#ЭСЛАБ_ҚОЛИНГ
👍 Агар ОРЗУларингиз вақтлари билан ёзилсагина у МАҚСАДГА айланади
👍👍 Агар МАҚСАДингиз кетма-кетликда ёзилсагина у РЕЖАГА айланади
👍👍👍 Агар РЕЖАнгиз харакатларингизга мувофиқ келсагина ОРЗУйингиз ҳақиқатда амалга ошади
(с)Қурбон Камол
*Агар яхши тушунмаган бўлсангиз яхшилаб диққат билан яна бир бор ўқиб чиқинг
У легендарного индейского спортсмена Джима Трофа украли обувь незадолго до того, как он собирался участвовать в Олимпиаде. Он нашел в мусорном баке несоответствующую пару обуви и продолжил завоевать золотую медаль в них. Он также был первым коренным американцем, завоевавшим золотую медаль США.
Что это за оправдание у тебя опять? Как считаете, это действительным? Конечно, нет. Джим Рон сказал: "Если ты хочешь что-то сделать, ты найдешь способ, если нет, ты найдешь оправдание". Первый признак неудачника - это оправдание. Ты поймешь, что когда станешь хорошо оправдываться, ты не будешь хорош ни в чем другом. Не удивительно, что Ральф Уолдо Эмерсон сказал: "Оправдания всегда заменяют прогресс".
99% неудач исходят от людей, у которых есть привычка оправдываться (Джордж Вашингтон Карвер). Многие люди упустили возможности, способные изменить свою жизнь из-за того, что не верят использовать все, что у них есть в данный момент. Что бы у вас ни было в данный момент, это то, что вам нужно, чтобы перейти к следующему этапу жизни, независимо от того, как это выглядит
Жизнь иногда проверяет тебя, чтобы увидеть, насколько ты, насколько сильно и как далеко ты готов бороться за свои мечты. Помните, что вы чаще всего сдаете тестирование, когда вас вот-вот поднимут. Именно так и случилось с Джимом Торпом. Получил его туфли прямо перед тем, как выиграть золото. Многие бы отказались и потеряли надежду, но он предпочел использовать то, что было в его досягаемости. Когда Моисей в Библии был до Красного моря, а до него были египтяне, Бог просто открыл им красное, но ему нужно было, чтобы Моисей верил, что все, что у него было, было все, что ему нужно для перехода на новый уровень. Вот почему он спросил, что у него в руках, и сказал им использовать.
Сколько возможностей ушло у тебя, потому что ты не используешь то, что имеешь? Перестаньте фокусироваться на том, как начали другие люди и начните использовать все, что у вас Все, что у тебя есть, это все, что нужно для успеха. Помни, что тебя достаточно.
#Замон_талаби
Ишга муносабатлар ўзгармоқда қайси бирири танлаш Сизнинг ихтиёрингизда..
Қизил- Шижоат билан ишлаш
Сариқ- Ақл билан ишлаш
Яшил- Шижоат ва ақл билан ишлаш
@Muvaffaqiyat_kaliti каналига уланинг.
#Пуллик_ЛАТИФА
Бозоркўм савдогар ва мижозларни сабрини текширмоқчи бўлибди.
Аввалига ижара нархини 50% ошириб қўйса, савдогарлар жимгина тўлаб юраверишибди.
Кейин бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Яна жим-житлик.
Кейин бозордан чиқишни хам пуллик қилиб қўйибди. Яна жим-житлик. Хеч ким миқ этмай, эътироз билдирмаганига бозоркўм хайрон бўлибди.
Хеч натижа бермаганидан сўнг бозоркўм бошқачароқ чора кўрибди. Бозор эшигидан хар кирган ва чиққан кишини кетига бир тепиб қўйишни жорий қилибди.
Кечга яқин бозорда тўс-тўполон, тумонат одам йиғилиб, ғавур-ғувур бошланиб кетибди. Бозоркўм ана энди буларни сабр косаси тўлди. Бир уларни дардини эшитайчи хойнахой ижарани ошиши ёки кириш-чиқишни пуллик қилинганига эътироз билдиришса керагов, деб халқ олдига чиқибди.
