Оламни хар ким ўз "кўз ойнаги" билан кўради..
*Бошингизни чапга қараб боқсангиз мозийга, ўнга боқсангиз келажакни кўрасиз..
#Спектакль
Бир танишим айрим йиғилишлар ва мажлисбозликлар ҳақида гапириб берганди.
Одатда йиғилишдан аввал бошлиқ ўзига яқин ходимини чақириб, бугун мажлисда сиз "дежурда",- деб огохлантириб қўяркан. Нима дегани "дежурда"? -деб сўрадим. Бошлиқ йиғилишда ўша "дежурда"ги ходимни камчиликларини, хатоларини хаммани олдида жуда қаттиқ сўкади. "Дежурный" ходим эса бошини эгиб, барча айбларини тан олиб бошлиқдан узр сўрайди. Шу орқали бошлиқ қўл остидагиларни қўрқитволади. Алвасти Кашшейга айтганидей "қўрқса хурмат қилади.. ".
Шундан сўнг жуда кўплаб мажлислардаги "спектакль" ларни кузатдим. Сўкиш эшитган ходимлар мукофот пулларини кўп олишарди хатто қилган меҳнатларига "медаль" ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишган.
Бу "спектакль" усули аслида классик усуллардан бўлиб ёшлигимизда мактабларда кенг қўлланилган. Барчамиз эсласак керак. Мактабга "комиссия"келадиган бўлса ўқитувчилар "аълочи" ва "иккичи" ўқувчиларга керакли йўриқномалар билан таништиришарди. Бу усулдан кейинчалик коллежларда, олийгохларда кенг қўлланилди ва халигача бошқа идораларда хам кенг қўлланилмоқда.
Бежизга Жалолиддин Румий "Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл" демаганлар.
П.С. Эринмай постларимни "мийиғида кулиб😊" ёки "энсаси қотириб😳" ўқиётган дўстларимга рахмат. Ёзмай десам ручкамни сиёҳи тошиб-оқиб кетяпти..😎.
(5 йил аввал ёзган постим экан лекин халигача актуал мавзу)
(с)Қурбон Камол
#Ибрат_учун
Ўз ҳаётий тажрибамни шунчаки Сизлар билан улашмоқчиман(Файласуфликка даъвойим йўқ)
Инсон ҳаёти давомида турли ҚАРОРлар чиқаришига тўғри келади. Қарорлар чиқариш учун ТАҲЛИЛларга суянади. Таҳлил қилиш учун аниқ ФАКТлар бўлиши керак. Фактлар негизини МАЪЛУМОТЛАР ташкил этади. Маълумотарни билиш ва тушуниш учун ИЛМ бўлиши зарур. Илм бўлиши учун эса кўп ЎҚИШ керак.
Демак, Инсон қанчалик кўп ўқиган бўлса шунча ТЎҒРИ ҚАРОРЛАР қабул қилиш эҳтимолли ошади. Бежизга Қуръондаги ҳам илк оят "Ўқи" сўзидан бошланмаган.
Дуоларим ичига ушбу дуони ҳам қўшиб қўйдим: "Эй Аллоҳим, чиқараётган қарорларимни оқибатини хайрли қилгин"
(с)Қурбон Камол
«Учитесь и читайте. Читайте книги серьезные. Жизнь сделает остальное». Фёдор Достоевский (1821—1881), писатель и философ.
Читать полностью…#Иш_ўз_эгаларига_топширилганда
Ушбу помидор навига Сиз нима деб, ном беришингизни билмадиму. Мен "Лўппи-лўппи" деб, ном қўйган бўлардим..
Кўзингиз зийраклигини текшириб кўринг: Қизил коптокни чалғимасдан кузатинг. Агар тўғри топган бўлсангиз, Қойил!!!
@Muvaffaqiyat_kaliti
#Тафаккур_вақти
- Агар Сизга 10 миллион доллар беришни таклиф қилишса олармидингиз?
- Ҳа, Албатта олардим.
- Агар 10миллионни долларни оласиз эвазига эртасига уйғонмаслик таклифи бўлсачи?
- Йўқ, 10миллион долларни олмасдим.
Демак, 10миллион доллар соғ-саломат уйғонишингингиз арзимас экан. Аллоҳ таоло берган бебаҳо ҳаётингизни қадрига етинг..
