#Масал
Бошқалардан бошинг бошқачалиги балолар битта-битта бўлиб бошланишини билдирмайди.
Бу билан бошқача бошинг билиб-билмай бир балолар бошлаб, бир балоларга булғаниб бевақт биздан бўлак бўлиб бошлайсан..
Бўладиган бола болаликдан билинади, балиқ бошдан бад бўй бўлади..
Бошқача бошинг бўлса бизга билдирма-да.. Блогер..:)
Бўлмаса, бошқалар борган "боққа" бориб бўррилатиб батамом бўласан...
Баъзилар, баттар бўлсин, бу бош билан бошини бичишади, билиб-билмай бақириб бўлмайди-да, бўлмаса бизам бақириб бўрриллашни билардик..
Биз бирга биргалашиб, бор балоларни биргаликда бартарафласак.
Барчаси беш бўлиб, бошқалардан бир бош бўлардик.
Бу бош бўйиндаги белбоғ билан бизники..
Барчамиз бирга бахтли бўлайлик..
Билинг, Бошқалардан бошқачалигингиз бузғунчилигингизни билдирмайди..
Балки, берилаётган билдиришларга бошқалардан бошқача баҳо беришингизни билдиради..
(с)Қурбон Камол
@muvaffaqiyat_kaliti
Ogohlik uchun yozyapman!
Bugun juda ayanchli holat yuz berdi. Qoʻshni mahallada 3-4 yoshlik bolacha mashina yon oynasiga boʻyni qisilib qolish natijasida vafot etdi. Otasi bolani yolgʻiz qoldirib mashinadan uzoqlasharkan pultni bosib qoʻygan. Qaytib kelsa bola oynaga qisilgancha osilib qolgan. Oyna ochiq qolgan, boʻyinchasini olib qochishga ulgurmagan..(
Hurmatli ota-onalar, aslo bolalarni mashinada yolgʻiz qoldira koʻrmang! Alloh bizlarni farzand dogʻidan saqlasin.
Facebookdan olindi
Табассумда бошқаларга ҳам юқуш хислатлари мавжуд
Ишонмасангиз қуйидаги видеони бир кўринг
Аллоҳ таолонинг меҳрибонлигини қаранг!
Тиббиёт факультетида ўқийдиган талаба ўртоқлари билан факультет биноси олдида турган эди. Шу пайт бир машина катта тезликда келиб, уни уриб кетди. Талабани дарҳол университет шифохонасига олиб боришди. Шифокорлар йигитга унинг бир буйраги ишдан чиқиб, қон кетаётганини, ўша буйракни дарҳол олиб ташлаш лозимлигини, акс ҳолда, бу ҳолат ўлимга сабаб бўлишини, шунинг учун буйракни олиш ёки олмаслик масаласида тезроқ бир қарор қабул қилиш кераклигини айтишди.
Йигит буйракни олдиришга қарор қилди. Орадан бир неча кун ўтгач, хонасида маюс кайфиятда ўтирган йигитнинг олдига унинг буйрагини олган жарроҳ табассум қилган ҳолда кирди ва йигитдан: «Қазои ва қадар ҳақида эшитганмисан?» деб сўради.
Талаба: «Ҳа, доктор. Лекин мен шу фалокат сабаб кўп нарса йўқотдим» деди.
Шифокор: «Мен ҳам қазои ва қадар ҳақида эшитганман. Аммо сен билан боғлиқ бир воқеани кўриб, унга янада ишончим комил бўлди. Биз сенинг буйрагингни олиб ташлаганимизда ўша буйрагингда ноёб тўқимани борлигини сездик ва уни мутахассисга таҳлил учун юбордик. Таҳлилдан шу нарса маълум бўлдики, ўша ноёб тўқима саратоннинг ривожланиш йўлида ҳужайраларнинг ўзгариши бошланаётганининг белгиси экан. Саратоннинг бу турдагисини аввалги босқичларида аниқлашнинг имкони йўқ бўлиб, фақатгина охирги босқичдагина билиш мумкин. Бунда эса, унинг ниҳояси фақат ўлим бўлади», деди.
Бу гапни эшитган бемор йигит шифокордан: «Эй доктор, ўша машина мени танлаб, мен яна ҳаётни давом эттиришим учун айнан саратон бошланаётган жойимни мўлжалга олган демоқчимисиз?» деб сўради.