- Нима эътирозларинг бор? - деб сўрабди, бозоркўм.
Тўпланганлар:
- Шундай катта бозор эшиги олдига биргини одам қўйгансизлар. Илтимос, кириш-чиқишга кетга тепадиган одамни кўпайтириб қўйинглар битта одам улгуролмаяпти, навбат талашиб тўполон бўлиб жанжаллашиб кетяпмиз, - дейишган экан..))
#Неъматни_қадри_уни_йўқотилганда_билинади
Онам 2018 йили вафот этганлар. 5 ўғил 1 қиз дунёга келтирганлар. Алҳамдулиллаҳ барчамизга таҳорат қилишдан тортиб намоз ўқишгача ўргатганлар. Бутун умр халқ таълимида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишладилар. Рамазонда рўза тутишимизга ўзлари деярли хар куни сахарликка ош дамлардилар. Барча 6 та фарзандларини отам билан олий маълумот қилдилар. Ёшлигимиз ўтиш даврига тўғри келган купон пуллар, нонга навбат туришлар, ака-укаларимиз бир-биримизни кийимимизни кийиб катта бўлдик. Доим бўш қолсалар Қуръонни очиб ўқиб ўтирардилар. Бармоқлари доим ҳаракатланиб турарди кейин билсам тасбиҳ айтиб турарканлар. Айрим тақводорлар хожатга кирса оғзига тош солволаркан чунки у ерда ҳам айтиб юбормаслик учун,деганларни эслайман. Умрлари охирида соғликларида яъни жигарларида муаммо бўлиб касалхонада аҳволлари ёмонлашиб, уйда вафот этдилар. Ахволлари ёмонлашганда ҳам бемалол калималарини айтиб ётганларини гувох бўлганмиз. Бежизга тил нимани кўп айтса, ўша айтганлари оламдан ўтаётганда тилга осон бўлиб қолмас экан.
Аллоҳ таоло онажонимни жойларини жаннатда қилсин, қиёматда яқинларимиз билан жам қилсин. Амийн!
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Улуғ ойда турибмиз, Сизлардан Онажонимни хаққига дуо қилиб қўйишингизни сўраб қолардим.
Қуйидаги видеодан қаттиқ таъсир қилган жойи, Онажоним вафот этган кун мени дунёга келтирган кунлари билан бир хил кун эди.
Онаси ҳаёт эканларга жуда ҳавасим келади. Хар кун олдиларида гаплашиш, узоқда бўлсалар қўнғироқ қилишлари мумкин. Лекин бизга ўхшаган онаси вафот этганларда бундай имконият йўқ😥
(c)Қурбон Камол
#ишга_бўлган_эътибор
✅ Бир хил иш
✅ Бир хил вақт
✅ Бир хил шароит
‼️Ишга ёндашув хар хил
Леди спрашивает:
"Сколько вы продаете свои яйца?"
Старый продавец отвечает:
"0,50 цента за яйцо, леди"
Дама говорит:
«Я беру 6 яиц за 2,50 евро или я ухожу».
Старый продавец отвечает ей:
«Купите по цене, которую хотите, мэм. Это хорошее начало для меня, потому что сегодня я не продал ни одного яйца, и мне нужно это, чтобы жить».
Она купила яйца по договорной цене и ушла с чувством, что выиграла.
Она села в свою элегантную машину и пошла в элегантный ресторан со своей подругой.
Она и ее подруга заказали все, что хотели. Они немного поели и оставили много того, из заказанное.
Таким образом, они оплатили счет, который составлял 400 евро, дамы дали 500 евро и сказали владельцу шикарного ресторана, чтобы оставшаяся часть была в качестве чаевых ...
Эта история может показаться совершенно нормальной для руководителя роскошного ресторана, но очень несправедливой для продавца яиц ...
Вопрос в следующем:
Почему мы всегда должны показывать, что у нас есть сила, когда мы покупаем у нуждающимся?
И почему мы щедры к тем, кому не нужна наша щедрость?