(c)Қурбон Камол
Ўз-ўзини баҳолаш
Болакай дўконга кириб, четда турган сандиқни у ердаги телефон хонасига олиб кирди ва устига чиқиб, қўнғироқ қила бошлади. Дўкон эгаси болакайнинг ҳаракатига назар солиб, унинг телефон сўзлашувига қулоқ солди. Болакай: «Хоним, боғингиздаги ўтларни ўриб бераман, сизда иш борми?» деди. Аёл: «Бизда буни бажараётган киши бор» деди.
Болакай: «Мен бу ишни ўша одам оладиган пулнинг ярмига қилиб бераман» деди. Аёл ўша одамнинг меҳнатига рози эканини, уни алмаштириш нияти йўқлигини айтди.
Болакай аёлга ялина бошлади: «Йўлакларни ва уйингиз олдидаги саҳнани ҳам тозалаб бераман. Боғингиз Флоридадаги энг чиройли боққа айланади» деди.
Аёл бу сафар ҳам кўнмади.
Бола табассум қилиб телефон гўшагини қўйди. Бу телефон сўзлашувини тинглаб турган дўкон эгаси болага «Сизнинг юксак ҳимматингиз мени ҳайратга солди. Сиздаги бу ижобий хислатни ҳурмат қиламан. Менинг қўлимда шу дўконда ишлаш имконини таклиф этаман» деди. Кичик ёшдаги бола: «Йўқ, аммо таклиф учун раҳмат. Мен айни пайтда бажараётган ишимни қанчалик сифатли қилаётганимни билмоқчи эдим. Чунки мен боя телефонда сўзлашган аёлнинг хонадонида меҳнат қиламан» деди.
Биз доим ўзимизнинг қийматимизни ўрганиб, шундай баҳолаб боришимиз керак.
«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан
#Саёҳатга_Тавсиялар_3_қисм
Бошқа давлатларга бормоқчи бўлганларга тавсиялар:
✔️ Борадиган давлатингизга боришдан аввал ўша давлат ҳақида маълумотга эга бўлинг(қонунлари, пули, урф-одати ва ҳ.з)
✔️ Пулингизни 2 ёки 3 жойингизга бўлиб сақланг(ҳаммасини бирдан йўқотишни олди олинади)
✔️ Ўзингизни соғлиғингизни билиб, керакли дори-дармон олволинг(бош оғриғи, юрак, қорин ва ҳ.з)
✘ Пулингизни аерапорт ичида алмаштирманг (одатда анча паст курсда олишади)
✔️ Агар 2 ва ундан ошиқ киши бўлсангиз ичингиздан бирингизни бошлиқ қилиб сайлаб олинг(суннатга мувофиқ)
✔️ Телефон/компьютер зарядка учун адаптерни 2-3 хил қилиб олинг.
✘ Йўлга чиқишдан аввал кўп ва пала-партиш овқатланманг чунки йўлда қорнингиз безовта қилиши мумкин
✔️ Борадиган давлатингизни харитасини олволинг ёки google map дан фойдаланинг
✔️ Транзит билетларни камида 4-6 соат вақтдан кўпроқ фарқ билан олинг чунки рейс "задержка" бўлиши мумкин
✔️ Кунингизни тўғри режалаштиринг акс ҳолда вақт ва маблағдан ютқазасиз
✔️ Паспортингизга эҳтиёт бўлинг (йўқотсангиз кўнгилсизликларни кутаверинг)
✔️ Ҳар эҳтимолга қарши ўз давлатингизнинг элчиҳонасини тел.рақамини билиб қўйинг
✔️ Сим карта олсангиз мушкулингиз анча осонлашади
✔️ Борадиган давлатингизни бир нечта сўзларини билиб қўйсангиз зарар қилмайди. Масалан: Насилсиз? , ташаккур, индирим, накадар? Nihao, Xie xie, Thanks, Rehmet ва ҳоказо..
