muvaffaqiyat_kaliti | Неотсортированное

Telegram-канал muvaffaqiyat_kaliti - Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2733

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Подписаться на канал

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Университетта ментор болишган ва хозир Энг коп лайк йигган гурух ютади. Битта лайкча билан коллаб-кувватлилик!❤️

https://www.instagram.com/reel/CyEgvGGoKz8/?igshid=NjIwNzIyMDk2Mg==

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

(Эринмай шу воқени бир ўқинг. Ичингиздан бир нима жиз этади)

Судан провинцияларидан бирида камбағал болалар мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши ўқишга ундаш учун совға сифатида ғолибга янги пойабзал совға қилишга қарор қилади.
Болаларга бу фикр ёқади. Ҳамма орзу қилинган мукофотни олиш умидида иншо ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида барча ўқувчилар ўз ишларини тугатиб, топшира бошлайдилар. Ҳамма иншоларни ўқиб чиқиб, ўқитувчи совғани кимга беришни билмай қолади. Чунки деярли барча ўқувчилар "аъло" баҳога ёзишган эди.
Ва шунга қарамай, у ўз ўқувчиларига қуръа ташлаш йўли орқали аниқлаш учун ҳаммадан ўз исмини қоғозга ёзишни сўрайди. Ҳар бир бола ўқитувчининг илтимосини бажариб, қутига бир варақ қоғоз ташлашади.
Барча қоғозларни аралаштириб, ўқитувчи "омадли" ўқувчининг исмини эълон қилади - Вафаа Абделкарим! Ҳамма синфдошлари йиғлаб юборган Вафоани юпатишади, чин дилдан табриклай бошлашади.
Дарҳақиқат, қиз бу совғага лойиқ эди. У эски, йиртиқ туфлида зўрға кунларини ўтказаётган эди. Аммо бу унинг мактабдаги энг муваффақиятли ўқувчилар қаторига киришига тўсқинлик қилмасди.
Ўқитувчи уйига қайтиб, эри билан ўтириб, бу воқеани йиғлаб айтиб беради.
Эри хотинининг бу тадбиридан жуда хурсанд бўлади. Лекин хотини нима учун бу воқеадан ҳайратда қолганини тушунмасди.
Қиз ўқишда жуда яхши бўлганлиги сабабли ва синфда у яхши пойабзалга эга бўлмаган ягона одам эди.
Хотиннинг жавоби ҳайратга тушди ва ҳатто эркакни ҳам йиғлатиб юборди!
Ҳақиқат шунда эдики, у исмлари ёзилган қутидаги қоғозларнинг қолган қисмларига қараганида, мутлақо барча қоғоз парчаларида бир хил "Вафаа Абделкарим" деб ёзилган эди!
Болалар унинг аҳволини билишигани учун ва ўзлари ҳам муҳтож бўлишларига қарамай, синфдоши фойдасига бу совғадан воз кечишга қарор қилишганди...

Барчаларимизнинг фарзандларимиз ҳам фаросатли, раҳимдил, ғамхор улғайишлигини Яратгандан сўраб қоламан !
Қурбон Камол таржимаси

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ўзбек тили, бой тил! Суҳбатни якунлаш учун "Саломат бўлинг!" дейиш кифоя..

@Muvaffaqiyat_Kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Одатда бирор бир расмга маъноли гап топаман. Баъзида аксинча маъноли гапга расм қидираман. Қуйидаги расмга фақат бир сўз тополдим.

Коррупция..

*"П.С.Шарҳга хожат йўқ эди лекин ушбу расмдан икки хил маъно чиқардим. Коррупция ва қурбонлар..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Илмий ва амалий исботланган ишларга жуда қизиқаман-да.

Бирлашиб юксалиш, юксалиб бирлашгандан афзалроқ.

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Одамлар_гапиради

"Одамлар нима дейди?", "Хамма қиляпти-ку!", "Одамлар гапиради", "Қилмаса бўлмайди" дегувчилар ҳақида пранк қилишибди..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#ибрат

Тўйиб сув ичиш нақадар бахт эканлигини шу қизчанинг кўзларидан билиш мумкин. Неъматларнинг қадрига етайлик, борига шукр, йўғига сабр қилайлик!

Kogon shahar matbuot xizmati

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Регистон, Самарқанд 1910 йил.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Аслида, керакмас нарсанинг ўзи керакли..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Муқобил_улов

3 йил аввал ковид19 даврида кўпчиликни кайфияти тушкунликда эди. Ўша пайт кайфият кўтарадиган постларимдан бири бўлганди😎

Карантин ва харакат хавфсизлик қоидаларига риоя қилинди:
- Камар тақилган;
- Ниқоб тақилган;
- Антисептик воситалари сепилган;
- Ижтимоий масофа сақланган;
- Ортиқча(перегруз) йўловчи олинмаган;
- Экологияга зарар келтирилмаган..

