Бахт - бу қўлингиздаги имкониятлар борлигида эмас балки бу руҳий ҳолатингиз хурсандчилигида
(с)Қурбон Касол
#Билиб_қўйган_яхши
1999 йилдан бери Тошкентда муқим яшайман. 2020 йилгача пропискасиз 8 марта уйимни бошқалар номига олиб-қўйиб, ўз уйимда ижарада яшаб келганман. 2008 йили фарзандим Тошкент шахрида туғилди. Юнусобод ФҲДЁ(ЗАГС)га бориб метрка олмоқчи бўлганман. ФҲДЁ ходими доимий пропискамни сўраганда, вилоятданман десам. Бўлмаса, ўша вилоятингдан метрка оласан, деб юбормоқчи бўлган. Нима асосга кўра деб сўрагагимда "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ", деб жавоб берди. Қаерида шундай деб ёзилган десам, 205-моддани рўкач қилганди. Ушбу 205-модда қуйидагича ёзилган эди. Моддани синчковлик билан ўқиб чиқдим.
205-модда.Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатлари Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
Ўқиб бўлганимдан сўнг ФҲДЁ ходими: ана ўқидингми, "ота-онаси доимий яшаш жойидан олинади", деб айтди. Ман ходимга Сиз айтган жумладан аввалги жумлага аҳамият беринг дедим яъни, "ТУҒИЛГАН ЖОЙДАГИ ЁКИ" жумлага эътибор беришини сўрадим. Ходим кодексни олиб, бошлиғини олдига кириб кетди. Бошлиғи чиқиб, барча вилоятлилар ўз вилоятидан метрка олишади, деб ўқтирмоқчи ва кўндиомоқчи бўлди. Ман ўз хуқуқимни талаб қилиб туравердим. Охири талабим бажарилиб, Тошкент шахридан метрка олганман. Бирин кетин бошқа фарзандларимга ҳам Тошкент шахридан метрка олиб келдим. Кеча ушбу 205-моддани текшириб ўқиб кўрсам. 2022 йили қуйидагича ўзгартиришибди.
205-модда. Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойидан ёхуд ота-онасидан бири доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида бир ой ичида амалга оширилиши лозим.
(205-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Ўша даврда жуда кўплаб вилоятдан келган танишларим вилоятга бориб метрка олиб келишарди. Мана энди муаммо йўқолиб, чиройли ислоҳ қилинибди.
(с)Қурбон Камол
Бир яқин инсонимиз "шеърингизни давомига шеър ёздим" деб, қуйидаги мисрларни юборибдилар.
Қуръон ўқи, ёдла энди
Нафсингни бир тобла энди
Онангга тож кийдирай деб
Белни махкам боғла энди
Маслаҳатни бердим сенга
Асқосин деб Қурбон Камол
Қилма аттанг кетарда деб
Нима қилдим кетишимга?
Бу Жим Торп - америкалик спортчи, енгил атлетикачи. Суратда унинг турли хил пайпоқ ва поябзал кийгани кўринади. Бу сурат бутун дунёга тарқалди. Бу 1912 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари еди ва Оклахомадан келган америкалик ҳинду Жим Aмерика Қўшма Штатларини енгил атлетика бўйича ҳимоя қилди. Мусобақа бошланишидан бир кун олдин унинг поябзали ўғирланган. Жим ахлат қутисидан иккита пояфзал топди, лекин бири жуда катта еди, шунинг учун у қўшимча пайпоқ кийишга мажбур бўлди. Ўша куни Жим бу поябзалда иккита олтин медални қўлга киритди. Сизга тўсқинлик қиладиган баҳоналарга чидамаслик учун ажойиб еслатма. Ҳаёт баъзан адолациз бўлиши мумкин - бу учун нима қилиш кераклиги муҳим.
Сизга керак бўлмаган мукаммал еслатма ... Ертаси куни ерталаб сиз билан нима содир бўлишидан қатъий назар - ўғирланган поябзал, касаллик, бизнесдаги муваффақияцизликлар - бу сизни олдинга силжишингизга халақит бермасин.
Китоб ўқиш хақида энг қизиқарли 5 та факт:
1) Таниқли, яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, чиройли гапиришга одатланасиз.
Ф. Вольтаире
2) Маданият – ўқилган китоблар сонида эмас, балки тушунганларнинг сонидан иборатдир.
Фазил Искандер
3) Китоб ўқийдиган инсонлар телевизор томоша қилувчиларни бошқарадилар.
Ф.Жанлис
4) Инсон қанча кўп китоб ўқиса, шунча камроқ тақлид қилади.
Жулес Ренард
5) Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиганлар ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
Бернард Шоу.
#Тафаккур_вақти
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. (Фатир сураси 43-оят)
Яьни, ёмон макр –ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради .
