#Тафаккур_вақти
Илмий ва амалий исботланган ишларга жуда қизиқаман-да.
Бирлашиб юксалиш, юксалиб бирлашгандан афзалроқ.
@Muvaffaqiyat_kaliti
#Одамлар_гапиради
"Одамлар нима дейди?", "Хамма қиляпти-ку!", "Одамлар гапиради", "Қилмаса бўлмайди" дегувчилар ҳақида пранк қилишибди..:)
#ибрат
Тўйиб сув ичиш нақадар бахт эканлигини шу қизчанинг кўзларидан билиш мумкин. Неъматларнинг қадрига етайлик, борига шукр, йўғига сабр қилайлик!
Kogon shahar matbuot xizmati
#Муқобил_улов
3 йил аввал ковид19 даврида кўпчиликни кайфияти тушкунликда эди. Ўша пайт кайфият кўтарадиган постларимдан бири бўлганди😎
Карантин ва харакат хавфсизлик қоидаларига риоя қилинди:
- Камар тақилган;
- Ниқоб тақилган;
- Антисептик воситалари сепилган;
- Ижтимоий масофа сақланган;
- Ортиқча(перегруз) йўловчи олинмаган;
- Экологияга зарар келтирилмаган..
Қўшимча йўриқнома ва бошқа афзалликлари:
1."Хих"- биринчи скорость(отларда "Чу");
2. Оёқда белига сал туртиш -иккинчи скорость;
3. Қамчи билан уриш- учинчи скорость;
4. "Ишш"- тормоз яъни тўхташ.
5. Хавотирланманг "АВS" ишлайди;
6. Йуганни тортиш-Ручной тормоз бўлади;
7. Мой алмаштирмайсиз;
8. Бензин, метан қуймайсиз;
9. Ҳайдовчилик гувоҳномаси кўрсатмайсиз;
10. Ишончнома шартмас;
11. Шахсни тасдиқловчи хужжат шартмас;
12. Асосийси Радарга тушмайсиз чунки Давлат рақамингиз йўқ-ку;
13. Монополга 85% тўлов қилмай, шартта бозорга тушиб 200мингдан 1 миллионгача(ҳолатига яъни ёшига, урилмагани,краскасига қараб) сўмга сотиб оласиз;
14. Энг мухими экологик тоза улов..
П.С. Пандемияда ўзимни ва Сизларни ҳам кайфиятингизни кўтарай дедим..😎
(с)Қурбон Камол
Оиламга энг кўп иқтисод қиладиган ўзим эканман. Шампунь олмайман, фенга электр ишлатмай тежалади. Тароқ шартмас, ойнакка кўп қараб вақт ўтказмас эканман..
Читать полностью…Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади :
وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
54. Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир.
ЗЕҲН ДАВОСИ
Али ибн Хашрам дейди: "Вақеъ ибн Жарроҳнинг қўлларида ҳеч китоб кўрмас эдим, (у киши эшитганини) ёдлаб оларди.
- Хотирани кучли қилишнинг йўллари борми? - деб сўрадим.
-Ўргатсам қиласизми? - деб қолди.
- Худо ҳаққи, албатта, - дедим.
- Гуноҳ қилманг, зеҳн учун бундан яхши дорини кўрмадим,
дедилар ㅤㅤㅤ
Доно инсонлар келажакдаги ишлар ҳақида гаплашишади..
Ақилли инсонлар қилган ишлари ҳақида гаплашишади..
Ахмоқ инсонлар еган овқатлари ҳақида гаплашишади..
(с)Хикматлар китобидан
Гигант кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.
Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.
У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!
Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.
- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...
- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.
Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.
#тафаккур_вақти
Тенглик қиламан деб, адолатсизлик қилиб қўйманг..
* -3 та яшик бор
(с)Қурбон Камол
🙋 Сизнинг фикрингиз?
💁Савол:
Шу холатда менга жарима қоғози келди. Бу матизни айланиб ўтишим қоидабузарлик хисобланадими ва жарима тўғри белгиланганми?
💁Жавоб:
Матиз қоида бузган холатда турипти, хайдовчисиям йўқ. Бу холатда матиз ЙХҚ 6 банди бўйича тўсиқ хисобланади. Тўсиқ — йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм (бузилиб қолган транспорт воситаси, тушиб қолган юк, йиқилган дарахт ва бошқалар).
Тирбандлик туфайли ёки Қоидалар талабига биноан ушбу тасмада тўхтаган транспорт воситаси тўсиқ ҳисобланмайди.
Бу холатда тўсиқни айланиб ўтиш охирги зарурат хисобланади. МЖТК 19 банди бўйича охирги зарурат холатида содир этилган холатлар маъмурий хуқуқбузарлик деб хисобланмайди.