Қўшимча йўриқнома ва бошқа афзалликлари:
1."Хих"- биринчи скорость(отларда "Чу");
2. Оёқда белига сал туртиш -иккинчи скорость;
3. Қамчи билан уриш- учинчи скорость;
4. "Ишш"- тормоз яъни тўхташ.
5. Хавотирланманг "АВS" ишлайди;
6. Йуганни тортиш-Ручной тормоз бўлади;
7. Мой алмаштирмайсиз;
8. Бензин, метан қуймайсиз;
9. Ҳайдовчилик гувоҳномаси кўрсатмайсиз;
10. Ишончнома шартмас;
11. Шахсни тасдиқловчи хужжат шартмас;
12. Асосийси Радарга тушмайсиз чунки Давлат рақамингиз йўқ-ку;
13. Монополга 85% тўлов қилмай, шартта бозорга тушиб 200мингдан 1 миллионгача(ҳолатига яъни ёшига, урилмагани,краскасига қараб) сўмга сотиб оласиз;
14. Энг мухими экологик тоза улов..

П.С. Пандемияда ўзимни ва Сизларни ҳам кайфиятингизни кўтарай дедим..😎

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Оиламга энг кўп иқтисод қиладиган ўзим эканман. Шампунь олмайман, фенга электр ишлатмай тежалади. Тароқ шартмас, ойнакка кўп қараб вақт ўтказмас эканман..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади :
وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ۝
54. Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

ЗЕҲН ДАВОСИ

Али ибн Хашрам дейди: "Вақеъ ибн Жарроҳнинг қўлларида ҳеч китоб кўрмас эдим, (у киши эшитганини) ёдлаб оларди.

- Хотирани кучли қилишнинг йўллари борми? - деб сўрадим.

-Ўргатсам қиласизми? - деб қолди.

- Худо ҳаққи, албатта, - дедим.

- Гуноҳ қилманг, зеҳн учун бундан яхши дорини кўрмадим,
дедилар ㅤㅤㅤ

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Доно инсонлар келажакдаги ишлар ҳақида гаплашишади..
Ақилли инсонлар қилган ишлари ҳақида гаплашишади..
Ахмоқ инсонлар еган овқатлари ҳақида гаплашишади..
(с)Хикматлар китобидан

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Гигант кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.

Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.

У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!

Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.

- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...

- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.

Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

“Ўзбекни ош бирлаштиради” деганлари бекор гап!
Аксинча, ош бизни ажратади. Тушунтираман:
* Самарқандликка анжанча ош берсанг “Сабзиси қани, бу ош иситилганми?” деб ҳайрон бўлади;
* Анжанликка самарқандча ош берсанг “Девзира йўқми сизларда?” деб изза қилади;
* Қашқадарёликлар зиғир ёғсиз ошни ош ҳисоблашмайди;
* Бухороликларга “Оши софий”дан бошқаси бекор;
* Жиззахликларга ўзларининг қизил сабзили ошлари улкан сомсаларидек муқаддас;
* Хоразмликлар “сузма палов”дан ўзгасини ош деб билишмайди;
* Тошканликлар ўзларининг “тўй оши” билан “чойхона оши”нигина тан олишади.
Хулласи калом ашнақа. Биз дастурхон олдида бирга ўтираверишимиз мумкин, лекин қалбимизда ўзимиз севган ош сақланаверади.
Аброр Зоҳидов

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

(Эринмай шу воқени бир ўқинг. Ичингиздан бир нима жиз этади)