Шифокор: «Албатта, шундай. Ўзинг буни тасодиф деб ўйлайсанми?» дея унга савол билан юзланди.
Талаба ҳайрат ва севинч табассуми билан: «Йўқ, таъкид билан айтаманки, бу буюк Аллоҳ таолонинг қазои қадаридир. Алҳамдулиллаҳ!» деди.
Солиҳлардан бирлари шундай деган экан: «Агар банда Аллоҳ таоло унинг ишларини қандай тадбир қилаётганини билганида эди, албатта, яратган меҳрибон Зот унга онасидан ҳам, отасидан ҳам кўра меҳрибонроқ эканини билган ва Аллоҳ таолога муҳаббат сабабидан қалби эриб кетган бўларди».
Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Диққат ,хайрия
🆘🆘🆘
Мухаббат,82 й т.,Зангиота туманида яшайди
🔺 1 гурух ногирони , буйраклар ишламайди , хафтада 2 марта диалез оладилар.
🔺Эри билан кўп йилдан бери бирга яшашмайди , 2 та ўғли бор.
🔺 3 хонали домда 7 киши яшашади, онаси ва синглисиниг оиласи хам бирга.
🔺Катта ўғлида тутқаноқ касали бор ,ишлай олмайди
🔺 Муҳаббат 786 минг пенсия олади ,хар сафар диалезга борганида 250-300 минг сўм расход кетади .
🔺 М га буйрак кўчириб ўтказилиши керак, донор тайер, операция учун тахминан 20 млн пул керак..
📍 Пластик карта 9860082421978105
Улхўжаева М номида
☎️Тел. 998459054
♦️ Ўртоқлар, Муҳаббат содда, ибодатли аёл. Дард билан курашиб анча қийналган ва пуллари ҳам тугаган
Келинглар, шу аёлнинг даво топишига сабабчи бўлайлик
#Сумалак
Сумалак пиширувчилардаги бир нарсага ҳайронман. Сумалакни таҳорат билан бошлашади(Бу яхши албатта). Сумалак пишиш жараёнида сумалакни сизлашади. Яхши қайнаяптилар (лар-қўшимчаси сизлашда ҳам ишлатилади). Ранглари яхши бўляпти. Яхши қайнаяптилар. Жуда мазали чиқяптилар ва ҳоказо..
Сумалак пишганда сўнг эса сизлашдан асар ҳам йўқ. Сумалак яхши пишибди. Қуй сумалакни. Тарқат сумалакни...)
Кузатвуларимдан...😎
9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (қаҳраманмарашлик Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:
"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.
У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.
Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.
Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.
Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...
Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"
(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).
«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).
Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):
«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!…
Internet sahifalaridan…
#тафаккур_вақти
«У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна у Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар», дейди. (Иброҳим сураси, 33–34 оятлар мазмуни).
Ва яна айтади: «У эслатма - ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир», (Фурқон сураси, 62-оят мазмуни).
#Vafo
U 85 yoshda va qayerda bo'lmasin, xotinining qo'lidan ushlab turishni talab qiladi. Undan nima uchun xotini uzoqqa qaraganini so'rashganida, u "Altsgeymer bilan kasallangani uchun" deb javob berdi. Keyin undan so'rashdi, agar qo'yib yuborsangiz, xotiningiz tashvishlanadimi? Keyin U: «U hech narsani eslamaydi, xatto kimligimni bilmaydi, meni yillar davomida tanimaydi», deb javob berdi. Men hayron bo‘lib: “U sizni tanimasa ham, har kuni unga yo‘l-yo‘riq ko‘rsatishda davom etyapsizmi?” dedim. Keksa odam jilmayib ko'zlarimga tikilib dedi: "U mening kimligimni bilmasligi mumkin, lekin men Uning kimligini bilishimni o'zi yetarli va U mening hayotimning mazmunii...
Мана бу расмда эритроцитларни ушлаб қолган тромблар акс эттирилган. Қонда лейкоцит, эритроцит ва троибоцит бўлади асосан. Уларни хар бирини ўз вазифалари бор. Қон қуйиш марказида хар бир одамдан хар олти ойда қон олиш мумкин, тромбоцитларни эса хар 21 кунда топширса бўларкан (бу тавсия, мажбурий эмас). Энг қизиғи тромбоцит топширган донорга адашмасам 360 000 сўм пул бериларкан (бир йўла 2 доза топшираркан). Энг асосийсини айтаман Қон қуйиш марказига бу икки доза 3 млн 600 минг га тушаркан (чунки ишлов ва аппарат хизматлари билан). Агар бирор беморга тромбоцит срочний керак бўлиб қолса донор топа олмаса 3 млн 600 мингга сотиб оларкан. Бу тромбоцит баъзи касалхоналар учун текин экан (масалан Гнматология).