Бу жарима қарорини бекор қилиш учун ўзингиз яшавотган туман жиноят ишлари бўйича судга ариза езиб қарорни бекор қилдирсангиз ва қарор чиқарган инспектор устидан хизмат текширувини ўтказишни суддан сўрашингиз мумкин.
ИККИМИЗ
Тугаб битгач шафақлар қонаб,
Қолсам кўнгил боғингда тунаб.
Кечалари юлдузлар санаб-
Толсак эди жоним иккимиз.
Ўтказсайдик бирга ёзларни,
Тинглаб булбул хушовозларни.
Ишқ уйига поёндозларни-
Солсак эди жоним иккимиз.
Тўкиб ташлаб алам оғусин,
Қувиб етиб бахтнинг охусин.
Қайғу эмас шодлик чолғусин-
Чолсак эди фақат иккимиз.
Мажнунми у ёкида Машраб,
Ҳар инсонга меҳрдир матлаб.
Ижарамас ёр бахтни хатлаб-
Олсак эди жоним иккимиз.
Ин қуролмай кўнгилга нафрат,
Имзо отса дилга муҳаббат.
Фирдавсда абадул-абад-
Қолсак эди жоним иккимиз!
@A_meshayan
02:02-22.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
#Табассум_вақти😎
Бахор-Куз мавсумига иш вақтлари..
Ташқарида ётганларга алоҳида чегирмалар бормиш..:)
Буюртма Сиз тушунгандек эмас балки У тушунгандек натижа беради..
* У - буюртма қабул қилувчи
Индонезиялик бу болажон онасининг вафотидан сўнг унинг қабрини обод қилиш учун деярли ҳар куни келиб, онасининг қабрида ўсган гулларга сув қуйиб, Қуръондан тиловат қилиб, савобларидан баҳраманд бўлиши учун дуо қилар экан...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маййит ўлганидан кейин унинг даражаси кўтарилади. Бас, у:
«Эй Роббим, бу нима?» – дейди.
«Боланг сенга истиғфор айтди», – дейилади».
(Имом Буҳорий ривояти)
(Интернетдан олинди)
#Тажриба_vs_билим
Билим ва тажриба ҳақида бир кичик ижтимоий ролик қилишибди. Қиссадан ҳисса шуки, тажриба билимдан барибир бир поғона устун туради..
*Масалан: Ҳайдовчилар, ошпазлар, тикувчилар, қурувчилар кўпроқ билишади.
Янги мақол:
"Пулинг кўп бўлса касал бўлавер".
П.С. Хозирги кунда совуқ сув ичиш, кўп овқат ейиш, спорт билан шуғулланмаслик ҳуллас ўзини эҳтиёт қилмасдан кўп касал бўлиб, пулини анализ, диагноз ва дориларга сарфлаётганларни кўп учратяпмиз.
#Нархи_қанча_фаросатни_айтинг
Фаросат тузга ўхшайди. Масаллиғи зўр таом бўлса-ю, тузсиз бўлса бемаза таом ҳисобланади.
Инсонни одоб-ахлоқи, илм заковати аъло бўлса-ю, фаросати бўлмаса "бўмапти" бўлади..
Ушбу "Санъат асари" ручка сотувчи олдидаги дафтар эмас. Бу менинг 2 ёшли ўғлим Мухаммад Юсуфга тегишли илк "Санъат асари" ҳисобланади. Уйга келсам югуриб ушбу ёзганларини олиб келиб кўрсатди. Сизларга бу оддий ажи-бужи бўлиб кўриниши мумкин. Лекин ёхшилаб, синчковлик билан қарасанглар ❤️ чизилгани кўрасизлар. "Хамса" асарида А.Навои Лайлини Мажнун кўзи билан кўришликка урғу берган. Шунинг учун мен ҳам ўғлимни "Санъат асарини" Мажнун кўзи билан тикилиб, роҳатланганимни Сизларга ҳам баҳам кўрмоқчи бўлдим. Буюк ишлар оддий ишлардан бошланади. Фейсбук 15-20 йил ўтиб менга ушбу постни эсга солса, мен ҳам ўғлимга илк қоралама ишларини кўрсатаман...
(с)Қурбон Камол
# СУБҲАНАЛЛОҲ
Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?! Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!
Қаҳрамонлар
Дин, Ватан, ҳимояси учун мардонавор , ўзини фидо этганлар қаҳрамон дейилади.
Қаҳрамонлик, жасорат, мардликнинг бошқа майдони ҳам бор. Расмда ўша майдонни ва ундаги қаҳрамонни кўриб турибсиз.