Однажды я где-то прочитал:
«Мой отец покупал товары у бедных по высоким ценам, хотя он не нуждался в этих вещах.
Он иногда платил им больше.
Однажды я спросил его:
"Зачем ты это делаешь, папа?"
Мой отец ответил:
"это благотворительность, завернутая в достоинство, сын мой"
«Я знаю, что большинство из вас не поделится этим постом, но если Вы один из тех, кто до сих пор читает ... тогда это сообщение о попытке «гуманизации» сделает дополнительный шаг в правильном направлении».
* Мы всегда стараемся быть благодарными жизни *
#Айланма_йўллар_Лайфхак
Муаммолар қайси томондан қаралишидан қатъий назар ечим топиб келинган. Масалан, компьютер вирусига қарши антивирус, автоулов радарларига қарши антирадарлар ва ҳоказо. Бир танишим айтади, ўша биз мақтайдиган коррупцияга қаттиқ курашадиган Хитойда коррупцияга "антиқа ечим" топишибди. Олувчи қўл ва берувчи қўллар қонуний фаолият юритадиган тотализаторда бир вақтда ва бир жойда учрашиб қолишади. Икковлон тотализаторда ўйин ўйнашади. Қарабсизки берувчи қўл, олувчи қўлга йирик миқдордаги маблағга ютқазиб қўяди ва барча ютқазган маблағларни татализатор гувохлигида қонуний олувчи қўлга тўлаб беради. Қўпол қилиб айтганда коррупция "айланма" йўл орқали ечим топиб амалга ошяпти..
Хар қандай муаммони оқибатини даволаганингиз билан сабаби муаммони келтириб чиқараверади. Сабабсиз оқибат бўлмайди.
П.С. Пост билан расмни алоқа йўқ, шунчаки мулоҳаза учун қўйилган.
Уч йил давомида, қийин кунларда ҳам хурсандчилик кунларда ҳам бирга бўлган энг яқин дўстидан айирилмоқда😢😞 Сўрғич қадрини қайдан билсин сўрғич сўрмаган болалар..:)
Читать полностью…Уличный футбол рулит в старые времена :
1. Никакого судьи.
2. Игра заканчивается либо когда игроки устали, либо когда пришло время для блочной молитвы четков.
3. Счет 23-22.
4. Пенальти дается, если игрок клянется богом.
5. Вратарем становится пухленький человек 😝
6. Если владелец мяча злится, он берет мяч, и игра окончена 😁
7. Фолы считаются, если все согласны 🙃
8. Wal хороший игрок и может быть в вашей команде в любое время 😁
9. Лишний игрок допускается, если команды не равны 😂
10. Вратарей можно менять во время пенальти 😆
11. Если мяч переходит через поперечную полосу, игра останавливается на полчаса, чтобы обсудить гол это или нет 😄
12. Владелец мяча играет за сильную команду 😝
Приветствую всех, кто прожил эти прекрасные воспоминания ❤️
#Меҳр_кўзда
Ҳайит байрами кириб келяпти. Кўпчиликни ёшлиги эсида бўлса керак. Ҳайит куни келишини интизор билан кутардик сабаби У кунда ҳадя улашиш маросими бўларди. Катталар кичикларга "Ҳайитлик" (Ҳадя-Совға) улашарди.
Агар шу "Ҳайитлик" (Ҳадя-Совға) Рамазон ичида қилиб қолсангиз-чи, Нур устига аъло нур бўларди-да.
Ҳадя (совға) улашиш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарғиб қилган амаллардан биридир. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, амалларнинг афзали қайси?” деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишинг ёки ундан қарзини узишинг ёки унга таом беришинг”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Замон ўзгарди, агар яқинларингизга "Ҳайитлик" (Ҳадя-Совға) беришга кучли хохишингиз бўлса унда пластик карталар (Uzcard, Huma, VISA)орқали хам юборишингиз мумкин.
Шунчаки аввало ўзимга ва сизларга тавсиям, Жиянларга бўладими, қўшниларга ёки бошқаларга бўладими, хар йил "Ҳайитлик" (Ҳадя-Совға) улашишда шахсий рекордингизни янгилаб боришингиз мумкин. Рамазон ичида қилсангиз унда фурсатни бой берманг ...
