#Тафаккур_вақти
Яқинда бир танишим билан гаплашганимда отасига тиш қўйдирганини фахрланиб айтиб берди. Яна айримларни ота-онасига кийим-кечак ёки бирор жойларга олиб борганини кўз-кўз қилиб ижтимоий тармоқларда қўйиб боришаётганини кўпчилигмиз кузатамиз....
Кенжа 2.5 ёшли Мухаммад Юсуф фарзандим билан гохида уйда бирга қолиб кетамиз. Шунда фарзандимни "хизматкори"га айланаман. Овқат деса овқатини егизаман. Ўйнамоқчи бўлса бирга ўйнайман. Иштонига катта-ю кичик хожати чиқариб қўйса, қўлларим билан ахлатини қўлларим билан тозалаб, ювиб тозалаб қўяман. Кийимларини алмаштириб қўяман. Кўчага чиқиб кўнгилочар паркларга олиб бориб, айланитириб келаман. Дўкондан ширинликлар, егуликлар олиб бераман. Ухламоқчи бўлса ўзим хам аввал эшитмаган зўр эртакларни ичимдан тўқиб айтиб бераман. Хуллас, акаларига ва опасига қилинган ишларни энди шу кенжа ўғлимга хам қўлимдан келганича барча шароитларни мухайё қилиб катта қиляпмиз.
Юқоридаги айтган танишларимни ота-онасига қилган яхшиликларини бировларга айтиб беришини ёки ижтимоий тармоқларда ўз ота-онасига қилаётган яхшиликларни худди жуда катта иш қилаётгандек кўрсатаётганларга хайрон қоламан. Ота-онангизга хар қанча яхшилик қилсангиз оз. Буни миннат қилиб бировларга айтиб беришингиз ёки кўрсатишингиз аслида уят ҳисобланади. Ота-онангизни елкангизда миндириб хаж қилдириб келсангиз хам бир кеча бедор бўлганига тенг келолмайди...
(с)Қурбон Камол
Тафаккур қилинг!!!
“Наҳл” сураси, Оят 68
وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ ﴿٦٨﴾
68. Эй Пайғамбар, Роббингиз асаларига амр этди: “Сен тоғларда, дарахтларда ва одамлар бино қиладиган уйлару томларда ўзинг учун уялар сол.
ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٦٩﴾
69. Сўнг ўзинг истаган ҳар турли мевалардан еб, тоғлар ва дарахтзорлар оралаб ризқ талаб қилишинг учун Роббингнинг сен учун бўйсундириб қўйган йўлларига юр. Бу йўлларни Аллоҳ сенга осон қилиб қўйди, ҳар қанча узоқ бўлса ҳам инингга қайтишда адашиб қолмайсан”. Асалариларнинг қоринларидан оқ, сариқ, қизил ва бошқа турли рангдаги асаллар чиқади, унда одамлар учун дардлардан шифо бордир. Шубҳасиз, фикр юритадиган ва ибрат оладиган қавмлар учун асалари қилаётган ишларда Яратувчисининг қудратига кучли далиллар бор.
#Учтаси_бирда
Биз учтамиз - Ишонч, Содиқлик, Ҳурмат.
Биримиз билан муносабат бузишингиз қолган иккимизга ҳам дарс кетади..
(с)Қурбон Камол
Майк Тайсон:
«Мой старший сын, которому было 16 лет, сказал мне, что хочет стать профессиональным боксером.
Я ему этого не мог посоветовать
Я ему сказал" Ты учился в частной школе!
Ты не можешь быть боксером.
Ты ездил в Европу.
Ты объездил весь мир.
С этим невозможно быть бойцом.
Ты хочешь драться с такими парнями, как я? Животные? Я не хочу, чтобы мои дети прошли через это, это унизительно. Боксом занимаешься, когда у тебя ничего нет.
«Это много жертв, боли, страданий. Я принял удары на себя, чтобы моим детям не пришлось этого делать. Когда я смотрю на них, я вижу детей среднего класса, которые ходили в школу и делают то, что хотят"
Бокс означает желание быть лучшим, безжалостным, доминировать над всеми, неважно какими средствами.