✔️ Иложи борича кечалари ҳилват кўчалардан юрманг, одам гавжум катта кўчалардан юринг
✔️ Меҳмонхона, такси, дўконларда савдолашинг акс ҳолда турист деб нарҳини қиммат айтишади
✔️ Тўловларда пулларингизни иложи борича қайтимсиз беринг(гоҳида қайтимига қалбаки пул бериб юборишлари мумкин)
✘ Меҳмонхонада пулларингизни очиқ ҳолда қолдирманг акс ҳолда "чаевые" яъни хизмат учун"кўнгилдан чиқариб бериш" деб олиб кетишади)
✘ Чўнтак ва кармонингизни олаётганда кўпчиликни назари тушмайдиган жойда очинг, бировларни ўзингизга жалбҳқилманг.
✔️ Чамадонингизни қулфлаб юринг
✔️ Хужжатларингизни ўзингиз билан олиб юринг
✘ Арзон ва шубҳали маҳсулотларни сотиб олишдан сақланинг (айтишадику бир балоси бўлмаса...)
✘ Айрим дўконларда ичиш учун Сизга чой, кофе, сув таклиф қилишади. Ичмаганингиз маъқул ким билади ичига нима қўшиб беради...
✔️ Ишончли ошхона ва ресторанларга киринг
✔️ Атрофдагиларга ўзингизни жалб қилманг
✘ Маҳаллий аҳолининг урф-одатларини беписанд қилманг
✔️✔️✔️ Эсдалик учун расмларга ҳоҳлаганча тушаверинг
✔️✔️✔️ Ўз таъсуротларингиз ва хурсандчилигингизни яқинларингиз билан бемалол баҳам кўришингиз мумкин...
"Йўлга чиққан кунингиз-ярим саёҳат"
(с)Араб мақоли
Дуода бўлиб турасизлар, Чин юртига сафарга чиққанмиз.
(с)Қурбон Камол
#Таъвил(4 йил аввалги эски пост)
Бир бинони қуришга қурувчи усталар ва ишчиларни ёлладим. Иш бошлашдан аввал уларга қурилиш объекти худудида алкоголь ичимликлар ичилмаслиги ҳақида яхшилаб тушунтирдим. Кеча қурилиш объект худуди ташқарисига чиқсам бир нечта шишалар тахланиб ётибди. Усталар бошлиғини чақириб, шишаларни кўрсатиб, алкоголь ичимликлар ичилмаслик ҳақида келишиб олгандик-ку десам. Усталар бошлиғи "Сиз объект худуди ичида ичилмасин дегансиз, биз шунга қурилиш объкет худуди ташқарисида ичдик"-деб ўзини оқлади.
Бугун ўша "таъвилчи" усталар ва ишчиларга жавоб бервордим. Барака ва ризқ кесилишига сабабчи бўладиган ёмон амаллардан сақланишга бежизга буюрилмаганмиз..
(с)Қурбон Камол
Қойил, ёш оналарга жуда фойдали маслаҳатлар
@Muvaffaqiyat_kaliti яқинларигизга улашинг
Ушбу расмда Сиз аниқ 3 та қиз кофе ичаётганини кўряпсиз.
Лекин бир кўзингизни юмиб расмга қарасангиз яна бир инсонни кўришингиз мумкин.
Агар Сиз ўша инсонни кўрган бўлсангиз 👍 босиш эсдан чиқмасин
@muvaffaqiyat_kaliti
#Манипуляция
Ўзингизни ўзингиз бошқармасангиз, бошқариласиз..
Изоҳ: Ушбу видеодаги қути аслида ўз жойида ҳарактсиз турибди. Чироқлар ва стрелкалар хатти ҳаракати қутини ҳам "харакатлантиряпти".
#Мақол😎
"Кто не рискует, тот не есть бананы".
"Таваккал қилмайдиганлар банан емайдилар"
«Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи!» деб номланган ҳайкал. Финландия.
Инсонларнинг юксалиши, халқларнинг тараққий этиши сири — ўқишдир.
Билим олишга ҳараеат қилинг.
Ўз фикрини яхши томонга ўзгартириш орқали Ҳаётингизни жаннатга айлантирасиз.
Ҳаётингизга Бахт, Қувонч, Соғ лик, Омад, туганмас давлат Мувафқақият кириб келади.
Булар биргина сизнинг Парапсихологик билимларизни бойитганизда содир бўлади.
Ўз ўстингизда ишлаш учун янги замон билимларидан фойдаланинг.