Унутманг, "Ҳайитлик" (Ҳадя-Совға)да муҳими ЭЪТИБОР уни нархида эмас...
(с)Қурбон Камол
#Барчага_катта_рахмат
Бир неча кун аввал бир Сирдарьёлик олима синглимиз шартномаси тўловига пост қолдиргандим. Кеча етарли пул(13миллион сўм) маблағ йиғилди ва омонатни ўз эгасига топширилди. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, бевосита ёрдам қўлини чўзган ва моддий томонлама эҳсон ва закотларини берганларга, қолаверса постга "Лайк" ва "Улашиш"(Facebook табиати шундай агар кўпроқ "Лайк" ва "Улашиш" босилса пост ТОПда туради ва кўпчилик ўқийди ва шу хайрли ишга бевосита ўз ҳиссасини қўшган бўлади ИншаАллоҳ) босиб бўлса ўз ҳиссасини қўшганлага, бундан ташқари қўнғироқ қилиб ёрдам бермоқчи бўлганларга, ҳамда постни ўқиб заррача бўлса ҳам қалбан хайрихох бўлганлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин, қилган солиҳ амалларини ҳадисда келгандек 10 дан 700 ва ундан ҳам кўп баробаргача ошириб берсин. Амийн!
Шу хайрли ишда 2 та ҳолатни Сизларга бахам кўрмоқчиман зора бошқаларга ҳам ибрат бўлиши учун.
1-Ҳолат: Пост қўйиб бир икки кун ўтгандан сўнг олима синглимиздан "пластик картангизга пул тушяптими?" деб, сўрадим. Синглимиз: "Ҳа, тушяпти жами 420минг сўм тушди", деди. Кейин ман "майли яна 2-3 кун кутайлик", дедим. Синглимиз: "Мен хам Тахажжуд намозларида сўраяпман", деди. Тахажжуд намозида сўраётганини айтганда ичимдан бир нималар ўтди. Эртаси куни бир акамиз қўнғироқ қилдилар ва 5миллион атрофида бериб кетдилар. Орада яна бир укамиз телефон қилиб закот бермоқчилигини айтди. Кеча юқоридаги акамиз йиғилган суммага яна неч пул етмаётганлигини билиб яна 7.5миллион сўм атрофида етмаган қисмини бериб кетдилар. Бугун Фейсбукда кўпчилик танийдиган журналист акамиз хам ўз ҳиссалари қўшмоқчилигини айтдилар. Айтмоқчи бўлганим, Тахажжуд намозларида ёлғиз Аллоҳ таолога дуо қилсак, дуоларимизни ижобат қилади Иншааллоҳ.
2-Ҳолат: Қуръони каримнинг Каҳф сурасида (60-82 оятларида) зикр қилинган Мусо ва Хизр алайҳиссалом қиссалари бор. Ушбу қиссада 3 та воқеа бўлади яъни кема, болакай ва солиҳ банда воқеаси. 3-воқеа яъни солиҳ банда воқеасида бир уйнинг деворини қулаб тушган бўлади. Шунда Мусо ва Хизр алайҳиссом шу деворни ўз қўллари билан тиккалаб қўйишади. Хизр алайхиссалом нега бу ишни қилганларни қуйидагича баён қиладилар: "Энди девор эса шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина бор эди. Уларнинг оталари жуда яхши – солиҳ инсон эди. Бас, Парвардигорингиз улар вояга етиб, Парвардигорингизнинг раҳмат-марҳамати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди". Олима синглимизни оталари вафот этган. Оналари ва битта синглиси бор. Оталари ватан ҳимоячиси бўлган экан. Оналари туман поликлиникасида лаборант бўлиб ишлийдилар. Юқоридаги қиссада келтирилган 3-воқеа сингари балки синглимизни вафот этган оталарининг солиҳ амалларими балки оналарининг дуоларами ушбу хайрли ишимиз охирига етишида сабаб бўлгандир Валлоҳу аълам .