Я не хочу для моих детей такого будущего
#Сабабни_қилиб_туринг
Кеча Водий перевалидан Тошкентга қайтишимда авто улов балонини дами чиққанига йўл четига тўхтадим. Авто уловимдан тушишимга битта авто улов(Фарғона давлат рақами) ҳам тўхтаб, хайдовчи ёнимга келди. Салом-аликдан сўнг, балоним дами пасайганини айтмоқчилигини айтиб, бир неча марта сигнал чолса эътибор қилмабман. Кейин фарғоналик йигит захира балонни алмаштиришга ёрдамлашворишини айтди. Бирга алмаштирмоқчи эдик лекин балон гайкасини бўшатишга ключим йўқ экан. Фарғоналик йигит ўзиникини олиб келди. Барибир ўхшамади чунки манда 17 клюкли гайка унда 19 ключ экан. Шунда қаердандир ФВВ(МЧС) ходими пайдо бўлиб қолди. Муаммони билиб 17 ключ қидиришга кетди. 5-10мин атрофида ҳамкасбига телефон қилиб топиб келди. Кейин ВВФ ходими менга: "Ака огоҳлантирувчи белги бўлса сал нарироққа қўйиб қўйинг, авто уловлар йўл четида ишлаётганимизни билиши керак" деб, қолди. Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини эслатганига "раҳмат" деб, махсус белгини 10-15 м узоқликка кўринадиган қилиб қўйиб келдим. Кейин фарғоналик йигит ва ВВФ ходими тезда дами чиққан балонни захира балонига алмаштириб беришди.
Хайрлашар эканмиз, қўлимни дуога очиб: "Шу икки йигитни хаққига дуо қилиб қўйдим ва қуйидаги ҳадисни айтиб бердим. "Аллоҳга энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш. Ёки унинг ташвишини аритиш..."
Энди кульминатцион нуқтасига келдик. Мен одатда Бомдод ва Шом намозларидан сўнг 100 марта "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдахула шарикалаҳ...." дуосини ўқиб юраман. Чунки ушбу дуони ўқиб юришлик турли бало қазолардан, зарарлардан Аллоҳ таолони ўзи асрашига сабабини қилиб қўясиз. Мен Шом намозини ўқиб, юқоридаги дуони сафарда бўлганим учун 100 марта эмас балки 10 марта ўқигандим. Авто уловимдаги балон дами чиқиш муаммосини танимайдиган икки инсон келиб, ўзлари алмаштириб беришяпти. Яъни манга келган зарарни бартараф этиб беришяпти.
Хулосам, хар ишдаги сабабларни қилиб юринг. Шунда муаммолар чиқмайди чиқса "ўз эгалари" бартараф этишади ИншаАллоҳ.
(с)Қурбон Камол
#Яхши_кайфият😂
Бир киши: "Кореяда яхши маошли иш бор. Фақат бир жойда турилади эвазига бир ойга 10минг $ беришади" деб дўстига айтибди.
Дўсти зўр иш эканку тўлиқроқ маълумот сўраган экан, ушбу видеони юборибди..
@muvaffaqiyat_kaliti каналига уланинг
#Ходимларни_назорат_қилиш
2005 йил магистратурани тамомлаб иш бошлаганман. Иш соат 09:00 да бошланарди ва хамма ходимлар киришда ва кетишда "Келди/кетди" журналга қўл қўярди. "Шустрий" кеч қолган ходимлар бировлар уни ўрнига қўл қўйиш йўлига ўтишди. Рахбарият буни сезиб қолиб, хар бир ходимга алохида кириш/чиқиш карточкасини жорий қилди. "Шустрий" ходимлар буни хам йўлини топиб бировларга аввалдан карталарини қолдиришга ўтишди. Кейин турникетли кириш/чиқиш, ундан сўнг бармоқлигини ва ундан сўнг Face ID(юз орқали) кириш/чиқиш назоратини автоматлаштиришди.
Хитойликлар Шахриёр қўшиғида айтганидек "Мана санга ўша кайф" деб, ишчи ходимларни энди ўтирган ўриндиғигача назорат қилишни жорий қилишибди.
Эрик Хайдар таъбири билан айтганда: "Қайдан келади бунақа ғоялар каллаларинга, а калларинга.." деворгин келади..
(с)Қурбон Камол
#Таржимаси
Биз хаммага ёрдам беролмаймиз, бироқ хамма кимгадир ёрдам бераолади.
(с)Рональд Рейган
#Илм_ақл_чироғи
Илм қаерда эмас қандай илм олиш муҳим..
Тирикчилик илм олмасликка баҳона бўлолмайди..
Илмсиз кишилар ҳеч қачон илмли кишилар билан тенг бўла олмайди..