Қачонгача ҳаётда судралиб юриш
жонингизга теккан бўлса,
Сизга РУҲИЙ ЎСИШ ҳаракатлари керак!
Сизда ўзингизни яхши жиҳатларизни ошириш, Саёз томонлариздан воз кечишни хохлайсизми?
Унда бизга мурожаат қилинг. Ҳозироқ!
Ўзингизга Ҳаёт Билимларини олишингизга рухсат беринг!
Бир гуруҳ сайёҳлар тимсоҳ фермасига ташриф буюришда ва улар тимсоҳ кўлининг ўртасида сузувчи иншоотда тимсохларни томоша килаётган вактларида, ферма эгаси уларга караб: "Агар кимда ким сувга сакраб, қирғоққа караб сузса унга 10 миллион доллар бераман!" деб айтди. Сукунат, хамма жим эди.
Тўсатдан, бир одам сувга сакраб тушди. Уни тимсоҳлар таъқиб қилишди, аммо у омадли эди, у жароҳат олмай киргокка етиб олди. Эгаси ва'дасига вафо килиб эълон қилди: "Бизда ғолиб бор ва 10 миллионни бераман !!!".
Мукофотни олгандан сўнг, эркак ва унинг рафиқаси меҳмонхона хонасига қайтиб келишди. Эркак хотинига караб самимий сузлади: " Аслида мен сувга сакраб тушмадим... Кимдир мени итариб юборди!!!"
Хотини жилмайиб, совуққонлик билан деди: " Бу мен эдим!"
Ҳикоядан хулоса: "Хар бир муваффақиятли эркакнинг орқасида ҳар доим унга озгина туртки берадиган аёл туради!"
@Muvaffaqiyat_Kaliti бошқаларга хам улашинг
Знания недостаточно, необходимо применение.
Желания недостаточно, необходимо действие.
Брюс Ли
Скрипач сыграл 45 минут в метро Нью-Йорка. 4 человека остановились и один хлопал, удалось собрать 20 долларов.
На следующий вечер тот же скрипач играл на одной из самых признанных в мире сцен и взимал минимум $100 за билет.
Эксперимент доказал, что необыкновенное в обычной среде не светит, его не признают.
Есть блестящие профессионалы, которые не получают вознаграждения в зависимости от их потенциала, как только они вооружаются ценностью и покидают эту среду, они процветают и растут.
Когда человек находится не в правильном окружении, люди пройдут мимо него и не увидят, насколько он исключителен, просто убедитесь, что вы там, где вам нужно!
Бессмертные цитаты Брюса Ли!
«Будь мягок , но не покорен.
Будь тверд, но не жесток.»
«Двигайся, как вода. Замирай, как зеркало. Отвечай, как эхо.»
«Если любишь жизнь, не теряй времени, — время есть то, из чего сделана жизнь.»
«Только тот, кто делает, чему-то научится.»
«Я учусь понимать, вместо того, чтобы судить. Я не могу слепо следовать толпе и принимать их подход.»
«Не важно, как медленно ты продвигаешься, главное, что ты не останавливаешься.»
«О чём ты думаешь, тем ты и становишься.»
«Я не боюсь того, кто изучает 10,000 различных ударов. Я боюсь того, кто изучает один удар 10,000 раз.»
#Тўхтаманг
Ҳаётда рискларга кўп дуч келасиз. Ўхшамаса РЕЖАнгизни ўзгартиринг МАҚСАДингизни эмас.
(c)Қурбон Кммол
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.
#Тил-ижтимоий ҳодиса.
Мисрдаги бир тил устозим — тилшунос профессор — айтгандилар:
"Тиллар ҳам одамлар каби: туғилади, озиқланади, ўсади, кучга тўлади, кучдан қолади, кўчиб юради, касал бўлади, ўлади".
(c)Умархонов Ғиёсхоннинг қуйидаги телеграм каналидан олинди. @tahrirchi
Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир.
Модомики, инсон шукр қилишда давом этар экан, яратган уни зиёда қилишда бардавом бўлади.
Шукр қилувчи кишида мехр-мурувват, инсоф-диёнат, қаноат, сабр каби ахлоқлар мавжуд бўлади.
Бу ахлоқлар эса саодатга бошлайди.