Оила, фарзандлар нафақаси учун қаҳрамонлик кўрсатаётган аёл.
Агар шундай қаҳрамонлар ёнидан ўтиб қолсангиз, бирор нарса сотиб олинг, нархини тортишманг, кўпроқ пул бериб, баҳосидан ортиғини садақа ниятида беринг.
Буни олувчининг қалбини оғритмай, уни ноқулай ҳолатга солмай садақа бериш дейилади.
Баъзи эркакларга айтамиз: болангизнинг онаси билан бирга яшамаётган бўлсангиз ҳам, бола дунё ва охиратда сизники. Унинг овқатига, либосига, таълимига, тарбиясига сиз масъулсиз. Шуни унутманг!
Фарзандларини тарбия қилиб, ёш умрини ўтказаётган ва иффатини сақлаб келаётган аёлларни Аллоҳ таоло офиятда сақласин! Роббим уларга ҳам гўзал бахт берсин!
Боласига алимент бермай, қочиб юрган оталарга Аллоҳ таоло инсоф, тавфиқ берсин, масъулиятни ҳис этадиган қилиб қўйсин!
Нозимжон Хошимов
Она фарзанди учун нималарга қодир-а..?
П.С. Одатда чугун қопқоғининг оғирлиги 50кг дан оғирроқ. Одатда ўртача вазнли инсонлар икки кишилаб кўтарадиган колодец қопқоғини бир ўзи фарзандини қутқариши учун улоқтириб ташлаяпти..
Ота Онаси Борлар Диққат Қилиб Эшитинг 😔
Борида Қадрланг Кейин кеч бўлади Дўстларим 🥺
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
👉 @ibratlik
Бугун 7-Май куни "Алоқачилар куни". Шу соҳада ўқиб, ишлаганим учун бир иккки оғиз алоқачилар ҳақида айтмоқчиман. Алоқачиларнинг асосий вазифалари маълумотни(хар қандай кўринишдаги матн, видео, аудио) А нуқтадан Б нуқтага бекамикўст етказиб бериш(омонатдор кишилар). Хозирги замонавий интернет тармоқлари, Мобиль тармоқлар, АйТи ва ҳоказолар кўринишга келгунча бир неча минглаган йиллар ва усулларни ўз ичига олади.
Маълумотларни авваллари чопарлар орқали, кабутарлар орқали ва бошқа усулларда етказилган. Кейинчалик секин аста сим орқали, радио тўлқин орқали оралиқ масофани узайтириш ва маълумот узатиш тезликларини ошириб борилди. Хозирги кунга келиб, дунёнинг у-ёғига бир неча мили сонияларда маълумот алмашиб бориляпти. Қолаверса, космик станцияларгача алоқалар ўрнатилди. Кўпчилик билмаса керак, Алоқачилар 1-чи, 2-чи жахон урушларида Фронт ортида эмас балки Фрон бошида меҳнат қилишган.
Хизмат сафарларим бирида Нукус шахридан 45 км узоқликда қуйидаги расмдаги "Чилпык қалъа"га борганман, айтишларича эрамиздан аввал 1 аср охирларидан мавжуд. Маҳаллий аҳолини айтиб беришича, душманлар шахарга хафв солса, ушбу тепаликда аввалдан тайёрлаб қўйилган гулхан ёқиб, шахар аҳолисига хабар берилган экан.
Алоқачимасман, юқоридагилардан ўзимча ҳулоса қилиб, эрамиздан аввал ҳам Алоқачилар ўз ишларини пухта ва масуълият билан қилишган экан, дегандим ўшанда.
Қизиғини айтайми? Хозирги замонавий алоқа узутиш тизимлари рақамли 0 ва 1 рақамларнинг комбинацияларида ташкил топган, буни кўпчилик билади. Юқоридаги тепаликка расмга қараб, Демак, ота-боболаримиз эрамиздан аваал ҳам рақамли 0 ва 1 тизимидан фойдаланишган экан. Яъни Чилпык-тепа қалъасида Гулхан ёқилмаган ҳолатда 0 маълумот узлуксиз бориб турган. 0 бу- ҳаммаёқ тинчлик-осойишталикда. Гулхан ёқилган пайтда 1 рақами узатилган яъни душман хавф солмоқда. Бу мани шахсий фикрим ва ҳулосаларим..
Алишер Навои "Фарход ва Ширин" дўстонида "Ойнаи жахон" орқали кўрганда, Эртакларда "Учар гиламлар" ҳақида ўқиганмиз. Алоқачилар аввалдан бўлганига ишонса бўлади.
Яна бир бор, ҳамкасб дўстларимни "Алоқачилар куни" билан табриклайман.
(с)Қурбон Камол