Ўзим учун сабоқ бўлган жихати. Одатда ман бундай постлар қўймайман лекин бошқаларни турли мухтож инсонларга ёрдам яъни операциялар ва шунга ўхшаш постларини кўп ўқиганман. Аввало ўзим учун қолаверса бошқаларга ҳам бир насиҳат ва эслатма қилмоқчиман.
Мухтожларга ёрдам хақида ёзилган постларда ўқувчини қуйидагилардан бирини қилиб қолиш керак экан.
А). Моддий ёрдам (хатто 1минг сўм бўлса хам, савоби 10дан 700 баробарга ошириб берилишини эсда тутинг )
B). Постни улушинг(балки Сизни улашишингиз сабаб бошқалар ёрдам бериб қолса сиз хам савобга шерик бўларсиз)
С). "Лайк" босиб қўйинг(пост ТОПда туришига сабабчи бўлинг)
D). Юқоридагиларни қилмасангиз хам Дуо қилиб қўйинг(балки Сизни дуойингиз ижобат бўлиб қолар)
E). Агар юқоридагиларни бирортасини қилмасангиз Сиз БЕФАРҚ инсон экансиз(Аллоҳ ўзи асрасин) чунки ўқиган нарсаларимиз ё фойдамизга ё зараримизга хужжат бўлишини унутманг.
Аллоҳ таоло Рамазондаги ибодатларимизни қабул қилсин, гунохларимизни мағфират қилсин ва бизни БЕФАРҚ инсонлардан қилмасин !
(с)Қурбон Камол
#Фаросат_туркумидан
"Ўхшатмасдан учратмас".
(с)Ўзбек халқ мақоли
Юқоридаги усталарни кўриб, электрикларни бир машхур ибораси эсимга тушиб кетди яъни "Электриклар бир марта хато қилади".
#Фаросат_туркумидан
Аслида фаросат ҳаммада бўлади фақат айримларда доим ON режимда яъни ёқилган бўлади. Қолганларда OFF режимда яъни ўчиқ туради.
#300_доллар
Кеча ўғлим (15 ёшда) ўртоқлари билан кўчадан 300 доллар топиб олишибди. Ўзларича 3га бўлиб яъни 100 доллардан ҳаёлан бўлишиб ҳам олишибди. Кейин эгаси келиб қолсачи, пулини қидириб юрган бўлсачи, дейишибди. Кейин нима қилдинглар?-деб сўрадим. 15 мин кутамиз агар келмаса кетамиз ва икки хафта эгаси чиқишини кутамиз, дегандик. 10 минут ўтиб эгасига келиб қолибди🤦♂️(Хар ким тоқатига яраша синалади). 300 долларни қайтириб беришибди, суюнчисига 10 доллардан учтасига 30 доллар ҳадя қилиб бериб кетибди. Омонатга хиёнат қилмаганига хурсанд бўлдим.
Ора-сира фарзандларни шундай имтиҳондан ўтказиб турилса тўғри "рельес"да кетаётганига амин бўласиз..
Бахор кириб келди. Қани бир сўлак безларини ишлатворамиз... 😃 *Тил остида пайдо бўлган сўлагингизни йўқотиш учун бир ичингизга ютиниб олинг.. 😏
Читать полностью…Bir kishi hayvonot bogʻi ochib, unga kirish narxini 200 dollar qilib belgilabdi. Ammo, necha kun oʻtmasin, negadir hech kim unga kirishni xohlamabdi. U kishi narxni 100 dollarga tushiribdi, ammo hayvonot bogʻiga hech kim kelmasmish. Narx 50 dollarga pasaytirilibdi. Shunda ham birorta mehmon bosh suqmabdi.
Shundan keyin hayvonot bogʻining egasi unga kirishni butunlay bepul qilibdi. Ichkari odamlar bilan toʻlgach, u qafasdagi sherni qoʻyib yuboribdi va chiqish narxini 500 dollar qilib belgilab qoʻyibdi.