#Катта_нохушликлар_майда_нарсалардан_бошланади
Бугун Тошкент шахридаги бир ошхонага тушликка кирдим. Ошхона жуда тоза ва барчаси аъло даражада ташкил қилинган. Лекин бир нарса кўнглимни хира қилди. Хар бир стол устидаги пиёлалар тескари қилиб қўйилибди.
Тушликдан чиқишда гиргиттонлар бошқарувчисинин олдига бориб, пиёлаларнинг тескари қилиб қўйиш (*) яхши эмаслигини тушунтирдим.
* Одатда хўрандалар овқатланадиган стол устига турли буюмларни қўйишади. Масалан чекучилар сигаретини, зажигалкасини, кўпчилик микроб ва бактерияларга тўла қўл телефонини ва хоказо. Бундан ташқари емакдан сўнг тозаловчилар махсус ювиш воситалари(кимёвий моддалари бўлади) орқали стол устини артишади. Тескари турган пиёли сирти стол устки қисмидаги микроблар ва бактериялар билан бевосита контактга киради. Бу эса хўранда пиёлани лабига теккизиши орқали микроблар ва бактерияларни ошқозон ва ичак йўлларига равона бўлишига ва кейинчалик турли кўнгилсизликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлиши мумкин.
Катта нохушликлар аслида майда-чуйда хатоликлар йиғиндисида вужудга келади.
(с)Қурбон Камол
Жизнь — это Книга...
И с каждым днём страниц всё меньше и меньше...
Цените каждую страницу своей Жизни!
Тинмай югуриб юрадиган қуен кўпи билан 15-20 йил яшайди. Имиллаган тошбақа эса камида 150 йил умр кўради.
"Югурганники эмас, буюрганники", дегани шу бўлса керак
Лавлагининг фойдалари
Қонни тозалайди;
Босимни пасайтиради;
Саратон ҳужайраларининг ўсишини блоклайди;
Юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди;
Қандли диабетнинг олдини олишга ёрдам беради;
Жинсий функция бузилиши хавфини камайтиради!
Яқинларга юбориб қўямиз!
Реакция!(👍👎)
👉🏻 @Sara_Xabarlar 🔥-ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган энг тезкор махфий сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ишни бошлашдан аввал уни қандай якунлашингизни билиб олинг..
(с)Қурбон Камол
@Muvaffaqiyat_Kaliti каналига уланиг
#Орангизда_онам_бўлсайди
Бир инсон ўз турмуш ўртоғининг бир кунлик меҳнати ёзиб чиқилган хатни газетада эълон қилибди. Ушбу оилада 3 та фарзанд бўлиб, кун давомида аёлининг барча фарзандларига ғам-хўрлик, хатти-ҳаракатларини ёзиб борибди. Кеч кирганда қуйидаги натижалар юзага чиқибди: Кун давомида она фарзандларига 106 марта эшикни очиб берибди. 16 марта пойафзаллари ипларини боғлаб қўйибди. 32 марта кийимларини алмаштириб қўйибди. 94 марта "Бунга тегма" деб, айтган. 16 марта фарзандлари ўртасидаги жанжалларни олдини олган. 11 марта қорниларини тўйғазиб қўйган. 19 марта бурниларини артиб қўйган. 16 марта хожат қилдириб қўйган. 175 марта фарзандлари саволлар бериб ва уларга жавоб берган. Ва ниҳоят фарзандлари эҳтиёжи учун кун давомида 10 км пиёда юрган. Юқоридагилар онани фарзандига кунлик меҳнатини айрим ишлари эди. Энди бир тасаввур қилинг онани бошқа уй-юмуш ишларига ҳам улгуриб меҳнат қилишини..?
Ўзим ҳақимда айтсам. Биз оилада 5 та ўғил кенжанмиз 1 та қиз вояга етганмиз. Онам бошланғич синф ўқитувчиси бўлганлар. Кундузи мактабда дарс бериб, кечаси ярим кечгача ўқувчиларнинг дафтарларини текшириб чиқардилар. Барчамизни соғ-саломат катта қилдилар. Хамма фарзандлар олий маълумотли. 3 та фарзанд магистрни тамомлаган бўлса 2 таси аспирантурани тамомлаган. Хар бир фарзанднинг онаси биринчи "УСТОЗИ" деб ўйлайман. Чунки нафақат тарбия ва таълимни уйда берган балки юришни, йиқилганда туришни, қалам ва қошиқ ушлашни, овқат ейишни, таҳорат, намоз, Қуръон ўқиш, ёдлашларни ва ҳоказо меҳнатлари синган.
Оналари тирик инсонларга ҳавасим келади. Эртага 1-Октябрь куни "Устоз ва мураббийлар куни" агар онам тирик бўлганларида 😢 бир чиройли гулдаста олиб бориб, икки кўзлари ва киприкларидан ўпиб табриклаб, дуоларини олиб келардим. Аллоҳ таоло ўз раҳматига олсин.
"Икковларига меҳрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни пастлат ва:" Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин", деб айт. Исро сураси 24-оят.
(с)Қурбон Камол
#Тақаккур_вақти
Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритинг..
Сиз учун оддий нарса бошқа кишининг кўнглини тоғдек кўтариши мумкин.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб: “Аллоҳга энг севимли киши ким?” ва “Аллоҳга энг севимли амал қайси?” – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга энг севимли киши, одамларга кўпроқ манфаати тегадиган киши. Аллоҳга энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш. Ёки унинг ташвишини аритиш. Ёки қарзини ўташ. Ёки ундан очликни кетказиш. Мен бир дўстимнинг эҳтиёжи учун юришим, ушбу масжид – Масжидун набавийда эътикоф ўтиришимдан яхшироқдир” - дедилар.
Баъзан ҳаётда ҳамма нарса муаммосиз кетади. Баъзида кутилмаган ёқимсиз ҳодисалар юз беради. Муҳими юзага келган муаммоларни имкониятларга айлантира билишдир..
(с)Қурбон Камол
#Тил_билан_зулм_қилиш
Бугун бомдодга Юнусободдаги "Кулол" масжидига чиқдим. Масжид ёнида бир амаки ёшлари 65 атрофида мени чақириб қолдилар. Борсам фонарь керак экан. Матизларини калитини қидираётган эканлар. Калитни қидириш жараёнида соғлиқларидаги муаммолари ҳақида шикоят қилдилар. Бир неча кундан бери бавосил(гемарой) касаллиги безовта қилиб, кучли оғриқ бераётган экан. Яқинда йўлда бир ҳайдовчи орқаларидан сигнал чалганига қаттиқ сўкворган эканлар. Ўша кундан бери бавосил(гемарой) безовта қилишни бошлабди. Сўкканларига пушаймон бўлиб мендан: "Энди нима қилсам бўлади?" деб, амаки сўраб қолдилар. Аллоҳ таолодан астойдил истиғфор ва тавба қилинг ўша қилган ишингизга(сўкинганлари учун) чунки Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча гунохларни кечиради ИншаАллоҳ, дедим.
Шу ерда учта дуоси қабул бўладиган тоифа эсимга тушиб кетди. Улар: 1). Ота-она фарзанди ҳаққига қилган дуоси. 2). Рўзадорнинг дуоси. 3). Мазлумнинг дуоси.
Балки амаки ўша сигнал чалган инсонга билиб-билмай тил билан озор бериб зулм қилган бўлишлари мумкин.
Ҳулоса, кўчада, уловда, айниқса ижтимоий тармоқларда билиб-билмай бировларга тилимиз билан зулм қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Мазлумнинг дуоси ижобат бўлишини унутмайлик..
(с)Қурбон Камол
#Тафаккур_вақти
IELTS 6 олган талаба бахтсиз чунки бошқа талаба IELTS 7 олди..
IELTS 7 олган талаба бахтсиз чунки у яхши ишга ўтолмади бошқа талаба ишга кириб кетди..
Ишга кирган талаба бахтсиз чунки унинг бошқа хамкасблари анча кўп маош олишади..
Корхонада энг кўп маош оладиган ишчи бахтсиз чунки унинг бошқа хамкасблари сингари оила даврасида кўпроқ вақт ўтказишга вақти йўқ..
Чексиз "каламушлар пойгаси" деган ибора бор. Сиз шу пойгага тушиб қолсангиз хеч қачон бахтли бўлолмайсиз ва хеч қачон ўз ҳаётингизни қадрламайсиз..
Ечим: Дунё ишларида ўзингизни ўзингиздан ЮҚОРИРОҚДАГИЛАР билан ЭМАС аксинча ҚУЙИРОҚДАГИЛАР билан солиштиринг шунда Сизнинг қалбингизда шукроналик ҳисси пайдо бўлиб ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.
(c)Қурбон Камол