Судан провинцияларидан бирида камбағал болалар мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши ўқишга ундаш учун совға сифатида ғолибга янги пойабзал совға қилишга қарор қилади.
Болаларга бу фикр ёқади. Ҳамма орзу қилинган мукофотни олиш умидида иншо ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида барча ўқувчилар ўз ишларини тугатиб, топшира бошлайдилар. Ҳамма иншоларни ўқиб чиқиб, ўқитувчи совғани кимга беришни билмай қолади. Чунки деярли барча ўқувчилар "аъло" баҳога ёзишган эди.
Ва шунга қарамай, у ўз ўқувчиларига қуръа ташлаш йўли орқали аниқлаш учун ҳаммадан ўз исмини қоғозга ёзишни сўрайди. Ҳар бир бола ўқитувчининг илтимосини бажариб, қутига бир варақ қоғоз ташлашади.
Барча қоғозларни аралаштириб, ўқитувчи "омадли" ўқувчининг исмини эълон қилади - Вафаа Абделкарим! Ҳамма йигитлар ва қизлар йиғлаб юборган Вафоани силаб, чин дилдан табриклай бошлашади.
Дарҳақиқат, қиз бу совғага лойиқ эди. У эски, йиртиқ туфлида зўрға кунларини ўтказаётган эди. Аммо бу унинг мактабдаги энг муваффақиятли ўқувчилар қаторига киришига тўсқинлик қилмасди.
Ўқитувчи уйига қайтиб, эри билан ўтириб, бу воқеани йиғлаб айтиб беради.
Эри хотинининг бу тадбиридан жуда хурсанд бўлади. Лекин хотини нима учун бу воқеадан ҳайратда қолганини тушунмасди.
Қиз ўқишда жуда яхши бўлганлиги сабабли ва синфда у яхши пойабзалга эга бўлмаган ягона одам эди.
Хотиннинг жавоби ҳайратга тушди ва ҳатто эркакни ҳам йиғлатиб юборди!
Ҳақиқат шунда эдики, у исмлари ёзилган қутидаги қоғозларнинг қолган қисмларига қараганида, мутлақо барча қоғоз парчаларида бир хил "Вафаа Абделкарим" деб ёзилган эди!
Болалар унинг аҳволини билишигани учун ва ўзлари ҳам муҳтож бўлишларига қарамай, синфдоши фойдасига бу совғадан воз кечишга қарор қилишганди...
Барчаларимизнинг фарзандларимиз ҳам фаросатли, раҳимдил, ғамғор улғайишлигини Яратгандан сўраб қоламан !

Қурбон Камол таржимаси

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

— Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

— Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.

— Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.

Вақт хеч кимни ўзгартирмайди...
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Физика_қонуни

Қонунлардан тўғри фойдаланишни ҳам билиш керак.😎

Ньютоннинг 2-қонуни:

Моддий нуқтанинг олган тезланиши, таъсир этувчи
куч йўналишига мос келиб, шу кучни моддий нуқта
массасининг нисбатига тенгдир
.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Буюртма Сиз тушунгандек эмас балки У тушунгандек натижа беради..

* У - буюртма қабул қилувчи

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Индонезиялик бу болажон онасининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, онасининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Маййит ўлганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Бас, у:

«Эй Роббим, бу нима?» – дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», – дейилади».

(Имом Буҳорий ривояти)

(Интернетдан олинди)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Табассум_вақти😎

Биология талабасининг микрабиология фанидан сўнг ҳолати..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тажриба_vs_билим

Билим ва тажриба ҳақида бир кичик ижтимоий ролик қилишибди. Қиссадан ҳисса шуки, тажриба билимдан барибир бир поғона устун туради..

*Масалан: Ҳайдовчилар, ошпазлар, тикувчилар, қурувчилар кўпроқ билишади.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Акция ва бонус нафақат инсонларда бўлади...:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Янги мақол:

"Пулинг кўп бўлса касал бўлавер".

П.С. Хозирги кунда совуқ сув ичиш, кўп овқат ейиш, спорт билан шуғулланмаслик ҳуллас ўзини эҳтиёт қилмасдан кўп касал бўлиб, пулини анализ, диагноз ва дориларга сарфлаётганларни кўп учратяпмиз.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Нархи_қанча_фаросатни_айтинг

Фаросат тузга ўхшайди. Масаллиғи зўр таом бўлса-ю, тузсиз бўлса бемаза таом ҳисобланади.

Инсонни одоб-ахлоқи, илм заковати аъло бўлса-ю, фаросати бўлмаса "бўмапти" бўлади..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Сизни тушунадиган инсон билан суҳбатлашганингизда..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ушбу "Санъат асари" ручка сотувчи олдидаги дафтар эмас. Бу менинг 2 ёшли ўғлим Мухаммад Юсуфга тегишли илк "Санъат асари" ҳисобланади. Уйга келсам югуриб ушбу ёзганларини олиб келиб кўрсатди. Сизларга бу оддий ажи-бужи бўлиб кўриниши мумкин. Лекин ёхшилаб, синчковлик билан қарасанглар ❤️ чизилгани кўрасизлар. "Хамса" асарида А.Навои Лайлини Мажнун кўзи билан кўришликка урғу берган. Шунинг учун мен ҳам ўғлимни "Санъат асарини" Мажнун кўзи билан тикилиб, роҳатланганимни Сизларга ҳам баҳам кўрмоқчи бўлдим. Буюк ишлар оддий ишлардан бошланади. Фейсбук 15-20 йил ўтиб менга ушбу постни эсга солса, мен ҳам ўғлимга илк қоралама ишларини кўрсатаман...

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

# СУБҲАНАЛЛОҲ
Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?! Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Асабни_дам_олдириш_вақти

Гўзаллик оддийликдан бошланади.

Читать полностью…
Подписаться на канал