Qissadan hissa shuki, har xil bepul, tekin narsalar haqida eshitsangiz, darrov chuv tushmang, balki ular ham sherni qafasdan chiqarib, sizni kutib turishgandir...
(c)Mavlon Marasulov FBsahifasidan olindi
Ассалому алайкум яхшилар!
Бир сўровнома ўткизаётган эдик. Шунга Сизларнинг жавобларингиз биз учун муҳим.
Сизлардан, илтимос қуйидаги қисқа саволларга жавоб берсаларингиз. Иштрокингиз учун катта раҳмат.
ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ
Тараққиёт жадаллашган сари атроф-муҳитнинг инсон организмига салбий таъсири ҳам кучайиб бормоқда. Шунга қарамасдан табиат ўз неъматлари ва саломатлик ҳимоячиси бўлмиш доривор гиёҳ ва маҳсулотларни инсонларга улашмоқда.
Хусусан, бугун маълумот бермоқчи бўлган доривор ўсимлигимиз ҳам барчамизга таниш ва оддий, шу билан бирга жуда қимматли хусусиятга эга. Бу силйбум марианум ёки оддийгина растаропшадир. Растаропша бир йиллик ўсимлик, Астерасеае оиласига киради. Унинг асл ватани Жанубий Европа ҳисобланади. Растаропша ўсимлиги ёруғликка жуда сезгир бўлади.
Ҳозирда бу ўсимлик Россиянинг Краснодар, Поволже ва Москва вилоятларида ҳам ўстирилади. Озарбайжон тупроқларида ҳам етиштириш яхши натижа берган. Ўзбекистонда эса бу ўсимлик табиий ҳолатда ўсади. Айрим ҳудудларда хусусан фармацевтик ишлаб чиқарувчи корхонларига тегишли ерларда кичик майдончаларга экилади ва ундан доривор маҳсулот олинади. Маҳсулотнинг айрим қисми экспорт қилинади. Фармацевтик жиҳатдан ўсимликнинг доривор хомашёси бу тўла пишиш даврида йиғилган мевалари ҳисобланади. Узоқ йиллар давомида жуда кўп касалликларда, хусусан, жигар, буйрак ва ўт пуфаги касалликларида ушбу ўсимлик даво сифатида ишлатилган. Ўсимлик устида ўтказилган бир қанча тадқиқитлар натижасига кўра ўсимлик таркибидаги моддалар (айниқса, силймарин флавоноиди) жигарни токсинлардан, шу қаторда атсетаминофен (Тйленол) каби баъзи дорилардан ҳимоя қилади. Силймарин антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Ушбу модда янги ҳужайраларни кўпайтириш орқали жигарнинг ўзини тиклашига ёрдам бериши мумкин.
Ушбу ўсимликнинг қимматбаҳолиги шундаки, таркибидаги силймарин моддаси ва фаол моддалар билан биргаликда Саратон, яъни ўсма ҳужайларининг организмда ривожланишини пасайтириш хусусияти ҳам тасдиқланган.
Лекин шундай бўлса-да бу ўсимликнинг энг мукаммал даво таъсири жигар ҳужайраларига кучлироқ бўлади. Улар жигар билан боғлиқ турли хасталиклар, вирусли гепатит ҳамда алкогол таъсирида ривожланувчи кўплаб жигар касалликларида хасталик зарарли таъсирининг камайиши ва жигар ҳужайраларининг тезроқ тикланишига сабаб бўлади.
Растаропшадан асосан силймарин флавоноиди ажратиб олинади ва у фармацевтик стандартлар асосида дори препаратига айлантирилади.
Ушбу модда асосида яратилган препаратлар таблетка, сироп, экстракт, дамлама ва комплекс ҳолдаги шаклларда чиқарилади. Бу препаратларнинг 70 фоизини силймарин антиоксиданти ташкил этади.
Албатта, барча организмнинг ўз индивидуал хусусиятлари мавжудлиги сабабли ҳам барча дориларни қабул қилишдан аввал ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашганингиз маъқул.
Матлуба ЗУЛФИҚОРОВА,
Абу Али ибн Сино номидаги Косонсой жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси.