиган давлатингизни харитасини олволинг ёки google map дан фойдаланинг

❌ Кунингизни тўғри режалаштиринг акс ҳолда вақт ва маблағдан ютқазасиз

✅ Паспортингизга эҳтиёт бўлинг (йўқотсангиз кўнгилсизликларни кутаверинг)

✅ Ҳар эҳтимолга қарши ўз давлатингизнинг элчиҳонасини тел.рақамини билиб қўйинг

✅ Сим карта олсангиз мушкулингиз анча осонлашади

✅ Борадиган давлатингизни бир нечта сўзларини билиб қўйсангиз зарар қилмайди. Масалан: Насилсиз? , ташаккур, индирим, накадар? Thanks, Rehmet, абий, ахий ва ҳоказо..

✅ Иложи борича кечалари ҳилват кўчалардан юрманг, одам гавжум катта кўчалардан юринг

✅ Меҳмонхона, такси, дўконларда савдолашинг акс ҳолда турист деб нарҳини қиммат айтишади

✅ Тўловларда пулларингизни иложи борича қайтимсиз беринг(гоҳида қайтимига қалбаки пул бериб юборишлари мумкин)

❌ Меҳмонхонада пулларингизни очиқ ҳолда қолдирманг акс ҳолда "чаевые" яъни хизмат учун"кўнгилдан чиқариб бериш" деб олиб кетишади)

✅ Чамадонингизни қулфлаб юринг

✅ Хужжатларингизни ўзингиз билан олиб юринг

❌ Арзон ва шубҳали маҳсулотларни сотиб олишдан сақланинг (айтишадику бир балоси бўлмаса...)

❌ Айрим дўконларда ичиш учун Сизга чой, кофе, сув таклиф қилишади. Ичмаганингиз маъқул ким билади ичига нима қўшиб беради...

✅ Ишончли ошхона ва ресторанларга киринг

✅ Атрофдагиларга ўзингизни жалб қилманг

❌ Маҳаллий аҳолининг урф-одатларини беписанд қилманг

✅ ✅ ✅ Эсдалик учун расмларга ҳоҳлаганча тушаверинг

✅ ✅ ✅ Ўз таъсуротларингиз ва хурсандчилигингизни яқинларингиз билан бемалол баҳам кўришингиз мумкин...

Шу билан Саёҳат туркуми 3-фаслини бошлаб олдик. Сафаримиз соғ-маломатликда амалга ошишида дуо қилиб қўярсизлар.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Биргина_хато

Яқинда бир хайдовчи ўзи хақида қизиқ воқеани айтиб берди. Чет эллик тадбиркорлар Тошкентга келиб, Яндекс орқали аэрапортга чақиришса ўша йигитга тўғри келибди. Йўлда мехмонлар билан яхшилаб танишиб олибди. Чет эллик мехмонлар ўша йигитни ўзларига хайдовчи қилиб олишга хам келишиб олишибди. Чунки мошинаси жуда тоза, йўлларда хам яхши хайдагани қолаверса йигитни ўзи хам келишган устига-устак чаққонгина "шустрий" бўлганини инобатга олишибди. Ўзича чет эл корхонасига яхши ойликка ишга кирдим, деб ўйлабди. 2-3 кун хеч ким телефон қилавермагач ўзи таржимон йигитга телефон қилиб сўрабди. Таржимон йигит: "Ока, ўша куни мехмонхона олдида тақиқлаган жойдан бурилганингизга Сизни ишга ололмасликларини манга айтишуди. Узр, Сизни ўша хатойингизга улар ишга ололмаймиз дейишди", деб гўшакни қўйиб қўйибди.

Катта катта хатоларни қўйиб турайлик, кичкина хатоларимизни хам тўғриламасак паловимизни ва мехмондўстлигимизни мақтаб келиб кетаверишади мехмонлар...

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…
Подписаться на канал