Аслида куладиган ҳолат эмас балки йиғлайдиган ҳолат😢. Ёш болаларнинг кўнгли ўта нозик бўлади. Буни яхши ҳис қилиш учун миядаги фаросат тугмаси ёқилган бўлиши керак.
Читать полностью…#Но_ўрин_савол🤦♂️
Буйракда сал мазам бўлмай тез ёрдам чақиргандик. Аёл шифокор келди. Қандай оғриқ бўлаётганини сўраб, билмай "Тўлғоққа ўхшабми оғрияптими?", дейди(фаросат бобига тегишли мавзу). Бир нарсалар деворай, дедиму индамадим. Зато, аёлларга қандай қийин бўлишлигини ҳис қилгандей бўлдим...
#Таъсирли_шер
Қайта-қайта келар баҳор,
Қайта ўрик гуллайди.
Инсон умри ўткинчидир,
У тўхташни билмайди…
Қадрли инсонингизга юборинг!
👉🏻 @Sara_Xabarlar ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган энг тезкор махфий сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Офисдаги_хангомалардан
Офисдаги подъезга чиқадиган эшикни очиш учун калитини бир йигитга бердим. Роса харакат қилиб очолмабди. Кейин олдимга келиб эшикни очолмаганини айтди. Эшикни очишга ёрдамлашиш учун эшик олдига бордим. Ўша йигитдан сўрадим, "Эшик очишдан олдин Бисмиллаҳни.. айтдингми?, Йўқ, деган жавобни олдим. "Нега?", деб сўрасам, эсимдан чиқиб қолибди, деди. Кейин ўзим овоз чиқариб, "Бисмиллаҳни.." айтиб, бир уринишда эшикнм ўша калит билан очдим.
Кейин эшик очишга ёрдам берган ўша йигитга "уйлансанг нима бўлади?", десам манга қараб куляпти...😂 Ман хам унга қараб кулдим.. 😂,
Энди Сиз ҳам кулинг... 😂
Фақат ўша йигит кимлигини сўраманглар, у ҳам ўқиётган бўлиши мумкин..:)
(с)Қурбон Камол
- Куч мухимми дух мухимми?
- Албатта дух мухим. Кам сонлилар кўп сонлиларни мағлуб этганини тарих гувох..
* Дух- Рухий кучли ишонч, харакати қўрқувидан устун келиши.
#Ишчанликка_алоқаси_йўқ
Шу кунларда айрим давлат ташкилотларда янги хизмат машиналар олингани хақида турли маълумотлар ўқияпмиз. Олдин хам ўқиганмиз лекин бу сафаргисини жуда кўп эътирозларга сабаб бўлмоқда, Чунки "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлар ҳисобидан сотиб олинаётганлиги эътирозларга сабаб бўлмоқда. Одатда бундай жамғармалардаги маблағлар етим-есир, имконияти чекланган инсонларга, кам таъминланган, боқувчиси йўқларга ва шунга ўхшаш моддий мухтож оилаларга мўлжалланган бўлади.
Фарзандим нуфузли университетда ўқийди. У ердаги устозларнинг ойликлари 5000 АҚШ доллари ва ундан юқори экан. Қизиғи уларнинг айримларида автоуловлари йўқ бўлиб, оддий метрода хамма қатори ишга қатнашар экан. Уларнинг касбий фаолиятларидаги ИШЧАНЛИККА автоуловларнинг маркаси у ёқда турсин хатто автоуловни бўлмаслиги умуман таъсир қилмас экан.
Энди постдаги расмга диққатимизни қаратамиз. Журналистлар фото "ўлжасига" мухрланган йиртиқ пайпоқдаги қахрамоннинг исми жаноб Пол Вулфовиц. Жаноб Пол Вулфовиц Жахон Банкининг рахбари хисобланади. 2007 йили Туркия масжидларининг бирига ташриф чоғида оёқ кийимни ечишда ушбу расм мухрланиб қолган. Кўриниб турибдики хатто йиртиқ пайпоқда бўлсангиз хам бутун жахон банкини бошқарувчи рахбари хам бўлишингиз мумкин экан. Бу холатлар ИШЧАНЛИККА умуман алоқаси йўқ.
Хулоса ўрнида бир нарса айтмоқчиман. Агар шахсий мулкингиз бўлса омадингизни берсин янада янгисини, замонавийсини сотиб олаверинг. Лекин давлатни(бу халқники хисобланади) мулки бўладиган бўлса ўз ўрнида ва жойида ишлатишингизга тўғри келади. Хаммага кўз-кўз қилишингиз шарт эмас. Чунки ИШЧАНЛИК Сизга боғлиқ Автоуловингизни маркасига умуман дахли йўқ..
(с)Қурбон Камол
#Тафаккур_вақти
Биргина тўғри қарор - қолганларни сақлаб қолиши мумкин. Ва аксинча барбод ҳам қилиши мумкин.
"Бир ўзинг нима ҳам қила олардинг" дегичларга ушбу расм жавоб экан. Келажак воқеалиги - хар бир инсон чиқараётган қарорларнинг йиғиндисига боғлиқ...
* Таржима
#Тафаккур_вақти
Инсонлар 3 тоифага бўлинади.