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни (алдаб) қўйгувчидир. (Нисо сураси 142-оят)
Ушбу "Санъат асари" ручка сотувчи олдидаги дафтар эмас. Бу менинг 2 ёшли ўғлим Мухаммад Юсуфга тегишли илк "Санъат асари" ҳисобланади. Уйга келсам югуриб ушбу ёзганларини олиб келиб кўрсатди. Сизларга бу оддий ажи-бужи бўлиб кўриниши мумкин. Лекин яхшилаб, синчковлик билан қарасанглар ❤️ чизилгани кўрасизлар. Лекин тасодифан юракча чизиб қўйганини ўзи билмайди. Бир томондан тасодифлар бўлмайди, деган гап ҳам бор.. "Хамса" асарида А.Навои Лайлини Мажнун кўзи билан кўришликка урғу берган. Шунинг учун мен ҳам ўғлимни "Санъат асарини" Мажнун кўзи билан тикилиб, роҳатланганимни Сизларга ҳам баҳам кўрмоқчи бўлдим. Буюк ишлар оддий ишлардан бошланади. Фейсбук 15-20 йил ўтиб менга ушбу постни эсга солса, мен ҳам ўғлимга илк қоралама ишларини кўрсатаман...
(с)Қурбон Камол
ПОЛЕЗНО ЗНАТЬ
1) Желудок пугается, когда вы не завтракаете.
(2) Почки боятся, когда вы не выпиваете 10 стаканов воды за 24 часа.
(3) Желчный пузырь боится, когда вы не спите до 11 вечера и просыпаетесь на рассвете.
(4) Тонкий кишечник боится, когда вы едите холодную, просроченную пищу.
(5) Толстый кишечник пугается, когда вы едите много жареной и острой пищи.
(6) Легкие боятся, когда вы вдыхаете дым, грязь и загрязненную среду от курительных смесей и коптилок.
(7) Печень боится, когда вы едите много жареной пищи, нездоровую пищу и фастфуд.
(8) Сердце боится, когда вы едите пищу с большим количеством соли и холестерина.
(9) Поджелудочная железа боится, когда вы едите сладкое из-за его вкуса и свободной доступности.
(10) Глаза боятся, когда вы работаете в темноте на экране мобильного телефона или компьютера.
и
(11) Мозг пугается, когда вы начинаете думать о негативном.
Заботьтесь о различных частях своего тела и не пугайте их.
Не все эти органы доступны на рынке.
А те, что есть, стоят очень дорого и, вероятно, не могут быть приспособлены к вашему телу.
Поэтому следите за здоровьем своих органов.
#Тоғо
12 ёшли ўғлим Абдуллоҳ қизиқ савол бериб қолди. "Дада, Опам фарзанд кўрса укам Мухамммад Юсуф (3 ёшда) ҳам тоға бўладими? " деб сўраб қолди. Мен: "Ҳа, опангни фарзандларига сен ҳам уканг ҳам тоға бўласизлар", дедим. "Укам Мухамммад Юсуф 3 ёш боғчага борадику, деди. "Фарқи йўқ, боғчада памперс кийса ҳам, горшокка ўтирса ҳам барибир тоға бўлиб қолаверади", дедим...:)
Ўғлимни тасаввурида тоға бўлиш учун кААААААтта одам бўлиш керак шекилли..
#Мотивация_бу_куч_Куч_эса_ҳаракатдир
Сизга берилган топшириқни хар қандай ҳолатда ҳам охирига албатта етказинг.
Бошқаларни фикри Сизнинг мақсад сари ташлаган шахдам қадамларингизни тўхтатиб қўймасин.
(с)Муваффақиятлилар кундалигидан
Изоҳ: Юқоридаги жажжи қизалоқ хитойлик. Рақсдаги жуфти йиғлаши уни рақсни якка ўзи бажаришига тўсқинлик қилмагани ва ўз ишини охиригача бажаргани ижтимоий тармоқларни портлатиб юборди
Кечикиш муваффақиятсизликни англатмайди. Эҳтимол, бу ажойиб тайёргарлик кўришни англатар!
******************************************
Муваффақият - Сизнинг қандай тайёргарлик кўришингизга боғлиқ
(с)BestCare
Яна бир шеъримни Сизларга ҳавола қиламан....
Нима қилдим кетишимга ?
Меҳмон бўлиб, бу-Олмага
Ўғил бўлдим, мен отамга
Дунёларда хўп улғайиб
Нима қилдим кетишимга ?
Ёрдам қўлин, чўздимми мен?
Наф текканин, кўрдингми сен?
Ким эдиму, ким бўлдим мен?
Нима қилдим кетишимга ?
Кетар “ЧИПТА”, бордир менда
Вақт муддати, номаълум-да
Қолиб кетмай, мен ғафлатда
Нима қилдим кетишимга ?
Хар бир кунни, ғанимат бил
Чин амални, мукаммал қил
Соф иймонни, эҳтиёт қил
Нима қилдим кетишимга ?