Ўйлаб қолади одам, биз хаттоки организмимизда не жараёнлар кечаётгани билмаганимиз холда (бу организмимизни миллионлардан бир функцияси холос) хар 21 кунда бизга 3 600 000 сўмлик тромбоцитни ғирт текин етказиб берадиган қилиб қўйган Аллохга чексиз ҳамдларни тинмай айтишимиз керакмасми....
Қон қуйиш марказида шу бир ой ичида бир неча марта бўлиб, хаётни севишни ва чин дилдан ҳамд айтишни ўргандим.....
Мухаммад Мадрахимов
Аҳил жамоа бўлиб ишлашнинг ҳикмати..💪
"Хамма бир киши учун бир киши хамма учун" деб бежизга айтилмаган.. 🤝
Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан бўса олган видео кенг оммага тарқалди. Ушбу видеолавҳа борасида бир қанча уламолар бу ҳолатга муносабат билдириб чиқдилар. Шулардан бирига тўхталиб ўтамиз:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мана бу ояти карима бир миллиарддан ортиқ инсонлар томонидан кўриб тингланди. Аллоҳнинг фазли билан қисқа муддат ичида кўп сонли аудиторияни қамраб олишга биргина мушук сабаб бўлди.
Субҳаналлоҳ.
Биз ушбу лавҳадаги қори томонидан ўқилган оятларга эътибор қаратамиз:
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
«Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», – деб айт». (Анъом сураси, 149-оят).
Оятга эътибор беринг. Ушбу оят қисқа муддат ичида ижтимоий тармоқларда бир миллиард мартадан ортиқ кўрилди. Бу бизга шу нарсани англатадики, агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини хоҳласа, кичик нарсани ҳам сабаб қилиб қўйишга Қодир Зотдир. Яъни, миллиард марта кўриш...
Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлганлар ҳам қисқа фурсатда бундай натижага эриша олмайдилар. Аллоҳ таоло бизнинг мазкур оятни эшитишимизни ирода қилди ва уни бизга насиб этди. Оятга яна бир бор эътибор берайлик. Агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини ирода қилса, кичик бир нарсани сабаб қилиб бўлса ҳам иродаси кетган ишни амалга оширади. Бу барчамизга тегишлидир. Чунки У зот мазкур оятда: «Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб марҳамат қилган.
Аллоҳ таоло ушбу видеолавҳа орқали бизга «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир», деган оятни эшитишимизни ирода қилди. Далил, ҳужжат, оят, мўъжиза Роббимиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. Биз фақат Аллоҳнинг иродаси кетган ишни амалга оширамиз.
Биз сўз юритаётган видеолавҳа бу даражада тез тарқалдики, кўпчилик қорининг ўқиётган оятларига эътибор бермаган бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло мазкур қоримизга улкан ажр берсин.
Дўстлар, атрофимизда бўлаётган барча ишлар Аллоҳнинг амри, иродаси билан бўлмоқда. Биз эса У Зот бизга буюрган амалларни бажаришимиз, Унинг барча нарсага қодирлигига чуқур ишонч билан яшашимиз лозим. Аллоҳ таоло сизга ризқ ато қилишни хоҳласа, кичик бир нарсани сабаб қилиб бўлса ҳам ризқингизни етказади. Агар Аллоҳ таоло сиздан бир ёмонликни буриб юборишни ирода қилса, Аллоҳ таоло бунга ҳам қодир Зотдир. Аллоҳ таоло Ўзининг баъзи оятларини бир миллиард бандаси эшитишини ирода қилса, кичик бир махлуқи бўлмиш оддий бир мушукни сабаб қилиб бўлса ҳам сизу бизга Ўзининг буйруқларини етказиб, эшиттириб қўяди. Аллоҳ таоло бир ишни амалга оширишни ирода қилса, бирор нарсани сабаб қилиб ҳам, ҳеч нарсани сабаб қилмай ҳам амалга оширишга қодир Зотдир.
Субҳаналллоҳ.
Шундай экан, умидсизликка тушмаслигимиз керак. Аниқроғи, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигимиз керак.
Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» (Юсуф сураси, 87-оят).
Дўстлар, Аллоҳ таолога бўлган ишончимиз кучли бўлсин, Унгагина таваккал қилайлик, зеро, У Зот биз бандаларига кўплаб ризқ берувчи Раззоқ, қувват эгаси, шиддатлидир. У зот сизу биздан барча ёмонликларни буриб юборишга, барча муаммоларимизга ечим ато этишга қодир Зотдир. Бунинг шарти шуки, барчамиз Унинг қудратига чин қалбдан ишонишимиз лозим ва лобуддир». (Доктор Абдуддоим Каҳел ҳафизаҳуллоҳ).
Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф
TARKIBI
Limon o't o'simligi 45mg
Qora andiz 36mg
Sudraluvchi timyan 18mg
Tog' rayxon 36mg
Rovoch 18mg
Igir 9mg
Dalachoy 36mg
Qalampir yalpiz 36mg
Bo'znoch 30mg
QO'LLANISHI
💊 Jigar faoliyatini yaxshilaydi
💊 O't pufagidagi tosh va tuzlarni chiqib ketishiga yordam beradi
💊 Oshqozon ichak faoliyatini yaxshilaydi
💊 siydik yo'li organlari faoliyatini yaxshilaydi
FOYDALANISH TARTIBI
12-18 yoshgacha 1 tabletkadan kuniga 1 mahal
Kattalar uchun 2-3 marta 1 tabletkadan ovqatdan keyin iste'mol qilinadi.
BIZNI MAXSULOTLARIMIZ
💯foiz tabiiy giyohlardan tayyorlangan va xech qanday qo'shimcha ximikatlarsiz va organizm yahshi va faol ishlashi ta'minlaydi
Murojaat uchun ☎️
+998932345040
+998935905807
BEST CARE - Biz Sizning sog'ligingiz uchun qayg'uramz!
#Топишмоқ
Пингвинглар орсадин 3 та мушукни топинг?
👍 Ҳаммасини Топдим
👎 Тополмадим
👉 Тўлиқ тополмадим
#Тажриба
Бахорги дўлча(водийча ғўра)ни олиб, тилни учида ҳўллаб, тузга теккизиб ғарч-ғурч қилиб истемол қилинса, истеъмол қилмаганларнинг оғиз бўшлиғида сўлак безлари ажралиб чиқаркан. 99% инсонда шу нарса кузатиларкан..😅
Кузатканларим😎
#Огоҳлантириш
Аҳамият берган бўлсангиз жуда кўплаб ноҳуш, баҳтсиз оқибатлар олдини олиш мақсадида ОГОҲЛАНТИРИШ белгилари қўйилади.
Масалан:
ДАН ҳодимлари: тезликни оширмаслик белгилари хатто аварияга учраган автоуловларни расмини айрим ҳолларда ўзини ҳам макет сифатида қўйиб огоҳлантиришади..
Тамаки маҳсулот ишлаб чиқарувчилар: хоссатан сигарет қадоқларига ўпкани чиригани, тишларни касаллангани расмини қўйиб огоҳлатиришади..
Кинематогрофлар: Ёши катталар кўриши учун +18 қўйиб огоҳлантиришади..
Энди бир тасаввур қилинг: Fast Food билан шуғулланадиган ёйинки барча ошхона, кафе, ресторанлар менюсининг энг бош саҳифасида қуйидаги инсон саломатлигини огоҳлантирувчи расм турса, қандай бўларкин? Орзуга айб йўқ дейишадику..Шунга бир саломатлик ҳақида огоҳлантириш тасаввуримни улашгим келдим..
(с)Қурбон Камол
Интеллектнинг тўрт тури мавжуд:
1) (IQ)
2) (EQ)
3) (SQ)
4) (АQ)
1. Интеллект коэффициенти (IQ)
Бу тушуниш даражаси кўрсаткичи. Математик мисолларни ечиш, дарсларни ёдлаш, тушуниш учун IQ керак.