1. Бефарқ инсонлар
2. Бефарқлигини тан олмайдиган инсонлар
3. Бефарқ эмас инсонлар (Девор ортидаги инсонлар)
#Уста
Усталар 2 хил тоифада бўлишади.
1-тоифа: "БЎЛАВЕРАДИ" чилар
2-тоифа: Буюртмачи талабини сўзсиз бажарадиганлар.
Жуда ажойиб савол: Уни ҳаммага иши тушмаслиги мумкин лекин ҳаммани унга иши тушади. У ким бўлиши мумкин? Жавобларни изоҳлар бўлимига ёзиб қолдиришингиз мумкин. Тўғри жавобни ўзим кечда айтаман
Читать полностью…"Avval odam ichimlikni oladi, keyin ichimlik odamni oladi."
Ushbu qadimiy irland iborasi Belgiyadagi Qirollik Tasviriy san'at muzeyidan Tomas Leroyning zamonaviy haykalida mujassamlangan.
#Каламуш_думи_эффекти
Ушбу расм машхур италиялик иллюстратор Марко Мелгратига тегишли.
Муаллиф ўз асарида мушук каламуш инида чиқиб турган думни каламуш думи эканлигини тушунтирса бошқа томондан аслида чиқиб турган дум девор ортидаги кобра илонининг думилигини ифодалайди. Бу билан муаллиф хар қандай кўрганинг тўғри ва ҳақиқат бўлавермаслигига ишора қилиб, ўз соғлигингизни ва ҳаётингизни ўзингиз эҳтиёткорлик билан асрашингизга ундайди.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳаётдаги турли тузоқлардан эҳтиёт бўлишга чақирилган.
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam dedilar: "Alloh taolo hech qanday soya bo‘lmagan qiyomat kunida 7 toifa odamga soya beradi. Bular quyidagi toifa odamlardir:
1. Odil hukmron;
2. Yoshlikdan Allohning itoatida va ibodatida ulg‘ayib o‘sgan odam;
3. Qalbi masjidga bog‘langan odam (ya'ni, farz namozlarini jamoat bilan masjidda o‘qiydigan odam);
4. Bir-biri bilan Allohning roziligi uchun (ya'ni, Alloh yo‘lida) do‘stlashgan ikki odam;
5. Go‘zal va obro‘ga ega bo‘lgan ayol zinoga chorlagan paytda, bunga rozi bo‘lmasdan: “Men Allohdan qo‘rqaman”, degan odam;
6. Alloh yo‘lida xufyona sadaqa qilgan va o‘ng qo‘li bergan narsani chap qo‘li bilmagan (ya'ni, hech kimga bildirmasdan va ko‘z-ko‘z qilmasdan sadaqa qilgan) odam;
7. Yolg‘izlikda o‘tirib Allohni eslab turib ko‘zlaridan yosh oqqan odam”.
#Тафаккур_вақти
Қўрқув ҳаракатни тўхтатиб қолади..
Ҳаракат қўрқувни тўхтатиб қолади..
#Иложи_йўқ_деманг
Унутманг, бажаролмаётган ишингиз аслида оддий иш бўлиши муикин..
(с)Қурбон Камол
Биология фанлари доктори
Baxtiyor Abdug'afur ёзмоқда (аввал расмга диққат билан қараб олинг):
Рамазондан кейин...
Чарчамаяпсиз, ортиқча терлаш йўқ, ҳаракатларингиз енгил. Бунга сабабларидан бири қон томирларидаги ёғ (ва у билан бириккан бирикмалар), холестерол, ўлик ҳужайралар биомассаси, кальций бирикмалари ва фибриннинг камайишидир.
Нотўғри овқатланиш ва яшаш тарзи ана шу бирикмаларнинг (умумий қилиб русчада "бляшки", инглизчада "plaque") қон томирларида йиғилишига сабаб бўлади. Суратда кўрсатилган. Ўзи бирор иш қилмайди, лекин жараёнга ҳалақит қилади. Худди, саратон ҳужайралари тўпламига ўхшайди.
Очликда аутофагия жараёни ишга тушади. Организм керакли қувват ва озуқани ана шу "саратон ҳужайралари тўпламини" парчалаш ҳисобига ҳосил қилади. Энг асосийси, ёғлар (триглицеридлар) ва фибрин (юқори молекуляр оқсиллар) тўғридан-тўғри парчаланади.
Аксарият касалликлар шу ердан бошланади. Очлик билан даволанади.
Жамиятга оптимистлар ҳам, пессимистлар ҳам ҳисса қўшади. Оптимист самолётни ўйлаб топган бўлса, пессимист парашютни ихтиро қилган
Бернард Шоу
#ЭСЛАБ_ҚОЛИНГ
👍 Агар ОРЗУларингиз вақтлари билан ёзилсагина у МАҚСАДГА айланади
👍👍 Агар МАҚСАДингиз кетма-кетликда ёзилсагина у РЕЖАГА айланади
👍👍👍 Агар РЕЖАнгиз харакатларингизга мувофиқ келсагина ОРЗУйингиз ҳақиқатда амалга ошади
(с)Қурбон Камол
*Агар яхши тушунмаган бўлсангиз яхшилаб диққат билан яна бир бор ўқиб чиқинг