(c)Қурбон Камол
Тажрибалилар қилган ишни сиз ҳам қила оласиз фақат бошқа йўл билан чунки уларда тажриба бор-да..😎
(с)BestCare
Кучли хохиш бўлса ойни олиб бериш ва хатто юлдузларни маржон қилиб тақиш мумкин экан..:)
Читать полностью…Математиклар футболдаги пеналтилар сериясидаги адолатсизлик даражасини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади Билд.
Штутгарт университетининг математик статистика бўлими бошлиғи доктор Кристиан Хессенинг сўзларига кўра, пенальтийлар сериясида биринчи бўлиб тепадиган жамоа 60% ғалаба қозонар экан, иккинчи бўлиб тепадиган жамоа эса 40%.
“Ҳеч қандай спорт тури йўқки, шунчаки ким биринчи тепишни оддий танга танлаш орқали ғалаба қозониш имкониятини бунчалик катта номутаносибликка олиб келади. Ҳатто шахматда ҳам гроссмейстер даражасида оқнинг қорадан устунлиги атиги 6% ни ташкил қилади.
Қўшимча психологик босим иккинчи жамоанинг пенальтилар тепишида ўртача 4 фоизга камайтиради. Бу юқорида айтиб ўтилган бешта зарбадан жами 20% фарққа олиб келади ", дейди Ҳессе.
Профессионал футболчи 75% пеналтидан гол уради. Aммо иккинчи зарбани тепган жамоа ўйинчилари стресс туфайли пеналтида ёмонроқ ўйин кўрсатади, дейди олим.
Aдолатизликни бартараф этиш учун Гессе биринчи жамоага биринчи бўлиб гол уришни таклиф қилади, кейин иккинчи пенальтини яна ўша биринчи жамоа тепишини кейин иккинчи жамоа ҳам кетма-кет икки марта ва хоказо.
"Бу теннисдаги тайбрейк каби бўларди ва математик жиҳатдан деярли тенг имкониятлар яратади", деб ҳисоблайди у.
П.С. Бизни терма жамоа ўйинчилари яқинда Қатарда бўлиб ўтган мусобақада хатто машғулотларда ҳам пенальтилар тепишни машқ қилишмаганлигини эшитиб тўғриси ҳайрон қолгандим.
#Тарсаки_кучи
Яқинда мактабни тамомлаганимизнинг 25 йиллиги муносабати билан синфдошлар ва устозлар йиғилдик. Бир устозимиз сўзга чиқиб бир қизиқ воқеани айтиб бердилар. Туман электр тармоқларига иш билан борсалар бир ходим ўқувчилари бўлиб чиқибди. Ўша ходим мактабда яхши ўқимагани учун устоз бир тарсаки солганини эсга солибди ва хафа бўлганини айтибди. Устозимиз ўша ходим(ўқувчи)га агар хохласангиз Сиз хам бир тарсаки солиши мумкинлигини айтибдилар. Ўқувчилари устозга хафа бўлгани сабаби фақат бир тарсаки солганлари учун туман электр тармоқларида ишлаётганига агар ўшанда яхши ўқимагани учун иккинчи тарафга ҳам тарсаки солганларида балки вилоят ёки республика элетр тармоқлари идораларда юқори лавозимларда ишлаётган бўлиши мумкинлигини айтибди..
#Тандир_воқеаси_бўлган_воқеа
Қашқадарёлик бир танишим "Ака, Сизга тандир олиб боряпман, сал кечроқ бўлса ҳам қабул қилиб олаверасизми?, деб қўнғироқ қилди. Турмуш ўртоғим хабар топиб, "Энди тандирни нима қиласиз, қаерга олиб келяпти?" деб сўради. Уйга олиб келаётганини тушунтирдим. "Қаерга қўясиз?" деб сўради. Ман эса "Шу балконга қўямиз" дедим(холодильнигимиз балкондалиги учун). Яна безовта бўлиб, "Келинг шу тандирни бошқа кишига берворинг" деб айтаверди. Ишонасизларми яқин 10-15мин тортишибмиз. Кейин билсам ман тандир деб, "ТАНДИР ГЎШТНИ" назарга тутганман. У эса Қашқадарёдан эшак аравада нон ва сомса ёпадиган "ТАНДИР"ни тасаввур қилиб, квартирамизни қаерига қўямиз, деб хуноб бўлаверибди. Ман балконга қўямиз деяверибман...:)
Ашнақа, баъзида гапингизда битта сўз тушиб қолса ҳам гап мазмуни бутунлай ўзгариб кетаркан..:)
#Иш_ўз_эгаларига_топширилганда
Бир туп дарахт тақдири, Дубай чўли.
"Режаларингиз вазиятга қараб ўзгариши мумкин лекин мақсадингизни ўзгармасин".
#Тафаккур_вақти
- Қандай қилиб 120 ёшга кирдингиз?
- Мен хеч ким билан тортишмадим.
- Лекин бу имконсизку!
- Сиз мутлақо хақсиз...