2. Ҳиссий коэффициент (EQ)
Бу сизнинг бошқалар билан тинчликни сақлаш, вақтни сақлаш, масъулиятли бўлиш, ростгўй бўлиш, чегараларни ҳурмат қилиш, камтарлик, ростгўй ва эътиборли бўлиш қобилиятингизнинг ўлчови
3. Ижтимоий коэффициент (SQ)
Бу сизнинг дўстлар тармоғини яратиш ва уни узоқ вақт давомида сақлаб қолиш қобилиятингизнинг ўлчови
EQ ва SQ юқори бўлган одамлар ҳаётда юқори IQ, аммо EQ ва SQ паст бўлганларга қараганда узоқроққа боришади. Кўпгина мактабларда IQни оширишга ҳаракат қилишиди, бунинг натижасида ўқувчиларда EQ ва SQ тушиб кетади. Юқори IQга эга бўлган одам, ўртача IQ бўлса ҳам, юқори EQ ва SQга эга бўлган одам томонидан ишга олиниши мумкин.
Сизнинг EQ кўрсаткичингиз характерингизни, SQ эса харизмангизни кўрсатиб беради. Бу учаласини ривожлантирадиган одатларни кўпайтиринг, айниқса EQ ва SQни
Ҳозирги яна бири янги парадигма:
4. Мослашувчанлик кўрсаткичи(AQ)
Сизнинг ҳаётингиздаги қийин даврни бошдан кечириш ва ақл- идрокингизни йўқотмасдан ундан чиқиш қобилиятингизнинг ўлчови.
Қийинчиликларга дуч келганда АQ, ким таслим бўлишини, ким оиласини тарк этишини ва ким ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлашини ҳал қилади...
Ота-оналар, фарзандларингизни академик дунёдан ташқари ҳаётнинг бошқа қирраларини ҳам кўрсатинг. У ақлий ва жисмоний меҳнатни (ҳеч қачон меҳнатни жазо сифатида ишлатмаслик), спорт ва санъатни ёқтириши керак.
Уларни IQсини ривожантиринг, шу билан бирга, EQ, SQ ва АQни ҳам. Ота-онасидан мустақил равишда ишларни қила оладиган кўп қиррали одамлар бўлишади шунда.
Болаларга фақат йўл тайёрламанг, балки ҳар қандай йўлга болаларни тайёрланг!
(c)Abrorbek Dadamirzayev
Бу қизалоғ Измирдаги зилзила оқибатида вайронагарчиликлар остида 65 соат мабойнида қолиб кетди.
Қизалоқ қўлида уяли телфон бўлгани боисдан у шундай дейди:«Алло! Мени қутқариб олинглар илтимос!»
Унга жавобан қутқарувчилардан бири;« Алло! Алло қизалоғим! Биз сени албатта қутқариб оламиз! Сен қўрқма!»
-Амикжон! Сизлар мени топиш учун қутқарвучи итларини қўйиб юборинглар, мен мушук бўлиб миёвлаб тураман, шунда мени топишингиз онсон бўлади.😢
-Албатта қўйиб юборамиз! Сен йиғлама қизм!
Аллоҳ таолонинг қудрати ила қизалоқни 65 соат мабойнида вайроналар остидан қутқариб олишади.
(Қайта нашр 2020 йил. )
#Табассум_вақти😎
Бу араб алифбосидаги "ТА" харфи.
У доим табассум қилади.
Табассум эса Суннат.
Сиз ҳам ТА каби суннатга амал қилинг!
#Фаросат_вақти
Дадам айтардилар:
"Хар куни 5 баҳо олиб келсанг, велосипед олиб бераман"-дердилар.
Мен эса 4 баҳо олиб келардим, чунки дадамни пуллари йўқ эди.
(с)Таржима қилинди
#Тарбия
Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.
Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди: "Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар булади." 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: "Бу эса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради." Яна 0 - бу тажриба, қаранг инсон "100"га тенг бўлди. Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди - таълим, мухаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.
Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди... Устозим деди: "Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг эмас."
Инсон муваффақиятнинг 75% чиройли муомала орқали эришади. Қолган 25% эса ўша чиройли муомаласини доимий давом эттириши орқали эришади
Читать полностью…#тафаккур_вақти
Er va ayolni orasidagi masofani bildiruvchi ajoyib surat.....
1.Har gal siz ikkingiz va Alloh orasidagi masofa uzoq bo'lsa ,biling-ki endi aynan siz ikkingiz orangizdagi masofa uzoq bo'ladi.
2.Har gal siz ikkingiz va Alloh orasidagi masofa yaqin bo'lsa ,biling-ki endi aynan siz ikkingiz orangizdagi masofa yaqin bo'ladi.
Qani endi bu masofani qisqa qila olasizmi yoki uzunmi .....